В категории материалов: 137 Показано материалов: 101-110 |
Страницы: « 1 2 ... 9 10 11 12 13 14 » |
Сортировать по:
Дате ·
Названию ·
Рейтингу ·
Комментариям ·
Просмотрам
ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ас-Самарқандий Хожа Аҳрор Валий номи билан бутун дунёга танилганлар. Хожа Тошкент шаҳрида Абу Бакр Қаффол мозори яқинидаги гузарда 1404 йил туғилиб, 1490 йил Самарқандда марҳум бўлганлар. Хожа Убайдуллоҳ йирик сўфий, олим, нақшбандия тариқатининг улуғ намояндаси, шоир, буюк тарбиячидирлар. Хожа силсилаи шарифдаги ўн тўққизинчи халқанинг пири муршиди ҳисобланадилар. Бу киши Шайх Таҳур авлодидан бўлиб, Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг «Самария» китобида ёзилишича, лақаблари Носириддин, насаблари амирал мўъминин Умар Хаттоб розияллоҳу анҳумга бориб тақалади.
tarix |
Просмотров: 1076 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
АМИР ТЕМУР Амир Темур (1336—1406) улуғ саркарда, нозиктаъб руҳшунос, қонуншунос, атоқли давлат арбобидир. У Кеш (Шаҳрисабз) даги Хожа Илғор (ҳозирги Якка Боғ туманидаги) қишлоқда туғилган. Амир Темурнинг отаси Амир Тарағай бадавлат бўлиб, Қозонхон (1333—-1346) ҳузурида соҳибмансаб эди. Кеш ва унинг атрофи эса Амир Тарағайнинг акаси Хожа Барлос қўли остида бўлган. Темурнинг «Таржимаи ҳол»ида ёзилган: «Отам менга дедики, бир кун тушимда юзидан арабга ўхшаган бир ёш, кўҳлик йигит келиб қилич берди. Мен қилични ҳавода ўйната бошладим, ўшанда анинг пўлат тиғини ялтирашидан буткул олам ёришди. Мен Амир Кулолдан бул туш таъбирини сўрадим. Амир Кулол бу тушимни ғаройиблигини, Аллоҳ менга бир ўғил ато қилишини ва у буткул дунёни забт этиб, ҳаммани исломга ўтказишини, ғафлат зулматидан халос қилишини айтди. Туш рост бўлиб чиқди. Аллоҳ, менга сени ато этди».
tarix |
Просмотров: 3681 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ҲАЗРАТ БАҲОУДДИН НАҚШБАНД Ҳазрат Баҳоул-ҳақ вал-миллат вад-дунё уд-дин 1318 йил Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғи (Когон тумани) да туғилиб, 1389 йил шу ерда марҳум бўлганлар. Қабрлари Қасри Орифонда зиёратгоҳдир. Ҳазрат Баҳоуддин улуғ авлиё, беназир устоз, улкан файласуф, зукко шоир, моҳир мато тўқувчи ва матога нақш солувчи (Нақшбанд) сифатида тарихда қолган— элу элатлар, халқу миллатлар дилидан жой олган зот ҳисобланадилар. Ҳазратнинг исмлари Муҳаммад, оталари Муҳаммад Жалолиддин, боболари эса Саййид Бурҳониддиндир. Ҳазрат Баҳоуддин Хожа Баҳоуддин, Хожаи Бузург (Улуғ Хожа), шоҳи Нақшбанд номлари билан бутун оламга маълум ва машҳур. Бу зоти шариф насаблари ота томонидан Ҳазрат Али разияллоҳу анҳумга, она томонидан эса Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳумга бориб тақалади.
tarix |
Просмотров: 969 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ПАҲЛАВОН МАҲМУД Паҳлавон Маҳмуд (1247—1326) — улуғ шоир, мутафаккир, файласуф. Хивада туғилган. Шамсиддин Сомийнинг «Қомус-ул-аълом», Лутф Алибек Озарнинг «Оташкада» асарларида, шунингдек «Маноқиба»да ёзилишича, Паҳлавон Маҳмуд олим, шоир, кураги ерга тегмаган паҳлавон, шу билан бирга пўстиндўз ва телпакдўз уста бўлган. Унинг «Канзул ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар хазинаси») номли маснавий яратгани ҳақида маълумот бор. Паҳлавон Маҳмуднинг рубоийлари машҳурдир. Шоир ўз рубоийларини форс- тожик тилида ёзган. Бу дурдоналар асрлардан асрга ўтиб, бир неча авлодни тарбиялаб, бнзнинг замонгача етиб келди.
tarix |
Просмотров: 967 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103—1179) буюк мутасаввуф олим, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган аллома, соҳиб каромат авлиё бўлиб, Хожаи Жаҳон (Жаҳон ҳожаси) номи билан бутун дунёга машҳур ва маълум. Унинг отаси Имом Абдулжамилдир. Имом Абдулжамил Имом Молик (713—795) авлодларидан ҳисобланади. Имом Абдулжамил асли Румлик. Хожа Абдулхолиқнинг онаси подшоҳ авлодидан бўлган. Хожа Абдулхолиқ Бухоро вилоятининг Ғиждувонида туғилган ва шу ерда марҳум бўлган. Хожанинг қабри Ғиждувон шаҳрининг марказида. Онасининг оёғи томонида кўмилган.
tarix |
Просмотров: 1054 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙ Улуғ мутасаввуф шоир, олим, файласуф, тарбиячи, авлиё Хожа Аҳмад Яссавий Сайрам қасабасида туғилган. Бу зоти шариф Ҳазрат Султон, Қулхожа Аҳмад; Мискин Аҳмад, Аҳмад ибн Иброҳим, Аҳмад Яссавий тахаллуслари билан ижод қилган ва бутун оламга танилгандир. Яссавийнинг отаси Иброҳим, бобоси Илёс бўлиб, насаблари Ҳазрат Али розияллоҳу анҳумга бориб тақалади. Онаси Ойша хотун эди. Мавлоно Хисомуддин Сиғноқийнинг ёзишича, Аҳмад Яссавий 130 йил умр кўриб, 1166 йилда марҳум бўлган. Аҳмад Яссавий ёзади: Одамлардан файзу шукуҳ ололмадим, Юз йигирма бешга кирдим, билолмадим. Хожа етти ёшда отадан етим қолди. У Арслонбоб (Арслонбобо), Юсуф Ҳамадоний, Саид ибн Ваққос, Шаҳобиддин Исфинжобий ва бошқа устозлардан сабоқ олган. Нақл қилурларки, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Аҳмаднинг туғилишини олдиндан билганлар. Пайғамбаримиз асҳоби киром ила бир жойга борганда оч қолганлар. Расулуллоҳ дуолари баракотидан Жабраил алайҳиссалом бир тавоқ хурмо келтирадилар. Ўша хурмолардан би донаси ерга тушади. «Бу Сизнинг умматингиздан бири Аҳмад Яссавийнинг насибасидир», деб Жабраил алайҳиссалом уқтирадилар. Пайғамбар алайҳиссалом асҳоблардан, қай бирингиз бу омонатни эгасига топширишни ўз зиммангизга оласиз, деб сўраганда, ҳеч кимдан садо чиқмабди. Фақат Арслонбоб Аллоҳ таолло инояти ила расулуллоҳнинг бу топшириқларини бажараяжагини билдиради. Табаррук хурмо устига бир парда зоҳир бўлди ва пайғамбар аллайҳиссалом Султон Аҳмад Яссавийнинг шаклу шамойилларини тасвирлаб, ул зот таълими билан шуғулланиш кераклигини Арслонбобга амр этдилар. Йиллар ўтди. Арслонбоб етти яшар Аҳмадни Сайрамда кўриб танийдилар ва салом-аликдан сўнг ёш Аҳмад омонатни сўрайди.
tarix |
Просмотров: 1221 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ИСМОИЛ СОМОНИЙ Маълумки, Мовароуннаҳр ва Хуросон араблар томонидан фатҳ этилгандан кейин бу ерда араб халифалари маҳаллий халқ вакилларидан бошқарувчи—амирлар тайинлашган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда IX асрга келиб Тоҳирий (821—873), Саффорий (867—910), Сомонийлар (819—1005) давлати пайдо бўлди. IX—XI асрларни Шарқ ренесанси—уйғониш даври, форс-тожик адабиётининг гуллаган вақти деб тарихда қайд қилганлар. Зеро фалсафа, фиқҳ, ҳадис, риёзиёт, фалакиёт, жуғрофя, тиббиёт, мусиқа, кимё, меъморлик хуллас, кўплаб соҳаларда янги-янги кашфиётлар содир бўлди. Энциклопедик олимлар Абу Жаъфар бин Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Муҳаммад Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Умар
tarix |
Просмотров: 1822 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ИМОМ АЛ БУХОРИЙ Ислом оламида Қуръони каримдан кейинги мўътабар манбаъ—иккинчи муқаддас китоб Ҳадиси шарифдир. Шариф деган сўз арабча бўлиб, шарафли, азиз, қадрли деган маъноларни англатади. Қуръони каримни Каломи шариф деб ҳам атайдилар. Шунингдек, шариф унвонига сазовар бўлган шаҳарлар ҳам бор: Шом, Бағдод, Қуддус, Мазор, Бухоройи шариф. Муҳаммад алайҳиссаломнинг айтган гаплари, қилган ишлари, шунингдек пайғамбар алайҳиссалом бошқаларнинг бирор ишини кўриб, уни маън қилмаган бўлсалар, шуларнинг ҳаммаси суннат ҳисобланади. Булар ҳақидаги далолат эса ҳадисдир. Ҳазрат Баҳоуддиннииг устозлари ҳазрат Мир Кулол деганларки, ўнг қўлингизда Қуръони карим, чап қўлингизда эса Ҳадиси шариф бўлсин. Ана шу икки китобдаги таълимотга риоя қилсангиз, асло адашмайсиз. IX асрда пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисларини жамлаш, уларни ёйиш, саҳиҳ (аниқ,
tarix |
Просмотров: 3217 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ХАЛИФАЛАР
Хулафои рошидин («Тўғри йўлдан борувчи халифалар») 11-40/632-661 11/632 Абу Бакр 13/634 Умар ибн Хаттоб 23/644 Усмон ибн Аффон 35-40/656-661 Али ибн Абу Толиб Умавий халифалар Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) 11/632 йилда Мадинада вафот этгандан сўнг унинг тўртта сафдоши умматул исломга раҳбарлик қилишда пайғамбарга ворис эди. Ҳаммаси ё пайғамбарга яқин қариндош, ёки у билан никоҳ ришталари орқали боғланганди. Улар халифа
tarix |
Просмотров: 675 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Умавий халифалари
41/661 Муавийа I ибн Абу Суфйон 60/680 Йазид I 64/683 Муавийа II 64/684 Марвон I ибн Ҳакам 65/685 Абдулмалик 86/705 ал-Валид I 96/715 Сулаймон 99/717 Умар ибн Абдулазиз 101/720 Йазид II 105/724 Ҳишом 125/743 ал-Валид II 126/744 Йазид III 126/744 Иброҳим 127-132/744-750 Марвон II Ҳимор
tarix |
Просмотров: 707 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
--> |