ХАЛИФАЛАР
Хулафои рошидин («Тўғри йўлдан борувчи халифалар») 11-40/632-661 11/632 Абу Бакр 13/634 Умар ибн Хаттоб 23/644 Усмон ибн Аффон 35-40/656-661 Али ибн Абу Толиб Умавий халифалар Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) 11/632 йилда Мадинада вафот этгандан сўнг унинг тўртта сафдоши умматул исломга раҳбарлик қилишда пайғамбарга ворис эди. Ҳаммаси ё пайғамбарга яқин қариндош, ёки у билан никоҳ ришталари орқали боғланганди. Улар халифа деган унвонга (маъноси: «ўринбосар, ноиб, давомчи») сазовор бўлишган. Муҳаммад (соллал- лоҳу ъалайҳи васаллам)нинг суюкли хотини Ойишанинг отаси Абу Бакр пайғамбарнинг кўп йиллик садоқатли тарафдорларидан бири эди. Бадавий қабилалар Муҳаммадга садоқатли бўлиш ҳақидаги қасамларидан тонганларидан сўнг (ридда деб аталмиш уруш бўлган, ридда — рад этиш, қайтиш) Абу Бакр Арабистон ярим оролининг чеккалари устидан Мадинанинг ҳукмронлигини ўрнатди. Умарнинг қизи ҳам пайғамбарнинг хотини эди. Умар қатъият билан арабларнинг жангари руҳини Византияга қарам Сурияни, Фаластин ва Мисрни, шунингдек, Сосонийлар ҳукми остидаги Эронни ва Ироқни босиб олишга йўналтирди. У жуда зўр ташкилотчи эди, фатҳ этилган жойларда фуқарони бошқарувчи маъмурий бошқармалар жорий қилинишини ва араб аскарларига маош тўлаш учун девонлар тузишни унинг номи билан боғлайдилар. Айни шу одам амирул мўъминин унвонини олади. Бу унвонга эга бўлган киши ҳам диний, ҳам сиёсий ишларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Умар ўлдирилганидан сўнг мусулмонларнинг бир гуруҳ олий табақалари пайғамбарнинг куёви Усмонни халифа қилиб сайлашади. Аммо Усмоннинг ҳукмронлиги норози кучларнинг исёни билан тугайди. 35/656 йилдаУсмон ўлдирилади. Усмоннинг ўлдирилиши кейинчалик ўзаро низоларга олиб келди, шунинг учун кейинги даврларнинг манбаларида бу ҳодиса бобул мафтуҳ (ички урушга «очилган эшик») деб аталади. Хулафои рошидиннинг сўнгги халифаси Али пайғамбарга жиян эди, кейинчалик Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)га куёв ҳам бўлади. Шу сабабдан баъзи бир художўй мусулмон доираларида у кишини пайғамбар меросининг ворислигига энг муносиб номзод деб қарашган. Аммо у Сурия ҳукмдори Муавийа ҳукмидаги ҳудудни ўз тасарруфига ола билмади. У Ироқ арабларини ўз томонига жалб қилишга интилиб, пойтахтни Куфага кўчирди ва Фирот дарёсининг ўзанида, Сиффин яқинида Муавийа қўшинлари билан жанг қилди, бироқ ҳал қилувчи муваффақиятгаэришаолмади. 40/661 йилда Али ўлдирилгандан кейич унинг ўғли Ҳасан Ироқда отасига меросхўр бўлиш даъвоси билан чиқди, бироқ орадан кўп ўтмасдан Муавийа уни халифалик даъвосидан бутунлай воз кечишга мажбур қилди. Кейинги асрларда дастлабки тўрт халифалар ҳукмронлик қилган даврни "олтин аср" деб аталади. Бу даврда мусулмончиликнинг азалий фазилатлари равнақ топган эди, халифаларнинг ўзларига хулафои рошидин унвонини беришди. Шу билан уларни кейин келган гўёки бетавфиқ Умавий халифалардан фарқ қилмоқчи бўлишди.
|