В категории материалов: 137 Показано материалов: 111-120 |
Страницы: « 1 2 ... 10 11 12 13 14 » |
Сортировать по:
Дате ·
Названию ·
Рейтингу ·
Комментариям ·
Просмотрам
И.Каримов асарларида ҳуқуқ масалалари. 1. И.А.Каримов асарларидаги ҳуқуқий давлат концепцияси. 2. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг Конституциявий модели ҳақида. 3. И.А.Каримов ижтимоий-ҳуқуқий давлатнинг моҳияти ҳақида. 4. Қонунчиликни либераллаштириш ва суд ҳуқуқ ислоҳотлари. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти муносабатлари. Хуқуқий демократик давлатни барпо этиш, фукаролик жамиятини вужудга келтириш, қонун устуворлигига эришиш, президент ва у рахбарлик қилаётган хукуматнинг асосий мақсадалридан бири. Президент и.каримов "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёти йўли" китобида : "янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга унинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий турмуш таризини эркин танлаб олишини кафолатлаши керак", деб кўрасатган эди.
tarix |
Просмотров: 1867 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Абу Мансур ал – Мотурудий таълимоти. 1. Абу Мансур Мотурудий ва калом илми. 2. Мотурудий ва Самарқанд фикҳ мактаби ҳақида. 3. Мотрудийнинг калом илмида тутган ўрни.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маўмуд ал-Ҳанафий ал-Мотурудий ас-Самарқандий калом ҳақида гапириб ўтиш жоиз. Калом-сўз, нутқ дегани бўлиб, ўз асосида ислом фалсафасини акс эттирган Яҳин ва Ўрта шарқ халқларининг ўрта асрларда вужудга келган диний фалсафа жараёнидир. Бу илмий оқимнинг олимларини «мутакаллим» деб атайдилар. Илми калом VIII асрда вужудга келган. Бу даврга келиб, ислом дини кенг ёйила бошлади. Кўп давлатлар ислом динига кира бошладилар. Табиийки, шу жараёнга ҳамоҳанг тарзда кўпдан-кўп фирҳалар, мазҳаблар пайдо бўла бошлади. Натижада, улар орасида баҳсу мунозаралар вужудга келиб, бу ҳол суннат ақли имонини сустлаштиришга олиб кела бошлади.
tarix |
Просмотров: 1545 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Диний сиёсий-хукукий таълимотлар.
1.Сиёсий-ҳуқуқий таълимотларда. 2.Диний сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар. 3.Давлат ҳақидаги Ислом концепцияси ва ҳалифатчилик ҳақидаги назария. 4.Ҳозирги замон экстримистлари ва террористларининг қарашларини танқид. "Ислом дини – бу – ота-боболаримиз дини. У биз учун хам иймон, хам ахлоқ, хам диёнат, хам маърифат эканини унутмайлик. У қуруқ ақидалар йиғиндиси эмас. Ана шу маърифатни кишиларимиз жон-жон деб қабул қиладилар ва яхши ўгитларга амал қиладилар”. Дархақиқат, истиқлол берган имконият туфайли ўтмишимиз, динимиз, тилимиз, урф-одатларимиз ва тарихий анъаналаримизни хеч қандай буёқларсиз, мафкуравий "изм”ларсиз ўрганиш ва кенг ёритиш бахтига муяссар бўлдик. Бугунги кунда Ислом динининг маънавий-ахлоқий ва диний-хуқуқий мерослари нафақат ахли дин, балки дунёвий илм сохиблари, кенг ахли жамоа орасида хам ўз қадрини топаётганлиги қувонарлидир. Шарқ халқлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари тарихида ислом дини ва шариат хуқуқий тафаккури шаклланди ва тараққий топди. Исломгача ўтган барча динлар бир қавмга, бир миллатга ёки муайян худудга тааллуқли бўлса, Ислом дини Тангри Таоло томонидан Ер юзидаги бутун инсониятга юборилган диндир.
tarix |
Просмотров: 2466 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Фаробийнинг асарларида қонунчилик концепсияси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида.
1.Фаробийнинг «Фозил” ва "Фозил” бўлмаган давлатлар ҳақидаги ғоялари. 2.Фаробий давлат бошлиқлари ва давлатларнинг шакллари ҳақида. 3.Фаробийнинг уруш ва тинчлик тўғрисидаги қарашлари. 4. Фаробийнинг ҳуқуқий қарашлари. 5.Қонуннинг моҳияти ҳақидаги таълимоти. 6. Демократик давлат қурулишида Фаробийнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг ўрни ва роли. Фаробий таълимотида қонунчилик назарияси алохида ўрин эгаллайди. Бу назария ўз навбатида мукаммал, юксак маънавий талабларга жавоб берадиган, ижтимоий муносабатларнинг турли сохаларини хуқуқий жихатдан бошқарадиган механизм сифатида илгари суради. қонун йўли билан бошқарув, бошқариш объектига одатда салбий таъсир ўтказувчи субъектив омилларнинг таъсир даражасини пасайтиради. қонунга қатъий риоя қилиш эса хукмдорлар ёки халқ вакиллари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ишлар ва кирдикорларнинг олдини олади ва фозилликка етаклайди. қонунларнинг самара бериши учун эса зарур билимлар, белгиланган қонун-қоидаларни ишга тушурувчи механизмлар, таълим тарбия тизими ва шуларга мувофиқ методология бўлиши лозим. Шунинг учун хам унинг сиёсий-хуқуқий қарашларида ахлоқий категориялар ётади ва улар қонунчилик хамда қонунга тобе ва хизмат тамойиллар бўлиши керак дейди. Масалан, Фаробий ахлоқ категориясини фақат у илохий ёки эзгу омил бўлгани учун эмас, балки қонуний бўлгандагина тан олади. Фозилликнинг «фойдалилиги»ни тарғиб қилаётганда «ўта гўзал», «ўта ёқимли» каби тушунчаларни қандай бўлса шундайлигича қўллайди. Фаробийга кўра, қонун ва ахлоқ қоидалари ўз ахамиятига кўра ажралмасдир. қонунларни жорий қилишда ва тарбия жараёнида мажбурлаш усулларини қўллашни хам инкор этмайди. Жиноят ва жазо масалалари хақида фикр юритар экан, Фаробий уларни иккига: бўйсунмаслик ва жиноят («қонун томонидан ёқланмаган харакатни содир этиш»)га бўлади
tarix |
Просмотров: 1328 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Фаробий асарларидаги демократик давлат ҳақидаги таълимот. 1.Фаробийнинг давлат ва жамият ҳақидаги таълимоти. 2.Фаробий давлатининг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-сиёсий вазифаси ҳақида. 3.Фаробийнинг "Фозил” шаҳар давлатлари тўғрисидаги ғоялари. Фаробий сиёсий-хуқуқий таълимотида қонунчиликни такомиллаштириш концепциясини ўрганишдан аввал, Фаробийнинг жамиятнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг сабабларини ўрганиш ахамиятлидир. Фаробийнинг фикрича, инсон ўз табиатига кўра ижтимоийдир ва фақат ўзаро боғлиқликда, жамоа бўлиб яшай олади. Чунки хар кандай инсон оддий ўзининг кундалик эхтиёжларини қондириш учун у бошқаларнинг ёрдамига зарурат сезади, бошқалар хам худди шу каби ўзаро муносабатлар ўрнатишларига тўғри келади. Шундай қилиб, хаётий эхтиёж инсонда жамоатчилик хиссини пайдо қилади ва ўзаро мулоқотни келтириб чиқаради. «Фозил одамлар шахри» номли рисоласида Фаробий шундай ёзади: «Табиатига кўра хар бир одам шундай тузилганки, ўзининг яшаши ва мукаммалликнинг энг юқори даражасига етиши учун унга жуда кўп нарсалар керак бўлади. Вахоланки, эхтиёжидаги хамма нарсалар билан у ўзини ўзи таъминлай олмайди ва бунинг учун унга одамлар жамияти керак бўлади, жамиятдаги одамларнинг хар бири унга зарур нарсаларни етказиб беради.». Эътиборли томони шундаки, Фаробий фикрича, жамоа бўлиб яшаганда одам нафақат ўзининг моддий эхтиёжларини қондиради, балки «мукаммалликнинг юқори нуқтасига» етишади, яъни, бошқача қилиб айтганда, бирга яшаш, мехнат қилиш жараёнида инсон рухий қувват олади, мукаммалашади ва ўз моддий ва маънавий қадриятларини шакллантириш услубларини такомиллаштиради. «Шунинг учун хам, фақат ўзаро ёрдам бериб яшаганда инсон мукаммалликка эришади». Хар бир индивид алохида-алохида мехнат қилиш натижасида яшаш учун барча шарт-шароитларни ярата олмайди, шунинг учун хам одамлар биргалашиб, жамоа бўлиб яшашади.
tarix |
Просмотров: 2399 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Ҳозирги замон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларида гуманизм ғоялари.
1.И.А.Каримов асарларида гуманизм ғоялари. 2.Давлат ва халқаро ҳамжамият. 3.Гуманизм ғоялари эктримизм ва терроризмга қарши. Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида фуқароларни хуқуқий тарбиялаш, уларнинг хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб масалалардан бирига айланган. Чунки бугунги кунда жамиятда қонуннинг устуворлигини таъминлаш орқали хуқуқий давлат барпо этишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов бу хақда: "қонуннинг устунлиги бизнинг ислохотлар моделимиздаги етакчи тамойилдир. У хуқуқий давлатнинг асосий мезонларидан бири бўлиб хизмат қилади».- деб таъкидлаган эди. Айнан хуқуқий давлат, хуқуқий давлат тушунчаси, мазмун мохиятини ўрганиш, илмий тахлил этиш бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланган. Ушбу битирув- малакавий иш хуқуқий давлат хақидаги ғоялар, назарияларни ўрганишга бағишланган. Давлат ва хуқуқ ривожи узоқ давом этиб келаётган, мураккаб, баъзан зиддиятли кечган жараён сифатида кўз олдимизда намоён бўлади, бироқ бу ривожланишнинг бош йўналиши шундаки, унинг натижасида давлат ва хуқуқ тобора, янада жамият хаётида, инсонлар турмушида мухим роль ўйнайдиган ижтимоий - сиёсий ходисалар сифатида ўзини намоён этиб келишмоқда. Шу муносабат билан давлат ва хуқуқга оид илмий изланишлар доимо долзарб бўлиб келган. Айниқса, давлатнинг илғор, прогрессив, демократик шаклларини тахлил этиш хам илмий, хам амалий нуқтаи-назардан ўзига хос долзарблик касб этади.
tarix |
Просмотров: 1435 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
БИРИНЧИ ЖАХОН УРУШИ (1914-1918). 1914 йилда бошланган уруш инсоният тарихида энг конли ва вайронали урушлардан бири эди. Бу уруш 10 млн.кишининг хаётига зомин бУлди ва кУплаб мамлакатларнинг халкларига бекиёс истироблар олиб келди. XIX аср охиридан бошлаб турли халкаро инкирозлар бирин-кетин вужудга кела бошлади ва дунёдаги вазиятни кескинлаштирди. 1914 йилнинг ёзига келиб дунё сиёсатида шунчалик кУп «ёнилги моддалар» тУпландики, битта учкун нихоятда катта ёнгин келтириб чикариши мумкин эди. Бундай учкун бУлиб австриялик эрцгерцог Франц Фердинанднинг Сараево шахрида 28 июль 1914 йилда Улдирилиши хизмат килди. кУлга тушган суикасд иштирокчилари сербларнинг «Млада Босна» ватанпарварлик гурухи аъзолари эди. Бу холат Австро-Венгрияга 28 июль 1914 йилда Сербияга уруш эълон килиш учун бахона бУлди.
tarix |
Просмотров: 7233 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
ФРАНЦИЯ-ПРУССИЯ УРУШИ. XIX АСРНИНГ ОХИРГИ ЧОРАГИ –XX АСР БОШИДА ЕВРОПАДА ХАЛКАРО МУНОСАБАТЛАР.
Франция-Пруссия уруши Европада икки йирик миллий давлат -Германия ва Италия-бирлашиш жараёнларининг якунланишига кУмак берди ва халкаро вазиятни Узгаришига олиб келди. Пруссиянинг 1866 йилдаги Австрия устидан эришган галабасидан сУнг герман давлатларнинг Пруссия атрофида бирлашишига Франция тУскинлик килар эди. Франция герман давлатларидаги ички сепаратизмни кУллаб-кувватлар эди. Пруссия министр-президенти ва Шимолий-герман иттофкининг канцлери О.Бисмарк ушбу муаммо «... кУшнига (Францияга) карши биргаликда олиб борилган уруш» эвазига хал этилиши мумкин деб хисобларди. Шимолий-герман иттифокининг хукумати урушга барча сохаларни тайёрларди-дипломатияни, армияни, саноатни. Уз навбатда Франция хам урушга тайёргарлик кУрарди. Лекин XIX аср 60-чи йилларнинг иккинчи ярмида Иккинчи империяда вазият мустахкам эмасди. Урушга тайёргарлик кУрар экан, ракиблар уруш бошлашга бахона кидирар эдилар. Бахона бУлиб Пруссия кироли кариндоши шахзода Леопольд Гогенцоллерннинг Испания тахтига, киролича Изабелла агдарилгандан сУнг, номзод этиб кУрсатилиши билан боглик кескин вазият хизмат килди.
tarix |
Просмотров: 2000 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
АкШ XVIII асрнинг охири-XIX асрнинг биринчи ярмида. АкШ да фукаролар уруши. АкШ иктисодиётининг ривожланишига кУплаб ерларнинг мавжудлиги, табий бойликларнинг етарлиги, Европадан оммавий иммиграция ва чет эл сармояларнинг окиб келиши катта таъсир кУрсатди. Мустакиллик учун урушдан сУнг АкШ-нинг ижтимоий-иктисодий ривожланиши икки асосий йУналиш бУйича борарди. Мамлакатнинг шимолий-шаркий кисмида саноат тУнтарилиши бУлиб Утарди. Узлаштириладиган гарб ерларида фермерлик хУжалиги кенг таркаларди. Шу даврнинг Узида жанубий штатларда плантацион кУлдорчилик хУжалиги мустахкамланарди.
tarix |
Просмотров: 1577 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
Европада 1848-1849 йй. инкилоблари. 1848-1849 йилларда деярли бутун Европа инкилобий аланга ичида колди Францияда ва Австрия империясида, Пруссияда ва герман давлатларининг кУпчилигида, таркок Италияда инкилоблар бУлиб Утди. Париж, Вена, Берлин, Рим кУплаб бошка пойтахтлар инкилобий вокеаларнинг марказларига айландилар. Хеч качон илгари Европа бундай даражада сиёсий курашнинг кескинлашишини, халк чикишларининг кенг кулоч ёйишини, кУплаб мамлакатларда миллий-озодлик харакатининг кУтарилишини кУрмаган эди. Умуман олганда турли мамлакатлардаги вокеаларнинг умумийлиги-инкилобнинг умумевропа микёсда бУлиб Утганлиги эди. Бу даврга келиб, кУплаб Европа давлатларида феодал ва яримфеодал муносабатлари, катор мамлакатларда эса абсолютик тартиблар сакланиб колинган эди. Австрия ва Усмонийлар империяларида миллий масалалар жуда кескин тус олган эди. Германия ва Италия ягона бирлашган давлатлар тузиш эхтиёжини сезар эдилар. Демократик Узгаришларни амалга ошириш имконини инкилоб бериши мумкин деган гоялар ва интилишлар кенг таркалган эди. Бундан ташкари XIX аср Урталарида катор мамлакатларда содир бУлаётган саноат тУнтарилиши феодал тартиботининг колдигларини агдариб ташлаш заруриятини кун тартибига кУйди. 1845-1847 йиллардаги кишлок хУжалигида бУлиб Утган офат ва 1847 йилдаги иктисодий инкироз инкилоб бошланишини тезлаштирди. 1848 йилда халк норозилигининг портлаши бУлди.
tarix |
Просмотров: 1654 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|
--> |