Умавий халифалари 41-132/661-750
41/661 Муавийа I ибн Абу Суфйон 60/680 Йазид I 64/683 Муавийа II 64/684 Марвон I ибн Ҳакам 65/685 Абдулмалик 86/705 ал-Валид I 96/715 Сулаймон 99/717 Умар ибн Абдулазиз 101/720 Йазид II 105/724 Ҳишом 125/743 ал-Валид II 126/744 Йазид III 126/744 Иброҳим 127-132/744-750 Марвон II Ҳимор Аббосий халифалар Муавийа Алига қарши йўналтирилган «Усмон учун интиқом» шиорини қурол қилиб олиб, Алидан кейин халифа бўлди (Муъавийа билан Усмон Маккадиг Умаййа ёки Ъабд Шамс қабиласига мансуб бўлиб, қариндош ришталари билан боғлан-ган эдилар). Муавийа халифа бўлгунига қадар йигирма йил давомида Византияга қарши жанг қилган эди, шунинг учун у Алининг тарафдорларига — унча уюшмаган бадавийларга интизомли ва яхши қуролланган қўшинни рўпара қила олди. Муавийа, Абдулмалик ва Ҳишом сулоланинг кучли халифалари бўлиб, ҳар бири Давашкда йигирма йилча ҳукмронлик қилган ва араблар босиб олган салтанатда анча уддабуролик билан иш юритишган. Улар юнонлар ва форсларнинг ўрнига келишган эди, шунинг учун уларнинг маъмурий тартибларини ўзлаштиришга ва юртни бошқаришда жорий қилишга алоҳида аҳамият беришди. Умавийлар ҳукмронлигининг сўнгги даврлари Сосонийлардан ўзлаштирилган турли-туман техник усуллар ва одатларни жорий этиш билан ажралиб туради. Бу жараён Аббосийлар даврида янада кучайди. Босқинчилик юришлари оз-оздан давом этаверди. Улар, айниқса, ал-Валид I ҳукмронлиги даврида авж одци. Энди араб қўшинларига олис-олис тоғли жойларда, жуда оғир иқлимий шароитларда жанг қилишга тўғри келди, ўлжалар ҳам араб истилоларининг бошланғич даврларидагидек осонликча қўлга кирмай қўйганди. Мисрдан ғарб томонда жамики Шимолий Африка босиб олинди; 91/710 йилда мусулмон муфраза (отряд)лари Жабалут Ториқорқали Испанияга ўтишди, кейин эса Пиренеядан ҳам ошиб ўтиб, Каролинглар Фарангистонига бот- бот босқинлар уюштириб туришди. Араблар Кавказ ортида туркий хазарлар билан тўқнашдилар ва Шарқий Онадўлида юнонларнинг чегараларини хонавайрон қила бошлашди. Улар Шарқий Эронда Хоразмга бостириб киришди ва маҳаллий Эрон ҳукмдорлари хамда уларнингтуркий иттифоқчилари томонидан қўрсатилган қаттиқ қаршиликка карамай, аста-секин Мовароуннаҳрни ҳам босиб олдилар. Ниҳоят, араб ҳукмдорларидан бири Макран орқали Синдга ўтди ва Ҳинд заминига биринчи бўлиб исломни олиб кедци. Бу жамики истилоларнинг энг муҳим нуқтаси шунда эдики, улар туфайли мусулмон дунёсида қулларнинг миқдори беҳад кўпайиб кетди. Бу арабларга босиб олинган жойларда хўжайинлар тарзида яшаш имконини берди. Улар бадавлат Якин Шарқнинг иқтисодий бойликларидан жуда унумли фойдаландилар. Амма на маъмурий ютуқлар, на иқтисодий муваффақиятлар Умавийлар шажарасининг таназзулини тўхтата олди. Халифалар Ироқцаги араб қабилаларининг хамда такводор мадиналикларнинг ғазабларига ва саркаш каршиликларига дуч келишци. Уларнинг кўпчилиги Али авлодлари — шиа имомларининг (шиатул-Али — Али фирқаси демак) даъволарини қўллаб-қувватлашарди. Бундан ташқари босиб олинган ҳудудларда ноараб аҳолининг катта қисми ва айниқса, маволи, яъни араб қабилаларининг мижозлари ҳаракатга келди. Улар ўзларининг ҳуқуқий аҳволларига норозилик билдира бошладилар. Хуллас, 132/750 йилда Умавийлар Хуросон ва Шарқий Эронда бошланган ғалаён оқибатида ағдариб ташландилар. Бу ғалаёнга оташин ташвиқотчи Абу Муслим бошчилик қилган эци. Турли-туман тоифадаги одамларнинг норозилигидан фойдаланиб, у Аббосийларнинг халифалик тахтини эгаллашларига замин яратди. Умавийларнинг оила аъзолари кириб ташланци, улардан Ҳишомнинг невараси Абдурраҳмонгина омон қолди. У Шимолий Африкага қочди ва вақти- соати келиб, Испанияда Умавийларнинг янги уруғига асос солди.
|