Абу Мансур ал – Мотурудий таълимоти
Абу Мансур ал – Мотурудий таълимоти. 1. Абу Мансур Мотурудий ва калом илми. 2. Мотурудий ва Самарқанд фикҳ мактаби ҳақида. 3. Мотрудийнинг калом илмида тутган ўрни.
Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маўмуд ал-Ҳанафий ал-Мотурудий ас-Самарқандий калом ҳақида гапириб ўтиш жоиз. Калом-сўз, нутқ дегани бўлиб, ўз асосида ислом фалсафасини акс эттирган Яҳин ва Ўрта шарқ халқларининг ўрта асрларда вужудга келган диний фалсафа жараёнидир. Бу илмий оқимнинг олимларини «мутакаллим» деб атайдилар. Илми калом VIII асрда вужудга келган. Бу даврга келиб, ислом дини кенг ёйила бошлади. Кўп давлатлар ислом динига кира бошладилар. Табиийки, шу жараёнга ҳамоҳанг тарзда кўпдан-кўп фирҳалар, мазҳаблар пайдо бўла бошлади. Натижада, улар орасида баҳсу мунозаралар вужудга келиб, бу ҳол суннат ақли имонини сустлаштиришга олиб кела бошлади. Ана шундай бир вазиятда, бир-бирига зид бўлган ҳар-хил бидъат мазҳабларидан «ақли суннат вал – жамоат»нинг ақидаю эътиқодларини омон сақлаш маҳсадида ҳам калом илми вужудга келди. Зуҳриддин Ҳусниддинов ўзининг «Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар» номли китобида таъкидлашича, суннийлик йўналиши ҳисобланган «Ақли сунна вал жамоа» 4 та фиқҳий: ҳанафий, шофеъий, моликий, ҳанбалий ва 2 та ақидавий: ашъарий ва мотурудий мазҳабларидан иборат бўлган. Бугунги кунда дунёдаги таҳминан 1,3 миллиард мусулмон ахолининг 92,5 % ни суннийлар ташкил этиб, улар мазҳаблар бўйича қўйидаги нисбатда бўлинганлар: ҳанафийлар – 47%, шофиъийлар – 27%, моликийлар – 17%, ҳанбалийлар – 1,5 %. Манбаларнинг далолат беришича, Мотурудий Имом Аъзам (Ҳанафия) мазҳаби занжиридаги энг юқори турган алломалардан таҳсил ва ижозат олган. Ал-Мотуридийнинг «Таъвилоти ақли сунна» асари қийматли тафсир китобларидан бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари бор. Биринчидан, асар тафсир китоблари ичида биринчилардан бўлиб «таъвил» номи билан аталган. Иккинчидан, ақли сунна олимлари томонидан қуръонни тафсир қилишга бўлган илк ҳаракатлар намояндасидир. Имом ал-Мотуридий асарлари уч асосий масалага қаратилган ҳукм чиқаришдаги асосий манбаларни белигилаш яъни, қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариш усуллари, эътиқод масалаларини ақл ва нақлга тўғри келадиган далиллар билан асослаб бериш қуръон маъноларини одамларга тушунтириб бериш. Имом Мотурудий ўз ҳаётини ва фаолиятини суннатдан ташқари чиқиб, оғишган кишилар мулоҳазаларини синдириш ва ислом ақидасини ҳимоя этишга бағишлагандир. Чунончи исломий ишлардан бўлмиш фиқҳ усул ва каломда ўта мукаммал эканлигидан далолат беради. Имом Мотурудий ўша вақтларда асосий диний таълимот бўлган мўътазилиянинг барча мулоҳазаларига жавоб бериб, уларни бобма-боб инкор этди ҳамда уларнинг бешта усулини қусурли деб топди. Мотурудий мўътазилийлардан бўлган ва улар томонидан «бутун дунё имоми» номи берилган Каъбийни (бу шахс Мотурудийнинг замондоши бўлган) шахсан қадамма – қадам кузатди ва унинг ҳамма асарларини қусурли топиб, уларни йўққа чиқарди. Мўътазилия мазҳаби илгари сурган фикр – мулоҳазаларга жавоб бериш ва уларни тарқатиш ғоясида Мотурудий ушбу асарларни ёзган: «Баёни ваҳмил-мўътазила »; «Раддил – усули ҳамса ли Абу Муқамад ал-Бохилил»; Каъбийнинг фикрларини инкор этиш йўлида эса қуйидаги асарларни ёзган: 1.«Радди усулил – адилла лил Каъбий»; 2.«Родди таҳзибул – жадал лил – Каъбий»; 3.«Радди байтул – фусоҳ лил – Каъбий»; Шунингдек, рофизий ва ҳарматийларнинг фикр – мулоқазаларини рад этиб, ушбу асарларини ёзганлар: 1.«Ар –раддл ала усулил – ҳарматия»; 2.«Радди китобул – Имоми ли Али баъзи рафавиз». Фиҳқ усули борасидаги асарлари қуйидагилар эди: 1. 1. «Маҳозу уш - шариъа»; маъхаз аш-шараъи, «шариатларнинг манбаси ва софлиги» 2. 2. «Китобул – жадал». Шу билан бирга, Ҳазрати Имом Мотурудий тафсир ва калом илмлари соқасида ҳам ақли суннат усули ила асарлар ёзганлар. Тафсир ҳақидаги китобига «Таъвилоту ақли сунна» ёки бошқача номи « Ат - таъвилотул – Мотурудия фи баёни усули ақли суннат ва усули тавқид » деб ном берган. Ушбу китоб ҳақида Ҳожа Ҳалифа номли машҳур олим шундай деган эди: «Бу тенгсиз бир китобдир. Ҳатто илми каломда бундан олдин ёзилган китобларнинг ҳеч бири бунга тенг кела олмайди. Мотурудийнинг «Ат–таъвилот» китоби, унинг «Ат–тавҳид» китобига қараганда, яна ҳам ойдинроқ, ояту тафсирларнинг янада қулайроқ ёзилганлигини, муаллифнинг бу илмларни чуқур ўрганганлигидан дарак беришини қатор тадқиқотчилар урғу бериб ёзишган. Унинг «Китоб ал усул» («Асослар китоби»), «Китоб тавилот л-қуръон» (қуръон тафсири ҳақида китоб) «Китоб ал-Мақолат» («Мақолалар китоби») каби асарларида ҳанафийлар таълимотига оид фикҳнинг йирик масалалри ёритиб берилган. Бугунги кунда шарқшунослар, файласуфлар, ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар томонидан Мотурудия таълимотини ўрганишнинг аҳамияти каттадир. Чунки алломаларимиз қолдирган бой меросни ёшлар томонидан ҳам чуқур ўрганилса, тадқиқ этилса, миллий маънавиятимизнинг тарихий илдизлари янада мустаҳкамланиб бораверади. Исломда илм инсонларни юксак маънавий камолотга етакловчи таянч сифатида қадрланади. Шу билан бирга илмли бўлиш инсоннинг нафақат ўзлигини англашда, балки хаётини яхши бўлишидаги куч-қудрат манбаи эканлиги ёрқин кўрсатиб берилади. Илм олиш, ўқиш, изланиш энг керакли мехнатдир. Мехнатсевар бўлиш, инсон учун олий фазилатдир. Чунки булар кишиларнинг ахволини яхшилайди, мамлакат ободонлиги, жахолат қоронғулигидан қутулиш йўли хам шу фазилатлар орқали амалга ошади. Зеро, кишилик жамиятининг асл тарихи хам мехнатдан бошланган. Бу хусусда Қуръонда: "Дархақиқат, Биз инсонни мехнат, машаққатга яратдик”,- дейилган. Бундан маъно шуки, инсон ўз хаётида мехнат қилади. Ана шу мехнат қилиш хуқуқидан халол фойдаланиб, нафақат ўзига, балки ўзгаларга хам наф келтириш талаб этилади. Шунинг учун хам пайғамбаримиз алайхи васаллам ўз хадисларидан бирида: "халол мехнат қилиб, бола-чақа боқишнинг савоби нафл намоз ўқувчиларнинг савоби билан баробардир”, — деганлар. Қуръони Карим ва хадисларнинг энг мухим жихати шундаки, унда жамиятга ва инсонга иснод келтирувчи хар қандай харакатга қарши нафрат устун туради. Ислом шариати қонунларида: ўғрилик, ичкиликбозлик, гиёхвандлик, зино, қон тўкиш каби ўта ёлғон иллатлар дард сифатида қораланади. Чунки бу иллатлар инсон хуқуқлари бузилишининг сабабчисидир. Айтиш лозимки, Қуръони Каримда ва "хадиси Шариф”ларда хамда ислом динининг қонунлари бўлган "Шариати Исломия”да инсон, унинг хуқуқий манфаати тўла химоя қилинган. Бу улуғ таълимотлар инсонпарварлик ғояларига асосланади. Ислом дини инсонни иймонли, ахлоқли, маърифатли бўлишга ундайди. Инсон манфаатига путур етказадиган ва жамиятни таназзулга етакловчи барча ёмон иллатларни қоралайди. Негаки, ана шундай фазилатлар орқали инсоннинг хуқуқлари хурмат қилинади. Шунингдек, барча ер юзидаги халқлар билан хамкорлик қилиш шароити исломнинг олий мақсадидир. Чунки Қуръони Карим оятларида: "Эзгулик ва тақво йўлида хамкорлик қилинглар”, деб буюрилган. Зеро, ушбу мақсад бутун инсониятнинг муштарак манфаатини кўзлайди. Имом ал-Бухорий ўз шогирдларига: "Киши илм бобида нафақат ўзидан юқори ва ёки тенгдошларидан, балки ўзидан паст бўлганлардан хам хадис олмагунча, етук мухаддис олмайди”, - дея, илм олиш хақида кўп насихатлар қилганлар. Зеро, илм-инсон учун зийнат. Ақлини нодонликдан қутқарган хар бир инсон иззат бойлигининг хам асосида илм ётади. Тўғри, биз илм хусусида аввалги бобларимизда ёритиб ўтишга харакат қилдик, бироқ хадисларни бугунги кунимизга қўллай билишимизга илмнинг ўрни беқиёс эканини яна бир карра айтмоқчимиз. Илмнинг қадрига етиб, хаётини унга бахшида этган алломалардан дурдона асарлар ноёб мерос бўлиб қолган. Ана шундай дурдоналар қаторида буюк мухаддис исломшунос боболаримизнинг хадислар тўпламлари бўлиб, уларда мавжуд хадисларга хозирги кунда эхтиёж катта. Чунки ислом дини, Қуръони карим ва хадиси шарифларни билмасликлари боис, орамиздаги айрим кишилар қонунга хилоф турли йўлларга кириб кетишмоқда. Баъзилари эса динни рўкач қилиб, инсонларнинг тинчлигини бузишдек оғир гунохга қўл уриб қўймоқдалар. Шу боис, бугунги кунда соф ислом дини ва ундаги ватанпарварлик, халлолик, тўғрилик, адолат ғояларини ўрганиш, илмий изланиш олиб бориш айнан магистрлар учун кенг тахлил этиш ёш мустақил давлатимизнинг тараққиётига хизмат қилади. Зеро, хар бир дунёвий қонун-қоиданинг заминида диний қарашлар, қонунлар ётади. Жумладан, тўғрилик, халоллик, адолатлилик, покдомонлик, бировнинг хаққига хиёнат қилмаслик каби қоидалар хар иккала шаклдаги манбаларда муштарак эканлигини унутмаслигимиз лозим. Президентимиз асарларида, нутқларида ва "тафаккур" журнали бош мухаррири саволларига берган жавобларида бизни огохлантириб айтадики энди қурол-яроқлар эмас, балки "бугунги кунда ғояни фикрни таъқиқ билан, маъмурий чоралар билан енгиб бўлмайди. Ғояга қарши фақат ғоя. Фикрга қарши фақат фикр, жахолатга қарши фақат маърифат билан бахсга киришиш, олишиш мумкин". Кимнинг мафкураси ғояси, тафаккури, маърифати кучли бўлса, ўша енгиб чиқади. Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчанлик фаоллигини бахш этади. Ўсиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади, касб – кори, махорати узлуксиз такомиллашади, катта авлодларнинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади. Ёшлар, уларнинг иқтидорлиги ва билим олишга чанқоқлигидан таълим ва маънавиятни тушуниб етиш бошланади. Бизнинг давлатимиз мутахассислар тайёрлашнинг илғор жахон тажрибасини кенг жалб этади. Х–XII ва XIY – XYI асрларда Мовароуннахр маданияти гуллаб яшнаган даврда бу ердаги кўплаб шахарларда олий ўқув юртлари бўлиб, илмий марказлар хисобланар эди. ҳозирги вақтда бу қутлуғ анъана тикланмоқда. Ўзбекистон ўзининг барча бойликларининг чинакам эгаси ва хақиқий маданий давлат бўлади.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1546
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |