Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

Фаробийнинг асарларида қонунчилик концепсияси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида
Фаробийнинг асарларида қонунчилик концепсияси ва ҳуқуқий маданият тўғрисида.

1.Фаробийнинг «Фозил” ва "Фозил” бўлмаган давлатлар ҳақидаги ғоялари. 
2.Фаробий давлат бошлиқлари ва давлатларнинг шакллари ҳақида.
3.Фаробийнинг уруш ва тинчлик тўғрисидаги қарашлари.
4. Фаробийнинг ҳуқуқий қарашлари.
5.Қонуннинг моҳияти ҳақидаги таълимоти. 
6. Демократик давлат қурулишида Фаробийнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг ўрни ва роли. 
 
Фаробий таълимотида қонунчилик назарияси алохида ўрин эгаллайди. Бу назария ўз навбатида мукаммал, юксак маънавий талабларга жавоб берадиган, ижтимоий муносабатларнинг турли сохаларини хуқуқий жихатдан бошқарадиган механизм сифатида илгари суради. қонун йўли билан бошқарув, бошқариш объектига одатда салбий таъсир ўтказувчи субъектив омилларнинг таъсир даражасини пасайтиради. қонунга қатъий риоя қилиш эса хукмдорлар ёки халқ вакиллари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ишлар ва кирдикорларнинг олдини олади ва фозилликка етаклайди. қонунларнинг самара бериши учун эса зарур билимлар, белгиланган қонун-қоидаларни ишга тушурувчи механизмлар, таълим тарбия тизими ва шуларга мувофиқ методология бўлиши лозим. 
 Шунинг учун хам унинг сиёсий-хуқуқий қарашларида ахлоқий категориялар ётади ва улар қонунчилик хамда қонунга тобе ва хизмат тамойиллар бўлиши керак дейди. Масалан, Фаробий ахлоқ категориясини фақат у илохий ёки эзгу омил бўлгани учун эмас, балки қонуний бўлгандагина тан олади. 
Фозилликнинг «фойдалилиги»ни тарғиб қилаётганда «ўта гўзал», «ўта ёқимли» каби тушунчаларни қандай бўлса шундайлигича қўллайди. Фаробийга кўра, қонун ва ахлоқ қоидалари ўз ахамиятига кўра ажралмасдир. қонунларни жорий қилишда ва тарбия жараёнида мажбурлаш усулларини қўллашни хам инкор этмайди. 
 Жиноят ва жазо масалалари хақида фикр юритар экан, Фаробий уларни иккига: бўйсунмаслик ва жиноят («қонун томонидан ёқланмаган харакатни содир этиш»)га бўлади 
Бу ерда Фаробий маъмурий ва жиноий жазони ажратишга харакат қилади. Жазо қонунга мувофиқ ва қонун асосида бўлиши керак. «Энг катта жиноят рахбар шахс томонидан содир этилган жиноятдир. Бу холатда бошқа хукмдорлар қонун-қоидалар талаби асосида уни тарбиялашга ва унга таъсир ўтказишга харакат қилишлари керак. Агар бу эътибордан четда қолиб кетса, шахар таназзулга юз тутишига ва бузилишига олиб келади.
Ушбу гояларга кўра, жиноятчи ўз вақтида жазоланмаса, халқнинг, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари бузилишда давом этаверса, бу давлатга, давлат бошлиғига ишончсизликни келтириб чиқаради ва натижада халқ бош кўтариб чиқиши, бу эса давлатнинг инқирозга юз тутишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боисдан, қонунга амал қилмаган фуқаро хох у оддий ёки мансабдор шахс бўлсин, қонун олдида жавоб бериши лозим. хозирги кунда айнан манна шу борадаги камчиликлар мавжуд бўлиб, президентимиз томонидан тахлил қилинган ва асослаб берилган: "Эл ишониб топширган вазифани суиистеъмол қиладиган, шахсий манфаатини халқ манфаатидан устун биладиган, ўзига ортиқча бино қўйиб, барчанинг нафратини қўзғатадиган рахбарлар билан асло келиша олмаймиз. Одамлар ишончидан махрум бўлган бундай кимсалар ўрнини бўшатиб бериши керак. Уларни қонун асосида жавобгарликка тортиш лозим”- дея таъкидлайди президентимиз И. Каримов. 
Фаробий фуқароларни тарбиялаш муаммосига тўхталар экан, «ўргатиш» категориясини эслатиб ўтади. «Ўргатиш»нинг ўзига хослиги нимада, унинг қонундан нима фарқи бор?-деган саволга у «ўргатиш»ни давлат хокимиятини ўрнатиш ва қонунчилик билан биргаликда босқичма-босқич амалга ошириладиган биринчи галдаги иш, дея таъкидлаб ўтади. Афтидан, бу ерда гап илм фан ва педагогиканинг назарий ва амалий ривожи устида бормоқда, яъни ахолига бошланғич таълим бериш ва ушбу унинг назарий амалий жихатларини ишлаб чиқиш зарурати ғояси бўлса керак. 
«Агар ўргатиш иши босқичма-босқич ва мунтазам амалга оширилса, у ажойиб натижалар беради». Бу ерда Фаробий мактабларда ўқитишнинг асосий услуби сифатида мақоллар, афоризмлар ва ривоятлар орқали донишмандларнинг фикрларини қўллашни назарда тутади. Бундан ташқари тарих, ахлоқшунослик, қонунчилик ва бошқа масалаларни ўрганиш зарурлигини хам эслатиб ўтади. 
Фаробийнинг хокимият ўзгариб туриши ва ушбу жараёнда фуқароларнинг унга муносабати масалаларига бағишланган бир тезиси диққатга сазовордир. «қонуншунос шахс фуқароларга ўзидан кейин қандай қонуншунос келиши мумкинлиги хақида фикр билдирар экан, бу билан у шахар фуқароларининг, айниқса, тажрибасиз кишиларнинг қалбларига ғулғула солиб қўяди. Улар янги қонуншуносларнинг илгари ўрнатилган қонун-қоидаларни адолатли давом эттиришларини сўраб ибодат қиладилар. Улар бу жараённи юракларини ховучлаб, хаяжон билан кутиб турадилар». Фаробий фикрига кўра, ушбу қонуншуносни ўзи мендан кейин бошқа адолатли ва тўғри қонуншунос бўлмайди, деган бемаъни фикрга келиб қолмаслиги учун жуда эхтиёткорлик билан тарбиялаш керак. Шунингдек қонуншунослар ўзгариб-алмашиб турган тақдирда хам қонунчилик асослари ўзгармаслиги шарт. Янги келган хукмдор даврида қонуншуносликда инқироз рўй берадиган бўлса, халқ ва хукмдор орасида муроса бўлиши лозим. «қонуншунос халқ билан бирга қонунларни тан олиш ёки уларни инкор этиш орасидаги ўрта йўлни танлаб олиши лозим». Шунингдек, Фаробий қонунчилик тизимида ўша давр учун мутлақо янги бир лавозим бўлишини тавсия этади, яъни ушбу лавозим эгаси «узоқ вақтлар мобайнида» қонунлардаги камчилик ва номукаммалликларни ва одамлар феъл-атворидаги хамда турмуш жараёнида кўп учрайдиган қусурларни мунтазам ўрганиб,тахлил қилиб бориши керак бўлади. 
Эхтимол, гап бу ерда нафақат қонунларни билиш ва ижроси устида, балки уларни ўрганиш ва назорат қилишни ташкил этувчи қози хақида бормоқда Балки хукмдорнинг қонунчилик, хуқуқ методикаси, юстиция каби масалалар бўйича ёрдамчиси назарда тутилгандир.
 Фаробий қонунларни икки турга бўлади: булар бизнинг хозирги тушунчамиздаги асосий қонунларга ва қонун кучидаги хужжатлар (қарорлар, буйруқлар, қарорномалар, йўриқнома кабилар)га мувофиқ келади. қонун кучидаги хужжатлар унинг таърифига кўра, «шахарларнинг холати ва вақтнинг чекланганлиги муносабати билан қонуншунослар томонидан тезда қабул қилинадиган қонун шаклидаги хуқуқий хужжатдир». Бошқа турдаги яъни ўзгармайдиган ва олдинги холида қоладиган қонунлар бўлиб, булар табиат қонунларидир. Ушбу фикрни тахлил қиладиган бўлсак, ижтимоий муносабатлар ва анъаналарнинг ўзгармас қонунларини ўзида мужассам этган конституцияни яратиш зарурлиги тўғрисида башорат мавжудлигини илғаб олиш мумкин.
Фаробий байрамларни ташкил этиш ва ўтказишни тарбиявий тадбирлар қаторига киритади ва улар қонунчиликни тушуниш ва қабул қилишга ижобий-эмоционал таъсир кўрсатади, яъни давлат томонидан ўтказиладиган умумхалқ байрамлари қонунларни хурматлаш ва улуғлашни кучайтиришга олиб келади,-деб билади. Сиёсий байрамлар хақида гапирар экан, Фаробий уларнинг маънавий нафини халқ ва қонуншунос манфаатларининг муштараклиги натижаси деб таъкидлайди.
 Байрамлар қилинган ишлар тўғрисида бериладиган хисобот тарзида йилнинг улуғланган маълум бир кунида ўтказилиши керак бўлади. Фаробий кишиларнинг бундай байрамларга алохида тайёргарлик билан келишлари, иштирок этишлари мухимлигини алохида таъкидлаб ўтади. Байрамлар жамиятнинг сиёсий-хуқуқий маданиятини оширишдаги энг самарали ташвиқот шакли хисобланади. Бундай тадбирлар тартибсизлик билан эмас, балки мукаммал ташкил этилиши, шоду хуррамлик билан ўтиши учун шон-шавкатни тараннум этувчи қўшиқлар айтиш мухим ахамият касб этади. 
«Буларнинг барчаси қонунларга бажону- дил ва хурсандлик билан бўйсунишга ташвиқот қилиш учун амалга оширилади». Фаробий фикрига кўра, ўзида шону-шавкат ва чекловчи қоидаларни мужассам этган қўшиқларни тинглаш маъқул иш хисобланади ва қўшиқлардаги ифода этилган фикрлар «ёшларнинг юрагига етиб боради, уларнинг фозилликка чорловчи хисларини уйғотади, уларнинг юрагини мустахкамлайди, нафратини кучайтиради, иродасини оширади». 
Байрамларни ташкил этиш ва ўтказиш шахар хукмдорларидан махсус хизматга эга бўлганларига топширилган. Уларнинг фаолияти қаттиқ назорат остида бўлган.
Қонунларни улуғлаш, уларни севиш учун тарбия жараёнида жисмоний жихатдан соғлиқни мустахкамлаш мухим ўрин тутади, дейди Фаробий. Ўша пайтдаги уч спорт тури: чавандозлик, қурол ишлатиш ва курашни ажратиб кўрсатади. Мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланган одам нисбатан интизомли ва тартибли, одоб-ахлоқли бўлиши таъкидлаб ўтилади. 
Фаробий ёшларни тарбиялаш муаммосига тўхталар экан, уларни назорати ва химоя қилиш муаммоларини хам кўтаради. Бу вазифаларни амалга ошириш анча мураккаб иш, дейди Фаробий. Ушбу вазифалар нафақат таълим-тарбияда, балки хуқуқни мухофаза қилиш фаолиятида хам зарур. Ёшлар томонидан тез-тез учраб турадиган жиноятлар қаторига безорилик, ишёқмаслик, таралла-бедод яшаш кабиларни киритади. Ёшлар билан ишлаш мураккаб, лекин улар назорат қилинмас экан, ёмон феъл-атвор шахарнинг таназзулига олиб келади,-деган фикрларни билдиради. 
Давлатни бошқариш, тарбия жараёнида бошқарувчилар ўзларининг ёмон хулқи, бемаъни харакатлари билан халқда нафрат пайдо бўлишига йўл қўймасликлари керак,- деб уқтиради Фаробий.
қонунларни онгли равишда бузган кишиларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллашни хам таъкидлаб ўтади. Бундай кишилар таёқ билан калтаклаш, жарима тўлаш, қатл этиш каби жазолар билан жазоланадилар. Фаробий фикрига кўра, бундай кишиларнинг қариндошлари улардан воз кечишлари мумкин ва бу ўз-ўзидан шарафга лойиқ. Бундай қариндошларни ўз табиатига кўра, лойиқ кишилар сифатида улуғлаш мумкин,-дейди. Ўгрилик хақида гапирар экан, бошқа бировлар хисобига мулк орттирганлар жазоланмасалар, у холда шахар ахолисидан инсоф ва шухрат йўқолади. Ўгри ўгирлаганини икки баравар кўп қилиб қайтарса ва тавба қилса, у холда жазо, қамоққа солишдан бошқа бир енгилроқ жазога алмаштирилади ёки жазо бекор қилиниши даркор.
Афлотун, хохлаб ва билиб туриб қилинган ёвузлик хамда одат бўлиб қолган ва тушунмай қилинган ёвузлик, қонунлар нуқтаи назаридан бир хилда ёмон, улар шахар ишларига хам зарар келтиради ва бузади, деб хисоблаган. Шу билан бирга билиб туриб, ё билмасдан туриб жиноят қилган шахсни жазолаш керакми йўқми, деган масала хақида гапирар экан, жиноятчи барибир қачондир эртами-кеч жазосини олади-ку, деган хулосага келган ва ўз замонасида маълум бўлган жиноятларга кўра жазоларни даражаларга бўлиб чиқади. 
Қонунлар ижросини кузатувчиларнинг асосий мақсади - адолатдир. Гарчи адолатни қарор топтириш учун таёқ билан калтаклаш, қатл каби усуллар қўллансада, улар адолатни қарор топтиришда ўз-ўзича ажойиб усуллар хисобланмайди. 
Ўта хақиқатпарвар кишилар хаётда мавжуд эмас,- дея Фаробий Афлотуннинг фикрини такрорлайди. Айрим кишилар ақлсизликдан, бошқалари одат бўйича жиноят қиладилар. хар қандай холатда хам жазо муқаррардир. Фаробий учун шахар хозирги давлат маъносидаги бир бутун тизим бўлиб, унинг фаолиятини қонун-қоидалар белгилайди. қонунлар фаолияти эса халқ ва хукмдорлар сиёсий-хуқуқий маданиятини ривожлантириш оақали амалга оширилади. Бундай қонуний фаолият давлатни оддий тасвирлаш ва тасаввур қилишдан кўра чуқурроқ маъно англатади. Бу кўпроқ давлат тузилишини ижтимоий йўл билан тартибга солишнинг барча турлари ва шаклларига маъқул келадиган тамойилларни ифодалашга Фаробийнинг қонунларни такомиллаштириш лозимлиги қайд этилган фикрлари:
1 1 Халқ қонунларга эхтиёж сезиши ва уларни чуқур ўрганиши зарур, чунки улар кейинчалик халқнинг ўзига фойда келтиради.
2 2 Қонунларни ўрганиш зарур ва тўғри. Чунки қонунларни билмаган ва уларга бўйсунмаганлар қонунларни бемаъни деб атаб қоладилар.
3 3 Сиртдан тайзиқ ўтказиб, сингдириладиган кўнгил ғазабини бостириш учун инсоннинг ўзи билан олиб борадиган хақиқат излаш борасида курашда қонуннинг фойдаси катта.
4 4 Эзгулик, яхшилик фақат қонун бўлгандагина ва у қонун яхши ишлагандагина амалга ошиши мумкин.
5 5 Қонунлардаги хар бир амру-талаблардан қанчалик улкан фойда борлигини тушуниш керак.
6 6 Қонунга шубха билан қараш хамда қонун устидан арз қилишэнг осон ишдир.
7 7 қонун хайвоний куч эмас, балки тахсинга сазовор кучни ривожлантиришга қаратилган бўлиши зарур.
8 8 қонун мақсадга чиройли ва покиза йўл билан эришиш имконини беради.
9 9 Янги қонун мамлакатлардаги барча табақалар ва авлодларга барча вилоятларнинг ахолисига бахт-саодат, шодухуррамлик келтириши хисобга олиниши керак.
10 10 қонунда одамдларнинг барча хислатларидан фарқ қилувчи туғма хислатлари хам хисобга олиниши керак.
11 11 қонун турли-туман феъл-атвордаги, турли-туман хислатли одамлар хайрихохлик билан кутиб олишга арзийдиган бўлиши керак.
12 12 Агарда яхшилик, эзгуликка оид қонун мавхум бўлса, сохиби қонунлар ва уларнинг пандларини ёзиб борувчилар ва шоирлар уларнинг сўзларидаги хатоларни тушунтириш учун жиддий эътибор беришлари керак.
13 13 қонунлардаги хар бир кўрсатмадан мохиятига қараб фойдаланиш зарур. Рақс ва най чалишни ўрнини алмаштириб бўлмаганидек, қонун кўрсатмаларини хам алмаштириб бўлмайди.
14 14 Фаровонлик келтирмайдиган ва бахт сари олиб бормайдиган қонунни қандай қилиб маъқуллаш мумкин.
15 15 қонун айнан хокимларга қаратилган бўлиши, белгиланган мақсадни чўзилиб кетмаслиги, қонун ўзгармас бўлиб қолмаслиги зарур.
16 16 Агар қонунлаштириш эркинлик билан ихтиёрий амалга оширилса, у холда бўйсуниш ва итоат хам фуқаро томонидан хайрихохлик ва қувонч билан қабул қилиниб, узоқ муддатга давом этади.
17 17 Бошқарув қонунларининг сони қонунларнинг сонига муносибдур, чунки хокимият қонунларга бўйсунади, улардан хосил бўлади ва улардан асос олади.
18 18 Бошқарув хам қонунларнинг сони ва қадриятига боғлиқ.Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, ёмон бошқарув ёмон қонунларга, етук бошқарув етук қонунларга боғлиқ.
19 19 Қонунлар икки хил бўлади.Биринчи хил қонунларга, хар қайси сохиби қонунга қонунларни жорий этишда, давлат ахволи ва вақт зиқлигидан шошма-шошарликка хос бўлган холдагилари киради. Бошқа бир хили ўзгармайдиган ва асл холини сақлайдиганлари – бу табиий қонунлардир.
20 20 Қонунларнинг асосий қоидалари ва сохиби қонун бу ишнинг хеч бир томонига бефарқ қарамаслиги, уларга риоя қилинишига ғамхўрлик қилишидир.
Қонуннинг асосий қисмини такомиллаштириб бориш зарур. 
Президентимиз давлатимиз олдига қўйган навбатдаги вазифалар ва мақсадларимизга тўхталиб: "Бизнинг вазифамиз мамлакатимиз, жамиятимизни демократиялаш хамда янгилаш йўлидаги харакатларимизни сифат жихатидан янги босқичга кўтариш ва сўзсиз бу борада амалга оширган ижобий ишларимизни қатъият билан давом эттириш, уларни халқимиз орзу қилган марраларга етказишдир”, дея таъкидлаганди.
Фаробий инсонга муносиб маданият, шахсни маънавий жихатдан мукаммаллаштириш, адолатли жамият барпо этиш масаласи юзасидан зиёлиларни маърифатчилик фаолияти билан шуғулланиши, хар бир инсонга тегишли турмуш шароитини яратиш, саховатли шахар ахолисининг бахтиёр турмуш кечириши учун, ижтимоий – иқтисодий муносабатлар масалаларни, муаммони ўртага ташлагани бизнингча, тасодифий хол эмас. Чунки, айнан ушбу муаммолар ва уларнинг ечими бугунги кунда хам бизнинг бош мақсадимиз бўлиб, озод ва обод юрт, фаровон турмуш қуриш -халқимизнинг, давлатимизнинг дастурамалидир

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1338 | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Акио Ютсука Акихиро Мива Джейми Фокс Сергей Безруков Уилл Смит Эдриан Броуди Шэрон Стоун Алан Кинг Адам Голдберг Адриан Ленокс Жан Рено Софи Оконедо Джонни Депп Марион Котийяр Жерар Депардье Адам Лубарски Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл James Pudderhall Аарон Крэвен Айэйн Белчер Kevin DeCristofano Wendy Ov сергей Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Аарон Экхарт Аден Янг Ава Лондон Алекс Арлио Юэн МакГрегор Адам Чанлер-Берат Агос Виджайя Соджарво Marie Hammer Boda Michael Brostrup Nynne Bojsen Джеймс Вудс Nokuthula Ledwaba Sifiso Sihlang Оливье Мартинес адам Carolyn Ratteray Alex Mayzlin Gary L. Taggart Аида Тулебаева Алекс Галпер Орландо Блум Бенедикт Камбербэтч Киану Ривз Кристиан Бэйл Келлан Латс Джон Бернтал Алан Аркин Адриан Мартинес Айзая Мустафа Адам Скотт Стив Карелл Уиллем Дефо Александр Ревва Гарик Харламов Кристина Асмус Hye-eun Kim Kang Min Kyung Sang-hoon Choi джеки чан Rock n Heim System Of A Down The 2013 Billboard Music Awards Джей Барушель Джеймс Франко Сэмюэл Л. Джексон Микки Рурк Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Гвинет Пэлтроу Роберт Дауни мл. Уильям Сэдлер Августин Фриззелл Beyonce - I Am World Tour 2010 Frank Michael Pretzel Айс Кьюб А Ин Пак Christopher Jordan Lee Shawn Robidoux 8 серия Game of Thrones 4 Айзек Хэмпстед-Рай Дмитрий Нагиев Дмитрий Назаров гари олдман Грэм Грин Ажаруддин Мохаммед Абхишек Баччан Адитья Панчоли Айшвария Рай Адити Рао Хидари Акшай Кумар Адитья Шривастав Arush Bhiwandiwala Deven Bhojani Inaamulhaq Kanika Tiwari Madhurjeet Sarghi Hitanshu Lodhia Jeetpal Sachin Karekar Адиль Хуссэйн Аджит Вачани Абхай Деол Адитья Рой Капур Аакрути Kummy Dhillon Аамир Кхан Авни Васа Roohi Berde Азиф Ахмед Автар Гилл DILOROM MIRZAEVA. Nargiza Salmonova UMID ISKANDAROV Avaz Qodirov Dilya Urunova Durdona Mo'minova Sa'ida Rametova Armando Baudin David Allen Gabriel Abreu Richard Anderson Лоренс Фишбёрн Айра Хейден Дима Билан The Stig Адитья Сидху Александр Головин Аза Erdem Ergney Kerem Firtina Mustafa Sevki Dogan Osman Sinav Кэти Кэссиди Адриан Шиллер Арарат Кещян Мария Кожевникова Аделин О’Эрми Джессика Лукас Адити Шарма Chien-lien Wu Kam-Kong Wong Брюс Уиллис Адевале Акинойе-Агбаже Брайан Кокс Джоан Аллен Карл Урбан Кори Джонсон Эдвард Нортон Хьюго Уивинг Хэролд Перрино Талиса Сото Джеймс Римар Алекс Паунович Каспер Ван Дин Элайджа Вуд Шон Бин Энди Серкис Chen-yu Chang Hsiao-lung Shi Jen-Kuei Hui Wen-kuei Hui Yu-yen Huang Кристофер Ллойд Элизабет Шу але джим керри Эрик Робертс Аким Шир Алан Тьюдик jahongir poziljonov Sanjar Shodiev Sobir Otajonov Tolib Mo'minov Jumadilla Rametov Muhammadiso Abdulhayirov Saida Rametova Shukrullo Isroilov Tolib Mo’minov Zarina Nizomiddinova Колин Фаррелл Шон Майкл Damien Amey Billy Choi Aziz Umurzoqov Begzod Allaniyazov Bobur Yo'ldoshev Doniyor Hapizov Go'zal Daliyeva Kupjursin Allanazarov Mirzagul Sapayeva Nargiza Allasheva Адам Саундерс ал Hojiboy Tojiboyev Mirza QVZ Handalak Арнольд Шварценеггер Celeste Henderson Kate Higgins Адитья Лакхия Pedro Duarte Barno Qodirova Muhammadali Abduqunduzov Muyassar Berdiqulova Nargiza Rahimova Saida Saidbekova Suhrob Xasanov Qah - Qaha Пол Уокер Вин Дизель джордана брюстер Мэтт Шульце Тайриз Гибсон Лудакрис Санг Кенг Дуэйн Джонсон Бонни Беделиа Алан Рикман Айми Гарсиа Дэнни Гловер Макс Райан Николас Кейдж Кэмерон Диаз Эдди Мерфи Антонио Бандерас Thomas Bonsang Алек Утгофф tas ix million Million Jamoasi 2014 qvz 2014 Kwang-Hee Hwang 30 серия Kaçak Айзиа Фредерикс Айлин Эткинс Alisher Uzoqov DAVRON ZAYNUDDINOV MUHAMMAD ISO ABDULHAIROV SHOXRUX ISMOILOV ABDUHAKIM TOSHTEMIROV DILNOZA UMIROVA ERKIN KOMILOV GULBAHOR YULDOSHEVA RANO BORONOVA RAYHON ULYASENOVA YOQUBJON AHMEDOV Сирша Ронан Michael Reinero tas-ix Qaytar Dunyo Uy bekasi Абдухаким Тоштемирова Ayse Melike Çerçi Kayhan Yildizoglu Levent Ökt Sang-uk Ju Annick Christiaens Paul GRANIER Rose Caprais Sweet Alibis Tsu-yun Lang Алек Су Адриана Угарте Алекс Гонсалес Аарон Пол Kyal Rankine Marley Smith Аида Туртурро RZA Аиша Исса Джуд Лоу Адам Бич Johnny Baker Адж Уилсон МакФол Адриэн Мишлер Afrim Gjonbalaj Аарон Тейлор-Джонсон kino o/zbek uzbek Ajab Bo'libdi Salom Natasha 5 сезон Game of Thrones
статистикастатистика