Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

Ҳозирги замон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларида гуманизм ғоялари.
Ҳозирги замон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларида гуманизм ғоялари.

1.И.А.Каримов асарларида гуманизм ғоялари. 
2.Давлат ва халқаро ҳамжамият. 
3.Гуманизм ғоялари эктримизм ва терроризмга қарши.
 
Демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида фуқароларни хуқуқий тарбиялаш, уларнинг хуқуқий онг ва хуқуқий маданиятини юксалтириш долзарб масалалардан бирига айланган. Чунки бугунги кунда жамиятда қонуннинг устуворлигини таъминлаш орқали хуқуқий давлат барпо этишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов бу хақда: "қонуннинг устунлиги бизнинг ислохотлар моделимиздаги етакчи тамойилдир. У хуқуқий давлатнинг асосий мезонларидан бири бўлиб хизмат қилади».- деб таъкидлаган эди.
Айнан хуқуқий давлат, хуқуқий давлат тушунчаси, мазмун мохиятини ўрганиш, илмий тахлил этиш бугунги кунда долзарб муаммолардан бирига айланган. Ушбу битирув- малакавий иш хуқуқий давлат хақидаги ғоялар, назарияларни ўрганишга бағишланган. 
Давлат ва хуқуқ ривожи узоқ давом этиб келаётган, мураккаб, баъзан зиддиятли кечган жараён сифатида кўз олдимизда намоён бўлади, бироқ бу ривожланишнинг бош йўналиши шундаки, унинг натижасида давлат ва хуқуқ тобора, янада жамият хаётида, инсонлар турмушида мухим роль ўйнайдиган ижтимоий - сиёсий ходисалар сифатида ўзини намоён этиб келишмоқда. Шу муносабат билан давлат ва хуқуқга оид илмий изланишлар доимо долзарб бўлиб келган. Айниқса, давлатнинг илғор, прогрессив, демократик шаклларини тахлил этиш хам илмий, хам амалий нуқтаи-назардан ўзига хос долзарблик касб этади.
Хозирги замон шароитида, ер куррасининг барча худудларида яшайдиган халқларнинг орзуси ва интилиши бир мақсадга - демократик адолатли хуқуқий давлат шароитида яшаш ва фаолият кўрсатишдир.
Ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида пайдо бўлган мустақил давлатлар, яъни шарқий Европа, Болтиқ бўйи давлатлари, Мустақил Давлатлар хамдўстлигига аъзо давлатлар халқлари хам, барча эрксевар халқлар қатори, хуқуқий демократик давлат қуриш йўлини танлаб, шу мақсадга эришиш йўлида саъйи харакатлар қилишмоқда.
Жахон хамжамиятига шу холат маълумки, хуқуқий демократик давлат қуриш вазифаси, жуда мураккаб, кўп қиррали, кенг қамровли вазифа бўлиб, унинг рўёбга чиқиши муайян вақт ва муайян тараққиёт даражасини тақозо этади. Бу жараён қатор муаммо ва қийинчиликлардан истисно бўлмаган жамиятдир.
Ушбу холатлар хуқуқий демократик ривожланиш йўлини танлаган Ўзбекистон жамияти учун хам хосдир. 
Ҳуқуқий давлат ғояси - халқимизнинг асрлар давомида адолатли жамият, адолатли қонунлар, адолатли суд тўғрисидаги орзуларининг ифодасидир. Шу сабабли, хуқуқий давлат ғояси, хаммамиз учун ғоят эъзозли ва эътиборли қадриятдир.
Айтиш жоизки, хуқуқий давлат назарияси бўйича жуда кўп илмий асарлар ёзилган ва ёзилмоқда, чунки бу масаланинг дастлабки илдизлари қадимга бориб тақалар экан, демакки дастлабки адабиётлар хам ўша даврга оиддир. 
Таъкидлаш ўринлики, мавзуни тадқиқ этишда, биз аввало қадимги дунё, ўрта асрлар ва Янги давр алломаларининг асарларига, фикрларига, қарашларига таяндик, хусусан, қадимги Юнонистон ва қадимги Рим сиёсий-хуқуқий фикри сохиблари бўлган Арасту, Полибий, Суқрот, Афлотун, Цицерон, ўрта асрлар ва Янги давр мутафаккирлари бўлмиш Гроций, Ж.Локк, Ш.Монтескье,, И.Кант, Гегель ва бошқаларнинг қарашлари, ғояларига асосландик.
Ўзбекистон халқларининг сиёсий-хуқуқий таълимотларида хуқуқга асосланиб, фаолият юритадиган давлат хақидаги фикрлар асрлар давомида шаклланиб, сайқалланиб келганлиги маълум.
Ушбу ғоялар илк ёзма манба «Авесто»да, А.Н. Форобий, А.Р.Беруний, Ибн-Сино, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоий, Захриддин Мухаммад Бобур, Ахмад Донишу, Абдурауф Фитрат каби алломалар қонунга асосланган адолатли жамият хақида чуқур фикр юритганлар.
Хуқуқий давлат ғоясини амалга ошириш Ўзбекистон республикаси Президенти И.А.Каримовнинг деярли барча асарларида илгари сурилмоқда.
Хокимиятнинг персонал бўлиниши. Мисол учун, қонун чиқарувчи органлар таркибига ижроия хокимияти ходимлари ва судьялар кирмайди, яъни қонун кучига эга бўлган қарорларнинг бўлғуси ижрочилари депутат бўлиб сайланишлари мумкин эмас. Бироқ, гўё ойнадек равшан бўлган бу принцип хукумат аъзолари бир пайтнинг ўзида хам парламент депутатлари бўлган парламент мамлакатлари (Буюк Британия, ГФР ва шу к.)да амал қилмайди. Айни пайтда бу холатни хокимият бўлиниши принципининг бузилиши деб хисоблаб бўлмайди, балки бунга парламентар типдаги мамлакатларнинг принципиал фарқланиши деб қараш тўғри бўлади.
Энди хокимият бўлиниши газимида давлат хокимияти назорат органлари масаласини қараб чиқамиз. Демократик хухуқий давлат тизимида нечта хокимият бўлиши кераклиги бўйича фанда аниқ бир жавоб йўқ. Кўпчилик шундай хокимиятлар учта қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти бўлиши керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистоннинг хам, қорақалпоғистоннинг хам конституцияларида хокимиятнинг юқорида тилга олинган учта тармоғи хамда уларнинг бўлиниши қайд эталган (ЎзР Конституциясининг 11-моддаси).
Лекин кўпинча оммавий ахборот васиталарини хам «тўртинчи хокимият» сифатида тилга олишади. Албатта, бу ерда кўп жихатдан рамзийлик кўзга ташланади. «Туртинчи хокимият» ибораси кўп холларда қўштирноқда берилиши хам шундан далолат бериб турибди.
Барибир, хар қалай, хокимият тармоқлари кўпсонли бўлишига қатьий эътироз билдирувчи хуқуқшунослар мавжуд бўлиб, улар жумладан шу рўйхатга туртинчи тармоқ сифатида назорат хокимиятини қўшишга хам қарши чиқадилар. «Шуни таъкидлаш жоизки, деб ёзади В. В. Лазарев. давлатчилиги етарли даражада ривож топмаган мамлакатларда хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд хокимиятига бўлинишига сиғмайдиган бундай органларнинг бўлиши бу мамлакатларда ё хокимиятлар бўлинишининг умуман йўқлигидан, ёхуд у принципиал бузилганидан далолат беради».
Бундан ташқари, «таъсис хокимияти» ибораси хам бўлиб, лекин у давлат хокимияти аппарати тавсифига нисбат берилмайди. Кўпинча, таъсис хокимияти хақида референдум йўли билан конституция қабул қилишда ўз ифодасини топадиган халқ хокимияти сифатида фикр юритилади. «Таъсис» тушунчаси хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд тармоқлари тушунчалари билан бир қаторда турмайди.
Профессор В В Лазарев хам «...хокимият бўлиниши бўлган жойда ижроия хокимияти билан мос келмайдиган, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятдан айрим президентлик хокимияти хамда қонун чиқарувчи, ижроия ва суд хокимиятлари назорат ваколатларидан ташқаридаги мустақил назорат хокимияти бўлмайди», - деб хисоблайди. - Бошқача қилиб айтганда, агар хокимият бўлиниши мавжуд бўлса, президентлик, қонун чиқарувчи, ижроия, суд, назорат ва х.к. «хокимиятлар»ни бир қаторга қўйиб бўлмайди. Бундай қаторнинг бўлиши хокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижроия ва суд тармоқларига бўлинишини эмас, балки умуман хокимиятнинг бўлинишини инкор этади». Мазкур мулохазанинг хаддан зиёд кескинлигини пайқаш қийин эмас, лекин мохиятан бу даъво тўғридир. Ўзбекистон Республикаси Конституиясига мувофиқ Президент давлат ва ижроия хокимияти бошлиғидир (89-модда), бинобарин, республикада уч хокимият - қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари мавжудлиги қонуний мустахкамлаб қўйилган.
Гарчи махсус назорат органлари давлат аппаратида, жумладан, Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ «ўз ваколатларини хар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил холда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади»ган прокуратура сингари мустақил рол ўйнайдиган бўлса, бу хали хокимиятнинг махсус «назорат» тармоғи деган гап эмас.
Назорат ваколатларини қонун чиқарувчи қошидаги ёрдамчи органлар, масалан хисоб палатаси, омбудсман (инсон хуқуқлари бўйича вакил) хам амалга ошира олишади, бироқ, улар давлат хокимиятининг алохида тармоғини хосил қилолмайди.
Қонун чиқарувчи муассасалар ва махаллий хокимият органлари давлат вакиллик органлари қаторига киради. Улар ахоли томонидан сайлаш йўли билан шакллантириладилар ва унинг номидан иш курадилар хамда унинг олдида маъсулдирлар.
Давлатнинг олий вакиллик органлари қонун чиқарувчи хокимият функциясини бажаради. қонун чиқарувчи орган давлат механизмида етакчи мавқени эгаллайди. Зеро, хокимиятларнинг бўлиниши тамойилига мувофиқ қонун чиқарувчи хокимият энг мухим хокимиятдир. У ижро этувчи хокимият хаётга тадбиқ этиши керак бўлган хамда суд хокимияти фаолияти учун қонуний асос бўлиб хизмат қиладиган бирламчи умуммажбурий қонун-қоидаларни белгилаб беради.
Шуниси диққатга сазоворки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойихаси мухокамаси чоғида ундаги Президент тўғрисидаги бобни, Франция ва бошқа бир қатор мамлакатлар Конституцияларида бўлганидек, парламент хақидаги бобдан олдин бериш хақида таклиф билдирилганди. Конституциявий комиссия раиси Ислом Каримов, Ўзбекистон Конституциясида парламент хақидаги боб Президент хақидаги бобдан олдин келиши кераклигини қайд этиб, юқоридаги таклифга кескин қарши чиқди «Бизнинг қонунга ва уни қабул қиладиган органга хурматимиз шунда намоён бўлади», - деди у.
Давлат хокимиятининг махаллий органлари ва махаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллик характерига эга бўлиб, тегишли маъмурий худудлар доирасида амал қиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бешинчи бўлими давлат хокимиятини ташкил этишга бағишланган. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси» деб номланган XVIII бобнинг 76-моддасида шундай ёзилган: «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи хокимиятни амалга оширади».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси худудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида беш йил муддатга сайланадиган депутатлардан иборат.
Парламент сайловларида сиёсий кучлар билан бир қаторда мустақил куч сифатида ўзини-ўзи бошқариш махаллий органларининг иштирок этиши ўзбек халқи тарихий-маданий анъаналарининг янги шароитларда намоён бўлишидир.
Истиқлолдан кейинги илк ўзбек парламентига бўлиб ўтган сайловлар хорижда ғоят ижобий бахо олди. ГФР Президенти Р. Герцогнинг шу хусусдаги фикрига назар ташланг-а: «Ўзбекистонда парламент эркин сайланган унга сайловлар мустақил ва обрўли кузатувчилар, шу жумладан немис кузатувчилари назорати остида ўтди».
Д. Карлайл (Австрия) эса, мана бундай деб ёзганди: «1994 йил декабрида Олий Мажлисга бўлиб ўттан сайловлар тўғри йўналишда олға қўйилган қадам бўлди. Гарчи мавжуд режимга ўзларини қаттиқ боғлаган холда бўлса-да, парламент сахнасида бир неча партиянинг пайдо бўлиши хам олға қўйилган қадамдир. И. Каримовнинг янги сайланган парламентга мурожаат қилиб, уни мустақил фикрлаш ва харакат қилишга хамда Президент кўрсатмаларини кутиб, хадеб қайрилиб қарайавермасликка даъвати рухлантиради. Агар бу И. Каримов муносабатининг жиддий ифодаси бўлса, унда бу нормал парламент сиёсати пайдо бўлишининг энг умидли далилидир».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси давлат хокимияти олий органининг ваколатларига бағишланган. Унда Олий Мажлиснинг мутлақ ваколатлари рўйхати берилган (у 24 банддан иборат).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенг хуқуқларга эга бўлиб, унинг зиммасига жиддий мажбуриятлар юкланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби махаллий давлат хокимияти асосларига бағишланган. Шу муносабат билан 99-моддада бундай ёзилган: «Вилоятлар, туманлар ва шахарларда (туманга бўйсунадиган шахарлардан, шунингдек шахар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) хокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари хокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни хал этадилар».
Маърузада алохида қайд этилган ғояларнинг бугунги кундаги ахамияти: И.А.Каримов шундай таъкидлайди: «Бугун халқни улуғлайдиган, ўз кўзимиз олдида бизни кўкларга кўтарадиган нарсаларнигина ўтмишимиздан олишимиз лозим. Бу гуманистик асос бўлиб, у бизнинг миллатимиз, бизнинг халқимиз жахон хамжамиятида ўзини дадил хис қилиши учун имкон беради. Шу билан бирга биз доим жахон илми ва тафаккури чўққиларини забт этишга интилмоғимиз керак».

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1443 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Акио Ютсука Акихиро Мива Джейми Фокс Сергей Безруков Уилл Смит Эдриан Броуди Шэрон Стоун Алан Кинг Адам Голдберг Адриан Ленокс Жан Рено Софи Оконедо Джонни Депп Марион Котийяр Жерар Депардье Адам Лубарски Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл James Pudderhall Аарон Крэвен Айэйн Белчер Kevin DeCristofano Wendy Ov сергей Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Аарон Экхарт Аден Янг Ава Лондон Алекс Арлио Юэн МакГрегор Адам Чанлер-Берат Агос Виджайя Соджарво Marie Hammer Boda Michael Brostrup Nynne Bojsen Джеймс Вудс Nokuthula Ledwaba Sifiso Sihlang Оливье Мартинес адам Carolyn Ratteray Alex Mayzlin Gary L. Taggart Аида Тулебаева Алекс Галпер Орландо Блум Бенедикт Камбербэтч Киану Ривз Кристиан Бэйл Келлан Латс Джон Бернтал Алан Аркин Адриан Мартинес Айзая Мустафа Адам Скотт Стив Карелл Уиллем Дефо Александр Ревва Гарик Харламов Кристина Асмус Hye-eun Kim Kang Min Kyung Sang-hoon Choi джеки чан Rock n Heim System Of A Down The 2013 Billboard Music Awards Джей Барушель Джеймс Франко Сэмюэл Л. Джексон Микки Рурк Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Гвинет Пэлтроу Роберт Дауни мл. Уильям Сэдлер Августин Фриззелл Beyonce - I Am World Tour 2010 Frank Michael Pretzel Айс Кьюб А Ин Пак Christopher Jordan Lee Shawn Robidoux 8 серия Game of Thrones 4 Айзек Хэмпстед-Рай Дмитрий Нагиев Дмитрий Назаров гари олдман Грэм Грин Ажаруддин Мохаммед Абхишек Баччан Адитья Панчоли Айшвария Рай Адити Рао Хидари Акшай Кумар Адитья Шривастав Arush Bhiwandiwala Deven Bhojani Inaamulhaq Kanika Tiwari Madhurjeet Sarghi Hitanshu Lodhia Jeetpal Sachin Karekar Адиль Хуссэйн Аджит Вачани Абхай Деол Адитья Рой Капур Аакрути Kummy Dhillon Аамир Кхан Авни Васа Roohi Berde Азиф Ахмед Автар Гилл DILOROM MIRZAEVA. Nargiza Salmonova UMID ISKANDAROV Avaz Qodirov Dilya Urunova Durdona Mo'minova Sa'ida Rametova Armando Baudin David Allen Gabriel Abreu Richard Anderson Лоренс Фишбёрн Айра Хейден Дима Билан The Stig Адитья Сидху Александр Головин Аза Erdem Ergney Kerem Firtina Mustafa Sevki Dogan Osman Sinav Кэти Кэссиди Адриан Шиллер Арарат Кещян Мария Кожевникова Аделин О’Эрми Джессика Лукас Адити Шарма Chien-lien Wu Kam-Kong Wong Брюс Уиллис Адевале Акинойе-Агбаже Брайан Кокс Джоан Аллен Карл Урбан Кори Джонсон Эдвард Нортон Хьюго Уивинг Хэролд Перрино Талиса Сото Джеймс Римар Алекс Паунович Каспер Ван Дин Элайджа Вуд Шон Бин Энди Серкис Chen-yu Chang Hsiao-lung Shi Jen-Kuei Hui Wen-kuei Hui Yu-yen Huang Кристофер Ллойд Элизабет Шу але джим керри Эрик Робертс Аким Шир Алан Тьюдик jahongir poziljonov Sanjar Shodiev Sobir Otajonov Tolib Mo'minov Jumadilla Rametov Muhammadiso Abdulhayirov Saida Rametova Shukrullo Isroilov Tolib Mo’minov Zarina Nizomiddinova Колин Фаррелл Шон Майкл Damien Amey Billy Choi Aziz Umurzoqov Begzod Allaniyazov Bobur Yo'ldoshev Doniyor Hapizov Go'zal Daliyeva Kupjursin Allanazarov Mirzagul Sapayeva Nargiza Allasheva Адам Саундерс ал Hojiboy Tojiboyev Mirza QVZ Handalak Арнольд Шварценеггер Celeste Henderson Kate Higgins Адитья Лакхия Pedro Duarte Barno Qodirova Muhammadali Abduqunduzov Muyassar Berdiqulova Nargiza Rahimova Saida Saidbekova Suhrob Xasanov Qah - Qaha Пол Уокер Вин Дизель джордана брюстер Мэтт Шульце Тайриз Гибсон Лудакрис Санг Кенг Дуэйн Джонсон Бонни Беделиа Алан Рикман Айми Гарсиа Дэнни Гловер Макс Райан Николас Кейдж Кэмерон Диаз Эдди Мерфи Антонио Бандерас Thomas Bonsang Алек Утгофф tas ix million Million Jamoasi 2014 qvz 2014 Kwang-Hee Hwang 30 серия Kaçak Айзиа Фредерикс Айлин Эткинс Alisher Uzoqov DAVRON ZAYNUDDINOV MUHAMMAD ISO ABDULHAIROV SHOXRUX ISMOILOV ABDUHAKIM TOSHTEMIROV DILNOZA UMIROVA ERKIN KOMILOV GULBAHOR YULDOSHEVA RANO BORONOVA RAYHON ULYASENOVA YOQUBJON AHMEDOV Сирша Ронан Michael Reinero tas-ix Qaytar Dunyo Uy bekasi Абдухаким Тоштемирова Ayse Melike Çerçi Kayhan Yildizoglu Levent Ökt Sang-uk Ju Annick Christiaens Paul GRANIER Rose Caprais Sweet Alibis Tsu-yun Lang Алек Су Адриана Угарте Алекс Гонсалес Аарон Пол Kyal Rankine Marley Smith Аида Туртурро RZA Аиша Исса Джуд Лоу Адам Бич Johnny Baker Адж Уилсон МакФол Адриэн Мишлер Afrim Gjonbalaj Аарон Тейлор-Джонсон kino o/zbek uzbek Ajab Bo'libdi Salom Natasha 5 сезон Game of Thrones
статистикастатистика