Фаробий асарларидаги демократик давлат ҳақидаги таълимот
Фаробий асарларидаги демократик давлат ҳақидаги таълимот. 1.Фаробийнинг давлат ва жамият ҳақидаги таълимоти. 2.Фаробий давлатининг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-сиёсий вазифаси ҳақида. 3.Фаробийнинг "Фозил” шаҳар давлатлари тўғрисидаги ғоялари. Фаробий сиёсий-хуқуқий таълимотида қонунчиликни такомиллаштириш концепциясини ўрганишдан аввал, Фаробийнинг жамиятнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг сабабларини ўрганиш ахамиятлидир. Фаробийнинг фикрича, инсон ўз табиатига кўра ижтимоийдир ва фақат ўзаро боғлиқликда, жамоа бўлиб яшай олади. Чунки хар кандай инсон оддий ўзининг кундалик эхтиёжларини қондириш учун у бошқаларнинг ёрдамига зарурат сезади, бошқалар хам худди шу каби ўзаро муносабатлар ўрнатишларига тўғри келади. Шундай қилиб, хаётий эхтиёж инсонда жамоатчилик хиссини пайдо қилади ва ўзаро мулоқотни келтириб чиқаради. «Фозил одамлар шахри» номли рисоласида Фаробий шундай ёзади: «Табиатига кўра хар бир одам шундай тузилганки, ўзининг яшаши ва мукаммалликнинг энг юқори даражасига етиши учун унга жуда кўп нарсалар керак бўлади. Вахоланки, эхтиёжидаги хамма нарсалар билан у ўзини ўзи таъминлай олмайди ва бунинг учун унга одамлар жамияти керак бўлади, жамиятдаги одамларнинг хар бири унга зарур нарсаларни етказиб беради.». Эътиборли томони шундаки, Фаробий фикрича, жамоа бўлиб яшаганда одам нафақат ўзининг моддий эхтиёжларини қондиради, балки «мукаммалликнинг юқори нуқтасига» етишади, яъни, бошқача қилиб айтганда, бирга яшаш, мехнат қилиш жараёнида инсон рухий қувват олади, мукаммалашади ва ўз моддий ва маънавий қадриятларини шакллантириш услубларини такомиллаштиради. «Шунинг учун хам, фақат ўзаро ёрдам бериб яшаганда инсон мукаммалликка эришади». Хар бир индивид алохида-алохида мехнат қилиш натижасида яшаш учун барча шарт-шароитларни ярата олмайди, шунинг учун хам одамлар биргалашиб, жамоа бўлиб яшашади. Фаробий жамиятни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган шаклларга ажратади. Тўлиқ жамиятлар, ўз навбатида, 3 га, яъни катта, ўрта ва кичик жамиятларга бўлинади. Фаробий фикрича, катта жамият – ердаги мавжуд барча жамиятларнинг йиғиндиси. Ўрта жамият – катта жамиятнинг бир бўлаги, ернинг маълум бир қисмида яшовчи битта халқ бундай жамиятни ташкил қилади. Кичик жамият ўрта жамиятнинг бир бўлаги бўлиб, бирон бир шахар ахолисидан иборат ва маълум бир худудни эгаллайди. Тўлиқ бўлмаган жамиятларни хам шундай кетма-кетликда қишлоқ ахолиси ва овул, посёлка, (квартал)да истиқомат қилувчиларнинг йиғиндиси ташкил этади. Тўлиқ бўлмаган жамиятлар тизимининг энг пастки қисмида Фаробий битта уйда истиқомат қилувчи одамлардан иборат жамоани кўрсатган. Бунинг устига овул( квартал) хам, қишлоқ хам шахарга қарашли, бунда қишлоқ шахар эхтиёжларини қондирувчи сифатида, квартал шахарнинг бир қисми сифатида унга тегишлидир. Инсон жамияти хақидаги ўз тушунча ва қарашларини жамлаб, Фаробий шундай хулосага келганки, «кўча (бунда кўча жамиятини иазарда тутади) кварталнинг бир бўлаги, уй – кўчанинг бир бўлаги, шахар – худуднинг бўлаги, халқ – ерда яшовчилар йиғиндисининг, яъни инсониятнинг бир қисмидир». Мутафаккирнинг фикрига кўра, жамиятда яшовчилар йиғиндиси турли шахарлар(ижтимоий гурухлар ва қатламлар)дан ташкил топган бўлиб, улар биргаликда ўша жамият ахолисини ташкил этишади. Шахар бирлашмаси пайдо бўлишида Фаробий мухим ролни одамларнинг ўз хохиш ва истакларида деб билган ва давлат - тарихий ходиса деган хулосага келган. Чунки инсоннинг хохиш-иродаси дарров шаклланмаган, бу унинг ривожланиши жараёнида амалга ошган. Давлат тузилмасини яратишга қаратилган хохиш фақат маълум бир вақт ўтиши билан, инсоннинг моддий асоси яратилгандан кейингина пайдо бўлади. Фаробийнинг сиёсий масала бўйича қарашларини кўриб чиқиб, шундай хулосага келамизки, Фаробий қарашлари ва ундан олдинги мутафаккирлар айникса, юнон олимлари ва унинг замонадошлари қарашлари билан ўртасида ўхшашлик, хамда фарклар борки, бу қарашлар ундан кейинги бир қатор мутафаккирларга ўз таъсирини ўтказган. Жумладан, юнон мутафаккири Афлотун давлатнинг пайдо бўлишининг одамларнинг нотенглиги билан боғлаган. Арасту давлатни одамларнинг табиатдан бирга яшашга бўлган интилишининг махсули деб хисоблаган. Шахар бирлашмаси пайдо бўлишининг шартлари ва сабабларига Фаробий Афлотун одамларининг табиий эхтиёжлари, Арастунинг оиладан давлатнинг ўсиб чиқиш хақидаги фикри ва «Кўп поғонали бошқарув» кабиларни киритган. Бироқ, Фаробий юқорида санаб ўтилганларни яна бир мухим қўшимча билан тўлдирганки, табиийки, унинг бу таълимоти ундан олдинги мутафаккирлар назариясидан мутлоқ фарқ қилган. Фаробий сиёсий-хуқуқий таълимотида жамиятда қонунчиликини такомилаштириш ғоялари алохида ўрин эгаллаган. Унинг ушбу ғоялари "Талхису Навомису Афлотун”, яъни «Афлотун қонунларининг мохияти» асарида келтирилган бўлиб, унда « сохиби қонун биринчидан, қонунларни жорий кила олиши, иккинчидан, фармон беришни билиши зарур дейди Фаробий,- агар у ўзи буюрган нарсани жорий этолмаса, агар бошкалар бўйсунган нарсага амал килмаса, у холда унинг кўрсатмалари конуний кучга эга бўлмайди ва унинг сўзлари кўл остидагиларга таъсир этмайди. жамиятда саховотпешаликни ўрнатиш хақида фикр юритиш ва тадқиқот олиб бориш, шунингдек, саховотпешаликнинг мақбул ва хақиқий эканлигига ишониш учун унинг мезонларига қарама-қарши бўлган фикрларни инкор этишдан иборат бўлиши керак». Фаробий қонунчиликни ривожлантириш тарафдори бўлиб, унинг фикрича, халқ қонун чикарувчига эришиши учун, қонуннинг қатъийлиги – олихиммат бўлиши, унинг ( қонуннинг) камчилиги енгилрок бўлиши учун , сохиби қонун бошқарув сохасида улкан ишларни амалга оширмоги керак. Бугун кун таъбири билан айтганда, сохиби қонун жамиятни эркинлаштириши, янгилаши, шу билан бирга суд-хуқуқ сохасида ислохотлар ўтказиши лозим. Сохиби қонун учун энг фойдали ва тахсинга сазовор нарса, қонуннинг ихтиёрий зарурат усулида амалга оширилиши, шунингдек, хасад хизматкорлар табиатига мос бўлгани учун, хоким хасаддан холи бўлиши керак. Агар қонунлаштириш эркинлик билан ихтиёрий амалга оширилса, у холда бўйсуниш ва итоат хам фуқаро томонидан хайрихохлик ва қувонч билан қабул қилиниб, узоқ муддатга давом этади. Сохиби қонун инсон табиатидаги мехр-шафқатлилик ва ахлоқлилик хислатларига алохида эътибор бериши лозим, токи қонун чиқаруви қонунни қулларча итоаткорликни талаб қилиш йўли билан эмас, балки эркин равишда қабул қилдира олсин. Фаробий фозилликнинг хуқуқий жихатларини асослар экан, аслида оммабоп тушунтириш ишларини назарда тутади. Йўқса, жамиятдаги муносабатларни мувофиқлаштиришга йўналтирилган қонунларда саховатпешаликнинг тўғрилиги ва хақиқатлигини жамият аъзоларига «қабул эттириш» ёки «инкор этиш» каби жихатлар нега ифода этилган? Шуниси диққатга сазоворки, Фаробий Афлотуннинг айнан «қонунларга амал қилишда тарбия ва машғулотларнинг мухим ўрин тутиши» хақидаги фикрига алохида эътибор беради. Тарбия ва мукаммал қонунчилик ғояси мутафаккирнинг деярли барча ижтимоий масалаларга оид асарларида ўз ифодасини топган. Фаробийнинг ижтимоий-сиёсий ғояларининг ривожига қўшган хиссаси тўғрисида М. М. Хайруллаев шундай ёзади: «Фаробий биринчилардан бўлиб ижтимоий хаётнинг хусусиятлари ва таркибий тузилишини ўрганиш муаммосини ишлаб чиқди ва бу тўғрида қатор асарлар яратди. Улар орасида жамиятда инсоннинг ўрни ва вазифалари, ақлий ва ахлоқий тарбия масалаларига оид махсус йўналиш ажралиб туради». Афлотуннинг «қонунлар»ини тахлил қилар экан, Фаробий қонун ўрнатиш тизимини ривожлантириш ва қонунларнинг ижро этилишида хар сафар тарбия ва (гарчи шундай атама билан белгиламаган бўлсада) хуқуқий маданиятнинг ўрнига алохида эътибор беради. «қонунга бўйсунмаган ва ўз қўл остидагиларни хам шунга чорлаган» одамлар бу маънода энг зарарли кишилардир, дейди Фаробий. Кўп нарса тарбияга боғлиқ. У турли кўринишлар ва усулларда мавжуд бўлади. Унинг мақсади «адашган», «ахлоқсиз», «маърифатсиз» ва балоғатга етмаган кишиларни тўғри йўлга солишдан иборатдир. Бу ўзига хос тарбиявий, мажбурий таъсир кўрсатиш предмети категорияларидир. хар қандай қонун ўрнатиш онгли равишда ихтиёрий бўйсуниш шароитидагина мухим кучга эга. қонун ўрнатишда мажбурлаш, хокимият кучини қўллаш ёки бу борада қарорлар қабул қилиш эмас, балки таълим-тарбия орқали хуқуқий маданиятни ошириш мухим омил хисобланади. Тарбиянинг шакл ва усуллари орасида Фаробий ташвиқот маърузалари ва сўз санъати воситасида таълим беришни эслатиб ўтади. Сўз, агар ўз таркибида билим ва саховатни мужассам этган бўлса, азалдан таълим ва тарбиянинг энг асосий методларидан бири бўлиб келган. Мутафаккир яшаган даврида оммавий ахборот воситаларининг бўлмаганлиги, китобларнинг эса, фақат айрим кишилардагина мавжудлиги, маърузачининг таълим ва тарбияда энг мухим омил эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Агар тингловчилар маърузаларни тинглашда ўтилаётган қоидаларни соғлом ақл билан фикрлай олмасалар, «маърузачи ўзининг санъати билан ифодалаб берган хусусиятларнинг инсонда мавжуд эканлигини чуқур ўрганмасалар ёки маърузачининг санъати туфайли барча нарсалар хақида яхши фикр шакллантира олмасалар, таълимотлар ва ахлоқий билимларнинг ахамияти бўлмайди». Шундай қилиб, тингловчилар маърузачини фақат пассив равишда тингламай, унинг фикрлари тўғри ёки нотўғрилигини мулохаза қилиши лозим. Ана шу хусусият борлиққа нисбатан синчков ва танқидий муносабатда бўлишини шакллантиради. Фаробий тарбия жараёнида кўр-кўрона ёдлашга қарши туради. «қонунларнинг мохияти ва фазилати мантиқий ўрганиш ва таълим орқали амалга оширилади. Халқнинг ушбу қонунларга эхтиёжи бўлиши ва уларни чуқур ўрганиши керак. Халқ биринчи навбатда қонунларнинг мохиятини билиши керакки, охир оқибатда ана шу қонунлар уларнинг ўзларига фойда келтиради». Шу ерда Фаробий болалар ўйинлари хақида тўхталиб, бу жараёнда уларнинг тажрибалари ошишини таъкидлайди. Сиёсий ва хуқуқий тарбия жараёнида «давлат ишлари, уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини бахолашни ўз ичига оладиган» машғулотлар бўлиши керак. Тарбияланувчи сабр-қаноатли ва тиришқоқ бўлиши, ўз устида мунтазам ишлаши, ўзини назорат қилиши, таълимни тўхтатмаслиги, ўз билими ва махоратини узлуксиз ошириб бориши керак бўлади. Фаробийга кўра, инсонда хам ақлий, хам (ноақлий) хайвоний ибтидолар мужассам. Фаробий инсонлик мохияти лаззатланиш ва севинч хисларини ўз ичига олган устувор куч деб атайди. Фуқаролар адолат хақида гапирадиган қонуншуносларнинг адолатлилигига ишониши ва бўйсунушлари лозим. Таълим ва тарбия жараёнида маълум қийинчиликлар ташкил этилиши керакки, машаққатли мехнат давомида тарбияланувчининг иродаси чиниқиб борсин. Бу пайтда устозлар ўзлари тарбиялаётган ва таълим бераётган шогирдларининг шахсиятини хам ўрганиб борар экан, шу жумладан қонунларнинг уларга таъсирини хам кузатиб боради. Шогирдларнинг феъл-атворини аниқлашда устозлар улардаги ижобий фазилатларнинг етарли эмаслигидан келиб чиқишлари лозим. Масалан, камтарлик ўз кучига ишонмаслик сифатида, бошқалар тўғрисида яхши фикрда бўлиш лаганбардорлик, зийраклик, шубхалилик ва қўрқоқлик, тиришқоқлик мулохазасизлик сифатида қаралиши лозим. Инсон, Фаробий фикрича, ўз олдига қўйган мақсадларига муносиб ва улуғвор воситалар ёрдамида эришмоғи лозим. хар қандай йўл билан мақсадга эришишга йўл қўйиб бўлмайди. Инсон эзгулик ва ёвузликни ажратиши учун ёвузликни билиши, уни яқиндан кўриши ва у билан хеч қандай муроса қилмаслиги керак. Фаробий фикрича, қонунчиликнинг педагогик мохияти шундан иборатки, у инсоннинг табиий хусусиятларини хисобга олади ва улар орқали ушбу хусусиятларни тузатишга харакат қилади, «чунки, уларни тузата туриб, унинг (инсоннинг) феъл-атвори ва хулқини тузатади». Асосий табиий хусусиятларни Фаробий лаззатланиш ва қайғу, балоғат ва билим деб атайди. Кейинги икки хусусиятга тарбия ва машғулотлар ёрдамида эришилади. Лаззатланишга нисбатан мойиллик хақида гапирар экан, Фаробий қонунлар орқали бошқариш мумкин бўлган ижтимоий-маданий, маънавий эхтиёжларни назарда тутади. Йиллар ўтиши давомида инсонда хаётий тажриба тўплана боради ва шунинг учун қонунларни ўрнатишнинг асосий объекти ёшлар бўлмоғи лозим. Фаробий фикрича, эхтиёжлар ўз вақтида англаб етилиши керак ва уларга «совуқ мулохаза» билан ёндашмоқ лозим. Педагогик таълимот ва таълим тизимининг ривожланиши ана шу масалалардан келиб чиқади. хам қонуншунослар, хам тарбияланувчилар бир-бирлари билан чамбарчас холатда харакат қилишлари керак. қонуншунос хамиша танқидни очиқ ва муносиб тарзда қабул қилишга тайёр бўлиши керак. Тарбия жараёнида узилишлар, танаффуслар бўлмаслиги лозим, акс холда ёшлик пайтда таълим-тарбия кўрмаган кишини кейинчалик қонун билан тарбиялаш ўта мушкул. қонунларнинг бажарилишини мунтазам назорат қилиб турмоқ лозим. Фаробий қонуншунослар (устозлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, сиёсий етакчилар, рахбарлар ва бошқалар)га нисбатан қаттиқ талаблар қўяди. У педагогиканинг барча олий қоидаларини эгаллаган, сўз санъатини пухта билган бўлиши, аудиториянинг салохиятини чамалай оладиган ва шунга кўра маъруза қиладиган синчков мураббий бўлмоғи лозим. Агар кишилар қонунларнинг мохиятини тугал англай олмасалар, улардан воз кечиш хавфи туғулади. Қонуншунос хар қадамда хаётдан сабоқ олмоғи, хар томонлама мустақил фикр юритиш қобилиятига эга бўлмоғи Бу эса, ўз навбатида мукаммал, юксак маънавий талабларга жавоб берадиган, ижтимоий муносабатларнинг турли сохаларини хуқуқий жихатдан бошқарадиган механизм сифатида юзага чиқиши лозим. қонун орқали бошқарув, бошқариш объектига одатда салбий таъсир ўтказувчи субъектив омилнинг таъсир даражасини пасайтиради. қонунга қатъий риоя қилиш хам хукмдорларнинг, хам халқнинг «ахмоқона қилмишлари»нинг олдини олади ва фозилликка етаклайди. қонунларнинг самарали бўлиши учун зарур билимлар, белгиланган қонун-қоидаларни ишга тушурувчи механизмлар, таълим-тарбия тизими ва мувофиқ методология бўлмоғи лозим. Фаробий учун шахар (давлат) - бу бир бутун тизим бўлиб, унинг фаолияти қонун-қоидаларнинг белгиланиши, халқ ва хукмдорлар сиёсий-хуқуқий маданиятининг ривожлантириш усули билан амалга оширилади.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 2400
| Рейтинг: 3.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |