И.Каримов асарларида ҳуқуқ масалалари
И.Каримов асарларида ҳуқуқ масалалари. 1. И.А.Каримов асарларидаги ҳуқуқий давлат концепцияси. 2. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг Конституциявий модели ҳақида. 3. И.А.Каримов ижтимоий-ҳуқуқий давлатнинг моҳияти ҳақида. 4. Қонунчиликни либераллаштириш ва суд ҳуқуқ ислоҳотлари. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти муносабатлари. Хуқуқий демократик давлатни барпо этиш, фукаролик жамиятини вужудга келтириш, қонун устуворлигига эришиш, президент ва у рахбарлик қилаётган хукуматнинг асосий мақсадалридан бири. Президент и.каримов "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёти йўли" китобида : "янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга унинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий турмуш таризини эркин танлаб олишини кафолатлаши керак", деб кўрасатган эди. Хуллас, хуқуқий давлатнинг асосий белигиси шуки, бундай давлат хуқуқ доирасида харакат қилади, унинг жамият ва инсон билан барча муносабатлари хуқуқий меъёрга асосланади. Ўз навбатида хуқуқ ихтиёрий ва двлат таъсири орқали ижро эитилиб борилади. хуқуқий давлатнинг шаклланиши ва фаолият кўрастишида давлат органлари, мансабдор ва юиридк шахслар, сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, мехнат жамоалари хамда фукаролар бевосита иштирок қиладилар. хуқуқий давлатда конституциянинг ва қоуннинг устуворилиги тўла таъминлана боради. Фуқаролик жамияти қуйидаги ижтимоий қоидаларга асосланади: - мамлакатимиз худудида истиқомат қилувчи барча миллатлар ва элатлар тили,динидан қатъий назар тенг хуқуқлилиги; -эркаклар ва аёлларнинг тенглиги; - фуқароларнинг шахсий, ижтимоий келиб чиқиши, мулки, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, уларнинг хуқуқий холатини бир хил белгиланганлиги; - бутун Ўзбекистон худудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги; -"икки давлат фуқароси" бўлиш қонун билан ман этилганлиги; - фуқароликни олиш ва тўхтатиш тартиби хуқуқий хал этилганлиш; - ота ва оналарнинг фуқаролиги ўзгарганда, болалар фуқаролигининг ўзгариши тартиби аниқ белгиланганлиги; - фуқаролик масалалари бўйича хуқукий актларни қабул қилувчи ва ижросини текширувчи давлат органлари тизими бирлиги; - фуқаролик масалалари бўйича хуқуқий актларни қабул қилувчи ва ижросини текширувчи давлат органлари тизими бирлиги; - фуқаролик масалаларига оид қарорлар юзасидан шикоят қилиш тартибининг аниқ равшанлиги; 10 10 фуқароик бўйича халқаро шартномлар турлари, характери қонунда белгиланган. Шунингдек, И.А.Каримов фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда суднинг ахамиятига тўхталиб, "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас. Айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бошқа фуқароларнинг , давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим” деган эди. Ушбу билдирилиб ўтган фикр Конституциямизнинг 26-моддасида ҳам мустаҳкамланган. Маълумки, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла амалга оширишда ва ҳимоя қилинишида, жамиятда тартиб интизомни, адолатни ўрнатишда суднинг роли беқиёс эканлиги ҳаммамизга маълум. ҳозирги кунда Республикамизда суд ҳокимиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилган. Булар жумласига, биринчидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлса, иккинчидан Ўзбекистон Республикасининг Судлар тўғрисидаги қонунини (янги таҳрири) киритиш мумкин. Президентимиз И.А.Каримов "Биз қонунга бўйсиниб яшашни турмуш тарзига айлантирмас эканмиз, жиноятчиликнинг олдини олиш муаммо бўлиб қолаверади.” [1] деган гапларни айтиб ўтган эди. Албатта, давлатда қонун устувор бўлса, унга ҳамма амал қилса, унинг талаблари сўзсиз бажарилса жамиятнинг салбий ҳолатлари бўлган ҳуқуқбузарлик ҳам, жиноятчилик ҳам камайган бўлар эди. Шу ўринда, Президентимиз И.А.Каримовнинг "...қонун устуворлиги заминида кучли тартиб ва интизом ўрнатайлик! Ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайлик!” деган гаплари ёдга тушади. "Қонунни ҳимоя қилиш суд, прокуратура органларининг асосий вазифаси, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ўз ҳуқуқларини, қонунларни яхши билишларига эришиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича иш олиб боришдан иборат. Биз мана шу оддий ҳақиқатни тушуниб етсак, ўшанда жамиятимизда жиноятчилар сони ҳам, эҳтимол, бу соҳада ишловчи ходимларнинг сони ҳам кескин камаяди.” Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жамиятда ижтимоий ҳамжиҳатлик ва келишувга асосланган ижтимоий тартиб-интизомга эришиш учун, аввало, фуқароларнинг ўзи маъсулдир, яъни улар ижтимоий-сиёсий ҳаётда содир бўлаётган ҳар бир воқеага ва қабул қилинаётган қонунларга ўз муносабатини билдириб бориши лозим. Зеро, фуқароларимиз юксак ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлсагина ҳар қандай ҳуқуқбузарлик, жиноят содир этишдан ўзини тўхтата олади. "Жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашиш самарадорлиги жазонинг оғирлиги ва шафқатсизлигига эмас, балки биринчи навбатда, қонунни бузган шахснинг жазонинг муқаррарлигини нечоғли англашига боғлиқ” деб таъкидлар экан юртбошимиз. Шу ўринда жазонинг муқарралиги жиноятчиликнинг олдини олишда самарали таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳисобланишини уқтирадилар. Жиноят кодексининг бешта моддасига, агар жиноят содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда, судлар томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини қўлламаслик ҳақидаги нормалар киритиш таклиф этилмоқда. Учинчидан, бутун жаҳонда муҳокама этилаётган муҳим масалалардан бири- ўлим жазосининг жиноий жазо чораси сифатида қолаётганлиги билан боғлиқ муаммодир. БМТ Бош Ассамблеясининг 1977 йил 8 декабрда қабул қилинган резолюциясида жаҳон ҳамжамиятининг ушбу муаммога муносабати аниқ-равшан баён қилинган: "Ўлим жазоси масаласида кўзда тутиладиган асосий мақсад- дейилади ушбу ҳужжатда, - бундай жазони бекор қилиш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ўлим жазоси қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар миқдорини камайтириб боришдан иборат бўлмоғи лозим”. Қисқаси, кишиларимизнинг, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш зарурлиги ҳақида такрор-такрор гапиришга тўғри келади. Бу ўринда кўп нарса раҳбарларимизга, ана шу қонун ва ҳуқуқларни муҳофаза қиладиган кишиларга боғлиқ. Энг муҳими, улар қонун талабларини сўзсиз бажаришда, қонунларга итоат қилишда бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим”. Жамиятда эркинликни вужудга келтириш учун, маълум соҳаларни эркинлаштириш ҳам талаб этилади. Бу тўғрисидаги фикрлар Президентимиз И.А.Каримов томонидан Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда, деб номланган маърузасида баён қилинган. Ушбу маърузада, давлат ва жамият қурилишини, сиёсий соҳани, фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнини эркинлаштириш борасида масалаларга тўхталиб ўтилган. Учинчи вазифаси, адолатпарварликни вужудга келтириш хисобланади. Президентимиз И.А.Каримов, "Мамлакатда адолат тамойили амал қилиши, барқарорлик ҳукм суриши учун уч субъектнинг, яъни давлат, жамият ва фуқароларнинг ўзаро муносабатларидаги қонунийлик асос бўлади. Бошқача айтганда ана шу уч субъект-давлат, жамият ва инсон муносабатларида уйғунликка, уларнинг манфаатлари бир-бирига мос келишига эришилсагина, ота-боболаримиз орзу қилган адолатли жамият барпо бўлади. Улар бир бирининг ҳуқуқини яхши билиши ва ҳурмат қилиши осойишталик ва фаровонликнинг зарур шарти ва муҳим омилидир”, деб таъкидлаб ўтган эди. "Дунёда адолат қонуни мавжуд эканини ҳеч ким инкор этолмайди. Эртами-кечми ҳар бир инсон ана шу қонун олдида жавоб бериши муқаррар. Буни асло унитмаслик керак.” "Адолат ва қонун устуворлиги учун, унинг талабларини ҳаётимизга жорий этиш учун биргалашиб курашмоғимиз, фидойи бўлмоғимиз керак. қонун, яна бир бор қонун-каттаю кичик, жинсидан, миллати, эътиқоди ва мансабидан қатъий назар, барчамиз учун устувор бўлмоғи даркор!” Шунингдек, адолатни вужудга келтиришда ҳуқуқни қўлловчи шахсларнинг ҳам ўрни беқиёс. Улар оддий фуқаролар билан бир қаторда қонунларга бўйсуниши лозим, зеро қонун олдида барча баробардир. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, "Кимки, ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайман, қонунни истаганча оёқости қилишим мумкин, мушугимни биров "пишт" деёлмайди, деб ўйлаган бўлса, янглишади. Органларда содир этилган ҳар қандай жиноят, аввало, органларнинг, ҳокимият тизимининг обрўсини тўкади, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга катта зиён етказади. Мана шу юксак минбардан туриб, мазкур соҳа ходимларини огоҳлантирмоқчиман: сизларга бошқаларга нисбатан алоҳида талаб қўйилади. Шундан хулоса: сафингизда йўл қўйилган ҳар қандай қонунбузарлик ва жиноят учун шафқатсиз жазо оласизлар! Мен бир вақт айтувдимки, халқимиз ҳар қандай қийинчиликка чидайди, лекин ҳеч қачон адолат бузилишига чидамайди. Адолат қачон бузилади? Амалда ўтирган, вазифада ўтирган одам ўзи ахлоқий, маънавий нуқтаи назардан бузилса, нафсини тиёлмаса, тўғри йўлдан чиқса, мана шунда адолат бузилади, мана шунда одамлар бизларга нисбатан ишончини йўқотади.” "Адолат” сўзи минг йиллар давомида инсонга ҳамроҳ бўлиб келган. Асрлар давомида кишилар адолат учун курашган, мислсиз қурбонлар берган. Адолат ҳақида жуда чиройли гапириш мумкин. Адолат ҳақида жуда узоқ гапириш мумкин. Аммо гап чиройли ва узоқ гапиришда эмас, балки ҳаётда адолатни ўрната олишда.” "Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”. "Раҳбарликнинг энг буюк мезони адолат. Бу сўзнинг замирида бутун халқ тақдири, жамият истиқболи, мамлакатимиз келажаги мужассам бўлган. Буни чуқурроқ тушунайлик, чуқурроқ англайлик. Адолат ҳамма нарсадан устун бўлиши керак. "Куч-адолатда" деган Амир Темур бобомизнинг бизга қолдирган ўгит-насиҳатларини эсимиздан, хаёлимиздан чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Ўзидан бир поғона юқори бўлган кишининг олдида икки букилиб, ўзидан бир поғона паст бўлган одамни оёқ ости қилиш эски мустабид тузум ва жамиятнинг тимсоли эди. Биз бундай иллатлардан қутулишимиз, уни бутунлай йўқотишимиз керак. ҳақиқий раҳбар барчага бирдай одилона муносабатда бўлади. Албатга, одамлар ҳар хил бўлади. Уларнинг орасида гап уқмайдиган, баъзан эса рўй-рост эътироз билдирадиганлари ҳам бўлади. Халқ дегани барча фазилатлари билан бир қаторда нуқсонлари билан ҳам яхлитлигича халқдир. ҳақиқий раҳбар ана шу яхлитликни англаб, ақл билан ҳис этиб, уларнинг бошини қовуштириб, ўзига эргаштира олиши билан халқ олдида муносиб ҳурмат ва иззат қозонади. Ҳақиқий раҳбар, одамларнинг кўнглига йўл топиб, уларни эзгуликка, яхшиликка даъват қилади ва ўзи ҳам одамлар юрагидан жой олади. Ана шундай бахт барчага каттаю- кичик раҳбарларга насиб этишини хоҳлайман”. "Мана, Бош Прокуратура, Олий Суд, Адлия вазирлиги, Олий Хўжалик суди... Сизларга катта ишонч билдирганмиз, сизларни қонунни ҳимоя қиладиган одамлар деб биламиз. Сизлар ҳалол ва одилона иш юритсангиз, бизда ҳуқуқий давлат, адолатли жамият қуришга имконият пайдо бўлади.” Шунингдек, Президентимиз И.А.Каримов баъзи бир шахсларнинг ўз ишларига лоқайдлигини танқид қилиб, шундай ачинарли ҳолатларни таъкидлаб ўтган эди, "Нима, ҳуқуқий асосларимиз бўшми ёки умуман масъулиятни унутиб қўйдикми? Балки баъзи бир мансабдор кимсалар иккиламчи сиёсат олиб бораётгандир? ...Ўзи ҳудудларда қонунларимизни ҳимоя қиладиганлар борми-йўқми?! ...Қонунларнинг ижроси устидан назорат прокурорнинг вазифаси эмасми?! Агар туманда қонун бажарилмаса, прокурор унда нима қилиб ўтирибди?!” "Агар қонунларда кўзда тутилган мақсадларга эришмоқчи бўлсак, авваламбор ташкилий ишларни-бу қонунларни ҳаётга татбиқ этиш ишларини қатъият билан амалга оширишимиз керак”. "Қонун, яна бир бор қонун-каттаю кичик, жинсидан, миллати, эътиқоди ва мансабидан қатъий назар,-барчамиз учун устувор бўлмоғи даркор!” "Энг аввало, қонунчилик фаолиятимиздаги камчиликларни танқидий баҳолаб, бартараф этиш, қонунларимизнинг мукаммал ва изчил бўлишига эришмоғимиз ва энг муҳими, барча ҳуқуқий давлатлар қаторида қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур. Шу билан бирга, қонунчилик ва меъёрий аосларни шакллантириш жамиятни ўзгартириш ва ислоҳ этиш жараёнидан олдинроқ юриши керак.” Жамиятда адолатни ўрнатишда суднинг ўрни ҳам беқиёс эканлиги ҳаммамизга маълум. Президентимиз ташаббуси билан, жамиятда адолатни ўрнатиш, тартиб интизомга эришиш мақсадида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Президентмиз И.А.Каримов Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт-пировард мақсадимиз, деб номланган маърузасида шундай фикрни билдириб ўтади: "Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор”. Албатта суд жараёнида адвокатнинг аҳамияти катта. Чунки фуқаролар тергов органлари томонидан амалга оширилаётган ҳарактлар қонунийми ёки қонуний эмасми, у ўзини ҳимоя қилишнинг қандай воситаларидан фойдалана олади, деган саволларга жавоб топишда маълум бир қийинчиликларга дучор бўлиши мумкин. Адвокат эса, ушбу ҳаракатлар қонуний бўлишини назорат қилиб, ўз мижозига тегишли маслаҳатлар бериб, ҳуқуқини ҳимоя қилиб туради. «Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни, эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади, бир-бирини тўлдиради ва бир-бирини тақозо этади. Бошқача айтганда, давлатнинг қонунлари инсон ва фуқаро ҳуқуқларини кимситмаслиги лозим. Шунинг баробарида барча одамлар қонунларга сўзсиз риоя қилишлари шарт» деб таъкидлаб ўтади Президентимиз. Фуқаролик жамиятини яратиш, бу жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон билан жамият, инсон билан давлат ўртасидаги муносабатларга кенгроқ эътибор қаратилди ва конституциянинг диққат марказида бўлганлиги Президентимиз асарларида ўз ифодасини топди. Бу борада қонунчилик ҳокимияти эса ҳуқуқий давлатни шакллантириш, унда инсон манфаатининг ҳар томонлама таъминланиш вазифаларини амалга оширилишига қаратилди. Шу ўринда шуни айтиб ўтиш жоизки, «бизнинг Конституция – ҳақиқатан ҳам демократик Конституция, - деб талқин қилиб берди президентимиз ўзининг («Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати. Биздан озод ва обод ватан қолсин» Т-2 – Т. 1996-93-94 б) асарида. Ушбу фикрни давом эттириб шундай деб таъкидлаб ўтди. Тарихда синалган умуминсоний, умумбашарийқадриятларни ўзида мужассам этган хужжатдир. Иккинчидан, бизнинг Конституция энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган, у дунё миқёсида ҳам ҳар қандай илғор давлат конституцияси билан бемалол куч синашмоқда». Дарҳақиқат Президентимиз таъкидлаб ўтганидек Конституциямизнинг қабул қилиниши, унинг амалда қўлланиши тарихий ва жаҳон тажрибасига таянди. Яъни, ўтмишда, тарихда мерос қолдирган аждодларимиз, боболаримиз, жумладан, Амир Темур, Хўжа Аҳмад Яссавий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Фаробийларнинг асарларида шаклланган миллий тафаккурни, маънавиятни, қадриятни мустақил Конституциямизда талқинини кўришимиз мумкин. Конституцияни қабул қилишда жаҳон тажрибасига, яъни бир қанча хорижий давлатлар конституциясининг тажрибасидан ўрганилди. Конституциямизнинг бош шиори адолат ва ҳақиқат ғоясидир. Президентимиз барча асарларида бу ғояни илгари суради. «Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт» - деган эди Президентимиз ўзининг «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир» асарида. Биз шуни яхши билишимиз керакки, ҳар бир қилаётган ишимизда қонунларимизнинг конституцияни амалда адолат ва ҳақиқат биринчи ўринда туриши лозимдир. Президент И. Каримовнинг Конституциянинг 6 йиллик кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган «Қонун ва адолат устиворлигининг ҳаётбахш манбаи» мавзусидаги нутқида адолат ва қонун устуворлиги ҳақида сўзлаб шундай дейди: «Адолат ва қонун устуворлиги учун унинг талабларини ҳаётимизга жорий этиш учун биргалашиб курашмоғимиз, фидоий бўлмоғимиз керак. Қонун яна бар бор қонун – каттаю кичик, жинсидан, миллати, эътиқод ва мансабидан қатъий назар, - барчамиз учун устувор бўлмоғи даркор» [1]. Президент ўз фикрини давом эттириб, «Конституциямиз биз учун назарий-ҳуқуқий хужжат – бурч ва мажбуриятларимиз мажмуасигина эмас, балки у ҳаётимизни фаровон этиш, уни чинакам қонуний асосда қуриш, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни таъминлаш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини ўрнатишнинг ҳаётбахш манбаидир». Президентимиз И.Каримов Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий вилоятларида бўлиб, (1993-1998 йиллар) ижтимоий-сиёсий аҳвол ва ислоҳотларнинг қандай амалга оширилаётгани билан яқиндан танишиб, сўзлаган нутқларида рахбар шахс маънавияти ва масъулиятига алоҳида эътибор берди. Президентимиз таъкидлаганидек, янги иш услубига ўтган, миллий истиқлол мафкурасини тўла англаб етган, халқ манфаатлари йўлида кўкрагини қалқон қилишга тайёр раҳбарлар бўлмаса, ислоҳотлар бир жойда депсиниб тураверарди. Бугун рахбардан талаб қилинадиган нарса ташаббускорлик, илғор меҳнат маданияти тажрибасини жорий этишда фидойилик, одамлар кайфиятини билиш, улар ташвиши билан яшаш, янги иш жойларни яратиш, халқни маънавий ва моддий фаровонлигини оширишдир. Юртбошимиз баҳо бериб, уларни уч тоифага бўлди: "Биринчи тоифа-эски тузумни қумсаб юрган кишилар. Иккинчидан, энг хавфлиси иймонсиз,эътиқодсиз кишилар. Бундайларга ватан манфаати бегона, улар шахсий хузур халоват, мансаб учун ҳеч нарсадан тоймайдилар. Ватан манфаати, мутақиллик манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган қалбида ўт ва эрк туйғуси бор, ғайратли, куюнчак яна бир тоифа кадрлар борки, менинг бутун умидим ва ишончим ана шулардан – деди президент. Булар хозирча озчиликни ташкил этади, тажрибалари ҳам кам. Лекин мен президент сифатида етишиб келаётган мана шу фидойи, қалби олов авлод вакилларининг жойларда раҳбарлик қилишини истайман. Ҳар бир раҳбар биз таклиф этаётган ислоҳотларни қалбдан ҳис этиш, уни бажаришга қодирми – йўқлигини ўйлаб кўрсин, қадамини шунга қараб қўйсин. Айниқса, маънавият билан шуғулланиш вақти келди. Миллий истиқлол мафкураси деганда, бундан буён миллатимизни камситадиган бир ёқламаликдан қутулиб, ёшларимизни миллатимиз равнақи учун зарур бўлган барча касбларга йўналтириш тушунилади. Комил инсонлар билангина юртимиз баркамол бўлиши, азалий куч-қудрат ва шухратимизни тиклашимиз мумкинлигини унутмайлик", дейди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1869
| Рейтинг: 2.7/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |