Урта асрларда Туркия. 1. XV аср охири XVI асрда Усмонийлар империясини ўсиши. 2. Сулаймон I даврида Туркия урушлари. 3. Сулаймон I нинг ички сиёсати. 4. Усмонийлар империясининг тушкунликка юз тутиши.
XV аср охири XVI асрда Усмонийлар империясини ўсиши. Туркия империяси 1453 йилда Константинопол эгаллагандан кейин яна кенгая бошлади. Муҳаммад II 50-60 йилларда Болкон ярим оролида Сербияни, Босния, Герцоговина, Албанияни истило қилди. (Турклар Албанини 2 марта дастлаб 1440 йили бошида, 2 марта 1468 йили эгаллаган. Иккинчи юриш ўртасида Албанлар мустақиллик учун тинмай курашганлар. 1443 йили Албанлар йўл бошчиси Георг Кастриот (Искандарбег) туркларга қарши курашни Круя шаҳрида бошлаб, 25 йилча Албания мустақиллигини сақлаб турди, унинг вафотидан кейин (1468 йили) 1478-1479 йилларда бошланган ўзаро жанжал, низолар натижасидаги Турклар Албанияни тамомила эгалладилар).
tarix |
Просмотров: 2876 |
Добавил: admin |
Дата: 28.01.2011
|
|