Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

Урта асрларда Африка давлатлари


/арбий Африкадаги қул савдоси ва европа далватларнинг истилочилик юришлари.
 XV 2-сорагидан бошаб /арбий Африкада қирғоқ бўйи ҳудудларига португаллар ва испанларнинг кириб келиши бошланди. 1434-1482 йиллар оралиғида португаллар ва испонлар Баходор оролидаги Конго дарёсигача бўлган барча ҳудудларга ўрнашиб олишди.
 Зангори Мисса ороллари португаллар томонидан 1450-62 йилларда қул савдосининг 1-марказига айлантирилди. Айниқса 1475 йил /арбий Африка қирғоқларига суқулиб кириб келиш кучайди.Бунга сабаб Лиссабонлик савдогар Фернандо Гомеснинг Анкобра ва Волъта дарёлари оралиғидан олтинга бой бўлган ҳудудни топиб олганлиги бўлди. Бу ҳудудда яшовчи фанти қабиласи Африка халқлари ичида португалларнинг 1-қурбони бўлди.
 Португаллар Олтин Қирғоқда 1482 йилда Сан Хорхеда Мина (Эллина) тош фортини бунёд қилишди. Дастлабки вақтларда қул савдоси унча мухум бўлмаган, сабаби Эвропада бунга эхтиёш йўқ эди. 
16-асрнинг охирларига қадар Португалия /арбий Африкадамавжуд бўлган ягона давлат эди. Португаллар Сенегал ва ғамбия дарёлари орқали қитъанинг ичига кириб боришди, улар 1534 йилда Мали, 1565 йилда эса Томбукгу ҳудудларига этиб келишди. Португалларнинг асосий эътибори қуйи Гвинеяга қаратилган эди. Улар бу худудни 4 қисмга бўлишди ва уларниана шу ерда мавжуд бўлган махсулотларнинг номи билан айтишди: Зираворлар қирғоғи, Фил суяги қирғоғи, Олтин қирғоқ, Тутқунлар қирғоғи. Португалиялик савдогарлар асосан Олтин қирғоқ ва Фил суяги қирғоғида фаолроқ харакат қилишар эди. Улар Элминадан ташқари Аксим, Шаме каби фортларни барпо қилишди.
Жанубий Нигерия қирғоқлари португалияликларни нихоятда қизиқтириб қўйди. Кучли йоруба давлатлари португалияликларини ичкарига кириб боришга тўсқинлик қилишган. Бенин давлати португал махсулотлари эвазига оз миқдорда зиравор беришган. Бу португалларни 1486 йилда Гвато портида савдо пункти қуришга ундади, лекин бу порт 1506 йлда ташлаб кетилди, чунки у кўп фойда бермас эди. Бундан ташқари португал махсулотлари бенинликларин қизиқтирмас эди. Фернандо По ва Сан Томе оролларига ўрнашган португаллар оролларда плантация хўжалигини йўлга қўйишди. Бенин Нигер ва Ж.Нигерия билан бўлган урушларда асир тушганларин португалларга сотган. Улар эса қулларни шакарқамиш плантацияларида ишлатишган ва Олтин қирғоқда сотишган. Португалларнинг асосий фойда олиш Бразилияни колонизатция қилинишидан бошланди.
 Бу даврда Испания, Англия, Франция томонидан эгалланган Америка ерларида плантация хўжалиги ривожланган эди. Қулларга талаб кучли эди. Бу Еврорпа истилочилари ўртасида қул савдосини кучайтирди. Фақатгина португалларнинг ўзи 1530-1600 йилларда 900 минг Африкаликни Америкага олиб келди.
 1610 йилда португалия монаполияси тугатилди. Бунга голландларнинг Вест-Индия компаниясининг ғарбий Африкадаги фортларни истило қилиш сабаб бўлди. 17-аср 1-ярмида голландлар Африкалиларни испан колонияларига жўнатиш бўйича биринчиликни олишди. /арбий ва Марказий Африкдаги Голландия, Ангилия, Франсия, Испания,Дания, Бренденбург ўртасида қус савдосидаги монополияни қўлга киритиш учун кураш қизиб кетди.
 Англия ва Франция йирик савдо компанияларини тузишда ва уларга кўп ҳуқуқлар бериб қул савдосидаги монополияга айлантирдилар. 1664 йил ташкил этилган франсузларнинг ва Англиянинг 1672 йил «Қиролликнинг Африка компанияси» шундай эди. 
Франсузларнинг танч нуқтаси Сенегал хавзаси эди. Французларнинг 1-постлари 1630 йил Сенегалда қурилди. Сўнгра Сен-Луида, голландлардан тартиб олинган Аргулн ва Горида ҳам постлар қурилди. Гори тезда франсузларнинг /абий Африкадаги асосий базасига айланди.
 Ишчи кучига бўлган эхтиёж қул савдосини ўсишшига олиб келди. 17-асрда Америкага 2 млн.7500 минг қул келирилган. Бу Африка халқлари учун фожияга айланди. Заминдошларнинг гувохлик беришича ҳар 6-та Африкалик йўлда халок бўлган.
 Қул савдоси натижасида /арбий Африкада ишлаб чиқариш ва мудофаа сохаси иқирозга учради ва урф-одатларни салбий томонга ўзгаришига маънавий таъсир кўрсатди.
XVI-XVII асрўрталарида Мали Давлати.
16-аср Мали давлатлари инқирози билан бошланди энг асосий рақиби Сонгаи подшолиги эди 1498-99 йилларда сангаиликлар йирик Багану вилоятини босиб олишди. 1501 йил Диара, 1506-1507 йилларда Галам давлатини қўшиб олишди. Сангаи чегаралари Текрургача етиб борди. Мали подшоси Мамуд II 1434-йилда опртугаллардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Португалиялик элчи Перес Фернандес ўртача сифатида харакат қилди. Лекин Тукулер ва Фулбе 1535-йил Фалеме дарёсининг ортига ўтиб кетса ҳам Бамбук бутунлай қўлдан чиқди ва вассалликдан озод бўлди.
 Малиликлар Жанубий ҳудудларни сақлаб бқолган бўлсаларда унинг роли кучсизланди Сангаи Малига таъсир ўтказа бошлади. 
 Марокашликларнинг Сонгаи шимолига хужуми Малига бўлаётган сонгаликларнинг хужумини тўхтатди .17-аср бошида Малининг бошқа душмани пайдо бўлди булар барбарлар эди. Улар 1600йил Сегу вилояти билан ҳамкорликда ўз давлатларини тузган эдилар. Улар анимизм динида бўлгани учун 1645 йил мусулмонларга қарши уруш эълон қилишди.
 1670 йил бамбаранинг кучли Сегу давлати пайдо бўлди. Сегу хукмдори Битон кулубали даврида Малидан Сансадинг, Массин ва Багана тортиб олинди. Маракашликлар билан жангга чиққан Кулубали Жени ва Томбуктуни эгаллади.
 Мана шу даврда Мали уч йил давомида бамбарларга қарши курашди. Аммо у кучсизланиб кичик Кангаба ҳудудини эгаллаган индяликкка айлантириб қўйди ва у ҳеч қанча рўл ўйнамас эди.
XVI-XVII аср ўрталарида Сонгаи давлати.
 Муҳаммад I ҳукмронлиги даврида Сонгаи давлатининг барча ерларида марказий хокимиятга қарши курашлар жуда кўпайиб кетди. Унинг сиёсатидан норози бўлган маҳаллий хукмдорлар ва феодаллар ўзларининг манфаатлари йўлида подшонинг ўғилларидан яъни таҳт ворисларидан фойдаландилар.
 1528 йилда Сонгаи подшоси Муҳаммад I га қарши бош кўтарилди. 1528 йил 26 августида исёнчилар Гаони эгаллашди ва Муҳаммад I ни таҳдан ағдариб ташлашди. Мусо тахтга давогарларни йўқ қилишга қарор қилди ва натижада ўзаро урушлар келиб чиқди. 1531 йил апрелда Мусо ўлдирилди.
Унинг укаси Муҳаммад II (Бенган-Корей, (1531-1537)) Сонгаи давлатининг подҳоси бўлиб олди. Унинг хукумронлиги даврида Сонгаи иқтирозга учради. Қул ва асирларни кўплиги оқибатида қўзғалонлар кўпайди. Губернаторлардан бири Денди Мар Тамзу 1537 йил апрелда исён кўтариб Мухаммад II ўрнига укаси Мухаммад I нинг ўғли Исмоилни (1537-1539) тахтга ўтқазди. Исмоил урушларни давом эттириш натижасида қуллар сони ўсиб уларнинг нархи тушиб кетди ва Гаода қул 300 каури чиғаноққа бахоланди. 
 Шу билан бир вақда ҳарбийларнинг мавқеи ортди ва улра сиёсатга таъсир ўтказмоқчи бўлишди. Бу таъсирдан қутилиш учун биринчи бўлиб Иссихак I (1539-1542) ҳаракат қилди. У кўплаб ҳарбий юришлар ҳарбьийларнинг ролини пасайтирмади. 1545-1546 йилларда Сонгаи қўшинлари Дауд бошчилигида Малига қарши уруш бошлади ва пойтахтни босиб олишди.
 Бу вақтга келиб Текказдаги туз конлари Сонгаи ва Марокаш ўртасида зиддият пайдо бўлди.Зиддиятни чуқурлашуви Дауд (1549-1582) даврига тўғри келди. Дауднинг Фулъбе қабиласига, кебби давлатига, Малига қарши урушлардан фойдаланган марокашликлар 1556-йил. Сонгаи қўшинини мағлуб этиб Текказни босиб олди. 1578 йил марокашликлар Доуддан 1 йилга туз конини ижарага олишди ва эвазига 10 минг олтин танга беришди.
 Марокашликлар махфий равишда урушга тайёргарлик кўришди. Разветка мақсадида Султон Аҳмад 1584 йил. Гаога элчи жўнатди, у қимматбахо совғалар билан тахт вориси Мухаммад III (1582-1586) билан учрашди. Оз вақт ўтиб 20 минг кишилик марокаш қўшини Томбуктуга юриш қилди, бироқ қўшин йўлда очлик ва сувсизликдан қирилиб кетди.
 1586-йил Мухаммад III тахтдан ағдарилиб, ўрнига укаси Мухаммад Бони шох деб эълон қилинди. Аммо икки йилдан сўнг унинг бошқа укаси Мухаммад Содиқ бош кўтарди ва Гаога ҳужум қилди. Сонгаи шохи Иссихак II (1588-1591) бўлди Солиқ Тункарни қувиб чиқарди.
Марокашликлар 15889 йил султон Ахмад Исихакдан Текказ ва Таодендан воз кечишни талаб қилди, аммо у рад қилди ва урушга тайёрланди.
 1590 йил ноябрда Жўдера бошчилигидаги 3 минг кишилик қўшин Гаога хужум қилди. 1519йил 12 апрелда Гаодан 50 км шимолда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Иссихак II нинг 30 минг пиёда 12,5 минг отлиқлари марокашликлардан мағлуб бўлди.
 Иссихак II филот билан Тондибига етиб келиб, Гао ва Томбукту ахолисига шахарни ташлаб чиқиш хақида буйруғ берди. Жўдера пойтахтни эгаллагач Исихакдан мактуб олди. Унга 100 минг олтин ва мингта қул беришни ваъда берди. Лекин Жўдера 1519 йил 30 майда Томбукуни эгаллади ва Сонгаи ўз мустақиллигини йўқотди. Барча марказлар «қўғирчоқ» ҳокимияти ўрнатилди.жанубда кичик бир ҳудудда Иссихак II томонидан мустақил бошқарилди ва Денди подшолиги деб аталди.
 Сонгаи давлатининг мағлуб бўлиши ички низолар сабаб бўлди.
 Сонгаидан қуллар нихоятга кўп эди. Баъзи бир фоадалларнинг 100 минглаб қуллари бўлган. Бу ерда қулларнинг ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган. Қуллар асосан катта ерларда ишлатилган подшохлар кўпинча ерларни қуллар билан бирга инъом қилганлар. Сонгаида секин аста қулларнинг тоифалари пайдо бўлган. Қулларнинг иккинчи авлоди корсолар ўз ота-оналарига банъялрадан фарқли ўралоқ тўла қул бўлмаганлар, улар сотилмаган, инъом этилмаган. 3-авлод суле, 4-авлод суле-гуле деб аталган, уларнинг фарзандлари озод бўлишган.
 Гаода ахоли сони 75 мингга етган. Бу хунармандчиликнинг ривожланганидан далолат беради. Сонгаи тарихининг «Тарих ал-Фетташ» асарида 26 та порт устахоналари бўлиб, улардан 50 тадан 100тагача одам ишлагани ҳақида маълумот берилади.
 Сонгаи портида бир неча марта қўзғалонлар бўлган. Қуллар бир неча ҳудудларни эгаллаганлар. Ҳатто дюгоранлар Томбуктуни қамал қилишган.
Канем-Борну давлати.
 Канем давлати ташқи сиёсатда оз муддат омадсизликка учради. Катакармаби (1504-1526) даврига келиб таҳқи душманларга қарши кураш бошланди. Дунам (1546-1563) даврида эса булала қабиласи тобе этилди ва Канем-Борнунинг юксалиш даври бошланди.
 Борну давлати Идрис Апум (1571-1603) даврига келиб гуллаб яшнади. Тунис билан алоқа ўрнатилиши эвазига Идрис ўқ отар қуроллар, турклар тайёрлаган жангчиларга эришди ва булар унга ғалаба хадя қилди. Тез орада гамергу, мусгу-котока, будима қабилалари бўйсундирилди ва Аирга ҳужум қилиниб, бир неча барбар қабилалари тобе этлиди.
 XVII асрлардан бошлаб Борну давлати туарге ва коророфлар ҳужумга дучор бўлди, ҳатто пойтахт Қаср Эгмо қамал қилинди. Аммо Борнуликлар зўрға қамалдан чиқиб кетдилар.
 Канем ва Борну давлати фоедал тузумига етиб келгунга қадар қабилачилик ва қулдорлик даврини бошидан ўтказдилар. Ҳатто матриархат сақланиб қолиб, магира (подшо-она) ва гумса (мамлакатдаги 1-аёл) сиёсий хаётга катта таъсир ўтказган. Шох хокимияти каигама (қўшин қўзғаон), галадима (бош вазир),ерима (шохотаси ёки ўғли), чирома (пойтахт губернатори) томонидан назорат қилинган.
 Канем в борну маданияти ён атрофдаги халқларга ҳам таъсир ўтказган. У нафақат хауса шахар-давлатларига, балки Ш.Нигерия султонлиги маданий- сиёсий хаётига хам таъсир ўтказган.
Жанубий Нигерия давалатлари (Ойо, Бения).
  Жанубий Нигерия давлати европа савдосига тортилган биринчи ҳудуд эди. Бу эса иқтисод ва сиёсатда бир қанча ўзгаришларга олиб келди.
 XVIII-аср ўрталарида Ойо давлати бутун Жанубий Нигерияда, Гвинея қўлтиғидан то Анечога бўлган ҳудудда ҳукумронлик қилар эди. 
 Ойо давлатининг қул савдоси билан шуғулланиши катта қўшин сақлаб туришига ва доимий равишда қўшни давлатлар билан уришишга мажбур бўлирди. Бу эса Ойо ва унга қўшни давлатларга ҳам иқтисодий зарар етказди. Урушлар даврида дехқончилик ва савдо тўхтаб қолар эди.
 Бенин давлати ҳам Жанубий Нигериядаги қадимий давлатлардан биридир. Дастлабки вақтларда бу давлатда Ойонинг таъсири бор эди. XII аср ўрталарига келиб хокимият маҳаллий сулолалар қўлига ўтди. Подшох Аефа ўлимидан сўнг хокимият янги сулола Эвека қўлига ўтди.
 Бенин бошқаларга нисбатан илгарироқ Европаликлар билан тўқнашди. 1484 йилда Шох Окпама даврида Бенинга португал Д Авейро ўғотар ғурол олиб келди. Окпаманинг ўғли Эзиге португал тилини ўрганди ва католик динини ўрганиш учун Португалияга борди. Шох Орхогба даврида португал монахлари католик динини кенгроқ тарғиб қилишди.
Олтин қирғоқ ва Фил суяги қирғоғи давлатлари.
 Олтин қирғоқ ва Фил суяги қирғоғи ҳудудлари қадимдан /.Судан бозорларида ёнғоқ ва олтин билан савдо қилишган. Бу ҳудудларда кўҳна цивилизациядан дарак берувчи моддий маданият қолдиқлари сақланган. 13-асрда Боно ва Банна йирик давлатлар ҳисобланган. Боно-Мансу пойтахти иқтисодий ва маданий жиҳатдан ниҳоятда ривожланган эди.
 Бу ҳудудда асосий ролни гуаналар давлати Гонжа ўйлаган, чунки асосий кола ёнғоғи шу ердан олиб кетилган.15 асрда Гонжа дагомба халқи томонидан босиб олинди ва бир неча ўн йилдан сўнг дагомбалар қувиб чиқарилди. Мандинга халқидан чиққан Сумейла Ндевура Якпа Гонжа мустақиллиги учун бўлган курашга бошчилик қилди. Давлат ҳудудлари кенгайтирилди ва Нианга шаҳри пойтахтга айлантирилди. Салагу эса Олтин қирғоқдаги кола ёнғоғи билан савдо қилувчи энг катта бозорга айланди.
Ашанти иттифоқи.
 Олтин қирғоқдаги энг йирик давлатлардан бири Ашанти эди. У 17 асрда пойтахти Кумаси бўлган бир неча давлатлардан иборат иттифоқчи давлат эди. Бу давлатлар акан тил оиласига кирувчи халқлардан иборат эди.
 Ўрмон ҳудудлари марказида Денкира давлати бўлиб унга ўша атрофда майда давлатчалар тобе эди. Ашанти қабиласи ҳам ўлпон тўлаган. Ашанти қабиласини яна бир душмани бу дома қабиласи эди. Унга қарши майда князликлар ашанти атрофида бирлашдилар. Домага қарши урушнинг муваффақиятли тугаши натижасида акан тил оиласига кирувчи халқлар иттифоқ тузишиб-феодал давлатга асос солишди.
 Ашанти давлати /.Африка қирғоғидаги ривожланган давлатлардан бирига айланди. Давлат тепасида подшо турган(ашантехен). Сулола раҳбарини подшо-она тайинлаган, номзод қабила бошлиқлари ва оқсоқоллар томонидан тадиқланган.
 Ашанти бошқарувида вазирлар ва кенгаш муҳим ўрин тутган. Улар иккига бўлинган:1)Гясе-мамлакатнинг ички ишлари билан шуғулланган. 2) Абонтендом-ҳарбий ишлар билан шуғулланган. Сиёсий ҳаётда подшо-она катта рол ўйнаган, кенгаш эса ашантехенга ёрдам берган.
Эфиопия.
 16-аср бошларида Эфиопияда феодаллар ўртасида зиддиятлар кучайди. Қўшни қабилалар ва Сомали қирғоғидаги араб амирлиги жангчилари давлатнинг ички ҳолатига катта таъсир кўрсатди. Усмон империясига тобе араб амарлари турк феодаллари лиққатини эфиопияга қаратишга харакат қилишди. Ташқи хавфдан химояланиш учун Эфиопия хукмдорлари 1510 йил португаллардан ёрдам сўради. 1520 йилга келибгина унча катта бўлмаган экспедиция Массауага этиб келди. Бу вақт орасида 1516 йил негус Лебна Денгал йирик сомали амирлиги Адаляга юриш қилиб, Зейлу оралини босиб олди. Бунга Эфлопиянинг бирлашуви саба бўлди. 1527 йилда Лебна Денгал яна янги ҳужум уюштириб унга жиддий тайёргарлик кўрди ва анча талофат етказди.
 Қизил денгизда холат ўзгарлди. Ҳаррара хукмдори Аҳмад Гран майда амирликларни бирлаштириб, Эфиопияга юриш қилди, ва ғалаба қозонди. 1529 йил икинчи юриш уюштирди ва Шою ҳамда Амхара ҳудудларини эгаллади. Гран қўшини Аббаининг чап қирғоғидаги шаҳарларин эгалади. 1534 йил эса қадимий пойтахт Аксум эгаллади ва вайрон ғилди. Лебна Денгал қолган қўшини билан Дарага (Тан кўлининг ж.шар. қирғоғи) қочди. 1535 йил Гран яна ҳарбй юришлар қилди.
 Эфоипия негуси қўлида озгина ҳудуд қолди. Лебна Денгал португалияга ёрдам сўраб иккинчи марта элчи жўнатди. Элчи этиб эфиопия черковининг ўша пайтдаги абунойи (митропилит) Бермусес тайинланган. Ёрдамга португал колонияси бўлган Гаодан беш юз аскар юборилган. Улар 1541 йил июнда етиб келган. Кристоф да-Гама бошчилигида Эфиопия ва португал қўшини дастлабки ғалабалардан сўнг 1542 йил августда мағлуб бўлишди. Кристоф да-Гама асирга тушди ва қатл этилди.
 1534 йилда Эфоипия қўшини португалиянинг ўқ отар қуроллари билан қуролланган қўшини билан бирлашиб Граннинг ўн минглик қўшини мағлуб этди. Аҳмад Гран ўлдирилди. Эфиопия тез орада қўлдан кетган ҳудудларни қайтириб олиб, ҳатто жанубдаги Хадия ва Дамот вилоятларини эгаллади. Ушбу ғалабалар турклар хавфини бироз пасайтирди.
 XVI асрнинг I-ярмида кўчманчи галлар қабиласи Абиссин ҳудудларини эгаллади. Бунга Эфиопия ва Аҳмад Гран ўртасидаги уруш сабаб бўлди. Галлар баъзан тинч йўллар билан ҳам кириб келишди. Бундай ҳолларда улар феодаллар таъсирига туцшиб қолишар эди. Улар секин-аста махаллий ахоли билан аралашиб кетдилар. Феодал ва негуслар улардан ёлланма қўшин тузишган. XVI-XVII асрларга келиб галлар Шоа ва Амкаранинг асосий ахолисини ташкил қилишган.
 Гранга қарши қурашда негусларга ёрдам берган португаллар ва ҳудудда сиёсий таъсирини ----- дини орқали ўрнатишга ҳаракат қилишган. Эфиопиячекови йирик ер егаси бўлган. Португаллар католик тарғибатчилари фаолияти учун рухсат олишган.
 XVI аср ўрталарида марказий хокимият қарши феодалларбош кўтарди. Бундай исёнлардан бири 1561 йилда бўлди. Исён блсилгач исёнчилар турклардан ёрдам сўрашди. Исённи португал миссионерлари епископи ҳам қўллади. Бунга қарши негус католик черкови ташвиқоти ва португалларнинг эфиопияликларга уйланишини ман қилди. Португал ва исёнчилар бирлашишди. 1562 йил исён бостирилди, ёрдамга келган турклар қириб ташланди.
 Кейинроқ португалларнинг Эфиопияга таъсири кучайди. Бази феодаллар негуслар бошчилигида католик динини қабул қилишди. Бу ўз навбатида диний чиқишларга сабаб бўлди. Диний уриш португал миссионерларининг қувилиши билан тугади.
 Ташқи хавф йўқолгач феодаллар марказий хокимиятдан қутулишга ҳаракат қилишда ва Эфиопия инқирозга учрашини тезлаштирди.
 XVII аср бошларида йирик феодалларнинг сепаратик ҳаракати кучайди. Негуслар феодалларнинг ҳуқуқларини чеклашга ҳаракат қилишди, натижада феодаллар қаршилиги кучайди. Галлар феодаллар томонида бўлишди. Натижада Галлар кўплаб ҳудудларга егалик қилишди.
Конго.
 XVI асрда /арбий тропик Африканинг кўпгина халқлари ривожланишини турли босқичларида эди, баъзи қабилаларгина ўз давлатларига ега эди.
 XIII Аср охири XIV аср бошларида этник асосини баконго халқи ташкил қилган конго давлати ташкил топган. Мбазна бу давлатнинг пойтахти эди. Ҳарбий юришлар натижасида Конго ҳудуди кенгайиб борди. Давлат 6 ҳудудга бўлинган. қўшни давлатлар унга васал бўлиб, ўлпон тўшалар эди.
 Конго халқининг асосини мустақил феодаллар ташкил қилган. Ер омманики хиссоблансада, у қишлоқ оқсоқоллари нкулунту ва Мани-Конго шохига тегишли бўлган. Дехқонлар нкулунту ерида ҳам ишлаб беришган, хосил ва овдан тушган ўлжалар бир қисмини унга беришган. Ов ва балиқчилик иккинчи даражада бўлган. Турли ҳунарлар ривожланган. Темирчилик айни вақтда сехргар ҳам бўлиши мумкин. Валиахдлар темирчиликни билишлари шарт бўлган.мамлакатда савдо ривожланган бўлиб бозор кунлари бор эди. Карвонлар қирғоқ бўйларидан ичкарига туз олиб кирса ташқарига фил суяги, чарм махсулотлари, тилла буюмлар олиб чиқишган, ташқи савдо давлат назоратида бўлади. қуллар ҳам турлича бўлган. Ҳарбий асрлар ва жиноятчи қуллар аслзодаларга тегишлиб бўлиб хўжайин уларни ўлдириши ҳам мумкин эди. Қул савдоси катта маблағ келтирган. Мажбурий қуллар ёки қул бўлиб туғулганлар «уй қули» ёки «очаг қули» деб аталганлар. Уларнинг ахволи анча енгил бўлган қуллар европалик қулдорларни ёмон кўришган.
 Давлат бошлиғи - Конго шохи феодаллар орасидан сайланиб у мутлоқ ҳокимиятга эга бўлган. Уни олий чиновликлар назорат қилишган улар «асосий она» унвонига эга бўлишган. Вилоят ва туманларга қирол яқинлари хукумронлик қилишган. Меросхўрлик дастлаб она уруғи томонидан сўнгра ота уриғи томонидан белгиланган. 
 1482 йил Конгода португал Диего Каго эскпедицияси пайдо бўлди. Португаллар ўзлари билан португал тилини ўрганган ва кейинчилик хиристианликни қабул қилган бир неча махаллий ахолини олиб кетган. 1491 йил Конгода хиристянликни қабул қилиш учун католик миссионерларнинг катта группаси келган. Улар яхши кутиб олинган.
 Конго хукмдорлари ўз вассалларини ушлаб туриш, чегарадош қабилалардан химояланиш учун ўт очар қуроли бўлган португаллар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилишган. Конго шоҳи Нзинга-а-Нкуве христианликни қабул қилди ва Жоао да Сильва номи билан чўқинтирилди, пойтахт шаҳар эса Сан-Салвадор номини олди. Қиролнинг ўғли Энрике 11 ёшида Лиссабонда тахсил олиб 1-Африкалик епископ бўлди (1518). 
 Конго рахбарлари Сан-Томедаги қул савдосида актив иштирок эта бошлади. Улар қул учун қўшни ҳудудларга хужум қилишарди. қўшнилар ҳам бунга жавоб қайтаришди. 1566 йили Конго қўшинлари ўз вассали бўлган Нданго қўшинидан мағлуб бўлди. Сўнгра Конго шимолидаги батеклар билан ҳарбий тўқнашувлар бўлиб ўтди. 1569 йил шарқдан жангари яга, бангала қабилалари кела бошлади. Улар пойтахтни эгаллаб вайрон қилишди. Конго шохи Альваро I португалияликлардан ёрдам сўради. Бир неча йилдан сўнг ягалар мағлуб этилди, бироқ португаллар Конгода ўзларини хўжайин каби тута бошладилар. Натижада Мбула Матади (Тош майдаловчи) бошчилигида норозилик харакатлари бошланди. Шундан сўнг португаллар ҳуқуқи чеклаб қўйилди.
 1641 йил португаллар асос солган Лоандуни голландлар эгаллаб олишди. Конголиклар иттифоқчилари бўлган Оран шахзодасидан ёрдам сўрашди ва 1665 йил озодлик тўғрисида манифест чиқаришди.
Ангола.
XIV-XV асрларда Кванза дарёси хавзасида асосини амбундо қабиласи ташкил қилган давлат вужудга келди. У узоқ вақт Конго вассали бўлган. Пойтахти ва сиёсий маркази Гола-ин Донго шахри бўлган. Давлат рахбари Конгога қарши уришиш учун 1556 йилда португалларни ёрдамга чақирди. 1575 йилги Конго қўзғолонидан сўнг айнан шу ерга португал қўшинлари етиб келди. Улар билан бирга миссионерлар ва қул савдогарлари етиб келишди. Озодлик ҳаракатлари 1580 йилдан 1625 йилгача давом етди. қўзғалонга шох синглиси Анна Зинчи Мбанди Нъола бошчилик қилди ва ғалабадан сўнг 1625-1655 йилларда давлатни бошқарди. Португалларга қарши кураш авж олиб кетди ва улар кувиб чиқарилди.
 Ушбу давлатда хокмият, унвон ва мерос она уриғи томонидан олинган. Давлат бошқанрувида аёллар муҳум ўрин тутган.
Луба.
 XVI асрнинг I-ярмида ҳозирги Катанга ҳудудида Луба давлати вужудга келди. 1959 йилги Кисале кўли бўйида бўлган қазишмаларда шу нарса аниқландики, одамлар бу ерда XII-XIII асрлардан бошлаб яшай бошлашган.
 Лубе давлати гуллаб яшнаган пайтда унинг чегаралари Танганика кўлидан Бушимаи дарёсигача, шимолда Манемадан жанубда Замбиягача етиб борган.
 Давлат тепасида «ер ўғли» бўлган шох ўтирган. У ҳам диний, ҳам сиёсий хкумдор бўлган. Подшохга қўшин бошлиқлари ва маслахатчиларидан иборат феодаллар кенгаши ёрдам берган. Давлат бошқарув аппарати, ўринбосарлар, округ ва провинция раҳбарлари аслзодалардан тайинланган. 
 Аҳоли асосан деҳқончилик билан шуғулланган. Аҳоли қарзларини маҳсулот тарзида тўлаши ва турли мажбуриятлар ўташи олозим эди. Юқори табақа асосан туз ва асалдан даромад олишган.
 Деҳқонлар, овчилар, балиқчилар, металлсозлар ўз маҳсулотларини Катанги бозорида айирбошлашган. Пуллик алоқалар пайдо бўла бошлаган. Пул бўлакчалари хар хил кўринишда бўлган.

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1764 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Акио Ютсука Акихиро Мива Джейми Фокс Сергей Безруков Уилл Смит Эдриан Броуди Шэрон Стоун Алан Кинг Адам Голдберг Адриан Ленокс Жан Рено Софи Оконедо Джонни Депп Марион Котийяр Жерар Депардье Адам Лубарски Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл James Pudderhall Аарон Крэвен Айэйн Белчер Kevin DeCristofano Wendy Ov сергей Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Аарон Экхарт Аден Янг Ава Лондон Алекс Арлио Юэн МакГрегор Адам Чанлер-Берат Агос Виджайя Соджарво Marie Hammer Boda Michael Brostrup Nynne Bojsen Джеймс Вудс Nokuthula Ledwaba Sifiso Sihlang Оливье Мартинес адам Carolyn Ratteray Alex Mayzlin Gary L. Taggart Аида Тулебаева Алекс Галпер Орландо Блум Бенедикт Камбербэтч Киану Ривз Кристиан Бэйл Келлан Латс Джон Бернтал Алан Аркин Адриан Мартинес Айзая Мустафа Адам Скотт Стив Карелл Уиллем Дефо Александр Ревва Гарик Харламов Кристина Асмус Hye-eun Kim Kang Min Kyung Sang-hoon Choi джеки чан Rock n Heim System Of A Down The 2013 Billboard Music Awards Джей Барушель Джеймс Франко Сэмюэл Л. Джексон Микки Рурк Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Гвинет Пэлтроу Роберт Дауни мл. Уильям Сэдлер Августин Фриззелл Beyonce - I Am World Tour 2010 Frank Michael Pretzel Айс Кьюб А Ин Пак Christopher Jordan Lee Shawn Robidoux 8 серия Game of Thrones 4 Айзек Хэмпстед-Рай Дмитрий Нагиев Дмитрий Назаров гари олдман Грэм Грин Ажаруддин Мохаммед Абхишек Баччан Адитья Панчоли Айшвария Рай Адити Рао Хидари Акшай Кумар Адитья Шривастав Arush Bhiwandiwala Deven Bhojani Inaamulhaq Kanika Tiwari Madhurjeet Sarghi Hitanshu Lodhia Jeetpal Sachin Karekar Адиль Хуссэйн Аджит Вачани Абхай Деол Адитья Рой Капур Аакрути Kummy Dhillon Аамир Кхан Авни Васа Roohi Berde Азиф Ахмед Автар Гилл DILOROM MIRZAEVA. Nargiza Salmonova UMID ISKANDAROV Avaz Qodirov Dilya Urunova Durdona Mo'minova Sa'ida Rametova Armando Baudin David Allen Gabriel Abreu Richard Anderson Лоренс Фишбёрн Айра Хейден Дима Билан The Stig Адитья Сидху Александр Головин Аза Erdem Ergney Kerem Firtina Mustafa Sevki Dogan Osman Sinav Кэти Кэссиди Адриан Шиллер Арарат Кещян Мария Кожевникова Аделин О’Эрми Джессика Лукас Адити Шарма Chien-lien Wu Kam-Kong Wong Брюс Уиллис Адевале Акинойе-Агбаже Брайан Кокс Джоан Аллен Карл Урбан Кори Джонсон Эдвард Нортон Хьюго Уивинг Хэролд Перрино Талиса Сото Джеймс Римар Алекс Паунович Каспер Ван Дин Элайджа Вуд Шон Бин Энди Серкис Chen-yu Chang Hsiao-lung Shi Jen-Kuei Hui Wen-kuei Hui Yu-yen Huang Кристофер Ллойд Элизабет Шу але джим керри Эрик Робертс Аким Шир Алан Тьюдик jahongir poziljonov Sanjar Shodiev Sobir Otajonov Tolib Mo'minov Jumadilla Rametov Muhammadiso Abdulhayirov Saida Rametova Shukrullo Isroilov Tolib Mo’minov Zarina Nizomiddinova Колин Фаррелл Шон Майкл Damien Amey Billy Choi Aziz Umurzoqov Begzod Allaniyazov Bobur Yo'ldoshev Doniyor Hapizov Go'zal Daliyeva Kupjursin Allanazarov Mirzagul Sapayeva Nargiza Allasheva Адам Саундерс ал Hojiboy Tojiboyev Mirza QVZ Handalak Арнольд Шварценеггер Celeste Henderson Kate Higgins Адитья Лакхия Pedro Duarte Barno Qodirova Muhammadali Abduqunduzov Muyassar Berdiqulova Nargiza Rahimova Saida Saidbekova Suhrob Xasanov Qah - Qaha Пол Уокер Вин Дизель джордана брюстер Мэтт Шульце Тайриз Гибсон Лудакрис Санг Кенг Дуэйн Джонсон Бонни Беделиа Алан Рикман Айми Гарсиа Дэнни Гловер Макс Райан Николас Кейдж Кэмерон Диаз Эдди Мерфи Антонио Бандерас Thomas Bonsang Алек Утгофф tas ix million Million Jamoasi 2014 qvz 2014 Kwang-Hee Hwang 30 серия Kaçak Айзиа Фредерикс Айлин Эткинс Alisher Uzoqov DAVRON ZAYNUDDINOV MUHAMMAD ISO ABDULHAIROV SHOXRUX ISMOILOV ABDUHAKIM TOSHTEMIROV DILNOZA UMIROVA ERKIN KOMILOV GULBAHOR YULDOSHEVA RANO BORONOVA RAYHON ULYASENOVA YOQUBJON AHMEDOV Сирша Ронан Michael Reinero tas-ix Qaytar Dunyo Uy bekasi Абдухаким Тоштемирова Ayse Melike Çerçi Kayhan Yildizoglu Levent Ökt Sang-uk Ju Annick Christiaens Paul GRANIER Rose Caprais Sweet Alibis Tsu-yun Lang Алек Су Адриана Угарте Алекс Гонсалес Аарон Пол Kyal Rankine Marley Smith Аида Туртурро RZA Аиша Исса Джуд Лоу Адам Бич Johnny Baker Адж Уилсон МакФол Адриэн Мишлер Afrim Gjonbalaj Аарон Тейлор-Джонсон kino o/zbek uzbek Ajab Bo'libdi Salom Natasha 5 сезон Game of Thrones
статистикастатистика