XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида Индонезия
XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида Индонезия.
1. Мусулмон князликларининг вужудга келиши. 2. Бантом давлати. 3. Голландларнинг кириб келиши.
Мусулмон князликларнинг пайдо бўлиш. 1520 йили исломий вассаллар ва ноиблар томонидан Маджапахит империяси ағдарилди. Ява эса майда мусулмон князликларга бўлиниб кетди. Шарқий худудн маджапахит авлодлари бошқаришган. Маджапахитнинг йиқилиши Билан Ява ахолиси мусулмон динига эътиқод қила бошлади. Маджапахит давлатининг ағдарилиши Суматра қиғоғида кўпгина собиқ вассал давлатларини мустақил қилиб қўйди. Уларни ривожланиши турлича бўлган. М: Шар.Суматрада жойлашган Малайя йўқ бўлиб кетди. Шу вақтда Хальмахейра ороли яқинида Тидор ва Терната мусулмон султонлиги вужудга ткелди. Бу султонликлар шарқ ва ғарб билан зиравор савдо қилувчи шар.Индонезия оролларин босиб олишди. Бу Тидорга АйниқСА Тернатага ташқи Дуне Билан муносабат ўрнатишда мухим роль ўйнади. Кўпгина феодал князликларини пайдо бўлиши хокимият учун қуролларни келтириб чмқарди. Фақатгина XVI асрда Матарам князлиги хокими Сутувилджая бунга чек қўйди, деярли Ява оролларини ўзига бўйсундиради. Шарқда хиндуизм султонлиги Баламбагон ва ғарбда Бантома ўз эркинликларини САқлаб қолишди. Бантомнинг Явада тикланиши аче давлатини Суматрада мустахкамланиши нисбатан португалларнинг 1511 йил Малаккани босиб олиши, савдо йўлларига боғлиқ бўлди. Бантом давлати. Малакка бўғизини мухим стратегик нуқталиги португалларга шу ердан ўтадиган кемаларни оғир солиқлар тўлашга мажбур этарди. Хитой ва Хинди савдогарлари бу солиқлардан қочиб бошқа йўллар очишди: Зонд бўғизидан ва Суматра ён бағирлари бўйлаб ўтган йўллар. Шу ходиса Бантомнинг дастлаб мухим савдо портига айланишига, кейинчалик эса давлат марказига айланишига олиб келди. Бантом феодал қатлами ўртакашлик орқали бойиб кетиб Сунданез қабилаларини ўзига бўйсундирди, бу қабилалар эса /арбий Явани ички қисмида яшар эди. XVI асрнинг 2-ярмида Бантом давлатида қишлоқ хўжалиги ривожланди, ирригациядан кенг фойдаланилди. Каналлар қуришга ахоли жалб этилди. Ташқи савдони ривожланиши натижасида янги экин қалампир экила бошланди. Қалампир экиладиган жойларда солиқ махсулот тарзида олинган. Хитой маълумотларига қараганда қалампир хосили бир йилда 3 млн. тоннага етган. Яванинг бошқа қисмларидан кўра Бантомда жамоа ерлари йўқолиб кетди. Камбағал дехқонлар инқирозга учраб қулга айлана бошлади. Ота-оналарнинг ўз болаларини сотишга қонунан рухсат берилган. Қаттиқ эксплуатация натижасида феодаллар бойиб боришган. Португал маълумотларига кўра Бантом порт шахар бўлиб, у шарқ савдо шахарларидан қолишмасди. Бу ерга шарқдан кўплаб савдогарлар келишган. Хуросондан қимматбахо тошлар (дур, олмос) ва доривор ўсимликлар, хатто Бирмадан тирик филлар Билан савдо қилишгани келишар эди. Малайяликлар ва хитойликлар қўлида ўртакашлик ишлари жамланган эди. Қитой савдогарлари бошқа Индонезия туманларидаги каби Бантомда хам катта рол ўйнашган. Голландларнинг кириб келиши. Карнелус Хутман бошчилигида 1596-йил 23-июнда Бантомга 1-голланд савдо кемаси кириб келди. Шундан сўнг уларнинг кириб келиши кўпайди. Голландия ва Англия бирлашиб португал колоннияларига қарши курашарди. Ўзларини дўст сифати тутишса хам, аслида португалларга қарши курашардилар. Голландиянинг Ост-Индия компанияси Терната Аибоина ва Банда ороларида жонланиб борди. Португалларга қарашли ерлар фақат Тимор ороллари бўлиб қолди. Явага жойлашиш Ост-Индия компаниясига жуда қийин бўлди. Мантером ва Бантом хокимлари бу оролларда корхоналар қуриш таклифини қатъий рад этди. 1619 йил Молукка оролларидан ўтиб келган флот Бантомликларни мағлубиятга учратди. Жакарталикларини қолдиқлари устида Явадаги 1-голланд колонияси вужудга келди. Қуршов пайтидаёқ унга Батаваия деб ном берган. Тез орада Хитой савдогарлари, хунармандлари қишлоқлари вужудга келди ва аста секин шахар бўла бошлади. Батавия голландларнинг Явани босиб олишларида таянч нуқьасига айланди. Голландларнинг мустамлака ерлари Африкадан Япониягача етиб борди. Голландлар мустақил бўлган князлик ва султонликларни савдо тизимида ушлаб туришга харакат қилар эди. Голландлар Ост Индия компаниясини 1641 йилда эгаллаб олишди. Индонезияда португаллар эгалигидан бутунлай махрум қилинди. Тиморда сақланиб қолган португал хукмронлиги энди голланди монополиясини кенгайтиришга халақит бермасди. Голландия мустамлакалари эксплуатацияси XVII асрда Молукка оролларида оғир сезивар эди. Португалларни қисиб чиқаргандан сўнг голландлар бу ерда янада қаттиқ назорат ўрнатдилар. Зираворларни арзон бахога сотишга мажбурлаш очарчиликка олиб келди. Қўзғолонлар мустамлакачилар томонидан шафқатсизларча бостирилди. 1621 йили Банда ороллари ахолиси қўзғолон кўтарди, бироқ қурол аслахалар Билан қуролланган харбийлар томонидан шафқатсизларча бостирилди. Кўпчилиги уларни уриб ўлдирган ва бир қисми қувғин қилинган ва очликдан ўлган, оролда одам қолмаган. Голландлар одамлар плантациясини тўплашга харакат қиларди. Бошқа ороллардан одамларни ушлаб келиб ишлатишга хуқуқлари бор эди. Шарқий бозорларда қулар кўпроқ сотилган. Целебасидан одамларни ушлаб келиб Явани ривожлантиришга харакат қилганлар. Бу усул учун махсус ўғрилар таёрланган. Ёшларни ўғирлаб келгач , Цклкбаси қамоқхонасида сақлаб вояга етгач ишга йўналтиришган. Аммо XVII асрнинг ўрталарида мустамлакачилик тугалланмаган эди. Хатто Ява бўйсунмаган эди. Батавия мунтазам Матарам ва Бантом кучлари тазйиқи остида эди. Голланд компанияси матарам саройида турли хийлалар билан иш олиб борар эди. Чунки мустамлакачиларнинг архипелагдаги озиқ-овқати билан матарама таъминларди. XVII асрда Голландлар Батариядаги босиб олган ерларини Матарама томонидан тан олинишига эришди. Явани тўла босиб олиш учун хали кўп вақт керак эди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 890
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |