Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

1918-1939 ЙИЛЛАРДА АМЕРИКА қЎШМА ШТАТЛАРИ
1-§. Урушдан кейинги иқтисодий ва сиёсий инқироз 
йилларида АқШ
   
1. Биринчи жаҳон уруши йилларида АқШ қирғинчилик урушини чўзиш, янада кўпроқ фойдани қўлга киритиш, бошқа мамлакатларни иқтисодий жиҳатдан қарам қилиб қўйиш мақсадларини кўзда тутди. АқШ урушнинг дастлабки йилларида «бетарафлик» йўлини тутди, 1917 йил апрелидан жаҳон урушида иштирок этди. АқШдан урушда ҳалок бўлган ва ярадор бўлганларнинг сони 300 минг кишидан сал ошди. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг концентрациялашуви янада кучайиб кетди. Бунинг натижасида йирик монополистик бирлашмалар, жуда катта трестлар вужудга келди. Нефть ишлаб чиқариш, пўлат эритиш сингари йирик саноат тармоқлари, темир йўллар Рокфеллер, Морган, Дьюфон, Вандербилд, Меллон каби йирик миллиардерлар қўлида тўпланди. Бундай монополистларнинг фойдаси икки баравардан ортиқ кўпайди. Уларнинг олган фойдаси 1914 йил 3 млрд. 940 млн. доллар бўлса, 1919 йилда 9 млрд.411 млн. долларга етди. Чет мамлакатларга маҳсулот ва капитал чиқариш тезлашиб кетди. 1920 йилда чет элга чиқарилган маҳсулот суммаси 8 млрд. долларга, капитал чиқариш 6,4 млрд.долларга етди. Экспорт импортдан анча ошиб кетди. АқШ бошқа давлатлардан қарз олувчи мамлакатдан қарз берувчи мамлакатга айланди. 1914-1919 йилларда ташқи мамлакатларнинг АқШдан қарзи 3,5 млрд.доллардан 6,5 млрд. долларга етди. Америка компаниялари уруш даврида жами 35 млрд.доллардан ортиқ соф даромад олдилар. Бундан ташқари, Европадаги 20 мамлакат АқШДан 10 млрд. доллар қарздор бўлиб қолди. Улар ҳар йили АқШга камида 1 млрд.доллардан тўлаб туришлари лозим эди. АқШ 1914-1919 йилларда дунёдаги олтин заҳирасининг 50%дан кўпроғига эга бўлди. Дунёни молия жиҳатидан эксплуатация қилиш маркази Франция, Германия ва Англиядан АқШга кўчди. Олти йил ичида-1914 йилдан 1920 йилгача мамлакат миллий бойлиги 2,5 баравар ошди. 1920 йилда АқШда бутун дунёда ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотнинг 47%и яратилди. Бошқа айрим кўрсаткичлар бўйича АқШнинг ютуқлари янада салмоқлироқ эди. Мамлакатда дунёдаги жами автомобилларнинг 80%и, нефтнинг 67%и ишлаб чиқариларди. Америка флоти уруш давомида 10 бараварга ўсди. АқШ Англия қатори дунёдаги етакчи денгиз давлатига айланди.  
 Урушдан кейинги дастлабки йиллардаёқ АқШда мамлакат тарихидаги энг шафқатсиз ва кенг миқёсли қатағон авж олдирилди. 1918 йил майида АқШ ҳукумати «Даъваткорлик тўғрисидаги ҳужжат»ни эълон қилди. Унга кўра мамлакатдаги мавжуд тузум тўғрисида билдирилган барча салбий фикрлар жиноят деб эълон қилинди. Бундай айб билан қамоққа олинган ҳар қандай одамга 10 минг доллар жарима солиш ёки 20 йил муддатга қамоқ жазоси кўзда тутилди. 1920 йил январида АқШ полицияси 70 шаҳарда тараққийпарвар ташкилотларнинг аъзоларига қарши тадбир уюштирдилар. 10 мингдан ортиқ киши қамоққа олинди. Худди шу йили касаба уюшмалари ҳаракати фаоллари саналган италиялик муҳожирлар-Сакко ва Ванцетти қамоққа олиндилар. Улар банкни ўғирлаш ва полицияни ўлдиришда айбландилар. 1927 йилда улар электр курсида қатл қилиндилар. Фақат Иккинчи жаҳон урушидан сўнг уларга соҳта гувоҳликлар асосида айб қўйилгани маълум бўлди. 
 20-йиллар ўртасига келиб АқШда ўзгача фикрловчилар ва сўл ташкилотларга барҳам берилди. Радикал ғоялари билан фарқ қилувчи сўл йўналишдаги касаба уюшмалари – «Жаҳон саноати ишчилари» ташкилоти деярли тугатилди (1917 йилда унинг сафларида 100 минг аъзо бор эди. 1922 йилга келиб фақат 1000 та аъзо қолди). Ҳукумат томонидан амалга оширилган қатағон АқШдаги сўл ҳаракатнинг таназзулига олиб келди.  
 АқШ Париж сулҳ конференциясида империалистик Версаль системасини тузушда катта роль уйнади. У Германияни заифлаштириб юбормасликка, ҳатто Чехословакиянинг бир қисмини Германия фойдасига ажратиб олишга, кучли немис армиясини сақлаб қолишга, бинобарин, Германиянинг Антанта давлатларига, аввало Совет Россиясига, шунингдек, Англия ва Францияга қарши кучли бир давлат бўлиб қолишига интилди. АқШ урушдан кейинги халқаро муносабатларга етакчи роль ўйнашга, Англия Франция Японияни Хитой ҳамда бошқа мамлакатлардан сиқиб чиқаришга урунди. Версаль сулҳ шартномаси Англия ва Франция давлатларининг манфаатларига мувофиқ бўлиб чиқди. Германиянинг мустамлакалари Англия, Франция ва Япония қўлига ўтди. Германиянинг Хитойдаги мустамлакаси Шандун вилояти масаласида Париж конференциясида кўп тортишувлар бўлди. Вильсон бу вилоятни кейинчалик АқШга буйсиндириб олиш мақсадида Шандунни «коллектив бўлиб идора қилиш»ни таклиф этди. Хитой делегацияси Шандунни Хитойга қайтарилишини талаб қилди. Япония делегацияси эса Шандунни Японияга бўйсундириш учун курашди. Пировардида президент Вильсон Япониянинг Англия томонидан қўллаб-қувватланган Шандун ҳақидаги талаблари олдида таслим бўлди. Шандун Японияга ўтди. 1921 йилда АқШ Германия ва унинг собиқ иттифоқчилари билан сепарат сулҳ шартномаларини тузди. Европа ишларидан четда туриш, «изоляционизм» (ажралиб ва яккаланиб туриш) ниқоби остида АқШ Европа ишларида активлашиб борди. «Изоляционизм» Америка буржуазиясининг Вильсонизмга қарши бўлган қисмининг дунёда ҳукмронлик қилишга эришиш мақсадидаги ниқобланган усули эди. У буржуазиянинг ўтакетган реакцион доираларидаги сиёсий оқим эди. АқШ Германия ва бир қанча мамлакатларнинг савдо-саноат корхоналари ва муассасаларини ўзига қаратиб олди, Германия монополияси билан яқин алоқада бўлди. Европада «доллар дипломатияси»ни ишга солди. 1919 йил апрелидаёқ АқШ федерал заҳира бюроси Германияга заём беришга қарор қилди. АқШ капитал чиқариш йўли билан бошқа мамлакат халқларини иқтисодий ва сиёсий асоратга солишга зўр бериб уринди. АқШ давлати Марказий ва Жанубий Америка, Лотин Америкаси мамлакатларига оғир шартлар билан қарз бериш, уларнинг ҳукмрон доираларини пора бериб сотиб олиш, ҳукумат ўзгаришлари қилиш орқали бу мамлакатларда ўз иқтисодий ва сиёсий позициясини мустаҳкамлай бошладилар. 1923 йилда «Монро Доктринаси»ни янгидан юзага чиқариб уни амалга оширишга ҳаракат қилдилар. АқШ бир неча йиллар давомида бу мамлакатларга бошқа капиталистик мамлакатларга нисбатан олти баравардан кўпроқ капитал чиқариб, Латин Америкаси мамлакатларини бирин-кетин ўзига бўйсундирди. АқШ тинч океанига, Узоқ Шарққа, Хитойга ҳам катта эътибор берди. 1919 йил Париж конференцияси натижаларидан норози бўлиб қолган АқШ ўзининг иқтисодий ва молиявий қувватидан фойдаланиб, Узоқ Шарққа (хусусан Хитойда) ва Тинч океандаги ўз рақибларига (Япония ва Англияга) жиддий шикаст етказишга, бир қанча империалистик давлатларнинг Узоқ Шарқ ҳудудларидаги зиддиятларидан фойдаланиб бу ерда (айниқса Хитойда) ва тинч океанда ўз позициясини кучайтиришга ҳаракат қилди. Шу мақсадда АқШ 1921 йил ноябридан 1922 йил февралига қадар Вашингтонда халқаро конференция чақирди. Конференциянинг энг асосий қарорлари қуйидаги учта шартномада ўз ифодасини топди: 
 1) Тўрт давлатнинг (АқШ, Буюк Британия, Франция ва Япониянинг) «Тинч океандаги бир-бирларининг мустамлака ерларининг даҳлсизлиги тўғрисидаги шартномаси»: 
 2) Тўққиз давлатнинг (конференцияда иштирок этган ҳамма давлатларнинг) «Хитойнинг территориал ва маъмурий мустақиллиги принципини таниш тўғрисидаги шартномаси»; 
 3) Беш давлатнинг (АқШ, Англия, Франция, Япония ва Италиянинг) «Денгиз қуролларини чеклаш тўғрисидаги шартномаси»;
Бу шартномалар Вашингтон системасини вужудга келтириб, Узоқ Шарқ ва Тинч океанида АқШнинг позициясини мустаҳкамлади. Натижада АқШ Англия билан Япония ўртасида 1902 йилда тузилган шартномани бекор қилишга, Англия денгиз флотининг АқШ денгиз флоти билан баравар бўлишига, Хитойда Япониянинг хукмронлигига барҳам бериб, Хитойдан «тенг имкониятлар принципи» асосида баб-баравар фойдаланишга эришди.  
АқШ иттифоқчилари бўлган мамлакатларнингқўшма Штатлардан олган қарзларини тўлашларини вақти-вақти билан қистаб турди ва бу масалада АқШ билан қарздор мамлакатлар ўртасидаги, айниқса, АқШ билан Англия ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. АқШ Англиянинг қарзларини анча оғир шартлар асосида тўлашини талаб қилди ва ниҳоят, 1923 йил февралида Вашингтонда имзоланган АқШ-Англия битимига биноан, Англия ўз қарзларини 30% камайтирилган ҳолда, 67 йил давомида АқШга тўлаш мажбуриятини олди.  



2-§. Стабиллашув йилларида АқШ

1922-1929 йилларда АқШда вақтинча, қисман стабиллашув йиллари бўлди. АқШдаги стабиллашув Европа мамлакатларидаги стабиллашувдан илгарироқ (1922 йил охирида) бошланди, ҳамда Англия, Франция, Германия, Италия ва Япониядан олдинда борди. 1923-1929 йилларда АқШдаги саноат маҳсулотининг умумий ҳажми 20% ошди, ёлланма ишчилар сони эса 7,6% камайди. 1926-1929 йилларда АқШ саноат маҳсулоти юқоридаги 5 та мамлакат маҳсулотидан 9% ортиқ бўлди. 1928-1929 йилларда АқШ иқтисодиётининг жуда юксалган йиллари бўлди. Стабиллашув йилларида капитал тез концентрациялашди ва марказлашди. Жуда кўп саноат корхоналари бирлаштирилди минглаб кичик ва ўрта корхоналар тугатилди.қишлоқ хўжалигида ҳам йирик фермер-капиталистлар хўжалиги майда фермерларнинг хонавайрон бўлиши ҳисобига кенгайди. Ўсиш янги техникавий асосда, энг янги техника ускуналари, конвейер тизими, стандартлаштириш, модернлаштириш усулларини кенг тадбиқ этиш йўли билан амалга оширилди. Ишлаб чиқаришда янги фан ва техника кашфиётлари, серияли ишлаб чиқариш усули кенг қўлланила бошланди. Ишлаб чиқаришда ақл бовар қилмас ўсиш рўй берди. 1927 йилга келиб АқШда йилига 7 млн. автомобиль ишлаб чиқариларди. Автомобилсозликнинг ўсиши кенг шоссе йўлларининг барпо этилишига туртки бўлди, шаҳар ва қишлоқ қурилишининг ривожланишига таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши Америка монополияларига улкан даромадлар келтириб, уларнинг рақобатбардошлигини оширди. 
 Иқтисодиётдаги жадал ўсиш ўз қўлларида катта иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятни жамлаган улкан ишлаб чиқариш ва молия бирлашмаларининг ташкил топишига олиб келди. Автомобилсозликда уч йирик компания - «Форд», «Женерал Моторс» ва «Крайслер» бутун автомобиль саноатини ўзига буйсундирди. Кимё саноатида «Дюпон» фирмаси, пўлат қўйиш саноатида «Пўлат трести» ҳукмронлик қилди. Банкларнинг ҳукмронлиги айниқса беқиёс бўлди. Морган ва Рокфеллер назорати остидаги олти йирик банк мамлакатдаги жами сармоянинг ярмидан ортиғини назорат қилди. Американинг барча йирик молия ва саноат компаниялари биргаликда мамлакат ички ва ташқи сиёсатини, Америкадаги бутун сиёсий тизимни назорат қилдилар. Улар Америка давлат сиёсатининг шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатдилар.  
 20-йилларда мамлакат сиёсий ҳаётида янги шароитга мослашишга эришган Республикачилар партияси муҳим роль ўйнади. 1920 йилдаги президентликка сайловларда Демократлар партияси мағлубиятга учради ва Оқ уйни республикачилар эгалладилар. Улар Оқ уй ва Конгрессда 1932 йилгача ҳукмронлик қилдилар. Бу даврда президентлик курсида У.Гардинг (1921-1923), К.Кулиж (1923-1924 ва 1925-1929) ва Г.Гувер (1929-1932) ўтирди. Бу давр Америка иқтисодиётининг гуллаб-яшнаш (просперити) даври бўлди. Унга У.Гардинг асос солди. 1922 йилда у қўшимча фойда солиғини, нарх-наво устидан назоратни бекор қилди ва компанияларга ишчилар билан муносабатларда тўлиқ эркинлик берди. 
 У.Гардинг ишини давом эттирган К.Кулиж 1925 йилда: «Американинг иши – тижорат», деб эълон қилди. Бу жумла Америка ҳукмрон доираларининг бош тамойилига айланди. Америка иқтисодтчилари АқШнинг стабиллашувини, мамлакатнинг гуллаб яшнаши деб атадилар, Америка капитализмини «алоҳида капитализм» деб мақтадилар, энди инқирозлар бўлмайди деб жар солдилар. 1925 йили Дейтон шаҳрида ёш биология ўқитувчиси Жон Скопс мактабда дарвин эволюция таълимотини ўқитганлиги учун қамоққа олиниб суд қилинди. бу суд «маймун суди» деган ҳажвий номни олди Хукумат ишчилар ҳаракатини бўғиш учун ҳамма чораларни кўрди. Фабрика кассирини ўлдиришди ноҳақ айбланган Италиялик инқилобчи ишчилардан Сакко ва Ванцетти турмада 7 йиллик қамоқдан кейин, 1927 йили суд қилинди. Тухматларни очиб ташлаган 100 дан ортиқ гувоҳларнинг сўзларини азар эътиборга олишмади. Суднинг адолатсиз ҳукмига биноан, 1927 йил 23 августда Сакко ва Ванцетти электр токи ўтказилган столда азоблаб ўлдирилди. Кулиж ҳукумати жаҳон миқёсида агрессив сиёсатини кучайтириб юборди. Америка буржуазияси жаҳонда ҳукмронлик қилиш учун курашнинг ниқобланган изоляционистик методидан фойдаланишини давом эттирди. 1924 йилда Америкалик банкир Чарлиз Дауэс ташаббуси билан Германиядан олинадиган репарация баҳонаси билан «Дауэс режаси» деган махсус режа тузилди. Бундан мақсад Германия иқтисодиётида АқШнинг молиявий позициясини кучайтириш, катта фойда олиш, Германия оғир саноатини ривожлантириш эди. 1924-1929 йилларда АқШ, Англия ва бошқа мамлакатларнинг Германияга берган қарзлари 23 млрд. марка миқдорида бўлса, шундан 70% АқШ берган қарз эди. Шимолий Америка зўравонлари «катта таёқ» сиёсатига амал қилиб, бутун Америка қитъасида ҳукмрон бўлиб олиш учун курашдилар. Марказий Америка мамлакатларига (масалан, Гаити, Гондурас, Куба ва бошқаларга) қарши қуролли интрвенция уюштирилди. Панамадаги аскарлар сони оширилди, Панама АқШнинг ҳарбий стратегик плацдормига айлантирилди. Мексика нефть бойлигининг 73% АқШ монополистлари қўлига ўтди. 1928 йилга келиб Лотин Америкасидаги 20 та мамлакатдан 14 таси АқШга қарам бўлиб қолди. АқШ 1929 йилда Филиппиндаги миллий озодлик ҳаракатини қурол кучи билан ёвузларча бостирди.  
 Америкақўшма Штатлари ғарбий Европадаги молия тизимларида ҳам етакчи марраларни қўлга киритиб, бундан қитъа устидан ўз сиёсий ҳукмронлигини ўрнатиш йўлида фойдаланди. Дауэс режаси (1924) кўмагида молия сармояси ғарбий Европага киритилди ва Германия ҳарбий-ишлаб чиқариш қудрати ҳамда Германия милитаризмининг тикланишига кўмаклашди. Америка компанияларида, айниқса Польша катта қизиқиш уйғотди, Америка сармояси бу ерда Польша қазилма ва металлургия саноатининг 50%и устидан назорат ўрнатишга эришди. 1928 йилги президент сайловларида республикачилар партияси президентликка Герберт Гувер номзодини кўрсатди. Гувер демократлар партиясининг номзоди Смитга нисбатан кўпроқ овоз олди ва президентликка сайланди. 

3-§. Жаҳон иқтисодий инқирози йилларида АқШ
 
 Мамлакат иқтисодини ўрганиш учун Г.Гувер бошчилигида тузилган махсус ҳукумат комитети 1929 йил февралида ўзининг текшириш ишини тамомлаб, «юқори иқтисодий активлик», «барқарорлик» ва «мустаҳкам иқтисод», «ажойиб тараққиёт» ҳақида ҳисобот ёзди. Аммо орадан кўп ўтмасдан, 1929 йил октябридаёқ зўр иқтисодий инқироз бошланиб кетди. АқШ 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирознинг асосий ўчоғи бўлиб қолди. 1929-1933 йиллар иқтисодий инқирози АқШ саноат маҳсулотини 56% камайтириб, 1905-1906 йиллардаги ишлаб чиқариш даражасига тушириб қўйди. Пўлат қуйиш 76% қисқарди, яъни 1901 йилги даражага тушиб қолди. Саноат ишлаб чиқариши деярли ярмига қисқарди, автомобиллар чиқариш 80%га, экспорт, импорт, чакана савдо айланмаси икки баробарга камайди. Ушбу инқироз «Буюк депрессия» деб номланди, зеро, 1929-1932 йилларда 130 мингга яқин фирмалар банкротликка учради. 
 қишлоқ хўжалигидаги вазият ҳам кескин ёмонлашди. қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг харид нархлари тушиб кетганлиги фермер хўжаликларининг оммавий инқирозига сабаб бўлди. Инқироз йилларида миллиондан ортиқ фермер хўжаликларининг бор-буди сотиб юборилди. Уларнинг эгалари эса ишсизлар сафига қўшилишди. Ишсизлик америкаликлар учун ҳақиқий офатга айланди. 1933 йили мамлакатда 17 млн. ишсиз бўлиб, ҳар учинчи ишчи иш ҳақидан маҳрум эди. 
 Буюк депрессия оммавий иш ташлашчилик ҳаракатига туртки берди, ишчилар ва фермерларнинг чиқишлари бошланди. 1931 йил декабрида ва 1932 йили ишсизларнинг Вашингтонга юришлари ташкил этилди. Улар «очарчилик юришлари» деб номланди. ғалаёнлар қишлоқ хўжалик ҳудудларига ҳам тарқалди. 22 штатни фермерларнинг чиқишлари қамраб олди. Давлат бешафқат қатағон йўли билан чиқишларни бостирди. 130 мингга яқин савдо ва саноат фирмаси, 58 та темир йўл компанияси, 10 минг банк (ҳамма банкларнинг 40%) синди. Инқироз ва синфий кураш энг кучайган, 1932 йили навбатдаги президент салови ўтказилди. Республикачи Гувер бу сайловда мағлубиятга учради. Демократлар партияси тажрибали ва тадбирли сиёсатчи бўлган Франклин Рузвельтни президентликка номзод қилиб кўрсатди. Америка буржуазияси шундай президент бўлишини талаб қилмоқда эди. Чунки буржуазия олдида иқтисодий инқирознинг жиддий социал ва сиёсий инқирозга айланиб кетиш хавфи туғилган эди. Ф.Рузвельт молия магнатлари билан қариндошлик алоқасида бўлган, буржуа сиёсий арбобларидан бўлиб, Нью-Йорк штатининг губернатори эди. 
 Ф.Рузвельт АқШнинг ўттиз иккинчи президенти ҳамда Америка тарихидаги энг машҳур президентлардан бири эди. У 1932 йилдан 1944 йилгача президентликка тўрт марта сайланган ягона президент ҳам эди. Зеро, конституцияга кўра, президент фақат икки муддатга сайланиши мумкин. Рузвельт президент бўлгач, Америка иқтисодиётида «янги йўналиш» сифатида шуҳрат қозонган кенг миқёсли ислоҳотларни бошлади. Бу йўлнинг моҳияти ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик тўлиқ сақланган ҳолда давлат бошқарувини иқтисодиётга ва ижтимоий муносабатларга кенг жорий этишдан иборат эди. Рузвельт ҳамда уни қувватловчи сиёсий арбоблар дадил қадам ташлай олишди - мамлакат иқтисодиётини бошқаришнинг давлат дастакларини қўллаш кўзда тутилар, меҳнат ҳуқуқини жиддий қайта кўриш, ишсизликка қарши курашга катта маблағлар ажратиш ва ижтимоий суғурта асосларини яратиш (пенсиялар, касаллик бўйича нафақалар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими тизимини такомиллаштириш) режалаштирилганди. Шундай қилиб, Рузвельтнинг «янги йўналиш»идаги асосий вазифа давлатнинг иқтисодий фаолият жараёнига фаол аралашуви йўли орқали мамлакатни инқироздан чиқаришдан иборат эди. 
 1933 йил 16 июнда кучга кирган «Саноатни қайта тиклаш ҳақидаги қонун» «янги йўналиш» доирасидаги яна бир муҳим тадбир бўлди. Бу қонун саноатнинг давлат томонидан бошқарилиши тизимини жорий қилди. Саноатнинг ҳар бир соҳаси учун давлат қонуни сифатида тадбиқ қилинган «ҳалол рақобат кодекслари» ишлаб чиқилди. Мазкур кодекслар ҳар бир корхона учун муайян ишлаб чиқариш хажмини, маҳсулот нархини, савдо бозорини белгилаб берарди. 
 қонун ишбилармонларга иш ҳақининг энг кам даражасини ва иш ҳафтасининг максимал вақтини кодексларда қатъий қайд этишни ҳам белгиларди. Шунингдек, ишчиларнинг касаба уюшмалар вужудга келтириш ва жамоавий шартномалар тузиш ҳуқуқи эълон қилинганди. Саноатни қайта тиклаш ҳақидаги қонун бўйича ишсизларга ёрдам чоралари кўзда тутилганди. Ижтимоий ишлар махсус қўмитаси тузилиб, унинг ихтиёрига йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш, спорт мажмуалари ва бошқа иншоотлар барпо этиш учун катта миқдорда маблағ берилди. мазкур тадбирлар 8 млн. америкаликларни иш билан таъминлади. Ажратилган маблағларга 10.000 км. катта йўллар қурилди. 77 минг кўприк ва 800 та аэродром барпо этилди, ўнлаб ҳарбий кемалар яратилди. қашшоқ оилалардаги 18 дан 25 ёшгача бўлган ишсизлар учун махсус лагерлар барпо этилди. Бу ерда давлат ҳисобидан таълим олиб, саноатнинг янги тармоқлари учун зарур ихтисосликларни эгаллашарди. Ҳар бир штатга ишсизларга ёрдам кўрсатиш учун дотациялар ажратилди. 
 Рузвельт америкалик фермерларни қутқаришга алоҳида эътибор қаратди. Инқироз АқШ қишлоқ хўжалигига улкан зиён етказди. Анъанавий бозорларидан маҳрум бўлган, банк кредитларини йўқотган кўплаб фермер хўжаликлари ҳалокатга учради. Жоржия, Алабама, Оклахома, Техас фермерлари ўз фермаларини тарк этиб, бошқа штатларга иш ва ер топиш учун жўнаб кетишди. 
 1933 йил 12 майда «Фермерларга ёрдам ҳақидаги қонун» қабул қилинди. Уларнинг маҳсулотларига бўлган нархларни ошириш зарур эди. Фермерларга экинзор майдонини ва чорва сонини қисқартириш ҳақида давлат билан контракт тузиш таклиф этилди. Бунинг учун уларга мукофотлар берилди. Фермерларнинг қарзлари давлат ҳисобига қабул қилинди ва номаълум муддатга тўхтатиб қўйилди. Давлат юзминглаб фермерларга кредитлар берди.  
 «Янги йўналиш» АқШдаги ижтимоий муносабатларни либераллаштириш учун ижтимоий қонунчилик соҳасида муҳим силжишни амалга оширди. 1935 йили АқШ Конгресси «Вагнер қонуни»ни қабул қилди, мазкур қонун бўйича ишчилар жамоавий шартномалар тузиш ҳуқуқига ва иш ташлаш ҳуқуқига эга бўлишди. Бундан буён иш ташлашда қатнашганлиги учун таъқиб қилиш ман қилинди. Худди шу йили АқШ тарихида биринчи марта ижтимоий суғурталаш ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонунда кексаларни таъминлаш ва ишсизлик бўйича компенсация тўлаш, кўзи ожизларга, мажруҳларга, ёлғиз оналарга ва етимларга ёрдам бериш кўзда тутилди.  
 АқШ конгресси 1933 йилда 3,5 ой ичида 70 та қонун қабул қилди. Булар орасида айниқса «Миллий саноатни тиклаш тўғрисида акт», «қишлоқ хўжалигини тартибга солиш тўғрисида акт» («Фермерларга ёрдам бериш тўғрисида қонун») мухим қонунлар эди. Рузвельт ҳукумати саноат, савдо ва транспорт компанияларини, банкларни, суғурта жамиятларини ҳалокатдан қутқаришга уринди ва шу мақсадда ссуда (қарз)лар берилди. Ҳукумат қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларини оширишни кўзда тутди. Конгресс томонидан қабул қилинган ва 1933 йил 12 майда кучга кирган 2 чи асосий қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида «қишлоқ хўжалигини тартибга солиш тўғрисида» ААА ва қишлоқ хўжалиги кредити маъмурияти тузилди. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни «режали равишда» камайтириш ва уларнинг нархларини ошириш вазифаси ана шу маъмуриятга (АААга) юкланди. ААА қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархини ошириш билан бирга, фермерларнинг харид қувватини ҳам оширишни ва ички бозорни кенгайтиришни, шу билан бир қаторда фермерлар ҳаракатининг юксалишига йўл қўймасликни назарда тутди. «Янги йўл» сиёсати АқШда давлат-монополистик капитализмини кучайтириш ва мустаҳкамланишида, буржуазиянинг заифлашиб қолган позициясини кучайтиришда уларнинг инқироздан чиқиб олишда роль ўйнади. 1936 йилда ишлаб чиқариш жамлана бошлади. Агар 1932 йилда саноат компаниялари 3,42 млрд. доллар дефицит билан якунланган бўлса, 1936 йилда компанияларнинг соф фойдаси 4,27 млрд. долларни ташкил этди.
 
4-§. Иккинчи жаҳон уруши арафасида АқШ

Рузвельт президентлиги даврида ички сиёсатнинг либераллаштирилганлиги ташқи сиёсатда ҳам акс этди. АқШнинг ташқи сиёсати янада мослашувчан ва ҳаққонийроқ бўлиб қолди. Янги маъмуриятнинг ташқи сиёсатдаги биринчи йирик иши - 1933 йил ноябрида Совет Иттифоқи билан дипломатик муносабатлар ўрнатганлигидир. Икки мамлакат ўртасида муносабатлар меъёрлашганлиги уларнинг иқтисодий алоқаларини фаоллаштирди. 1935 ва 1937 йилларда АқШ билан СССР ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро фойдали иқтисодий муносабатлари ривожланишига имкон берувчи савдо битимлари тузилди. 
 1933 йили АқШ ҳукумати Лотин Америкаси мамлакатларига нисбатан «яхши қўшничилик» сиёсатини эълон қилди. Ф.Рузвельт Гаитидан Америка қўшинларини чақириб олди. Куба билан шартнома тузилиб, АқШнинг интервенция ҳуқуқи бекор қилинди. Лотин Америкаси давлатлари билан улар учун қулай савдо битимлари тузилди. Сиёсатининг янги усуллари туфайли АқШ Жанубий Америкадаги асосий рақиблар – Англия ва Германияни тезда қисиб қўйишга эришди. 
 30-йиллар ўрталарида АқШдаги ҳукмрон доираларнинг диққат марказини Европа ва Узоқ Шарқ сиёсати муаммолари эгаллади. Бу масалалар бўйича ўткир сиёсий кураш авж олди. Изоляционистларнинг мавқеи Американинг кенг халқ доираларида ҳукмрон бўлган урушга қарши кайфиятлар, шунингдек, Демократик партиянинг ўзида «бетарафлик-урушга қарши воситачи» шиорини илгари сурадиган кучли сенаторлар гуруҳи мавқеи туфайли кучая борди. Бу сенаторлар гуруҳи кўпгина ҳолатларда ташқи сиёсат масалалари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинишига фаол таъсир кўрсатишга муваффақ бўлди. 1935 йил августида уларнинг тазйиқи билан бетарафлик ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун Европа қитъасидаги урушаётган мамлакатларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий материаллар етказилишини тақиқларди. Ўша йилларда Хитой ва Узоқ Шарқ районларида АқШ билан Япония, Европа ва Лотин Америкасида АқШ билан Англия, АқШ билан Германия ўртасидаги зиддиятлар кучайиб бормоқда эди. Ташқи савдо, капитал чиқариш ва нефть маҳсулоти ишлаб чиқариш соҳасида АқШ Англиядан ўзиб кетди, лекин жаҳон нефть бойлигининг 75%и Англия назоратида эди. 
 Рузвельт 1937 йил 5 октябрь куни Чикагода сўзлаган нутқида агрессорлар атрофида «карантин» ўрнатишга чақирди. У фашистик давлатларнинг босқинчилик ҳаракатларини ҳам кескин қоралади. Шундай бўлсада, АқШ давлат департаменти раҳбарлари Мюнхень битимидан мамнун бўлиб, у «янги халқаро тартиб» ўрнатади, дедилар. Йирик монополист Нудсен Гитлерни табриклаб телеграмма юборди. Реакцион дипломат Буллит ўзининг бир мактубида Шарқда Германия билан Россия тезроқ ҳарбий тўқнашувини истаётганлигини билдирди. Мюнхен битимидан кейин Германия агрессиясининг кенгайиши ва Япония агрессиясини Хитойнинг жанубий томонларига қаратилиши АқШ ҳукмрон доираларини анча ташвишга солиб қўйди.  
 1936 йил 26 июль куни АқШ Япония билан савдо шартномасини бекор қилди. 1939 йил 4 ноябрда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг бетарафлик ҳақидаги қонун қайта кўриб чиқилди ва бу Англия ҳамда Францияга АқШдан қурол-яроғ сотиб олиш имконини берди. АқШ демократик давлатлар томонидаги ўз ҳолатини қатъий белгилади. 
1941 йил 11 мартда Конгресс АқШ мудофааси учун ҳаётий муҳим ҳисобланган қурол ва ҳарбий анжомлар қарзга (ленд), ёки ижарага (лиз) бериш учун имкон яратган ленд-лиз ҳақидаги қонунни қабул қилди. АқШ ленд-лиз бўйича амалда Англияга, Совет Иттифоқи ва Хитойга қурол билан катта ёрдам берди. Империалистик зиддиятларнинг кучайиб бориши шароитида АқШ ҳукумати Японияга дипломатик норозилик билдирди. Америка маҳсулотлари учун бозорларни кенгайтиришга уринди. Иқтисодий ва ҳарбий тайёргарлик янада кучайтирилди. Ташқи сиёсат масалалари юзасидан АқШнинг ҳукмрон лагерида мунозара зўрайди. Агрессор давлатларнинг, хусусан Германиянинг жаҳонда ҳукмронлик қилиш учун зўр бериб курашаётганини ҳисобга олиб ва бунинг АқШ манфаатларига хавфли эканлигини англаб президент Ф.Рузвельт 1939 йил мартида «бетарафлик» тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Бу масала конгрессда қизғин равишда муҳокама қилинди. Вакиллар палатасида изоляционистлардан иборат кўпчилик (188 овозга қарши 200 овоз билан) «бетарафлик» тўғрисидаги қонунни ўз кучида қолдирди. Бу билан фашист агрессорлари учун қулай шароит сақланиб қолди.


Категория: tarix | Добавил: admin (04.12.2010)
Просмотров: 2548 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 BAXTIYOR   (29.03.2011 16:00) [Материал]
ILOJI BO'LSA MAQOLANI MUALLIFINI ILMIY DARAJASI, ADABBIYOTLARINI YOZIB YUBORSEZ VA AQSHDA DEPRESSIYAGA OID XAQIQIQIY ILMIY MAQOLALARNI YOZSEZ?

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика