XIII - XVI асрларда Хитой
XIII - XVI асрларда Хитой.
1. Хитой Муғуллар сулоласи . 2. Мин сулоласининг идора қилиши. 3. Хитойда европаликларнинг пайдо бўлиши. 4. XV-XVI асрларда Хитойда зиддиятларнинг кескинлашуви.
Тан империяси ўрнини олган Сун империяси 11 асрда вужудга келди. 12 аср бошларида шимолдан хужум кучайганлиги туфайли 1126 йили пойтахт жанубдаги Ханчаога кўчирилди. 1127 йилдан сун сулоласи қўлида фақат жанубий Хитой бор эди холос. Шимолий Хитой манжур тунгус қабилаларидан бири бўлган журженлар тузган ва Цзинь деб аталган янги давлат таркибига кирди. Бу давлат илгариги Киданлар давлатини ўзига сингдириб олди. XIII асрда Шимолий Хитойни муғуллар босиб олди. Жанубий Хитойдаги Сун империяси 1279 йилгача Чингизнинг невараси Хубилай босиб олгунча яшади. Хубилай янги муғул сулоласига асос солди. Бу сулола Хитойда Юань деб аталди. Муғулларгача бўлган (Хитой 11 асрда 2000 шахар, 9-10 асрларда Компас, илм-фан прох кашф этилди. VIII асрдан хукумат газетаси ташкил этилди.). VIII асрда фанлар академияси ташкил этилди. Адабиёт, санъат, архитектура. Хитой муғуллар сулоласи остида-хукмронлиги. Дастлаб Хубилай замонида (1259-1294) Хитойнинг шимолда ташкил топган муғуллар монархияси аста секин жанубий Хитойга ҳам ёйилди. 1278 йилги Сун сулоласининг пойтахти Ханьчжаоу шахри олинди. 1279 йили жанубий Хитой томомила истило этилди. Йилдаёқ янги сулола Юань деб ном олган. Муғуллар истилоси Осиё ва Европа каби Хитой учун ҳам дахшатли бўлди. Чингизхондан бошланган юришлар давомида Хитой бехисоб қурбонлар берди. Хитойликлар экин ерларининг бир қисмини яйловларга айлантирилди. Янги солиқлар пайдо бўлди. Муғуллар олиб бориладиган урушлар муносибати билан уларнинг талабига мувофиқ ҳар хил юкларни ташиб бериш тарзидагийиллик солиғи Хитой деҳқонлари зиммасига тушган оғир юклардан бири эди. Унинг оқибатида қишлоқ хўжалигига зарар етказарди. Юань сулоласи даврида асосий куч муғулларнинг ўзидан иборат бўлса, армияга Хитой ахолиси кенг кўламда жалб қилинарди (юк ташиш, ер қазиш, канал ишчилари...) қонун бўйича бундай ишларга 10 кишидан бирини олиш керак эди (мардикор). Хитой шахар ахолиси ҳам оғир ахволга солинди. Катта деворларни тешувчи тош отувчи куроллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой хунармандлари жангларга олиб кетилган. Сун сулоласи даврида ерга хусисий мулкчилик деҳқонларни қарам этиш кучайган эди. Муғуллар даврида ҳам жараён давом этди. Ва деҳқонлар сотиладиган ва сотиб олинадиган товарга айланди. Солиқлар ва бошқа тўловлар энди тамомила феодалларга боғлиқ бўлди. Шаҳар цехлари муғуллар хазинасига катта пул тўлардилар. Хунармадчилик махсулотларининг катта қисми муғул давлатига бепул ўзига хос реквизиция тариқасида топшириларди. Марко Поло: Юань сулоласи дастлабки пайтларда Хитой Шарқ курашини томоша қилиб улардан нега Муғулларга қарши курашмайсизлар, сизлар улардан кучли сизку деганда, улардан бири муғулларни биз ўзимизга сингдириб борамиз, деган эди.... 13 аср охири 14 аср бошларидаёқ муғуллар Хитойликларнинг кучли таъсири остига тушиб қолдилар. Улар Хитой тилида гапирадиган бўлдилар, Хитой ёзувини ўзлаштирдилар, ва Хитойликларнинг илгариги идора усулини қабул қилдилар. 2-томондан Хитойнинг муғул давлатлари системасига киритилиши туфайли эндиликда Хитой илгариги Тан ва Сун "миллий" сулолалари замонидагидан ҳам кўпроқ даражада савдо-сотиқ ишларида иштирок қиладиган бўла олди. Хитойда Эрон, Араб, Ўрта Осиё ва Хинд савдогарларининг савдо расталари пайдо бўлди. Хитойда 13 асрда бамбукдан ясалган трубкага ўхшаш милтиқлар, 14 асрда эса тош ва темир ўқ солиб отиладиган метал замбараклар ихтиро қилинди. Хубилай замонида Хитойга борган Венециялик сайёх Марко Поло "Хитой ипаги, чинниси, темири, миси, дунёнинг ҳамма бурчагига чиқариларди" деб ёзган. Савдонинг асосий самарасини муғулар ва турк форс савдогарлари кўрарди. 14 асрда муғул императорига қарши бир неча бор саройда фитна уюштирилди. Ахолининг кенгроқ доиралари ўртасида ўз олдига мамлакатни озод қилиши мақсад қилиб қўйган миллий ташкилотлар тузилди. 1351 йили Хенань ва шандунь вилоятлари " Оқ нилуфар" номли иттифоқ томонидан таёрланган "Қизил пешонабоғлилар" қўзғолони бўлди. Деҳқонларга шахарликлар қўшилди. Бу қўзғолон озодлик урушига айланиб кетди. У қарийб 20 йил давом этди. 1356 йили "қизил пешона боғлилар" улуғ хон пойтахтини Янцизинь (Пекин) шаҳрини хавф остида қолдирдилар. 14 аср 60 йилларида Хитой вилоятларининг кўпчилигида муғулларга қарши қўзғолонлар бўлди. қўзғолончи деҳқон армиясининг рахбарларидан Чжу-Юань-Чжан 1369 йили император деб эълон қилинди. У таъсис этган сулола Мин деб аталадиган бўлди. Мин сулоласининг идора қилиши. Бу сулола Хитойнинг 1368 йилдан то 1644 йилга қадар идора қилди. Унинг пойтахти дастлаб Нанкин шахри эди. Лекин кўп ўтмай пойтахт яна Янцзинь шахрига кўчирилди. У энди Пекин деган янги расмий ном олди. Халқ орасида чиққан янги сулола дастлаб мехнаткашлар манфаатини биринчи ўринга қўйган холда сиёсат юритилди. М: солиқларни тенгрок таксим қилиш мақсадида, солиқ рўйхатлари қайтадан кўриб чиқилди. Муғул зодагонларининг ерлари хийла кўпайди. Боқимандларни кечиши тўғрисида Чжоу Юань Чжан бир неча марта фармон чиқарди. XIV аср охирлари XV асрнинг биринчи ярмида ирригация соҳасида катта ишлар қилинди. Шахарлардаги хунармандлар тўлайдиган солиқлар ҳам дастлабки пайтларда бир қадар камайтирилди. Лекин шу билан бирга "деҳқонлар императори " бирор бир ижтимоий инқилоб қилишни ўйламасди. Катта ер эгалари дастлаб сал чеклаб қўйилган бўлсада умуман Сақланиб қолди. Бу холат ўсишда ва мустахкамланишда давом этди. Чжоу Юань Чжангга хокимиятни қўлга олишга ёрдамлашган лашкарбошилар ва янги сулоланинг фаол тарафдорлари кўпгина ер мулклари олдилар. Сулола удеал ерлар сифатида экинзорлар ва яйлов ерларнинг жуда катта қисмини ўз қўлига киритди. Бу ерлардан олинган даромад император саройи ва шахзодаларнинг харажатини қопларди. Чжоу-Юань-Чжаньнинг 20 дан ортиқ ўғли бўлиб уларнинг ҳаммаси юқори маъмурий лавозимни эгаллар ва айни вақтда йирик ер эгалари эди. Аммо император хонадонига тааллуқли бўлмаган олий маъмурий шахслар ҳам катта ер мулклар эгасига айланган. Шахарларнинг ривожланиши, илк шахар куртаклари. 14-16 асрларда Хитойда саноат анча тез суратлар билан ривожланди. Шоли ва ипак тайёрлаш, газламаларга пардоз бериш, қоғозга шиша, чинни тайёрлаш, турли хилдаги кон саноати тез ривожланди. Пекин, Нанкин ва бошқа шахарларда саройлар, ибодатхоналар, безакли миноралар, кўприклар, арклар, турли калъа иншоотлари қурилди. Минлар даврида ҳам саноат, асосан хунармандчиликдан иборат бўлиб қолди. Бироқ саноатнинг айрим тармоқлари, асосан катта ишлаш саноатида манафактура типдаги йирик устахоналар бор эди. Қуллар ва крепостнойлар мехнатидан фойдаланадиган кўпгина давлат манифактуралари (чинни ишлаб чикариш мавжуд эди). Кон руда қазиб чиқариш саноатида мажбурий мехнат тамомила хукмрон эди. Ўз ички ахволини мустахкамлаб олган сулола янги ерлар босиб олиш ҳамда Хитойнинг ташқи бозорларини кенгшайтириш мақсадида кенг истилочилик юриши уюштирилди. Чжоу-Юань-Чжи замонидаёқ Корея билан Тибет хитой императори хукмронлиги остида эди. Унинг ворислари Индонезия, Хинду-Хитой, мамлакатга харбий экспидициялар юбордилар. Бу мамлакатлардаги кичикроқ хокимларнинг бир қисми Хитой императорининг олий хокимиятини тан олди. Хитойларликлар Индонезия билан Хинду-Хитойга кўплаб кўчиб бора бошладилар. Мин хукумати Хинду хитой, Инданезия, Хиндистон ва хатто Шарқий Африка қирғоқларига систематик тарзда харбий-денгиз экспедицияларини юбориб турди. Адмирал Чжен Хэ бошчилигида 1403-1433 йиллар мобайнида турли мамлакатларга 7 марта денгиз юришлари уюштирилди. 16 асрда Мин империясига бировларга хужум қилиш эмас, балки бундан кейин ўз мамлакатини чегараларини мудофаа қилишга тўғри келди. /арб томондан унга муғуллар хавф солиб турарди. 1550 йили муғуллар қўшини Пекинга бостириб кириб, унинг чегераларига ўт қўйиб кетди. Хитойда европаликларнинг пайдо бўлиши. 16 асрнинг 2 ярмида Хитой Японлар агрессиясига қарши оғир кураш олиб боришга мажбур бўлди. Шундай курашлар оқибатида Мин сулоласи самурайлар хужумларини кайтариб шу асрнинг охирида уларни қитъадан хайдаб чиқарди. 16 аср бошларида Хитойга европаликлар кириб кела бошлашди. 1516 йили Канрон портига биринчи бўлиб португал кемалари келди. 16 асрнинг 40-йилларида португаллар Хитой қирғоқларида бир неча колонна барпо қилдилар. Лекин португалларнинг тамагирликларидан ўзбошимчалигидан безор бўлган хитойлар 50 йилларнинг бошида уларнинг ҳаммасини яксон қилди. 1557 йилда босиб олинган Маккоода (кантон) жанубида португаллар конценсиясини олиб, анча мустахкамланиб олишга муваффақ бўлдилар. 16 асрнинг 2 ярми 17 асрнинг бошларида Хитойда Испанлар, Голландлар, Ингилизлар ва Фрацузлар пайдо бўлди. Аммо Мин хукумати чет элликларни бир оз булса ҳам Хитойнинг ичкарисига суқилиб киришга йўл қўймади. 16 аср европа савдогарларининг Хиндистон ва Индонезия билан савдоларига нисбатан Хитой билан бўлган савдо оборотлари жуда озгина эди. Хитой руслар билан бир марта 16 асрнинг биринчи ярмида алоқа қила бошлади. XV-XVI асрларда Хитойда зиддиятларнинг кескинлашуви. 15-16 асрларда Хитойда синфий зиддиятлар кескинлашди. Судхурликнинг ёйилиши, солиқларнинг ошиб бориши, халқнинг норозилигини келтириб чикарди. 1448-1449 йилларда Фуцзянь вилоятида Дэнь Маоци бошчилигида деҳқонлар қўзғолони бўлди. Унинг атрофига ўзи сингари ўн минглаб майда ижарачи деҳқонлар тўпланди. Бу ижарачилар аслида қарам холатига тушган эдилар. қўзғолончилар эски одатдаги рентани талаб қилиб оширилган ижара хаққини тўлашдан бош тортадилар. 16 асрнинг бошларида бундай қўзғолонлар деярли барча вилоятларда бўлиб ўтди. Айни вақтда 15-16 асрларда Хитойда хукмрон синфнинг ўз ичида турли гурухлар кураши давом этаётган эди. Мин императорларига яқин бўлган Чиновниклар юқори ва даромадли лавозимларни эгаллаганлар. Уларга феодалларнинг кенгроқ доираси хусусан Шэнший деб номланган олимлар табақаси қарши чиққан. 1506 йили Чиновниклар (махрамлар) марказий бошқарувни бутунлай қўлга олиб уни 1521 йилгача сақладилар кейин 2 гурух ғолиб келди. Чиновниклар моллари таланди, ўлдирилди... лекин 16 асрдан сўнг 17 асрнинг 20 йилларида яна чиновниклар ғолиб чиқдилар.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1942
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |