VI-VIII асрларда Кампучия
VI-VIII асрларда Кампучия. Ўрта аср бошларида Кхмерлар шоли етиштиришнинг юксак маданиятига эришганлар. Қадимги шаҳар ҳаёти ва халқаро савдо ҳаёти ворислари Меконг дарси қуйи ва ўрта оқимлари, унинг ирмоқлари хавзалари, катта кўл атрофларида яшардилар. Илк синфий империя Бапном (фунань)нинг сўнгги ўн йилликлари бир неча сиёсий марказнинг сиёсий ҳокимият учун ўзаро урушлари билан тўла бўлган. Марказларнинг бири шимолда Мун дарёси қуйилишида, бошқаси империя марказида, учинчиси жанубда юзага келди. Оқибатда Камбуджа (Ченла) энг йирик марказга айланди (Мун дарёси хавзаси, хозирги Шарқий Таиланд теряси). VI аср охирида илинерия парчалануви воқеликка айланди. VII аср бошларида Камбуджада ҳокимият Читрасен (600-615) қўлига ўтди, у марказий Бапном териториясини қўшиб олган. VI-VII асрларда Бапном империяси парчаланган Кумер жамиятида янги давлатлар пайдо бўлди, ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Ўзгаришлар биринчи навбатда феодаллашув жараёни билан боғлиқ эди. Черков ва дунёвий катта ер эгалари тез ўсди. Черковга одам ва ер совға қилиш оммалашган. Жамиятда қулдорлик ва феодализм элементлари аралашиб кетган. Қишлоқ жамоаларининг эркин аъзолари давлатга оброн тўлаганлар, мажбурият ва баршина ўтаганлар, армияда хизмат қилганлар. Жамоа аъзолари олган ерлар баъзан давлат томонидан феодалларга совға қилинарди (чекланган ҳолда) янги ерни феодалга бериш учун қўшни қишлоқ анакларининг розилиги керак эди. Бу масала бўйича анаки ибодатхона билан ҳам судлашувга хақли бўлган. Дунёвий катта ер эгалари Кньомлардан фойдаланган, улар аҳволи крепостнойларникига яқинлашиб боган, улар уйланишга ҳақли, VII-VIII асрларда Кньомлар алоҳида ёки оиласи билан сотилар, совға қилинарди. Кньомлар мажбурияти олдиндан белгиланмаган ва чекланмаган. Ижтимоий пирамиданинг энг юқори поғонасида энг юқори «Муқаддас давлат одами» унвонига эга бўлганлар турган. Бу ерда илохийлик ва дунёвий бирлик VII асрдаёқ худо-подшо культига асос солинганлигидан далолат беради. Вшину, Шива храмлари, Будда моастирлари ҳам катта ерга эга бўлган. Баъзан дунёвий феодал ўзи қурган ибодатхонага ер совға қилган, биргаликда эга бўлган. (савладелец). Йирик феодаллар ўзлари хўжалик юритмаганлар. Улар ишланадиган ерларни совға қилганлар, сотганлар, пудратчига берганлар. Ер билан боғлиқ барча операциялар монархлар томонидан тасдиқланган. Монарх ер эгаларига иммунитетлар берган. Бундан ташқари илгари ўзлаштирилган ерни сотиш учун (мамлакат марказида) шаҳар мэрлари розилиги керак бўлган. Янги эга давлат олдида аввалги эга олган мажбуриятларни бажаришга қасам ичган. Феодал ер эгалигининг бир неча шакли: париграхлар – тўла иммунитетга эга бўлиб, улар ери меросий. Меросий бўлмаган мулк – кшатра эгалари солиқнинг маълум қисмини давлатга беради. Меросий поместье (пунья) эгалари даромаднинг маълум қисмини монарх ёки ибодатхонага берган. Феодал эгалик объекти қишлоқ эмас, шоли майдони кхлер феодали турли қишлоқларда шолипояга эгалик қилган. Қишлоқ жамоа структурасини сақлаб қолган. Анасларнинг мажбуриятлари ва солиқлар ҳосилга эмас, ер майдонига боғлиқ бўлган. Шу сабабли ерни кенгайтириш эмас, ҳосилдорликни оширишга харакат қилган. VII асрда Камбуджа територияси анча кенгайган, кхмерлар ерлари маълум вақт бирлаштирилган. 630 йили давлат таркибига Мекнг дельтаси ва кхмер денгизи (Снам қўлтиғи) соҳиллари кирди. Кейинроқ Джаяварман (655-681) даврида Камбуджанинг ислоҳ қилинган, кучайтирилган армияси Вьентян ва Луангхабанга районларига хужум қилиб, кхмерларга қариндош аҳолини бўйсундирган. Марказий хукуматни мустаҳкамлаш учун чиновниклар кўпайтирилган. Монарх илоҳийлаштирилган, ярим диний сарой маросимлари ўтказилган. Монарх хокимияти кучайган сари кхмер жамияти Шива культига яқинланган, лекин Шива-Вшину (Харихарў) культидан тўла воз кечилмаган. Давлат аппаратини 5 министр бошқарган. Мамлакат 30 вилоятга бўлинган. Баъзи аристократ оилалар меросий ерларини сақлаб қолганлар. VII аср охирида собиқ Бапномда экиш мумкин бўлган барча ерлар ўзлаштириб бўлинди. Бўлажак пойтахт Яшодхарапура (Камбуджа шимолий-ғарбий) райони ўзлаштиришга киришилган. Илк ўрта асрларда кхмер ерларининг бирлашуви мустаҳкам бўлиб чиқмади. VII аср 80-йилларида икки марказ курашуви бошланди: 1) марказий; 2) жанубий. VIII аср бошларида мамалкат яна парчаланди. Улар асосида иккита давлат бирлашмаси пайдо бўлди. 1) Ер Камбуджаси Камбуджа земли 2) Сув Камбуджаси Камбуджа водў Меконг дельтасида Иккала давлат ҳам кхмер ерларини бирлаштирув маркази бўла олмади. Камбуджа земли. Территория-катта умумий ирригация системасини яратиш объектив имконияти бўлмаган-оқибатда иқтисодий база яралмаган. Сув Камбуджаси копактроқ, бир неча князликдан иборат, амалда ҳеч қачон ягона давлат бўлмаган. Шунинг учун ҳам ўзи бирлаштирувчилик ролини ўнай олмаган. VII-VIII асрлардаги ўзгаришлар маданият ривожига катта таъсир қилган. Айнан шу даврдан ўзига хослик бошлаган (меъморчиликда). Кхмер ёзуви кенг тарқалган. Диний ҳаётдаги синкретизация Шива-Вишну культининг оммалашувига олиб келган.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 607
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |