Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

АЛИШЕР НАВОИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ, Навоий (тахаллуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот —
1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби.
А.Н.нинг ота томондан бобося Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли б-н кўкалдош (эмикдош) бўлиб,
кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим
Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси (исми номаълум) Кобул
амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. А.Н.нинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги
йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро б-н бирга
тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб,
ёд ола бошлаган. Ўзбек тили б-н бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 й. 12 мартда
мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Уруш-
жанжаллар кўп кишиларни Хуросондан турли томонга кўчиб кетишга мажбур этди. А.Н.лар оиласи ўз
тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишди (1449). Таф ш.да Алишер машҳур «Зафарнома» тарихий асари
муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий б-н учрашади. Бу учрашув болада ёрқин таассурот қолдиради.
Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур
Ғиёсиддин Баҳодирни Сабзавор ш.га ҳоким қилиб тайинлади. А.Н. Ҳиротда қолиб ўқишни давом
эттирди. А.Н. шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ адабиётини қунт б-н ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ
унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук
шоир эдилар. А.Н.лар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида
суҳбатлашар эдилар.
А.Н. 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш А.Н.нинг истеъдодидан
мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:
Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш
матлаъли ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий
байтимни шу ғазалга алмаштирардим...» деган. А.Н. 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган.
Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси б-н) ва форсий (Фоний тахаллуси б-н) тилларида ёзган.
А.Н. 13—14 ёшларида отаси ҳаётдан кўз юмади. Уни Абулқосим Бобур ўз тарбиясига олади, катта
бадиий истеъдоди учун ғоят эъзозлайди. 1456 й. окт-.да мамлакат пойтахти Ҳиротдан Машҳадга
кўчирилади, Абулқосим ёш Алишерни ҳам, ўз хизматида бўлган Ҳусайн Бойқарони ҳам Машҳадга олиб
кетади. 1457 й.нинг баҳорида тўсатдан Абулқосим Бобур ҳам вафот этди. А.Н. учун бу, отаси вафотидан
кейинги, иккинчи оғир жудолик бўлди. У Машҳад мадрасаларидан бирида ўқишини давом эттиради.
Дўсти Ҳусайн Бойқаро эса Марв ва Чоржўй томонларга омад қидириб кетади. Хуросонни
темурийларнинг яна бир вакили, Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид эгаллади ва пойтахтини
Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи рақиби — Абу
Сайд эди. А.Н. оиласининг хоҳиш-рағбати Ҳусайн томонда бўлиб, бу аввало уларнинг оилавий
яқинликлари б-н изоҳланарди; бундан янги ҳукмдор ҳам яхши хабардор эди. Ўртадаги бу вазият А.Н.
ҳаётини мураккаблаштирган. А.Н. Машҳадда оддий бир муллавачча сифатида яшади. Шоирнинг бу
даврдаги ижодида ўз юртини соғиниб ёзган ғазаллари талайгина. Орада, хусусан, ёз фаслларида
Ҳиротга бориб-келиб ҳам турган. 1463 й.да эса у узил-кесил Ҳиротга қайтди. Бироқ бу ерда аҳвол
ўзгарган, шаҳар харобага айланган эди. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган,
муҳим вазифаларга у б-н Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, А.Н. га яқин кишилар қувғин
қилинган, Ҳусайн Бойқаро б-н бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок
бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. А.Н.нинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик
устози Саййид Ҳасан Ардашерта Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда
таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган. Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган А.Н.ни
Абу Сайд таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. А.Н.
Самарқандда 1465 й.дан 1469 й.нинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли
фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди. Самарқанднинг кўзга кўринган шоирлари — Шайхим
Суҳайлий, Мирзобек, Мавлоно Ховарий, Мир Қарший, Ҳарими Қаландар, муаммогўй Улойи Шоший, олим
Мавлоно Муҳаммад Олим ва б. б-н ҳамсуҳбат бўлди ва дўстлашди. Самарқанд ш. ҳокими Аҳмад Ҳожибек
асли ҳиротлик бўлиб, Вафоий тахаллуси б-н шеърлар ёзарди, у А.Н.га алоҳида ҳурмат ва эътибор б-н
қаради. Унинг ёрдамида А.Н. давлат ишлари б-н ҳам шуғуллана бошлади. У давлат ишларини
бошқаришда дастлабки тажрибани шу ерда орттирди ва бу унга кейинчалик асқотди. А.Н.нинг
Самарқанддаги сиёсий ва давлат фаолияти юқори баҳоланиб, унга «Чиғатой амири» унвони берилган.
1469 й. бошларида Султон Абу Сайд Қорабоғда ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён
шундай вазиятни кутиб юрган Ҳусайн Бойқаро зудлик б-н келиб, Ҳирот тахтини эгаллайди. А.Н. ҳам
Ҳиротга етиб келади. 1469 й. 14 апр. куни, рамазон ҳайити муносабати б-н уюштирилган қабул
маросимида А.Н. ўзининг Ҳусайн Бойқарога янги ёзган «Ҳилолия» қасидасини тақдим этади. Подшоҳ
А.Н.ни муҳрдорлик мансабига тайинлайди.
А.Н. Ҳусайн Бойқаронинг энг хавфли сиёсий рақиби — Ёдгор Муҳаммад Мирзони тунда қўлга олишда
шахсий жасорат кўрсатади. Янги ҳукуматнинг ортиқча солиқларидан норози бўлиб, қўзғолон кўтарган
халқ оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик б-н иш тутади. Шу воқеалардан сўнг маълум вақт
ўтгач, Ҳусайн Бойқаро ҳукуматидаги мухрдорлик вазифасига А.Н.нинг розилиги б-н унинг самарқандлик
дўсти, шоир Шайхим Суҳайлий тайинланади. А.Н.нинг мақсади саройда маслаҳатчи бўлиб қолиш,
кўпроқ ижодий иш б-н шуғулланиш эди. Бироқ Ҳусайн Бойқаро 1472 й.нинг фев. ойида уни ўз
саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга «Амири кабир» унвонини беради. А.Н. янги
лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Вақф
ишларини тартибга солишга киришди. Шаҳарларда савдо-сотиқни, ҳунармандчиликни
ривожлантиришга катта аҳамият беради. А.Н. саъйи ҳаракати б-н қишлоқларда деҳқончилик маданияти
ўсиб боради. Шаҳарлар, хусусан Ҳирот кун сайин обод бўла бошлайди.
Буюк инсонпарвар А.Н. ўрта асрдаги Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари сингари бутун ҳаёти б-н
ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатди. У ўз давридаги ноҳақликка, адолатсизликка
қарши курашди, амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишларини ва таъмагирликларини
фош этди, ожиз, муҳтож кишиларни ўз ҳимоясига олди. Султон Ҳусайн Бойқаро подшоҳлик қилган, А.Н.
ҳукуматда бош вазир вазифасини эгаллагантшлларда ҳеч бир мамлакатга қарши босқинчилик уруши
олиб борилмади. Бош вазир А.Н. маданият ва санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида танилади. Унинг
фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри ҳал этишга интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий
қатламларга, барча қавмларга бир хил муносабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини камситмаслик, ҳамманинг
манфаатига баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор бериш олдинги
уринга чиқа бошлади. Хондамирнинг қайд қилишича, 80-й.лар давомида А.Н. ўз маблағлари ҳисобидан
Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча Мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9
ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия»,
«Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга
мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Мар-вдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-
ҳуффоз» хайрия биноси ва б. ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.
Бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш урган. А.Н. атрофида Шайхим Суҳайлий, Хожа Осафий, Биноий
каби ўнлаб шоирлар, Ҳасан Ноий, Хожа Абдулло Марворий, Қулмуҳуммад Удий, Шоҳқули Ғижжакий
каби ўнлаб созандалар, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб,
Хожа Ҳофиз Муҳаммад, Султонали Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавлоно Ҳижроний каби машҳур
котиблар, Беҳзод каби мусаввирлар қизғин ижодий меҳнат б-н банд эдилар. Ҳиротда, умуман Хуросон
мул-кида маънавий ҳаётнинг бақувват устунларидан Абдураҳмон Жомий б-н А.Н. ўртасидаги ижодий
ҳамкорлик — устоз-шогирдлик кўп масалаларда ҳамфикрлиликка олиб келди. А.Н.нинг ўзбек тилидаги
дастлабки йирик асарларидан «Ҳилолия» қасидаси Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган бўлса,
форсий тилдаги биринчи йирик асари «Туҳфат ул-афкор» (1476) қасидаси Жомийга бағишланган эди.
1470-й.ларнинг охирларида А.Н. ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони —
«Бадоеъ ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Мазкур девонда 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо,
46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 тар-жеъбанд, 2 мусаддас бўлиб, бундай
мукаммал девонни тузиш Навоийгача камдан-кам ўзбек шоирига насиб бўлган. А.Н. «Бадоеъ ул-бидоя»
тузилгандан кейинги даврда ёзилган ўзбекча шеърлари асосида 1480 й.ларнинг охирида «Наводир ун-
ниҳоя» («Беҳад нодирликлар») девонини тузди. 1841 — 82 й.ларда А.Н. «Чихл ҳадис» («Қирқ ҳадис»
ёки «Арбаин») асарини ёзади. Бунда Муҳаммад пайғамбар(сав) нинг қирқ ҳадиси тўртлик б-н шеърий
ифодалаб берилган.
А.Н. мансуб адабий ҳаётда шеърий жанрлардан ғазал, қасида, айниқса муаммо ёзишга қизиқиш кучли
эди. А.Н. форсий девонига 373 муаммо киритган. Шундай адабий майллар туфайли 1485 й. муаммо
ёзиш қоидалари ҳақида махсус «Муфрадот» асарини яратди.
А.Н.да ўзбек тилида «Хамса» — беш достон яратиш мақсади ёшлигидан бўлган. Бу мақсадини 1483—85
й.ларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиётининг
дурдоналаридан бирига айланди.
«Хамса»дан кейин Навоий яна бир қанча асарлар яратди. 1485 й. узининг машҳур «Назм ул-жавоҳир»
асарини ёзди, бунда биринчи халифалардан бўлмиш Ҳазрат Алининг 266 та ҳик-матли гапи рубойи
тарона (тўрт мисраси ҳам қофияланган) шаклида баён этилган. Ўша Давр китобхонлари, шу жумладан,
тарихчи Хондамир бу асарни ғоят юксак баҳолаган. А.Н.нинг инсонпарварлик фаолияти, илғор
қарашлари, унинг обрў-эътибори халқ орасида тобора ортиб бориши ўз манфаатларини кўзлаган сарой
аъёнлари орасида норозилик туғдирди. Улар шоир б-н подшо орасига нифоқ солишга уриндилар.
Натижада 1487 й.да Ҳусайн Бойқаро А.Н.ни вазифасидан бўшатади, бош вазир вазифасини Муҳаммад
Маждиддин эгаллайди. Навоий эса Астрободга ҳоким қилиб тайинланади. Навоий ҳокимлик қилган 2
йил давомида Астробод ш. ва вилояти ободонлашиб, қўшни давлатлар б-н яхши муносабатлар
ўрнатилади, савдо ишлари йўлга қўйилади. А.Н. Астрободда ҳам кўп янги шеърлар ёзган, Ҳиротдаги ёр-
дўстларига мактублар йўллаб турган. Унинг Астрободдан Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамонта
ёзган мактубини давлатни бошқариш ҳақидаги рисола, дейиш мумкин.
А.Н. доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси б-н яшади.
Астрободдан Ҳусайн Бойқарога ва бошқа амалдорларга ёзган мактубларида уларни ин-соф ва адолатга
чақирар, давлат идора усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди.
Лекин А.Н.нинг истаклари тўла амалга ошиши қийин эди. Астрабодда Навоий б-н Ҳусайн Бойқаро
муносабатларига путур етказувчи гаплар юзага келгач, подшоҳ А.Н.нинг Ҳиротга қайтишига рухсат
беради. Ҳусайн Бойқаро Навоийга бир нечта юксак лавозимларни таклиф қилади. А.Н. рози бўлмагач,
унга «Муқарраби ҳазрати султоний» («Султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган расмий унвон
берилади. Бу б-н у давлатнинг ҳамма ишларига аралаша олар ва подшоҳ б-н кўришиш имконига ҳам эга
бўлар эди. Бинобарин, сарой амалдорлари, шу жумладан, Муҳаммад Маждиддин ҳам ҳар бир муҳим
масалани кўп вақт у б-н келишишга мажбур эди. Лекин А.Н. б-н Маждиддин ўртасидаги нодўстона
муносабатдан кўпчилик хабардор эди. Навоийнинг Балхда ҳоким бўлиб турган укаси Дарвешали
Маждиддиндан ранжиб, бош ҳукуматга қарши исён кўтаргани ҳам маълум. Бу исён Навоийнинг
аралашуви б-н тинчитилган. Айнан шу воқеа 1490 й.дан Маждиддиннинг сиёсат майдонидан кетишига
асосий сабаб бўлган.
А.Н. ҳамиша кўпроқ ижодий ва илмий ишлар б-н шуғулланиш, бу борадаги режаларини амалга ошириш
хаёли б-н яшарди. Ҳаёт эса унинг режаларига ўз тузатишларини киритар эди. 1488 й. Саййид Ҳасан
Ардашер, 1492 й. Жомий, 1493 й. олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад бирин-кетин ҳаётдан кўз юмдилар.
Навоий ўзи учун қадрдон бўлган бу инсонлар хотирасини абадийлаштириш, уларга ўз ҳурматини изҳор
этиш учун «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Хамсат ул-мутаҳаййирин».(«Беш ҳайрат»), «Ҳолоти
Паҳлавон Муҳаммад» номли рисолаларини ёзди. Астрободда ёза бошлаган «Тарихи мулуки Ажам»
(«Ажам подшоҳлари тарихи») асарини туғаллади (1489). 1490 й. у ўзига замондош шоирлар ҳақида
Жомийнинг «Баҳористон», Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро» асарлари шаклида
«Мажолис ун-нафоис» («Нафислар мажмуаси») тазкирасини тузишга киришиб, 1492 й.да тугаллади. Шу
вақтнинг ўзида А.Н. ўзбек тилида шеърият назарияси, аниқ-роғи, аруз вазни қоидалари ҳақида «Мезон
ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») илмий қўлланмасини яратди. 1494 й.да туркий тилдаги мактубларини
тўплаб «Муншаот» («Мактублар») мажмуасини тузди. 1495 й. Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» асарини
«Насойим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шабадалари») номи б-н таржима қилиб, уни қайта ишлаб, туркий
машойихлар ҳақидаги янги маъ-лумотлар б-н бойитди. Шу боисдан «Насойим ул-муҳаббат»га А.Н. нинг
мустақил асари сифатида қараш мумкин.
А.Н. 1491—92 й.лардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга
киришди ва бу иш 1498—99 й.да ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний»
(«Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Девон
шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, уларда А.Н. нинг барча
даврларидаги кайфияти, дунёқараши, орзу-умидлари ифодалаб берилган. Тахминан шу йилларда А.Н.
форсий шеърларидан ташкил топган «Девони Фоний» («Фоний девони»)ни, форсий тилдаги 2
қасидалар мажмуаларини тузиб, форсий шеърият тарақ-қиётига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Хуросонда форсийзабон халқлар кўпчилликни ташкил этганлиги инобатга олинса, А.Н.нинг бу тилда
ҳам самарали ижод қилгани мамлакат маънавий эҳтиёжини яхши ҳис этганлигини билдиради.
1490 й.ларнинг ўрталарига келиб мамлакатда ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар
хонадонида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар эса бу тангликни янада кучайтиради.
Ҳар бир шаҳзоданинг ўз тарафдорлари бўлиб, уларни муросага келтириш кўп вақт А.Н. зиммасига
тушар эди. Бош вазир Низомул-мулк эса 1496—97 й.ларда бу оилавий можароларда бир томонлама
ҳаракат қилиб, Музаффар Мирзонкт онаси — Хадича бегимга ён босади. Шу асосда Ҳусайн Бойқаро б-н
Астрободда ҳокимлик қилаётган Бадиуззамон ўртасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Саройдаги фитна,
жумладан, Низомулмулкнинг қабиҳлиги натижасида Бадиуззамоннинг ўғли, Ҳусайн Бойқаронинг энг
севимли набираси, Навоийнинг эса ихлос қўйган шогирди Мўмин Мирзо фожиали ўлдирилади. Булар
ҳаммаси А.Н. ҳаёти ва кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.
А.Н.нинг шеърий даҳоси 15-а. охирларига келиб яна жўш урди. У 2 йил мобайнида 2 та йирик асар —
«Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси»)
номли илмий асарини яратди. А.Н.нинг сўнгги буюк асарларидан яна бири насрий панднома йусинида
ёзилган «Маҳбубул-қулуб» («Қалблар севгани»)дир. У Шарқ адабиёти тарихида Шайх Саъдийнинг
«Гулистон», Кайковуснинг «Қобуснома», Низомий Арузи Самарқандийнинг «Чор мақола» каби асарлари
қаторида туради. Бу асарида А.Н. ўзининг ҳаёт йўлини, бошидан кечирган турмуш машаққатларини
ёрқин тасвирлаб берган.
1500 й.нинг дек.да Ҳусайн Бойқаро исён кўтарган ўғли — Муҳаммад Ҳусайн б-н сулҳ тузиб, Ҳиротга қай-
тар экан, А.Н.ни ҳам уни кутиб олиши лозимлигига ишорат қилади. Орада 2—3 кунлик йўл бор эди. А.Н.
ўзининг сўнгги шеърини Поёб работида ёзган ва ундан нусха кўчиртириб, келаётган Ҳусайн Бойқарога
юборган. Учинчи куни А.Н. ҳукмдор истиқболига яқинлашаётганида ўзини ёмон ҳис этган, у б-н
кўришаётганда ҳушидан кетиб, қайтиб ўзига келмаган ва ҳаётдан кўз юмган.
А.Н.нинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий
тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.
А.Н.нинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар
4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб уссигар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи
қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш
бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар
берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-
туйғулари б-н боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ
адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа А.Н.га қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина
тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни А.Н. бутун умри давомида турли шароитларда,
ҳар хил сабаблар б-н ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр б-н сонсиз-саноқсиз иплар орқали
богланган. А.Н. «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоеъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя»
девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя»
тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.
А.Н.да кексалик чоғларида барча шеърларини йиғиб, хронологик тартибда 4 девон тузиш ғояси бўлган.
Бироқ «Хазойин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу ғояни
қўллаб-қувватламаган кўринади. Унинг «Ғарой-иб уссиғар» девони болалик машқларидан, «Наводир
уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина иборат бўлмай, бу бошланғич девонларда шоирнинг кейинги
давр шеърий мўъжизаларидан ҳам намуналар борки, Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган. Шу сабабдан
«Хазойин ул-маоний» тарки-бидаги 4 девон номининг мазмунини шартли маънода тушуниш, бунда
шеърлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлаштирилганини назардан қочирмаслик зарур.
«Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа,
133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4
мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ
шеъриятининг 16 тури намоёндир.
А.Н.нинг муҳаббат ва бу б-н боғлиқ туғёнлари, хусусан ғазаллари унинг йигитлик даврида ёзилган.
Бунга унинг «Илк девони»га киритилган, халқ орасида «Қаро кўзум», «Келмади» («Муножот») номлари
б-н машҳур бўлган ва куйланадиган ғазаллари яхши мисол бўла олади. Бу каби шеърларида шоир пок
ва юксак ишқий кечинмаларни баланд эҳтирос ва фалсафийлик б-н ифодалаб бера олган. Унинг
«Топмадим» радифли ғазали ҳам шу даврда, аниқроғи, Машҳаддан Ҳиротга қайтиб, шахсий турмушини
изга солиш тараддудида юрганда, лекин унинг моддий жиҳатдан ночор аҳволдалиги туфайли оила
қуриши қийинлашган, Султон Абу Сайд эса уни таъқиб қилган пайтда ёзилган бўлиб, унинг ҳар байти
юракни тирнайди. А.Н.нинг ишқий шеърларини фақат бир субъектга қаратилган, дейиш қийин. У ҳаётга
кенг нигоҳ б-н қараб, барча гўзалликларни назокатли туйғуларни қадрлаган, ноёб сўз ва иборалар б-н
қалбдан ифодалай билган. Лекин ҳаёт қийинчиликлари ва зиддиятлари орқасида ўз орзу-умидларига
етиша олмаган шоир ўзининг инсоний норозилик туйғуларини оловли шеърий сатрларда баён этади.
А.Н.нинг ишқ б-н боғлиқ тасвирлари ранг-баранг ва бой бўлиб, биз унда инсон ҳаёти ва ҳолатининг
чексиз кўп қирраларини — шодликни ҳам, хафачиликни ҳам, такрорланмайдиган лаҳзаларни ҳам, ҳар
кун, ҳар соатда юз берувчи кўнгилсизликларни ҳам кўрамиз. Зотан ўзбек шеъриятида инсон дарди ва
ҳасратларини, ўз севгилисига талпинишларини Навоийдан ўтказиб ифодалаган шоирни топиш қийин.
А.Н. нинг ишқий мавзуда ёзган шеърларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, улардаги
кўп ғоя ва тимсоллар, тасвирий деталлар анъанавий характерга эга. Шу б-н бирга ишқ ва ишқий
образлар талқинида ҳам бошқа мумтоз ижодкорлар каби А.Н. рамзийликка кўп ўрин беради. «Ёр» — бу
дунё гўзалигина эмас, унингча, бу — бутун борлиқни яратган ва ҳамма нарсани ҳаракатга келтириб
турган Аллоҳ ҳамдир. Шоир ўзининг тасаввуфий шеърларида ёрнинг қоши, кўзи, зулфи, сочи (ва ҳ.к.)
деганда Аллоҳнинг куч-қудрати, меҳри, олий даражадаги гўзалликларини кўзда тутади. А.Н.нинг барча
лирик жанрларга оид шеърлари юксак маҳорат б-н ёзилган бўлиб, инсон манфаатларига, унинг
эътиқодини мустаҳкамлашга, руҳини соғломлаштиришга хизмат қилади. Унинг фалсафий, ахлоқий
мазмундаги ҳаёт нафаси уфуриб турган ҳар бир шеъри бу жанрнинг ўлмас намуналаридир (яна қ.
«Хазойин ул-маоиий»).
Улуғ шоир ижодининг шоҳ асари «Хамса» 5 достондан иборат. Булар «Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар
ҳайрати»), «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»), «Садди
Искандарий» («Искандар дево-ри») достонларидир. Форс адабиётидаги хамсачиликка жавоб сифатида
ўзбек тилида биринчи маротаба яратилган А.Н. «Хамса»си бу тилнинг чексиз имкониятларини амалда
исбот этди. 52 минг мисрадан иборат бу бешлик 15-а. ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва
жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни қадим Шарқ тарихининг
Хусрав, Баҳром, Искандар каби номлари афсоналар б-н чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун каби
ошиқлар ҳаётидан олди. Уларга янги мазмун берди, туркона руҳ киритди. Даврнинг дардли
масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳо-ятда
зўр таъсир кўрсатди. Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон б-н олқишлади. Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг
оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди (яна қ. «Хамса»).
«Лисон ут-тайр» — А.Н.нинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 й. кейин — 1498—99 й.да яратилган. Бу
асарини шоир «Фоний» тахаллуси б-н ёзган. Чунки бу даврда унинг ҳаёти кексаликка юз ўгирган,
аниқроғи, бу дунёсидан кўпроқ у дунёсини уйлай бошлаган эди. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани
— Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз
таъбири б-н айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий мўъжизаси эди. «Лисон ут-тайр»
арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598
байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият
масалаларидир. А.Н.нинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб
бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар
тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй
инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий
мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари
орқали А.Н. ўзининг тасаввуф таълимоти б-н боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг
ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг
улуғворлигини мажозий услуб б-н, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб
тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини
топган. Бу б-н Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли
етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган (яна қ. «Лисон ут-тайр»).
А.Н. бутун ҳаёти давомида ўзбек тили б-н бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, баракали мерос
яратди. Унинг бу тилдаги шеърлари 1490-й.ларнинг ўрталарида, Эрон олими Юсуф Шерозий тахминича,
1495—1500 й.лар орасида муаллиф томонидан девон ҳолига келтирилган ва «Девони Фоний» номи б-н
машҳур. Мазкур девони 1963 й.да Теҳронда, 1965 й.да Тошкентда, 1993 й.да Душанбада нашр этилган.
Ўзбек олими Сулаймонов тавсифи бўйича, «Девони Фоний»да, «Дебоча»дан ташқари, 7 қасида, 554
ғазал, 1 мусаддас, 1 марсия, 72 қитьа, 73 рубоий, 16 тарих, 373 муаммо, 9 луғз бор. «Девони
Фоний»даги ғазалларнинг аксарияти машҳур форс шоирлари шеърларига татаббулардан иборат.
Жумладан Жомийнинг 52, Ҳофиз Шерозийнинг 237, Хисрав Деҳлавийнинг 33, Саъдий Шерозийнинг 25,
Мавлоно Котибийнинг 5, Шоҳий Сабзаворийнинг 5, Камол Хўжандийнинг 4 ва б. ғазалига татаббу
боғланган. А.Н. форс тилида ёзган оригинал ғазалларига «Мухтара», «Ихтиро» деб сарлавҳа қўйган
бўлиб, уларнинг сони 50 дан ортиқ.
А.Н. ўзининг форсий касидаларидан алоҳида тўпламлар ҳам тузган бўлиб, уларнинг бири «Ситтаи
зарурия» («Олти зарурат»), иккинчиси «Фусули арбаа» («Тўрт фасл») деб аталади. «Ситтаи зарурия»
тўпламига 6 қасида киритилган бўлиб, уларни Хисрав Деҳлавий, Жомий, Анварий, Ҳақоний, Солмон
Соважий ва б. қасиданавислар таъсирида яратган. У даврларда шоирнинг шеърий маҳорати кўп вақт
қасида ёзиш б-н белгиланганини ҳисобга олсак, А.Н.нинг ҳам қасиданавислик салоҳияти юқори бўлган.
А.Н.нинг «Фасули арбаа» тўпламига 4 қасидаси киритилган бўлиб, улардан «Баҳор» 57 байтдан,
«Саратон» 71 байтдан, «Хазон» 33 байтдан, «Дай» 70 байтдан иборат. Уларда йилнинг 4 фасли —
баҳор, ёз, куз ва қиш, бу фасллардан ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги завқ б-н тасвирланган ва
тўртталови ҳам замон подшоҳи — Султон Ҳусайн Бойқарони подшоҳ ва шахс, яхши дуст ва яхши инсон
сифатида васф этишга бағишланган. Умуман, А.Н. ўзининг форсий тилдаги асарлари б-н
замондошларининг, биринчи навбатда, Жомийнинг юқори таҳсинига сазовор бўлган ва форс-тожик
адабиёти, хусусан шеърияти ривожига муносиб ҳиссасини қўша олган.
А.Н. шоир бўлиш б-н бирга ўз дав-рининг улуғ олими, мутафаккири ҳам эди. Навоийсиз бу давр фани ва
маданияти тараққиётини тасаввур этиш қийин. А.Н. илмий тадқиқотлари ва изланишларининг катта
қисми, табиийки, тил ва адабиёт масалалари б-н боғланган. Шу маънода «Мажолис ун-нафоис»
тазкирасини яратиш б-н А.Н. ўз даври адабиётига, унинг ижодкорларига ўзига хос ҳайкал ўрнатди. Унда
ўзбек ва форсий тилларда ижод қилган 359 шоирнинг ҳаёти ва ёзган асарлари ҳақида ноёб
маълумотлар берилган, бу ижодкорларнинг ютуклари ва камчиликлари, ўзига хос хусусиятлари
кўрсатилган (яна қ. «Мажолис ун-нафоис»).
А.Н.нинг «Хамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад»
асарлари «Мажолис ун-нафоис»нинг давомидай бўлиб, бу давр адабиёти, фани ва маданиятининг
йирик намояндалари ҳаётини ўрганишда энг қимматли манбалардир. Бу асарлар бадиий-тасаввуф
адабиётининг маноқиб (ёки манқаба) жанрига тегишли бўлиб, услубининг самимийлиги б-н ажралиб
туради.
А.Н.нинг катта адабий ва тарихий аҳамиятга эга «Муншаот» асари унинг туркий тилда ўз замондошлари
— подшоҳлар ва шаҳзодалар, илм ва адабиёт ахдлари б-н олиб борган ёзишмалари мажмуидан иборат,
мактуб жанрининг мукаммал намуналари саналади. Мактубларнинг миқдори турли қўлёзмаларда
турлича, бир-бирини тўлдиради. А.Н. ўзининг форсий мактубларини ҳам йиғиб, «Муншаот» тузган.
Бироқ у бизгача етиб келмаган.
А.Н.нинг энг муҳим асарларидан бири «Вақфия» бўлиб, бир қарашда, шоир ва буюк давлат арбобининг
ўзи курган иморатларига вақфи, яъни расмий ҳужжатидек кўринса ҳам, аслида унда Султон Ҳусайн
Бойқаро даври давлат тизими, А.Н.нинг бу давлатни бошқаришдаги ўрни, унинг таржимаи ҳоли,
ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий қарашлари катта билимдонлик ва аниқлик б-н ёритилган. Шунинг учун
ҳам навоийшуносликда бу асарга А.Н. насрининг ажойиб намунаси сифатида қаралади. Муаллиф
фикрларининг баъзиларини шеър б-н, хусусан рубоий шаклида баён қилиши унинг қайси масалага қўл
урмасин, ўзини шеъриятдан ҳеч узоқ турмаганини, доим шеърият б-н нафас олганини намоён этади.
А.Н.нинг адабиёт назариясига оид «Муфрадот» («Рисолаи муаммо») асари форсий тилда ёзилган,
муаммо ёзиш ва ечиш қоидаларини илмий изоҳлашга бағишланган. Навоий даврида бу шеър тури
ниҳоятда кенг истеъмолда бўлган. Афтидан, бу жанр назарияси ва амалиёти шу давр китобхонларининг
адабий диди, тарбияси б-н ҳам боғланган эди. А.Н. баъзан махсус муаммо ечиш мажлислари ташкил
этган.
А.Н.нинг «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси»
ёки «Икки тил тадқиқи») асарлари бошқа и.т.ларидан фаркди ўлароқ умумтуркий аҳамиятга эга ва б.
туркий халқларнинг шеърияти ва тилларини ўрганишга ҳам хизмат қилиб келмоқда. А.Н. «Мезон ул-
авзон»ни арузнинг биринчи тадқиқотчиси Халил ибн Аҳмад, кейинги давр олимларидан Шамс Қайс,
Хожа Насриддин Тусий, замонавий тадқиқотчилардан Жомий тажрибаларидан ижодий истифода этиб
яратган. Аруз вазни бўйича ўзбек тилидаги бу биринчи илмий қўлланмада унинг асосий рукнлари ва б.
унсурлари, 19 баҳрининг тузилиши, рубоий вазнларини аниқ таърифлаб, туркий шеърий мисоллар
opқали асослаб, изохлаб берилган. Асарда аруз вазнига тушмайдиган шеърий вазнлар — туюқ, чинга,
мустазод, арузворий, буди-будойи ва б. туркий шеърий вазнларга ҳам изоҳ ва талқинлар берилган. Бу
асар аруз бўйича бугунги кунда ҳам ўз илмий қиммати ва амалий аҳамиятини йўқотмаган.
«Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни, унинг
грамматик мукаммаллиги, сўзларга бойлиги форсий тил қоидалари ва ҳодисаларига қиёсланган ҳолда
чуқур ва аниқ мисоллар орқали таҳлил этилган. А.Н. ўзининг бу тилни, унинг жамият тараққиётидаги
ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифатида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа тиллардан
камлик жойи йўқлигини, аксинча, уларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ватанпарвар
олим сифатида эҳтирос б-н кўрсатиб, исботлаб берган. Унинг муқояса учун келтирган 100 та туркий
феълининг аксари ўзбек тилида ҳозиргача истеъмолда. Шу б-н бирга «Муҳокамат ул-луғатайн»да ўзбек
адабиёти тарихи, унинг бошқа адабиётлар, хусусан форсий адабиёт б-н яқиндан боғланганлиги, Навоий
ижодининг ривожланиш йуллари, айрим асарларининг юзага келиши сабаблари ҳақида ҳам қимматли
маълумотлар бор.
А.Н. ҳаётининг охирларида «Маҳбуб ул-қулуб» насрий асарини езди. Асар 3 қисмдан иборат. Унинг
биринчи қисми 40 фасл. Ҳар бир фаслида муаллиф узи яшаган даврдаги бир табақа ҳаёти, ахлоқи ва
вазифалари ҳақида суҳбат юритади. У ушбу табақа вакилларининг яхши ишлари ҳақида ҳам, айб ва
нуқсонлари ҳақида ҳам гоҳ ҳалимлик б-н, гоҳ ғазаб-нафрат б-н мулоҳаза юритиб, уларни инсофга
чақирмоқчи, тарбия-ламоқчи бўлади. Асарда А.Н.нинг инсон ахлоқига ва тарбиясига доир энг ноёб панд
ва насиҳатлари халқ мақоллари ва ҳикматли сўзлари шаклида баён қилинган. Кўп ўринда шоир ўз
фикрларини байт, қитьа, маснавий, рубоий шаклида ифодалаши асарга ранг-баранглилик бағишлаган.
«Тарихи мулуки Ажам» ва «Тарихи анбиё ва ҳукамо» А.Н. Султон Ҳусайн Бойқаро даври ижтимоий-
сиёсий тарихига бағишлаб ёзмоқчи бўлган асарининг бошланғич бўлакларидир.
А.Н. «Тарихи мулуки Ажам»да қад. Эрон подшоҳлари, уларнинг тарихда мухрланиб қолган ишлари ва
шахсиятлари тўғрисида ҳикоя қилади. Бундаги маълумотларни Навоий кўпроқ Абулқосим
Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достонидан ҳамда «Тарихи Табарий» китобидан олган. А.Н.нинг «Тарихи
анбиё ва ҳукамо» асари эса ислом дини тарихи б-н боғлиқ ривоятлар ва адабий асарларни, хусусан бир
қатор пайғамбарлар ҳаётини Буқрот (Гиппократ), Афлотун (Платон), Батлимус (Птолемей) каби
донишмандларни билиб олиш учун муҳим манбадир. Айни вақтда А.Н.нинг бу асарлари ўзбек бадиий
насрининг қад. ва гўзал намуналаридир.
А.Н. ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қол-дирган бўлиб, бу мероснинг ҳажми, «Лисон ут
тайр» достонида шоирнинг ўзи таъкидлашича, 100 минг байтдан иборатдир. Бу бой мерос б-н А.Н.
ўзбек адабиётини жаҳон юксаклигига кўтарди ва ўзбек адабий тилига асос солди. Ўзбек адабиётида
лирик жанрлар ва достончиликнинг энг юқори тараққиёти А.Н. номи б-н боғлангандир.
АН. асарлари ўнлаб халқларнинг тилларига таржима бўлган. Mac. «Мажолис ун-нафоис» 16-а.даёқ форс
тилига Фахрий бин Султон Муҳаммад Амирий, Муҳаммад Қазвиний ва Шоҳали Абдуали Нишопурий
томонидан 3 марта таржима қилинган. А.Н.нинг бошқа тилларга таржима қилинган дастлабки бадиий
асари «Сабъаи сайёр» бўлди. Христофор Арманийнинг 1557 й.да итальян тилида нашр этилган
«Сарандиб шоҳи уч ўғлонининг зиёрати» асарида А.Н.нинг «Сабъаи сайёр» достонидаги қолипловчи
ҳикояси — «Баҳром ва Дилором» ҳикоя қилинади. Бу асар немис, француз ва голланд тилларига
таржима қилиниб, 11 марта нашр этилган. Шунингдек, 17-а. Грузин шоири Цицишвили А.Н.нинг
«Сабъаи сайёр» достонини эркин таржима қилиб, «Етти гўзал» достонини яратди. 19-а.нинг охири ва
20-а.нинг бошларида А.Н.нинг «Муҳокамат ул-луғатайн» асари турк ва татар тилларига таржима
қилинди.
А.Н. вафот этганидан кейин ўтган давр мобайнида унинг асарлари форсий ва туркий халқлар орасида
кенг ёйилди. Атоқли тожик шоирларининг кўпчилиги, Фузулий, Кишварий, Мирзо Фатали Охундов,
Собир каби озарбайжон ёзувчилари, Озодий, Маҳтумқули ва Зелили каби туркман шоирлари, қозоқ
ёзувчиси Абай Қўнонбоев, қоралпоқ соҳибқаламлари Бердақ, Ажиниёз, татар шоирлари Абдулла Тўқай,
Ҳаюм Носирий ва б. А.Н.га юксак баҳо бериб, асарларидан таълим олдилар, айрим асарларига назира
битдилар.
А.Н. ижодиётига қизиқиш, уни ўрганиш Европа ва Россияда ҳам ҳийла катта тарихга эга. Француз
шарқшуноси Катрмер 1841 й.да босилган хрестоматиясида А.Н.нинг «Муҳокамат ул-луғатайн» ва
«Тарихи мулуки Ажам»ини эълон қилган, И.Н. Березин «Турк хрестоматияси»да унинг бир неча
асарларидан парчалар берган. М. Никитский 1856 й.да биринчи манбалар асосида «Амир Низомиддин
Алишер. Унинг давлат ва адабиёт соҳасидаги аҳамияти» мавзуида магистрлик диссертациясини ёзади.
Шу б-н бирга, Н.И. Илъминский, В.В. Вельяминов-Зернов, В.В. Бартольд, Е.Э. Бертельс, С.Н. Иванов,
Н.И. Конрад, М. Белен, Паве де Куртейль, Э. Браун ва б. шарқшунослар А.Н.нинг фаолияти ва мероси б-
н шуғулландилар.
Туркистонда 20-а. бошидан бошланган, ташаббускори жадидлар бўлган маърифий уйғониш А.Н.нинг
ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда ҳам ўз ифодасини топди. 1919 й.да Тошкентда Фитрат нашрга
тайёрлаган «Инсоният ҳақинда Навоийнинг фикри» номли рисола босилиб чиқди. Бу китобча А.Н.нинг
«Ҳайрат ул-аброр» достонининг «Салотин бобида» («Султонлар ҳақида») деган қисмидан парча эди.
Шундан сўнг А.Н. ижодини ўрганиш ва оммалаштириш кенг тус олди. Адабиётшунослик фанининг
навоийшунослик соҳаси юзага келди. Бу соҳада олимлар ва адиблардан Ойбек, О. Шарафиддинов, С.
Айний, В. Зоҳидов, Иззат Султон, А Каюмов, П. Шамсиев, Ҳ. Сулаймонов, Н. Мамаев, С. Ғаниева, А.
Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, А. Рустамов ва б. салмоқли ишлар қилдилар, А.Н. ижоди бўйича унлаб
номзодлик ва д-рлик диссертациялари ёзилди. Ёзувчи Ойбек «Навоий» романини, Иззат Султон
«Навоийнинг қалб дафтари» ҳужжатли қиссасини, Л. Бать «Ҳаёт бўстони» қиссасини, Миркарим Осим
ҳикоялар туркумини яратди. Айниқса, кейинги 50 йил навоийшуносликда сермаҳсул йиллар бўлди. А.Н.
асарларининг мамлакатимиз китоб фондлари ва чет эллардаги кутубхоналарда сақланаётган деярли
барча нодир нусхалари ўрганилди. А.Н.нинг кўпгина асарларининг илмий танқидий матни ишлаб
чиқилди. «Девони Фоний» ва б. асарларининг нодир нусхалари топилиб, нашр этилди. 20-а.да А.Н.нинг
чинакам саҳнавий ҳаёти бошланди. Иззат Султон ва Уйғун «Алишер Навоий» драмасини (1945, 1948), И.
Маҳсумов бастакорлар Ю. Ражабий ва С. Жалил б-н ҳамкорликда «Навоий Астрободда» мусиқали
драмасини (1967) ёздилар. А.Н. образи киноэкранда ҳам мужассамлашди. А.Н. достонлари асосида
яратилган «Фарҳод ва Ширин» мусиқали драмаси (1937), «Лайли ва Мажнун» операси (1942), «Суҳайл
ва Меҳри» балети (1967), «Дилором» операси (1958), «Искандар» драмаси (1991) театр санъатининг
энг яхши асарларидан бўлиб қолди.
Бироқ қарийб бир ярим аср давом этган мустамлакачилик даврида, айниқса шўро тузуми даврида
маданий меросимизни халқимизга ёт мафкура қолипига солиб талқин қилишга уринишлар бўлди. Бу
ҳодиса А.Н. ижодига муносабатда ҳам ўз ифодасини топди. Уни йўқсилларнинг дўсти, мулкдорларнинг
мухолифи қилиб таърифлашга интилишди. Жаҳон адабиётининг дурдонаси бўлган асарларидаги (мас,
«Ҳайрат ул-аброр» достонидаги) ажойиб боблар қисқартириб нашр этилди. А.Н. нинг ҳаёти ва ижоди
Аллоҳга имон келтирган, Қуръони каримдаги ҳар бир оятни муқаддас деб билган, н-қшбандия
тариқатини қабул қилган адиб ва мутафаккирнинг ҳаёти ва и
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1917 | Рейтинг: 2.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика