қАДИМГИ РУСЬ ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ
қАДИМГИ РУСЬ ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. Жамиятнинг синфларга бўлиниши учун шароит яратилган жойда ва вақтда пайдо бўлади. Шарқий славянларда феодаллар муносабатларининг қарор топиши илк феодал давлатининг ташкил топишини шарт қилиб қўймаслиги мумкин эмас эди. Шарқий Европадаги қадимги Русь давлати ана шундай давлат бўлиб, унинг асосий шахри Киев эди. Шимоли-/арбда скандинавиялик викинг-варягларга қарши, жанубий шарқда ва жанубда хазарларга, кейинчалик эса печеникларга, туркларга ва бошқа кўчманчи қабилаларга қарши кураш олиб бориш қабила иттифоқлари ўрнига келган қудратли территориал уюшмаларининг қарор топиш жараёнини телаштирди. Шарқий славянлар ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланиши хам уларнинг илк феодал давлатига бирлашувига кўп жихатдан ёрдам берди. Масалан «варяглардан грекларга» олиб борадиган буюк йўл-Руснинг фақат ташқи савдо йўли бўлиб қолмай, балки ички савдо йўли хам бўлган. бу йўл шарқий славянларнинг ерлари ва областлари айланадиган ўзак, гўё қадимги Русь давлатининг ўқи бўлди. қадимги Русь давлатидан олдин шарқий славянларнинг қабилар князлари хукм сурди. Солнома хади ягона қадимги Русь давлати бўлмаган, қабилаларнинг ярим патриархал-ярим феодал зодагонлари князлар бошчилигида ўз ерларида. Ўз қабиласида хукмронлик қилган даврлар хақида хикоя қилади. Солнома бир замонлар полнлар, древлянлар, словенлар, волочанлар ерларида ана шундай қабила князлари мавжуд бўлганидан хабар беради. қабила князларини дружинага бирлашган қабила зодагонлари қуршаб турарди. Князла қабила оқсоқоллари кенгашига ва вечега энг мухим ишларнинг хаммасини хал қиладиган қабила йи\инига таяниб иш кўрганлар. Бироқ, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, солномалардаги «қабила» деган термин кишиларнинг қариндошлик алоқалари билан бо\ланган этник уюшмаси бўлган оддий қабилада анча кенгроқ ва мураккаброқ уюшмани англатар эди. Шунинг учун қабила икнязлари хам (солнома бўйича) аслида ё қабилалар иттифоқи, ё худ территориал сиёсий уюшмалар хисобланади. қабила князлари ва уларни қуршаб олган юқори табақанинг хокимияти каби машаққатли эмас эди. Х асрдаги шарқ ёзувчиларнинг Руснинг учта марказини; Куяба, Славия ва Артанияни ёки Артсанияни билганлар. Куяба- бу Киевдадир. Славяния славянлар области деб хисоблайдилар, Артсанияни эса кўпкина тарихчилар Ердзянь-морвалар ерларида вужудга келган рус шахри Рязань деб билишга мойилдирлар. Шарқий славянлардаги бу сиёсий уюшмаларнинг хаммаси XI асрда, қадимги Русь давлати ташкил топмасдан олдин қарор топган эди. Солномаларимиз, шунингдек шарқий славянларнинг иккита асосий марказини-Новгородни Ладога (Славия) билан ва Киевни тилга олиб ўтадилар. VIII ва IX асрлар чегарасида ибтидоий жамоа тузумидан феодализмга ўтиш даври тугади. IX асрнинг бошларида славянларнинг дипломатия ва харбий активлиги кучайяди. IX асрнинг энг бошларида руслар қримдаги Сурожга, 813 йилга Эгей архипелагидаги Эгина оролига юриш қилдилар; 839 йилда рус элчихонаси Константиноплдаги Византия императори ва Ингельгеймдаги герман императори хузурига ташриф буюради. Бу хилдаги ишга фақат давлат қодир бўла оларди.ғарбий Европа (Бертинск) йилномасида «рос» деган халқ ва унин хукмдори хоқон тў\рисида гапирилади. Русь тў\рисида Византияда,ғарбда ва Шарқда эшитганлар. IX асрнинг бошларида рус савдогарлари бО\додда хам Раффельштадтда хам, Константинопльда хам тез-тез мехмон бўлиб туришди. 860 йилда рус қайиқлари Константинопль деворлари ёнида пайдо бўлганда Русь тў\рисида айниқса кўп гапирадиган бўлиб қолишди. 860 йилги юриш Византияда русларни қийноққа солишганига ва императорнинг Русь билан Византия ўртасидаги шартномани буганига жавоб эди. Солнома бу юришни Аскольд ва Дир номлари билан бо\лайди. Ўша вақтдаги Руснинг территорияси қанчалик катта бўлганлигини, у ўзига шарқий славян ерларини қай даражада қўшиб олганлигини билмаймиз, лекин, афтидан у Ўрта Днепр, Киев марказ ерларидан бир-бири билан заиф бо\ланган бир қанча ерлардан ва қабила князликлардан иборат бўлган. қадимги Русь давлати хали қарор топмаган эди. Унинг ташкил топиши Днепр бўйининг Ильмень бўйи билан, Руснинг энг мухим икки маркази бўлган Киев ва Новгорднинг қўшилиши билан тугалланади. Мамлакат ресурслари чеклангани холда ахолининг тез ўсиши, конунглар бошчилик қилган феодал зодагонлар ўртасидаги кураш туфайли қув\ун қилинган норманларғарбий Европа мамлакатларига хужум қилдилар. Францияда (Нормандияда), Испанияда, Италияда, Англияда пайдо бўлиб қолдилар, Гренландия ва Америкага кириб бордилар. улар Шарқий Европада хам пайдо бўлиб қолдилар. Булар махаллий ахолига ўлпон солишга интилган харбий ва босқинчилар эди. Бироқ Ладога бўйидаги ва Фин кўрфази яқинидаги ерларнинг славян ва фин-угорлардан иборат ахолиси уларга зарба берди. Норманлар хайдаб чиқарилди. Улар кейинчалик хам Русга келдилар, лекин уларнинг вазифаси ўзгарган эди. воряглар (норманларни Русда ана шундай деб аташарди) савдогарлар, ёлланган жангчилар рус князларининг элчилари сифатида иш кўрадилар. Киев ва Новгорднинг қўшилиши билан қадимги Русь давлатининг ташкил топиши тугалланади. Бу воқеани солнома Олегнинг номи билан бо\лайди. 882 йилда Олег бошчилигидаги дружиначиларнинг Новгорддан Киевга юриши натижасида «Воряглардан грекларга» бориш йўлида Руснинг хар иккала энг мухим маркази бирлашди. Киев князи шарий славянларнинг ерларида таянч пунктлари ташкил этиб, улардан ўлпон тўплади ва юригларда қатнашувларини талаб қила бошлади. Лекин шарқий славянларнинг кўп ерлари хали Киев билан бо\лиқ эмас эди. Балки қадимги Русь давлатининг ўзи шимолдан жанубга қараб Днепр, Ловатий, Волхов бўйлаб буюк сув йўли орқали нисбатан тор тасма бўлиб чўзилиб кетган эди. қадимги Русь давлатининг пойтахти Киев бўлиб қолди. Бундай бўлишга сабаб шуки, Киев шарқий славян маданиятининг энг қадимги маркази, чуқур тарихий анъаналарига ва алоқларига эга эди. Ўрмон ва дашт чегарасида жойлашган, юмшоқ, бир хил иқлимга эга бўлган қора тупроқли ерларга, қалин ўрмонларга, ажойиб яйловлар ва темир рудаси конларига, ўша даврларнинг асосий алоқа воситаси бўлган кўп сувли дарёларга эга бўлган Киев шарқий славян дунёсининг ўзаги эди. Киев Византияга, Шарққа вағарбга бир хилда яқин эди, бу хол Русьнинг савдо, сиёсий ва маданий алоқаларининг ривожланишига имкон берарди. Солнома Русларнинг 907 йилда Константинополга денгиз орқали муваффақиятли юриш хақида хикоя қилади. Бу юриш натижасида Византия билан Русь ўртасида шартнома имзоланди, бу шартнома Русь учун жуда фойдали бўлди. 941 йилда Игорь (912-945) князлиги вақтида руслар Византияга янги юриш қиладилар, бу гал юриш муваффақиятсиз чиқади. Юриш 944 йилда такрорланади. Византия билан яна шартнома тузилади, лекин у олдинги шартномага қараганда Русь учун камроқ фойдали бўлади. Руслар Закавказьега юришлар қилганлар (80-йиллар, 909-910, 913-914, 943-944 йиллар) бўнда Каспий денгизига чиқиш учун Дон ва Волгадан фойдаланганлар. Одатда илк феодализм даврида бўлиб турганидек, диомий ва тобора ривожланиб борган алоқлар харбий тўқнашувлар билан алмашиниб турган. Святослав Игоревичнинг князлик қилган даврида (964-972 йиллар) Руслар душман Хазар хоқонлигига қақшатқич зарба бердилар. Вятичлар хазарларга ўлпон тўлашдан озод қилинди. Киевнинг ер-мулклари Доннинг қуйилиш жойигача шимолий Кавказ, Тамань ва Шарқий қримгача чўзилиб кетган эди. Шарқий қримда рус Тмутаракань князлиги вужудга келди. Русь составига Яслар, Кособлар, обезлар-хозирги осетинлар, болкарлар, черкаслар, кабардинлар, абазинлар ва бошқаларнинг аждодлари ерлари кирган эди. Донда Цимлянск яқинидаги руслар Хазар қалъаси Саркелга русларнинг Белая Вежа деган қалъасига ўрнашдилар. 968 йилда рус дружиналари Святослав бошчилигида Дунайга юриш қилдилар. Юришдан мақсад Марказий Дунайнинг қуйи оқимида бўлган кенг славян, Русь-болгар давлати ташкил этиш эди. қисқа вақт ичида Шарқий Болгария бўйсундирилди. Святославнинг ўзи эсаПереяславцда (Малая Преславада), Добружда макон қурди ўша вақтда Византия русларга қарши харбий харакатларни бошлаб юборди. Святослав Болгар подшоси Борисни ўз томонига жалб қилди ва Болгария руснинг иттифоқчиси бўлиб жанг қилди. қадимги Русь давлати IX-X асрларда ўзининг социал табиатига кўра илк феодал давлати эди. князлар ихтиёрида дружиначиларнинг харбий ташкилоти бор эди Дружиначилар князларни қуршаб турар кўпинча улар билан бирга том остида яшар бир дастурхондан овқатланар, уларнинг барча манфаатларини баробар бахам кўрар эдилар. Князь уруш ва тинчлик масалаларида, юришлар уюштириш ўлпон йи\иш, суд бошақриш масалаларида дружиначилар билан маслахатлашади. У дружиначилар билан биргаликда қарорлар, қонунлар қабул қилади. Дружина уч гурухга бўлинади Биринчи ўринда «Катта» дружина туради. Унга бой ва обрўли боярлар кирадилар, улар ер, ховли кўп хонали уйларга, малайларга, ўз дружиначиларига эга бўладилар. Улар князнинг энг мухим топшириқларини бажарадилар. «Кичик» дружиначилар князь хонадонида яшайдилар, хўжалигида хизмат қиладилар, тинч вақтларда кичик мулозимлар ва хизматкорлар вазифасини бажарадилар. Учинчи гурухни ахолнинг турли қатламларидан танлаб олинадиган жангчилар ташкил этади. Бир вақтлар бундай жангчилар кўп бўлган. жуда қадим замонларда улар алохида харбий ташкилотлар таркибига кирганлар. Бу ташкилот хар-бир эркак жангчи хисобланган даврлардан сақланиб қолган эди. Бу «минглик» ташкилоти деган ташкилот бўлиб, ўша вақтларда қадимги Русь қабилалари ва ерларнинг жангчилари ўнчилар, юзчилар ва мингчилар бошчилигида ўнлик, юзлик ва мингликларга бирлашадилар. Шарқий славянларнинг минглик харбий ташкилоти тобора дружина ташкилотига бўйсуниб боради. Киев хокимияти славян ерларига тарқалишига қараб князь дружинаси таркибига махаллий юқори табақа кирар эди. русьда давлат тузумининг кучайиши хуқуқий нормаларнинг йўлга қўйилиши ва ривожланишига сабаб бўлди. Русьда оддий хуқуқдан ташқари «Русь қонуни» деб аталган қонун хам мавжуд эди. Бу бутун хуқуқлар системаси бўлиб, Византия руслар билан муносабатда бўлганда бу система билан хисоблашишга мажбур эди. Князлар бутун қиш мобайнида ўз қўл остиларидаги ерларида дружина билан айланиб чиқиб, ўлпон тўплашар эди. Бундай тартиб «одамлар орасида» деб аталарди. Буларнинг хаммаси Русдаги айрим ерларнинг кўпроқ жипслашувига хамда Киев князининг қудрати ва таъсири ортишига, рус қуролининг янги муваффақиятларига эришувига ва халқаро муносабатларида Руснинг салмо\и кучайишига ёрдам берди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1353
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |