XIII АСРДА МАМЛАКАТИМИЗ ХАЛ+ЛАРИНИНГ МУСТА+ИЛЛИК УЧУН КУРАШИ ЧИНГИЗХОН ИМПЕРИЯСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. РУСЬ ХАМДА ЎРТА ОСИЁ ВА ЗАКАВКАЗЬЕ ХАЛ+А
XIII АСРДА МАМЛАКАТИМИЗ ХАЛ+ЛАРИНИНГ МУСТА+ИЛЛИК УЧУН КУРАШИ ЧИНГИЗХОН ИМПЕРИЯСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. РУСЬ ХАМДА ЎРТА ОСИЁ ВА ЗАКАВКАЗЬЕ ХАЛ+АЛИ МЎ/УЛ ТАТАР ИСТИЛОЧИЛАРИГА +АРШИ КУРАШДА. XII асрнинг охирларига қадар Мў\илистонда кўпгина кўчначи қаблалар яшар эди, улар орасида татар деб аталган кучли бир қабила ажаралиб турар эди, XII асрда Европада барча мў\улларни татарлар деб атай бошладилар. Уру\ ва қабилалар тепасида турувчи нўёнлар (беклар) чорва моллар подасига эга эдилар, яйловлар ва булоқларни бошқарар эдилар; нўёнлар навкарлар дружинасига таянган холда кўчманчи чорвадорлар оммаси-қора чувларни, «қора халқни» эксплуатация қилишарди. Айрим қабилалар кучли хонлар хокимиятига бирлашган эдилар. 1206 йилда Опон дарёси ёқасида бўлган мў\ил зодагонлари қурилтойида (йи\илишида) қабила уюшмаларидан бирининг бошли\и (хон) Темучин Чингизхон номи билан умуммў\ул хони деб эълон қилинди. шу тариқа илк феодал давлати вужудга келди. Чингизхон давлатининг бутун ахолиси «туманларга» (10000) мингликлар, юзликлар ва ўнликларга бўлиниб, уларга қабила зодагонлари орасидан чиққан йирик феодаллар бошчилик қилишарди. Мў\уллар уй\ур алфавитини қабул қилишди. Мў\ул давлати кўчманчи зодагонлар хокимияти мустахкамлашга ёрдам берди. Шу билан бир қаторда Чингизхон ва Мў\ул феодаллари қўшни халқларни талаш ва асоратга солиш мақсадида актив босқинчилик фаолиятини авж олдириб юбордилар. Юосқинчиларни энг мухим савдо йўллари хам жалб қилар эди, бу йўлларга эга бўлиш катта даромад келтириши мумкин эди. Мў\ул зодагонлари Чингизхон орқали йирик саркарда ва ташкилотчини майдонга чиқардилар. Мў\ул истилочилари шунинг учун хам муваффақиятга эришдиларки, луранинг кучлари бирлашган эди, холбуки Мў\улистонни қўршаб турган халқларнинг бир қисми хали ўз давлат тузумига эга эмас эди, бошқа халқларда эса феодал тарқоқлик хукм сурган шароитда халқнинг қаршилигини уюштирадиган киши йўқ эди. Мў\ул давлати тез орада Сибирь қабилалари ва халқларини ўзига бўйсундириб, уларга солиқ солди. 1211 йилда Чингизхон Шимолий Хитойни истило қилишга киришди, бу истило фақат 1234 йилда тугалланди. Хитойга қилинган юришлар истилочиларга Хитой харбий техникаси билан таниш ва ундан кўп нарсаларни ўзлаштириб олиш, тайёр қурол-яроқ, қамал қилувчи машиналар ва шу кабиларни олиш имконини берди. Хитойга қилинган дастлабки хужумлардан кейин мў\ул босқинчилари Ўрта Осиё, Эрон ва Закавказьега бостириб кирдилар, сўнгра эса Русга хужум қилдилар. Бу харакатда Мў\илистон кўчманчи ахолисининг кўп қисми янгидан-янги бой яйловларни қўлга киритди, шу билан бирга илгари бу ерларда кўчманчилик қилиб юрган чорвадорларни қириб ташлади, хайдаб юборди ёки улар билан қўшилиб кетди. 1219 йилда Чингизхон Еттисувни тор-мор қилиб, хасис, қўрқоқ ва истеъдодсиз хукмрон бўлган хоразмшох Мухаммаднинг давлати территориясига бостириб кирди. Шох йирик феодалларга ишонмас ва халқни қуроллантиришдан қўрқар эди. Мухаммад Чингизхонга давлат чегараларида жанг қилишга имкон бермасдан, ўз аскарларини шахарларда тўплади ва ахолини химоясиз қолдирди. Кейинчалик, одатда фақат халқнинг ўзигина душманга қахрамонларча қаршилик кўрсатди, махаллий феодаллар ва савдогарлар сотқинлик йўли билан шохдан қутилиш учун, ўз хаётлари ва бойликларини сақлаб қолиш мақсадида босқинчилар билан тил бириктирдилар. Чингизхон Бухорога кириб келганда рухонийлар ва махаллий зодагонлар шахар дарвозасини душманга очиб бердилар. Шундай бўлса хам бир неча юз ахоли қалъага бекиниб олди ва хаммаларини қириб ташламагунларига қадар қаршилик кўрсатдилар. Бухоро ўт ичида қолди, кўплаб кишилар қул қилинди. Шундай ахвол Самарқандда хам юз берди. Хунармандлардан 30 мингга яқин кишини истилочилар Самарқанддан олиб кетиб уларни қулларга айлантирдилар. Чегарадаги Ўтрор шахрининг ахолиси беш ой мобайнида душманга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Шох томонидан ташлаб кетилган Урганч ахолиси хам ўз шахрини астойидил химоя қилди. Хўжандда махаллий-харбий бошлиқ Темур Малик шахарни мардона мудофаа қилди. Мухаммадшох қочиб кетишни афзал кўрди. Каспий денгизидаги ороллардан бирига яшириниб, у ерда кўп ўтмай вафот этди. (1220 йил). Унинг ў\ли Жалолиддин шох бўлди. У хам халққа ишонмас ва босқинчиларга қарши курашиш ўрнига Закавказьега босқинчилик мақсадида хужум қилиш билан шу\улланди. Зодагонлар ва савдогарлар ташлаб кетган Марв шахрининг ахолиси туркман Бук номли киши бошчилигида узоқ вақт мудофаада турдилар. Рухонийлар шахар ахолисига хиёнат қилдилар, ахоли қўз\олон кўтарди. Шундан кейин Марв ва бутун махаллий ирригация иншоотлари хароб қилинди. Тез орада шахар ва унинг вохаси хувиллаб қолди. 1219-1221 йиллар мобайнида Чингизхон Ўрта Осиёни босиб олди. 1220 йилнинг кузида босқинчилар Жаба ва Субутой деган саркардалар бошчилигида Эронни тор-мор келтириб, Озарбайжонга бостириб кирдилар. Нахичеван ва бошқа бир қатор шахарлар вайрон қилинди, уларнинг ахолиси эса қириб ташланди. Фақат халқ оммаси, масалан, Ганжа шахрининг (хозирги +ировобод) ахолиси қаршилик кўрсатди. Грузияда подшо Георгий IV Лаша аскарлари устидан \алаба қозонган Жаба ва Субутой Ширвоншохлар пойтахти Шенахага хужум қилдилар. Унинг ахолиси қатъият билан химояда турди, бироқ босқинчилар шахарни эгаллагач, уни талонтарож қилдилар ва ахолининг кўпчилигини қириб ташладилар. Жаба ва Субутой Дарбанд орқали шимолий Кавказга чиқдилар, у ерда қипчоқлар ва аланларга зарба бердилар. Босқинчилар қипчоқларни қувиб бориб, +римга кириб келдилар ва Судоқ қалъасига етиб бордилар. +ипчоқларнинг хони Кўтан рус князларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Киев, Чернигов, Смоленск, Галич, Волинь ва бошқа айрим князлар қипчоқлар билан биргаликда босқинчиларга қарши курашдилар. Иттифоқчилар уммумий умумий қўмондонликка эга эмас эдилар, князлар ўртасидаги юхтилофлар юриш вақтида хам тўхтамади. Шунга қарамасдан душман билан дастлабки учрашув муваффақиятли ўтди. 1223 йил 31 майда Калка дарёси сохилида қонли жанг бошланди. Бу жангда хамма князлар қатнашди деб бўлмайди. Галич, Волинь ва бошқа князлар полкларининг жангчилари қахрамонона жанг қилдилар. Бироқ қипчоқлар рус полкларини сиқиб қўйиб, кутилмаганда қоча бошладилар. Мў\ул қўшинлари хужумга ўтиб, русларни тор-мор келтирди. Олти князь ўлдирилди. Галич ва Волинь князлари қочиб қўтилдилар. Шундан кейин душман жангда қатнашмаган князлар лагерини ўраб олди. қамал уч кун давом этди, сўнгра князлар, таслим бўлишга розилик билдирдилар, чунки мў\уллар уларнинг қўшинини қўйиб юборишга ваъда берган эдилар. душман ўз ваъдасини қасддан бузиб рус қўшинини қириб ташлади. Рус +алкага ма\лубиятга учради, ўз тарқоқлиги азобини тортди. Бироқ душманлар хам холсизланиб қолган эдилар. улар Киевга юриш учун журъат қилолмай Шарқ томонга кетиб қолдилар. 1235 йилдан бошлаб Чингизхоннинг ўлимидан кейин (1227) босқинчилар Шимолий Озарбойхон, Грузия ва Арманистонни забт этишга киришдилар. +аттиқ мудафаадан кейин Ганжа шахри олинди ва талонтарож қилинди: шахар бир неча йил хувиллаб қолди. Закавказье шахарларини олиш учун ичтилочиларга тўрт йил кифоя қилди. 1235 йилда янги империянинг пойтахти +орақумда қурилтой Европани забт этиш учунғарбга юриш бошлашга қарор қилди. Босқинчилар армиясига Чингизхоннинг невараси-Ботузон бошчилик қилди; тажрибали саркардалар Субутой билан Бурандай у билан бирга эдилар. 1238 йилнинг февралига босқинчиларнинг асосий кучлари Владимирга хужум қилди. Ботухон бу ерда қамал қилувчи машиналарни қўллади, шахарни штурм қилиш учун иншоатлар қурилди. Босқинчилар Владимир деворларини бузиб, шахарга бостириб кирдилар ва уни эгалладилар. Шахарга ўт қўйилди, ахолининг кўпчилигини душман қириб ташлади, кўп кишиларни асир олди. Душманнинг айрим отрядлари бошқа кўпгина шахарларни, қишлоқ ва слободаларни (Ростов, Суздаль ва х.зо) босиб олди ва вайрона қилди, ахолини қириб ташлади, князь Юрийга қўшин тўплаш имконини бермади. Истилочиларнинг Русга 1237-1238 йилларда қилган дастлабки юриши ана шундай тугади. Руснинг анчагина қисми тор-мор келтирилган бўлса хам, у хали батамом бўйсундирилмаган эди.ғайратли Ярослав Всеволодович Владимирда буюк князь бўлди (1230-1246). У ўз фаолиятини Владимир ери доираси билан чеклаб қўймади, балки бутун Руснинг манфаатларини назарда тутди. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва шахарлар қайта тикланди. Ярослав Смоленск остонасидан литвалик босқинчиларни хайдаб чиқарди; князнинг кўрсатмасига кўра унинг ў\ли Александр Новгород ерида бир қатор тадбирларни амалга оширди, Орденга ва литваликларга қарши курашга тайёргарлик кўрди. 1239 йилда Ботухон Русга яна юриш бошлади. У Переяслав Южний, Чернигов, Глуховга хужум қилди; унинг тўдалари Мордва ва Муром ерларига бостириб кириб, Клязьма дарёсига етиб келди. Бу юришда бўйсундирилган халқларнинг қўшинлари хам иштирок этиши лозим эди. Ботухон шундай қилишга мажбур бўлган эди, чунки Русга қилинган юришлар вақтида кўп талофат кўрган эди. Киевликлар Володя Дмитр бошчилигида ўз шахарини қахрамонона химоя қилдилар. Бироқ кечқурунга бориб, душман шахарга ёпирилиб кирди. Тунда киевликлар янги деворлар қурдилар шундан кейин «буюк жанг» қайта бошланди. 1240 йил 6 декабрда Киев қўлга киритилди ва тор-мор қилинди. унинг химоячилари ва кўпгина ахолиси қириб ташланди, минглаб киевликлар асир олиниб, қул қилинди. Ботухон ярадор бўлган Дмитрини жасурлиги учун ўлдиришга рухсат бермади. Киев олингач, босқинчиларнингғарбий Европага юриши юошланди. Уларнинг Карпатгача бўлган бутун йўли жанглар билан ўтди. Айрим рус шахарларини қўлга кирита олмадилар. Бу гал хам Руснинг кураши мў\ул-татар истилочиларининг кучларини жиддий заифлаштиришга ёрдам берди ва шу йўл биланғарбий Европани мудофаа қилишни анча осонлаштирди. 1241 йилнинг бахорида мў\ул-татар қўшинларнинг бир қисми Польшага бостириб кирди, Люблин ва Сандормирни эгаллади, хамда тор-мор келтирди. Краков ахолси шахарни мардона мудофаа қилди, лекин шахар қўлдан кетди ва бутунлай бўм-бўш бўлиб қолди. Ботухоннинг хужуми муносбати биланғарбий Европа мамлакатларида-Франция, Англия ва бошқа мамлакатларда саросима бошланди, хўжалик хаёти издан чиқди. Бироқ 1242 йилнинг ёзида Ботухон юришни тўхтатди. Унинг қўшини Русда тўхтаб қолмасдан +уйи Волга бўйига томон қайтишга шошилди.ғарбий Европа Ботухон тўдаларининг тор-мор келтиришидан омон қолди. Бунга сабаб аввало шуки, Руснинг тўрт йил мабайнида кўрсатган қаршилиги босқинчиларнинг кучларини заифлаштирди вағарбий Европани бўйсундириш тў\ричидаги режаларини барбод қилди. Бунда Польша, Венгрия, Чехия, Германия, Хорватия ва бошқа мамлакатлар хам мухим ахамиятга эга бўлди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1237
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |