XII-XI АСРЛАРДАҒАРБИЙ СЛАВЯНЛАР.ҒАРБИЙ ЕВРОПАДА СЛАВЯН ДАВЛАТЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ
XII-XI АСРЛАРДАҒАРБИЙ СЛАВЯНЛАР.ҒАРБИЙ ЕВРОПАДА СЛАВЯН ДАВЛАТЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. 1. VI-VII асрларда славянлар. 2. Князь Само давлати. 3. Улу\ Маравия давлати. 4. Чехия давлатининг ташкил топиши. 5. Польша давлатининг ташкил топиши. 6. Полаб ва Балтика бўйи славянларининг давлат тузиш йўлидаги урунишлари. Славянлар VI-VII асрлардаги «кўчиш» дан кейинғарбий Европада жуда катта территорияни иш\ол қилдилар.ғарбда -Эльба бўйлаб кетган чегарадан, шарқда-Висла хавзасигача, шимолда Балтика денгизи қир\оқларидан, жанубда-Дунайгача бўлган территорияда славянларнинг \арбий тармо\и деб аталган кўп сонли славян қабилалари (славянларнинг шарқий тармо\идан-рус славянларидан хамда жанубий, балком славянларидан-болгарлар, серблар, харватлардан фарқ қилиб) яшар эди.ғарбий славянларнинг ўзи яна уч группага: Чехия-Моравия славянлари, Польша-Висла славянлари ва полаб-Балтика бўйи славянларига бўлинар эди.ғарбий славянлар уру\чилик тузумининг тушкунлик босқичини бошидан кечираётган бўлиб, VII-XI асрлар ичида ўзларининг қабилавий иттифоқларини туздилар. Бу қабилавий иттифоқлар вужудга келаётган давлат формаларидан бири эди. X-XI асрларда феодаллашув процесси муносабати билан славянларда илк феодал давлатлари вужудга келди.ғарбий славянлар давлатларининг вужудга келишида ички шароитлардан, яъни хукмрон феодал ер эгалари синфининг ва шахсан қарам бўлган жамоачи дехқонлар синфининг ташкил топишидан ташқари, славянлар қабилаларининг қўшни халқларга қарши яъниславянларни забт этиб, қулликка солишга уринган халқларга қарши олиб борилган қаттиқ кураши хам катта ахамиятга эга бўлиб, \арбий славянлар давлатларининг вужудга келишини тезлаштирди. Аварларга, франкларга, венгерларга. Айниқса герман феодалларига қарши олиб борилган кураш славянларни ўз давлатларини вужудга келтиришга мажбур қилди, бу давлатлар баъзи территория жихатидан жуда катта бўлди. Энг илк \арбий славянлар Багемия (ёки Чехия) қабилалари иттифоқи бўлиб, бу иттифоқ VII асрнинг ўрталарида хукм сурган эди (бу давлатлар хақидаги маълумотлар бизга йилномаларда қолган). Бу иттифоқ славянларининг аварларга қарши олиб борган кураши жараёнида вужудга келди(рус йилномаларидан аварлар «обрлар» деб юритилган). Аварлар турк ирқига мансуб халқ бўлиб, Дунайга VI асрнинг иккинчи ярмида келдилар. VI асрнинг охирида VII асрнинг бошларидан улар бир қанча славян қабилаларини ўзларига бўйсундириб, бу қабилаларга хирож солдирар ва кўп кишини қул қилиб олдилар. Славянлар аварлар хукмронлигига қарши қўз\алон кўтариб, улардан озод бўлдилар ва жуда катта бир харбий-қабилавий иттифоқ туздилар. Бу сиёсий иттифоққа Само деган бир князь бош бўлди. бир франк йилномаси (фредагар) да ёзилишича, Само фоанк савдогари бўлиб, славянлар билан савдо қилган ва кейин уларнинг харбий бошли\и бўлиб олган. бироқ кўп тарихчилар жуда асосли равишда Самони аслида славянлардан чиққан деб хисоблайдилар. Само деган номнинг ўзига славянча бўлганлигининг ўзи (Самослав, Самосвят деган исмлар славянларда кўп учрар эди), Самонинг маъжузий яъни христианликдан олдинги тарздаги турмуш-маишати (бу ўша франклар йилномасида таъкидланган) ва унинг аварларгагина эмас, балки франкларнинг ўзига хам қарши уруш олиб боргани Самонинг аслида славян бўлганлигидан далолат беради бундан ташқари, бошқа йилномаларда (масалан, Хальцбург йилномасида) Само тў\ридан-тў\ри славян деб аталади. Само иттифоқига чехия славянларидан ташқари, яна жанубий славянлар (словенлар) ва полаб славянлари серблар (сорблар) хам қиради. Шундай қилиб, гарчи «Само давлати» нинг чегараларини аниқ белгилаш қийин бўлсада, славян қабилалари иттифоқи жуда катта бўлган. Само 35 йил идора қилди(623-658). Само ўлгандан кейин қабилалар иттифоқи тарқалиб кетди. ававрлар хавфи энди у қадар қўрқинчли эмас эди. /арбий славянларнинг иттифоқлари ичида мустахкамро\и Улу\ Моравия иттифоқи деб аталган эди; у хам бўлажак Чехия территориясида вужудга келиб, бутун бир аср хукм сурди. Бу иттифоқ составига турли чех қабилалари кирди. Лекин унинг асосий мояси чехларнинг ўзи эмас эди, балки уларга қардош бўлган моравиялар эди. бу Улул\ Моравия иттифоқи деб аталган давлатга Моймир исмли бир князь (818-846) асос солган бўлиб, ундан кейин Ростислав (846-870) ва Святополк (870-894) деган князлар идора қилди. Бу князларнинг хаммаси хам немис феодалларига қарши қаттиқ кураш олиб борди. Улу\ Моравия давлати Ростислав ва Святополк замонида айниқса, катта муваффақиятларга эришди. Князликнинг пойтахти Велеград шахри эди. Улу\ Моравия давлатига морав ва чех қабилаларидан ташқари. Яна серблар ва Лаба (Эльба) бўйидаги баъзи славянлар (Эльбанинг юқори ва қисман ўрта оқимида яшаган славянлар), поляк қабилалрининг бир қисми, Паннония, Словакия ва анча кейинги Галиция славянлари хам кирган эди. Славянларга қисман католик немис черкови орқали кираётган немислар таъсирига қарама-қарши ўлароқ, Ростислав Византия билан алоқа бо\лади, христианликни тар\иб қилиш учун у ердан грек миссионерлари Константин (бу кўпроқ Кирил номи билан машхур) ва Мефодийни чақириб келтирди. Кирил билан Мефодий шахридан чиққан греклар бўлиб, славян тилини яхши билар эдилар. Кирил 855 йилларда Солунду славянлар учун алифбе тузди (у кирилиаца деб аталади), бу алифбега грек алифбосидаги харфлар асос қилиб олинди. Кирил билан Мефодий Моравияга 863 йилда келиб, дастлаб муваффақият қозонди. Ростислав уларга хар жихатдан ёрдам берди. Бир неча минг моравлар ва чехларни грек рухонийлари чўқинтирди. Чўқинган, христианликни қабул қилган моравларнинг кўпи хат-саводни ўрганиб, рухоний бўлди, яъни Кирил билан Мефодийнинг ёрдамчиларига айланди. Шундай қилиб, Моровияда немисларнинг воситачилигисиз мустақил славян черкови вужудга кела бошлади. Шу билан бирга Моравиянинг Византия билан қардош жанубий славянлар билан маданий ва сиёсий алоқасини янада мастахкалашига имкон ту\ила бошлади. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай, Кирил ва Мефодий катта қийинчиликларга дуч келадилар. Католик немис рухонийлари уларнинг ишига хар қандай йўллар билан тўсқинлик қилишга уринди, бунинг учун папага улар устидан шикоят қилдилар. Кирил билан Мефодий жавоб бериш учун Римга боришга мажбур бўлдилар. Кирил сал вақт ичида вафот этди (869), Мефодий моравлар ўртасида тар\иб ишларини давом эттиришга пападан рухсат олди ва Моравияга архиепикоп қилиб тайинланди. Бироқ Моравия давлатидаги сиёсий ахвол боягидек жуда мураккаб ва зиддиятлигича қолаверди. 870 йилда Ростиславнинг ўз жияни Святополк немисларнинг ёрдами билан тахтдан туширди. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай, немислар Святополкдан хам қутулишига қарор қилди. У давлатга хиёнат қилганлигида айбланиб, тахтдан туширилди ва Германияга олиб кетилди. Бутун Моравиянинг эгаллаб олди ва уни идора қилиш учун немислардан иккита немис-граф тайинланди. Лекин Морваия иттифоқига кирган славянлар 971 йилда немислар зулмига қарши қўз\алон кўтардилар. қўз\алончиларга Кирил ва Мефодийнинг шогирдларидан Славомур бошчилик қилди. Немис феодаллари бу қўз\алонни бостириш учун Святополкнинг ўзидан фойдаланишга уриндилар. Аммо Святополк ёл\ондан немисларга ёрдам беришга рози бўлди-ю, кейин ўзининг хамқабилалари томонига ўтиб, улар билан биргаликда немис феодалларига қарши кураш олиб борди. Охир оқибатда Германия қироли (Людовик Немис) ён берди ва 874 йилда Святополк билан битим тузиб, уни мустақил Моравия князи деб тан олди. Кейинчалик Святополк Моравия давлатининг чегараларини анча кенгайтиришга, Лаба, Одер бўйларида, Карпат этакларидаги яшовчи славянларни бўйсундиришга муваффақ бўлди ва немисларнинг, бизга итоаткор қул бўлди, деган умидини пучга чиқарди. Бироқ хар бир холда немис феодалларига бирмунча ён беришга мажбур бўлди. бу ён беришдан бири шу бўлдики, Мефодийнинг фаолятига зарар етказиб, католик черковининг фаолиятига эркинлик берилди. Мефодий ўлгандан кейин (885) унинг шогирдлари Моравиядан бутунлай хайдаб чиқарилди. Улар Болгарияга кетдилар ва у ерда хам миллий-славян-болгар черковини вужудга келтиришга ва илк славян-болгар ёзувини ривожлантиришга ёрдам бердилар. Святополк Моравский ўлгандан кейин унинг ў\иллари бир-бири билан урушиб, князликни тезда заифлаштирди. Лекин Улу\ Моравия давлатининг халок бўлишига, асосан IÕасрнинг охирида Ўрта Дунай венграларнинг пайдо бўлиши сабаб бўлди, улар 906 йилда Моравия давлатини \оят даражада хароб қилдилар. Моравиянинг Венгерлар томонидан вайрон ва хароб қилиниши Моравия иттифоқининг парчаланиб кетишига сабаб бўлди. Х асрнинг бошларида Улу\ Моравия давлатининг бир қисмидан Чехия князлиги вужудга келди. Чех князлари IX асрда хам бор эди, у вақтда улар хали Моравия князларига қарам эдилар. Чунончи, князь Боривой (874-879), унинг хотини княгина Людмило епископ Мефодийдан христианликни қабул қилганлар орасида тилга олинади. IX асрнинг охирларида Чехиядаги бир қанча вақтгча иккита қабилавий иттифоқ: шимолий-\арбда маркази Прага шахари бўлган асл чехлар иттифоқи ва жанубий шарқда маркази Либица шахари бўлган зличанлар иттифоқи хукм суриб келди. Чехиянинг шимоли-\арбий қабилалари иттифоқи енгиб чиқди. Пшемисль хонадонига мансуб бўлган князь Х ва XI асрларда давомида (Боривой хам шу хонадонга мансуб эди) уру\ зодагонларига, яъни лехларга қарши қаттиқ кураш олиб боришга мажбур бўлдилар. Лехларга қарши олиб борилган бу кураш князлар-Болеслав 1 Дахшатли (936-937) ва Белослав II (967-999) замонида айниқса кескин тус олди. Бу кураш натижасида зличан қабилалри иттифоқига бошчилик қилган Славниковичларнинг бутун бир авлоди-лехлар кириб ташланди; Либица шахари вайронн қилинди (996) 1041 йилда, яъни князь Бржетислав I замонида (1034-1055) Чехия князи билан Германия империяси ўртасида шундай муносабат ўрнатилдики, Чехия князи Германия империясига вассал бўлиб қолди. Князларнинг зодагонларга қарши олиб борган кураши Германия империясига Чехиянинг чики ишларига аралашувига имкон берди. Лекин Германия императорлари хм мустахкамланиб олган Чехия князи билан иттифоқда бўлишга мухтож этдилар. Шунинг учун Чехия князи Германиянинг бош герцоглари орасида алохида мавқега эга эди. 1086 йилда император Генрих IV князь Вратислав II га (1061-1092) қироллик унвонини берди. Чехия қиролликка айланди, бироқ империя системасида қолаберди. Бу вақтда эски лех зодагонларнинг кучи бутунлай синдирилган эди. уларнинг ўрнини хизмат ахли бўлган ердор янги зодагонлар олди, булар қирол хокимияти билан мустахкам алоқада бўлиб, бу вақтда анчагина феодаллашиб қолган эдилар.ғарбий Европанинг худди марказида жойлашган ўрта аср Чехия давлати сўнги 100 йилликларда жуда тез ривожланди. Бироқ Чех халқи ўсиб, ул\айган сари унинг германлар таъсири билан келиша олмаслиги муқарар равишда намоён бўлган эди, бу зиддиятлар негизида Чехиянинг Германиядан сиёсий қарамлиги ётар эди. Польша давлатининг ташкил топиши. Чехия давлати билан бир вақтда яна биттағарбий Славян давлати-Польша ташкил топди. Бу давлат ластлаб Висла дарёси хавзасида яшовчи бир нечта қабиланинг, яъни поляклар (янги давлат шуларнинг номи билан аталди), слезанлар (ёки силезлар), куявалар, мазурлар (ёки мазовшанлар) ва бошқаларнинг иттифоқидан иборат бўлди. Польшанинг биринчи князи Пястлар хонадонига мансуб бўлган Мешко (Мечислав) бўлди. Мешко Буюк Польшанинг, Силезия, Мезовия ва Киявиянинг бир қисмини князь сифатида 960 йилдан 992 йилгача бошқарди. 966 йилда Мешке ўз дружинаси билан биргаликда христианликни қабул қилди. Польша, шундай қилиб, католиклар мамлакати бўлиб қолди. Мешконинг ў\ли ва вориси Болеслав I Ботир (992-1025) жуда кучли княз бўлиб, унинг жуда кўп (20 минг кишига яқин) дружинаси бор эди. Болеслав даврида Краков шахари билан бирга Малая Польша, шунингдек бутун Силезия Польша давлати составига кирди. Болеслав славянларни-поморларни (Балтика денгизи қир\оқларида яшаган славянларни), полаб славянларнинг (лужичанларнинг) бир қисмни бўйсундирди ва Черван шахарларини (Хозиргиғарбий Украина) босиб олди. Чехия билан Моравия хам бирмунча вақт унга тобе бўлди. Болеслав пападан қироллик унвонини олди. Унинг вақтида князиянинг архиепископи бевосита папага бўйсуна бошлади(бунгача Польша черкови немисларнинг Магдебург архиепископига тобе эди). бироқ Болеслав ўлгандан кейин, у забт қилган ерларнинг кўп қисми ажралиб кетди. Феодаллашув процесси муносабати билан мамлакат кўп князларга удел бўлиб бўлиниб кетди. Польшадаги тарқоқлик кўзга яққол ташланиб туради. Шундай бўлишига қарамай, Польша давлати каттагина территорияни ўз ичига олган эди. Дастлабки Польша иттифоқига қирган кўпдан-кўп қабилалар бора-бора қўшилиб, ягона поляк халқларига айланди. Польша давлати бутун ўрта аср давомида Германия империяси билан хеч қандай вассалик муносабатида бўлмай, мустақил давлат бўлиб яшаб келди. X-XI асрлар давомида \арбий славянлар-полаб славянлари ва Балтика бўйи славянлари хам давлат тузиш йўлида харакат қилдилар. Лекин бу харакатлар хеч қандай мустахкам давлат бирлашмаларини вужудга келтира олмади. Бунга немислар агрессияси халал берди, бу қабилалар энг оддий харбий-қабилавий иттифоқлар босқичида турган вақтда немислар агрессиясига дучор бўлдилар. Давлат тузиш йўлидаги харакатлардан помор славянларининг сиёсий иттифоқини кўрсатиб ўтиш керак. Помор славянлари немисларга, данияликларга, скандинавларга қарши қаттиқ кураш олиб бордилар. мана шу асосда Х асрда шарқий поморларда мустахкам князь хокимияти айниқса ривож топди. Бир немис хроникасида айтилишича, шарқий поморларнинг бош князида 40 минг кишидан иборат қўшин бўлган. Шарқий Поморьеда Колобрег, Белград (ёки Белград), Гданск деган каттагина савдо шахарлари бўлиб, бу шахарлар қалъа хам эди. XI асрда шарқий поморлар Польшага бўйсуниб, XIII асрнинг ўрталаригача Польшанинг қўл остида бўлдилар. /арбий поморлар X-XI асрларда шахар федерацияси типида иттифоқ туздилар. Бу иттифоққа волин, Шчецин, Камень ва бошқа шахарлар кирди. Бу шахарларда хокимият шахар аристократияси қўлида махаллий савдогарлар, ер эгалари ва қисман қулдорлардан иборат бўлган «шахар катталари» қўлида бўлиб, булар махаллий князларни хам назорат қилиб турардилар, бу князликлар фақат харбий роль ўйнар эдилар.ғарбий Поморье шахарларида вече бор эди.ғарбий Поморье шахарларида бу вечеларда шахар аристократларининг таъсири катта эди.ғарбий Поморье шахарларининг сиёсий тузуми ба\зи жихатидан шимолий рус шахарларининг Новгорд ва Псковнинг тузумига ўхшар эди. Полаб славянларидаги қиролликлар ичида энг кучлиги Венд қироллиги эди. бу қиролликнинг асосини Эльба қуйи оқимининг ўнг қир\о\ида яшовчи ободритлар иттифоқи ташкил этар эди. Х асрдаёқ кучли ободрит князлари Мстивой, Мстислав ва бошқалар донг чиқарган эди, бу князлар немис хроникаларидан славян қироллари деб аталади. XI асрда ободрит князларининг Готшальк (1030-1066), Крутой (1066-1093) ва Готшалькнинг ў\ли қирол Генрихдан (1093-1125) иборат бутун бир сулола вужудга келди. Генрих Готшалькович расмий суратда вендлар (яъни венед славянлари) қироли деб юритилар эди. Унга ободритлардан ташқари, лютичларнинг хама хийла қисми бўйсунар эди. Ободрит князлари витязлардан тузилган ўз дружиналарига суяниб туриб, уру\ зодагонларига қарши кураш олиб борди. Ўз хокимиятини кучайтириш учун улар немис феодаллари билан хам иттифоқ тузди. Готшальк худди шу мақсадни кўзлаб қиролликлар маросими асосидахристианликни қабул қилди. Бироқ христанлик мамлакатда жиддий қаршиликка учради. Князь крутой эски «мажусийлар гурухи» га суяниб туриб, Готшалькни а\дарди, Готшалкнинг ў\ли Генрих хам Крутойнинг ўрнини эгаллаб, отасининг Германия билан яқинлашувига ва христианлаштирувга қаратилган сиёсатни давом эттирди. Бироқ немислар билан, жумладан немисларнинг католик билан яқинлашув венд қиролларига ўз мустақилликларини сақлаб қолишда ёрдам бермади. XII асрда, немисланинг «шарққа тазйиқи» яна бошланиши билан ободритларнинг ерлари биринчи навбатта истило қилиниб, немис феодаллари асорати остига тушиб қолди. +уйида, Византия тарихи гапирилган вақтда, жанубий славян мамлакатлари тарихи билан, хусусан Болгария тарихи билан танишамиз, болгария Европадаги энг қадимий славян давлатларидан бири бўлиб, VII асрнинг иккинчи ярмидаёқ тузилган эди. Шу нарсани унутмаслигимиз керакки, VII-IX асрларда Европада хам славянлар давлатлари ташкил топди, бу давлатлар кейинги вақтда вужудга келган қадимги улу\ Киев рус давлатининг бевосита ўтмишдоши эди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1198
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |