ФРАНК ДАВЛАТИДА ФЕОДАЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. ФРАНЦИЯ КОРОЛЛИГИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ
ФРАНК ДАВЛАТИДА ФЕОДАЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. ФРАНЦИЯ КОРОЛЛИГИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. Франкларнинг илк тарихи. Моровингларнинг бошқаруви. 1. Хлодвингдан олдинги франклар. 2. Хлодвинг. 3. «Сали хақиқатига» кўра франкларнинг ижтимоий тузуми. 4. Хлодвингдан кейин франклардаги феодаллашув процесси. 5. Морвинлар хокимиятининг заифлашуви. «Ялқов қироллар». VIII-IX асрларда Франк давлати. Королингларнинг идора қила бошлаши. 6. Карл Мартель ва унинг арабларга қарши қураши. 7. Карл Мартельнинг социал сиёсати. Черков ерларининг қисман секуляризация қилиниши. 8. Пипим Пакана ва унинг қироллик унвонини олиши. Карл Буюк империяси. 9. Карл Буюк юришлари.
Рим империясининг территориясида тузилган варвар қиролликлари ичида энг катта си ва кучлиги франклар қироллиги эди. Франклар бора-бора бургундларни бўйсундирдилар. Галлиядан вестготларни суриб чиқардилар. Италияда лаганбардорларни забт этадилар ва Рейининг нариги томонида қолган герман қабилаларининг хаммаси деярли ўзларига итоат этдилар. Хлодвигдан олдинги франклар. Франкларнинг ўзлари хам дастлаб Рейнинг нариги томонида яшар эдилар. уларнинг ота-боболари Тацитнинг асарида хар хил номлар билан, чунончи, хамавлар, сукамбрлар, батавлар деган номлар ва бошқа номлар билан аталган. «Франк» деган ном (бу сўзни«жасур», «эркин» деб таржима қилишди) III асрнинг ўрталаридагина пайдо бўлиб, қандайдир битта қабилага эмас, балки Рейннинг ўрта ва қуйи оқимларида яшаган бутун бир группа герман қабилаларига таълуқли бир ном эди, бу қабилалар дастлаб рейн дарёсининг ўнг қир\о\ида яшар эдилар. дастлаб улар Римликларга нисбатан душманлик муносабатида бўлдилар, кейин бу муносабат анча дўстона муносабатга айланди. 451 йилдаги каталау жангида, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, франклар фодоратлар сифатида римликлар тарафида туриб гуниларга қарши урушдилар. Ўша вақтдаёқ улар катта-катта икки гурухга бўлинган бўлиб, бир группаси (улар Рейннинг қуйи оқимида яшар эдилар) денгиз бўйи франклари ёки сали франклари деб, иккинчи гурухи Рейннинг ўрта оқимида (хар икки қир\о\ида) яшаган франклар-қир\оқфранклари ёки рипуар франклари деб аталар эди. Булардан кучлиси сали фраклари бўлиб, улар Галлиянинг \арбига қараб бордилар. уларнинг ахамияти V аср охири-VI аср бошларида қирол Хлодвинг замонида жуда хам ошди. Хлодвингнинг подшолик тарихи (488-511) епископ Григорий Турскийнинг «Франклар тарихи» деган китобида муфассал баён қилган бўлиб, Турский бу китобни анча кейинроқ, VI асрнинг иккинчи ярмида ёзилган. Франклар хаётида рўё берган катта-катта воқеалар Хлодвинг номи билан бо\лангандир. Хлодвинг 486 йилда бутун шимолий Галлияни истило қилди. Римнинг бу области хали варварлар томонидан забт этилмаган бўлиб, Рим империяси қулагандан кейин Шимолий Галлиянинг амалда қироли бўлиб қолган Сиагрий деган римлик бир махаллий магнат томонидан идора қилинар эди, бу областнинг маркази Париж эди. Сиагрий Франкларга сал бўлса-да, жиддий бир қаршилик кўрсата олмади. Суассон шахрига яқин бир жойда қатъий жанг бўлди. Рим қўшини франклар томонидан тор-мор этилди. Сиагрий вестготлар қироли хузурига қочди, лекин вестготлар қироли уни Хлодвигга тутиб берди. Хлодвиг асирни ўлдиришга буюрди. Катта ва мухим территорияни-Сена ва Луара дарёлари хавзасини забт этиб олиб, Хлодвинг франкларга жуда мўл-кўл ер бўлиб бериш имконига эга бўлди. Дарёлари жуда кўп, ери серхосил, дехқончилик учун қулай бутазор ва қайинзор ўрмонларга бой бўлган кенг, лекин римликларга вақтида хувуллаб қолган бу районга бошдан-оёқ франклар кўчиб келди. Бу районга кўчиб келиб жойлашган франклар сони хали Рейннинг нариги томонида яшаб келаётган франклар ичида яна ахён-ахёнда кўчиб келиб турган кишилар хисобига кўпайиб борди. Хлодвинг ўз подшолигининг охириги даврида Луаранинг жанубига анча жилиб бориб, Горонна дарёсигача етди. Вестготлар Галлиянинг жанубидаги ерларидан бир оз қиминигина сақлаб қолди, халос. Хлодвиг, Бургундияни хам босиб олишга харакат қилди, лекин бу мақсадини амалга оширмади, Бургунд қироли саройига ўз таъсирини ўтказиш билангина чекланиб қўя қолди. 90 йиллар ўртасида Хлодвинг христианликни қабул қилди. Дастлаб христианликни Хлодвингни ўзи қабул қилди. Кейин оддий франклар ва уларнинг оила аъзолари хам қабул қилдилар. Лекин варварларнинг кўпчилиги (вестготлар, остготлар, вандаллар, бургундлар, лангобардлар) христианликни арианлик деб аталган формада қабул қилган бир қанча вақтда (арианлик-котолик черковига нисбатан бир масхаб эди) франклар арианликни қолдириб, христианликни тў\ридан-тў\ри галлия-рим котолик рухонийларидан қабул қилди. Хлодвинг қолган барча сали ва рипуар қиролининг секин-секин кира бориб, янги жуда катта қиролликнинг яккаю ягона қироли бўлиб қолди, бу қироллик (рейнниг нариги томонидаги ерлардан ташқари) Галлиянинг тўртдан уч қисмини ўз ичига олар эди. Хлодвигнинг ў\ил ва неваралари қиролликни тез-тез бўлиб ва қайта бўлиб ьуришларига ўзаро урушлар олиб бориб туришларига қарамай, қиролликнинг чегараларини кенгайтиришни давом эттирди. 534 йилда улар Бургундияни забт этдилар, 542 йилда Вестготларнинг Голландиядаги охирги ерлари хам босиб олинди. Рейннинг нариги томонида эса Алемания, Тюрингия, Бавария хамда сако қабилаларининг баъзилари франкларга бўйсунди. IV асрнинг иккинчи ярмида Франклар қироллиги барча варвар қиролликлари ичида энг катта қироллик эди. Илгари Теодорих даврида остготлар қўлида бўлган гегемонлик энди франклар қўлига ўтди. Франкларнинг V аср охири-Vi аср бошларидаги ижтимоий тузуми «Сали хақиқати» франкларнинг суд сохасидаги расм-қоидаларини тўплами бўлиб, Хлодвинг замонида, унинг подшолигининг охирларида (500 йилга яқин) ёзилган бўлса керак. «Сали хақиқати»га асосланиб туриб, франкларнинг асосий маш\улотлари дехқончилик бўлган, деган хулосага келиш мумкин. «Сали хақиқати» деганда бир қанча моддалар эркин франкларнинг экин ерлари, турли хилдаги дехқончилик қуроллари, уй хайвонлари бўлганлигидан, бошоқли ўсимликлар етиштирганлигидан далолат беради. Уларнинг хўжалигида чорвачилик (айниқса чўчқа боқиш) хам катта роль ўйнаган. «Сали хақиқати»да яна балиқчилик, асаларичилик, бо\дорчилик ва дехқончиликка оид бўлган асосий хунарлар тў\рисида хам гапирилган. «Сали хақиқати» да ерни сотиш ва сотиб олиш тў\рисида уни бировга инъом қилиш ёки васиятга мувофиқ бошқа кишига топшириш тў\рисида хеч нарса дейилмайди. Хақиқатда франкларда ўша вақтда ер хусусий мулк эмас эди. ер жамоа ташкилотининг мулки бўлиб, айрим франк ўз ер участкасидан маълум шартлар асосида фойдаланарди, холос. «Сали хақиқати»да ўрмон ва яйловдан, сувдан биргаликда фойдаланиш хақида гапирилган моддалар бор. +ишлоқ жамоаси (марка) бу манбага кўра, ўз хаётининг илк босқичида хали мутлақо уру\чилик тузумига хос бўлган белгиларга эга эди. «Сали хақиқати»га кўра уру\ жамоага қарашли ерларнинг асосий эгаси бўлиш билан бирга, яга сиёсий ташкилот хам эди. Бироқ «Сали хақиқати» уру\чилик тузумининг емирила бошлаганлигидан хам далолат беради. Франкларда социал ва мулкий бўлиниш (табақаланиш) очиқ кўриниб турарди. Биринчи ўринда король дружиначилари турарди, буларнинг вергельди (хуми) 600 солид белгиланган эди. Оддий эркин франкнинг жони учун фақат 200 солид вергельд тўланар эди. Ярим эркин кишининг-литнинг-вергельди эса 100 солид эди. +улни ўлдирганлик учун қулдорга 30 солид тўланарди. Йирик поместьелар бўлган-бўлмаганлиги «Сали хақиқати»да осиқ айтилмаган. Катта ер эгалари қиролнинг ўзи, унинг дружиначилари, юқори табақа рухонийлари ва қисман ерларни сақлаб қолгани хамда сарой ахлига яқин бўлган. VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб франклар жамиятида кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Бу вақтда ер бемалол қўлдан-қўлга ўтиш мумкин бўлган хусусий мулкка (авлодга0 айланди, яъни мулкдор уни ўз хохиши билан сотар, алиштирар, сотиб олар, бошқа бировга тақдим қилар ёки васият қилиб қолдирар эди. VI асрнинг охиридан бошлаб, айниқса VII ва VIII асрларда қилинган бу хил олди-сотдиларнинг барча хилдагиларини кўрсатадиган кўпдан-кўп маълумотлар хозигача сақланиб қолган. бундан ташқари дехқонларнинг бир қисми тезлик билан ўз ерларидан ажрала борди. дехқонларнинг майда ер эгалиги емирилиб тушкунликка учраган бир вақтда, йирик дунёвий ва черков ер эгалиги авж олди. Хлодвингнинг норислари қирол ерларини бенефиций (айнан таржимаси: «хайр» «саховат») тарзида ўз дружиначиларига бўлиб бердилар, булар аста-секин...........-катта ер эгаларилга айланиб бордилар, улар ерни меърос тариқасида ўз болаларига қолдирардилар. Дунёвий зодагонлар хам, ўз арларини қиролдан ташқари, биринчи навбатда дехқонлар хисобига кенгайтирдилар. Дехқонлар қўшни дунёвий катта е6р эгалари хомийлигига (патронат ёки комендацияга) тўдилар. Шунингдек, дехқонлар черковдан мадад олиш мақсадида ерларини шу шаклда бўлар эдиларки, черков дехқонларга бирн участка ерни маълум миқдорда оброк тўлаб туриш ёки баршчвина ўташ ашрти билан умрбод фойдаланишга берарди, бу ер учаскаси прекарий деб аталган. Фойдаланиш учун черковдан «прекарий» олган дехқонларнинг ахволи ерга ўрнаштирилган ва хўжайинига бирор хилмажбуриятни адо этиб турадиган колонлар, литлар ва қулларнинг ахволига ўхшаб кетар эди. катта ер эгалигининг ва шу билан бирга қирол ерларининг камайиб бориши хамда илгари харбий ресурслар бериб келган эркин дехқонларнинг хийла қисмининг йўқ бўлиши натижасида қирол хокимияти тушкунликка учради. Моровинглар1 сулоласи деб ном чиқарган Хлодвиг сулоласи ўзаро урушлар натижасида хам заифлашади. Бу ўзаро урушларнинг қандай характерда бўлганлиги Хлодвигнинг невара ва эваралари ўртасида бўлган 40 йиллик уруршдан жуда очиқ аниқдир. Бу уруш VI асрнинг 60-йиллари охиридан то 613 йилгача давом этди. Сулоланинг икки авлоди ўртасида бўлган дахшатли ва қонли курашда иккинчи қиролича айниқса катта роль ўйнади: бири Австразия қироли Сугибертнинг хотини Брунгильда, иккинчиси Нейстрия қироли Хильперикнинг хотини Фредегонда эди. Брунгильда (у аслида Вестгот маликаси эди) қирол хонадонидаги 10 шахзодани ўлдиртирди, рақиби Фредегонда ва ўз эри Сугибрет ўлгандан кейин, дасталаб ў\ли номидан, кейин неваралари номидан юртни ўзи идора қилди, ахир ўзига қарши қўз\алон қилган Австразия зодагонлари томонидан ўлдирилди. 613 йилда бутун қиролликда хокимият Хильперик ва Фредегонданинг ў\ли Хлотар II га ўтди. Хлотар 614 йилда фармон чиқариб ердор аристократия ихтиёрида қолдириш мажбуриятини ўз устига олди ва графларни фақат махаллий ер эгалари орасидан тайинлашга вада берди. Хлотар II хокимияти кучли хокимият бўлди. +ирол хокимияти эътибори Хлотар II нинг ў\ли Дагобер замонида (629-639) бирмунча ошди. Дагобер славянларга қарши юришлар қилди. Лекин у ўлгандан кейин шундай бир давлат бошландики, 639 йил билан 751 йил ўртасидаги бутун бир даврни ўша вақтдаги кишиларнинг ўзлари хам «ялқоа қироллар» даври деб аталади. VII-VIII асрлардаги Меровинлар фақат номигагина қирол бўлиб, улар қўлида хақиқий хокимият йўқ эди. Нейстрия, Юургундия ва Австразияда энг зодагон хонадонлар етишиб чиқиб, булар ўз юртларида майордомлари сифатида бутун хокимиятни ўз қўлларига олдилар. Дастлаб уч майердомдан энг кучлиги Нейстрия майордоми эди. у Бургундия майордомни хам ўзига бўйсундирди, лекин Нейстрия майордоими тез вақт ичида қучлироқ бўлган бошқа бир майордомнинг Австразия майордомининг қаршилигига учради. Шу билан бирга Австразияда зодагонлар бир мунча кучсиз бўлиб, улар ўз герцогининг-майордомининг бошчилигига бўйсунишига мажбур эдилар. Нейстрия эса, аксинча кўпгина йирик феодал хонадонлари бир-бири билан рақобат қилмоқда эди. Охири, австразиянинг Пипинлар хонадонидан чиққан иайордом герцег Пипин II Геристальский 687 йилда Тертри ёнида бўлган жангда рақиби Нейстрия майордомини тор-мор қилиб, шу вақтдан бошлаб бутун қиролликни бир ўзи идора қилди. Аммо, шу билан бирга, у Меровнинг қиролларининг номигина қолган хокимиятни сақлаб қелди. Хақиқатда эса Пипин Геристальский янги сулолани бошлаб берган эди, бу сулола кейинчалик унинг энг машхур намоёндаси бўлган Карл Буюк номи билан аталган Каролинглар сулоласи деб аталди. Пипин Гористальскийнинг ў\ли Карл Мартель («Тўқмоқ») майордом-герцог сифатида 725 йилдан 741 йилагача идора қилди. У \айратли ва истеъдодли лашкарбоши эди. Австразиянинг ўрта ва майда ер эгаларидан иборат бўлган ўз дружиначиларига суяниб туриб. У Нейстрия аристократиясининг оппазициясининг узил-кесил тор-мор қилди, сўнгра фризлар, сакслар, аллеманлар ва баварларга қарши муваффақиятли юришлар қилиб, Рейннинг нариги томонида франк давлатини тиклади. Бу қабилаларнинг хаммаси франкларга яна хирож тўлайдиган бўлди. 732 йилда Испания араблари Галлияга катта юриш қилдилар. Араблар саркардаси Абдурахмон Аквитанияга кирди ва уни вайрон қилиб, Парижга борадиган эски Рим йўли билан шимолга қараб юриш қилди. Карл Мартель ўз қўшини билан Пуатьега яқин жойда арабларга рўпара бўлди: шу ерда 732 йил октябрида илк илк ўрта аср Европасида жуда катта жанглардан бири бўлди. Жанг уч кун давом этди. Икки томон хам бўш келмади. Жангнинг учинчи куни Абдурахмон ўлдирилди, араблар эса франкларга жуда....... қолдириб, кечаси чекина бошладилар. Араблар худди Пиренеягача сиқиб олиб борилди. Беш йилдан кейин араблар жанубий Галлиянинг босиб олишга яна ўриниб кўрдилар. Лекин Карл Мартель уларнинг иккинчи марта яна тор-мор қилди. Пуатье ёнидаги жангнинг энг биринчи сиёсий оқибати шу бўлдики, Карл Мартель харбий реформа қилди. Харбий ишда отлиқ қўшин узил-кесил равишда асосий ўрин тутадиган бўлиб қолди. Яхши қуролланган ва от устида узоқ-узоқ юришлар қилишга қобил бўлган отлиқ аскарлар янги франк қўшинининг асосий кучига айланди. Шундай қилиб, Карл Мателлнинг реформаси натижасида дехқонларнинг кўпчилиги харбий хизматидан четлаштирилди. Бу янги профессионал отлиқ қўшин ёки кейинча атала бошлаганидек, рицарлар қўшини катта ер эгалари ва халқ эркинликдан махрум қилинмаган дехқонларнинг энг давлатларидан тузиладиган бўлиб қолди. Харбий ишнинг реформа қилиниши муносабати билан Карл Мартеля ер сохасида алохида сиёсат юргизди. Яхши қуролланган ва моддий жихатдан яхши таъминланган отлиқ аскарлар зарур бўлганлиги сабабли, Карл Мартель шу мақсад учун чреков ерларидан хам қисман фойдаланди. У ўзига қарши кўтарилган қўз\алонлардан дунёвий зодагонлар билан бирликда қатнашган епископ ва аббатларнинг поместьеларини мусодара қилди. Нейстрияда Аквтанияда бундай рухоний ер эгалари кўп эди. Лекин Карл Мартелл томонидан қилинган секуляризация тўда секулиризация эмас эди. Бу секуляризация черков ерларининг фақат бир қисмига нисбатан қўлланган эди. Бу секуляризация черков ерларининг фақат бир қисмига нисбатан қўлланилган эди. кейинчалик Карл Мартеллнинг ў\ли Пипин Пакана мусодара қилинган ерларни хам черковга қайтариб бордики, бу ерлар хақиқатда фойдаланувчилар, яъни рицарлар қўлида бўлиб, рицарлар бўнинг эвазига хосилнинг ўндан бир қисмини черковга алохида, қўшимча равишда тўлаб туриши керак эди. Карл Мартеллнинг тахт вориси Пипин III Пакана хам (741-768) аввал фақат майордом унвони билан юрди. Меровинг қироллари одатдаги тартиб билан бири ўрнига иккинчиси келиб турди, лекин улар давлатни идора қилишда хеч бири қатнашмас эдилар. Нихоят, Пипин давлат ўзгариши ясаб, хар қандай хокимиятдан махрум бўлган эски сулолани тахтдан туширди. Бу ўзгариш Рим папасининг фаол ёрдами билан амалга оширилди. Пипин Рейннинг нариги томонидаги папа миссионерларга турли йўллар билан ёрдам берди. Ахламанлар, фризлар ва сакслар ўртасида христианликининг тар\иб қилиниши бутунғарбий Европани ўз хокимиятига бўйсундириш пайида бўлган папаларга хам, Рейннинг нариги томонидаги территорияларда махкам ўрнашиб олишга харакат қилган франк хукмдорларига хам фойдали эди. 751 йилда Суассон шахрида франк зодагонлари йи\илишида Пипин франк қироли деб эълон қилинди. Орадан кўп вақт ўтмай,ғарбий Германиядаги франк миссионерларининг ишига бошчилик қилиб турган Майнц архиепископ Бонифаций папанинг буйру\ига мувофиқ Пипинни қирол деб таниш маросимини ўтказди. Шундай қилиб, янги сулола черковдан ўзига керакли санкция олишга муяссар бўлди. Охирги Меровинг Хильдерик III монастирга солинди, умрининг охиригача шу ерда бўлди. Меровингларни четлатишда ёрдам бергани учун папга минатдорлик юзасидан Пипин Пакана лангобардларга қарши 755-756 йилларда икки марта юриш қилди, лангобардлар папани сиқиб, Римнинг ўзини хам босиб олиш хавфини солаётган эдилар. Лангобардларни тор-мор қилиб, Пипин папа Стефан II га (752-757) Равона экзархатини ва Рим областини «хадя» қилди, яъни папанинг ўрта Италиядаги ерларини хам ўз ичига олган жуда катта бир территорияга узил-кесил мустақил дунёвий хукмрон бўлиб олишига ёрдам берди. Шу тариқа VIII асрнинг ўрталарида Европада черков папа давлати вужудга келди, бу давлат бутун асрлар тарихи давомида катта роль ўйнади ва хатто янги (1870 йилгача) ва энг янги замонда хам сақланиб қолди (Рим шахрининг бир қисмини эгаллаган хозирги папа давлати-Ватикандир, у 1922 йилдан бери яшаб келмоқда). Шу нарса характерлики, франк қироллари билан бўлган музокараларда папалар одатда, Рим областини Рим епископларига IV асрда Константин Буюк хадя қилган, бинобарин, франк қироли илгаридан «қонуний суратда» папага қарашли бўлган нарсани унинг ўзига «қайтариб бераяпти» халос дер эдилар. Папалар билан янги франк династиясиўртасида мустахкам иттифоқ вужудга келди, бу иттифоқ хар икки томоннинг бир-биридан чинакам манфаатдорлигига асосланган эди. Отасига ўхшаш Пипин хам Рейннинг нариги томонида ва Аквитанияда урушларни давом этирди. Унинг замонида араблар Жанубий Голландиядан бутунлай сиқиб чиқарилди. Пипин ўз сиёсати билан франк қироллигининг равнақ топиши учун замин тайёрлади. Унинг ў\ли Карл Буюк даврида Франк давлати империяга айланди. Карл Буюк Каролинглар династиясининг энг атоқли намоёндаси эди. У 46 йил хукмронлик қилди (768-814). Карл катта саркарда ва истилочи эди. Рим империяси қулагандан кейинғарбий Европада Карл Буюк давлатидек катта давлат дунёга келмаган эди: бу давлат франклардан ташқари ўнлаб бошқа қабила ва халқларни ўз ичига олган эди. Карл Буюкнинг шахсан ўзи50 дан ортиқ уришда қатнашди. У Европанинг турли жойларида уруш қилди. У аввало лангобардлар масаласига жуда катта эътибор берди. 773-774 йилларда Карл лангобардларган қарши яна уруш очди. У лангобардлар пойтахти Павияни босиб олди ва лангобардлар қироли Дезидерийни тахтдан туширди. Лангобардия шунлан кейин ўз мустақиллигини йўқотди, франк қироллигига қўшиб олиниб, графлар томонидан идора қилина бошланди. Кейинча Карл Лангобардия ўзининг ў\ли Пипин видо-қирол қилиб тайинланди. VIII асрнинг 70 йилларида Карл араблар билан хам уруш қилди. У 778 йилда Пирения то\лари орқасига юриш қилиб, Сарагоса шахрини босиб олишга харакат қилди, лекин оломади. 778 йилда Испанияда қилинган юриш муваффақиятсизликка учраган бўлса-да,франкларнинг Пиреней то\ларидан ошиб ўтишларнинг ўзи диққатга сазовардир. Яна IX асрнинг худди бошида франклар Пиренея то\лари орқасига яна бир неча марта харбий юришлар қилди-бу юришлар натижасида Пиренея то\лари билан Эбро дарёси ўртасидаги област босиб олинди. Карл Буюк урушларнинг кўпини шарқда-Марказий Европада олиб борди. У сакслар билан бўлган урушларга айниқса кўп куч сарф қилди. Уруш 30 йилдан ортиқ(772-804) давом этди. Карл Буюк Балтики денгизига чиқишга харкат қилди. Балтика денгизи VIII асрнинг охири ва IX асрнинг бошларида катта савдо ахамиятига эга эди. Франк қиролиБалтка сардоридан катта катта хирожлар олишни мўлжаллар эди. Карл саксларни дасталб VIII асрнинг 70 йилларида бўйсундирди. Аввал \арбий сакслар-вастфлар (улар Рейн ва Везер дарёлари ўртасида яшар эдилар) бўйсундирилди. 777 йилда Падерборида бўлган сеъздда сакс қабилалари кўпчилигининг бошлиқлари Карлга қасамёд қилди. Карлнинг буйру\ига биноан, саксларнинг хаммаси мажусийлар динидан христиан динига ўтишлари керак эди. Саксонияга кўпдан-кўп франк рухонийлари келди, хамма ёқда черковлар қурила бошлади, сакслар черковга ушур тўлашга мажбур этилган эдилар. Лекин, шундан кейин тез орада 778 йилдан бошлаб сакслар бир неча марта катта қўз\алон кўтардилар. Карл бу қўз\алонларни жуда хам рахмсизлик билан бостирди. Саксслар билан урушиш вақтида Карл Шарқий Европадаги бошқа халқлар билан уруш олиб боришга мажбур бўлди. Истилолар натижасида Карл Буюк замонида франк давлати жуда кенгайиб кетди. Унинг натижасида Карл Буюк замонида Франк давлати жуда кенгайиб кетди. Унинг чегаралари \арбда Эбро дарёси, Пиренея то\ларидан, Атлантика океанигача, шарқда Эльба ва Дунай дарёлари ва Адриатик денгизи қир\оқларигача, шимолда Фриз (ёки Немиз) ва Балтика денгизигача, жанубда деярли Жанубий Италиягача борди. Сал нарироқда вужудга келган Папа давлати хам Карл Буюк даврида хақиқатда унга бўйсунувчи вассал давлат бўлиб қолди. Франк қироли қўл остидаги ерларнинг жуда кенгайиб кетиши, табиий Карл Буюкни ва унинг маслахатчиларини унвонини ўзгартириш тў\рисида ўйлашга мажбур қилди. 800 йилда Карл Римда бўлган вақтида папа унги «римлик императори» тожини кийдирди. «Римлик императори» деган таърифни қизиқ жойи шундаки, бу таъриф Рим традициясининг IX асрда хам одамларга жуда катта таъсир ўтказганлигини кўрсатади. Карл франклар императори деб эмас, балки римликлар императори деб эълон қилинди, вахоланки, бу вақтда энди римликлар деган халқ йўқ эди. Карлнинг замондоши Бо\дод халифаис Хорун-аль-Рашид хам Карлни император деб таниди ва булар бир-бирларига элчилар юборишди. Жуда катта бир давлатни идора қилиш иши Карл маъмурий аппаратни қайта тузишни талаб қилди. Империяда Карлнинг ўзи тайинлайдиган епископлар хам суд ва маъмурий ишларда катта роль ўйнар эди. Махаллий маъмурларни текшириш учун марказдан ўқтин-ўқтин қирол ревизорлари деб аталмиш текширувчилар юборилиб турарди, улар одатда икки киши-икки киши бўлиб юриб, графиклардаги ахволи текширар хамда ахолининг граф, епископ ва бошқа амалдорлар устидан берадиган шикоятларини қабул қиларди. Императорнинг фармонлари ёзма равишда тузилиб, капитулярия деб аталар эди. Карлнинг 250 га яқин фармони бизгача етиб келди. Бу фактларнинг хаммаси Карл Буюк замонида идора қилиш аппаратининг анчагина бюрократлаштирганини кўрсатади. Моровинглар ва дастлабки Карллингларнинг дружина ва хизматкорлари-министерлари бўлиб, улар қиролнинг топшируви билан энг оддий мамуирий молиявий ва суд функцияларини бажарар эди. Меровинлар ва дастлабки Каролинглардаги ана шу ибтидоий идора аппаратининг аксинча Карл империясида амалдорларнинг домий амалдорлик аппарати таркиб топган. Карлнинг энг яқин маслахатчилари ва олий мансабдорлари Рим тарихини яхши билган хамма императорига жамиятдаги мутлоқ олий хокимият деб қарайдиган, римча урф-одатни ўзлаштириб олган кишилар эди. шунга қарамай, Карл буюк империясини марказлашган давлат деб сира айтиб бўлмайди. Империяда расмийлаштирилган ва ихтисослаштирилган суд ва олий молия идоралари палаталари йўқ эди. Унда бошқарувнинг доимий солиқ системаси каби мухим звено йўқ эди, қирол миссиялари, яъни ревизорлари жойларни номигагина назорат қилиб турар, амалда эса айниқса чекка худуднинг графлари ўзларини марказдан мустақил деб хис қилар эдилар. Иккинчи томондан Карл Буюк давлати ўзининг таркиби жихатидан хам хилма-хил уру\ларнинг беқарор сиёсий бирлашмасидан иборат эди. Карл империясига кирган қабилаларнинг хар бири ўзининг одатдаги қонун-қоидаларига амал қилиб келганини кўрсатиб ўтиш кифоя қилади. Айрим қабилалар Карл подшолиги вақтидаёқ халқ бўлиб бирлаша бошлаган эдилар. Сали ва Рипуар франклари галлия-рим ахолиси билан аралашиб кетиб, шимолий роман халқининг вестготлар, бургундлар жанубий галлия-римликлар билан қўшилиб жанубий роман халқини барпо этдилар. Карл Буюк ва унинг ворислари замонида феодаллашув процессининг жуда тезлашиб кетаётганлиги империянинг парчаланиб кетишида жуда катта ахамиятга эга бўлди. Бироқ Карл Буюк империяси «қабила ва халқларнинг қурамасидан иборат». Карл магиатлар ва бошқа «нуфузи одамлар» томонидан дехқон ерларининг олинишини чеклашга анча уринди, бироқ ердор зодагонлар унинг фармойишларига қаршилик кўрсатганлари учун бу фармойишлар амалда бажарилмай қолаверар эди. Франклар жамиятининг феодаллашув процесси, табиий, сиёсий тузумга хам таъсир қилди. Карл Буюкнинг ўзи хам ердор зодагонларга қарам эди. Бу нарса хаммадан магнатлар съездари ахамиятининг ортишида кўринди. Бу кўрикда эгди император томонидан тасдиқланган фармонлар маълумот учунгина эълон қилинар эди. +ирол судлари фаолиятининг кучайиши билан бир қаторда Карл Буюк иммунитетлар деган нарсани хам кенг суратда жорий қилишга мажбур бўлди, иммунитетлар берилган махаллий ер эгалари ўз территорияларига қирол амалдорлари, судьялар ва шунга ўхшаш кишиларнинг текшириш учун киришидан холи эдилар. Бундан ташқари, махаллий ер эгаларига яна шундай иммунитет ёрликлар хам берилдики, бу ёрлиқларга мувофиқ улар ўзларига қарам бўлган ахолинигина эмас, хатто эркин ахолини хам суд қилиш ва ундан ўз фойдаларига хукумат солиқлари ва мажбуриятлари ундириш хуқуқини олдилар. Иммунитетлар магнат-ер эгаларининг эркин ахоли орасидан ожизларини топиб олиб, ўз асоратларига туширишларига жуда катта ёрдам берди. Карл замонида харбий бенифицийлар системаси хам авж олаверди. Шундай қилиб, Карл Буюк қўшини хақиқатда унинг ўзиники бўлмай, балки, тобора аниқроқ ташкил топаётган катта феодаллар қўшини эди, бу феодалларнинг жуда кўп поместьелари бўлиб, улар махаллаларда кенг сиёсий хуқуқларга эга эдилар ва уларнинг қарамо\ида жуда кўп майда рицарлар бор эди. Карл Буюкнинг асосий даромадлари унинг поместьеларидан келадиган даромадлар эди. +иролнинг ер фонди бутун давлатнинг хамма жойига тарқалган бўлиб, юзларча катта ва бир қадар кичик ерлардан иборат эди. Карл Буюк замонасидаги энг катта ер эгалари монастирлар эди. Дастлаб биз бу поместьеда ўрта асрларга хос бир хусусиятни-ернинг икки қисмга хўжайин-домензинал (домси) ерига ва дехқонларга дехқонлар эгалаий қилар эдилар. Бу чек ерлар манслар деб аталарди. Дехқонлар ўз мехнатлари билан, зларининг от-улов ва қурол-асбоблари билан хўжайинларининг ерини ишлаб берардилар. Франкларнинг қишлоқ хўжалиги VIII-IX асрларда анча муваффақиятларга эришди. Каролинглардан қолган манбаларга қараганда дехқончиликнинг асосий системаси уч дала системаси бўлган. Поместьеларда \аллакорликдан ташқари, чорвачиликка катта эътибор берилган эди. Манбаларда узумчилик, бо\дорчилик, полизчилик, доривор ўсимликлар экилганлиги хам тилга олинган. Бироқ Каролинглар поместье тў\рисидаги хужжатларда учрайдиган энг қизиқ нарса ўша вақтдаги крепостнойларнинг таркиби хақидаги маълумотлардир. Бу материал Сен-Жермен монастири полиптигида жуда очиқ кўрсатилган. Карл Буюк ўз замонасининг анча маърифатли кишиси эди. У гарчи ёши анча ул\айган вақтда ўқиш ва ёзишни ўрганган бўлсада, грек ва лотин тилларини билар ва маърифатни қадрлар эди. Унинг саройига турли епископлик мактабида ўқиган Алкуин номли англ-сак айниқса машхур эди. лангобардиялик Павел Дьякон, испаниялик вестгот Теодульф ва бошқалар хам яшар эди, у кейин Карл Буюкнинг жуда яхши тузилган таржимиа холини ёзди. Шундай қилиб, кўпгина антик авторларнинг асарлари кейинги авлодалар учун сақлаб қолинди. Каролинг мирзаларининг юмалоқ харфлари билан донадор қилиб ёзган хатлари уларнинг ўзларидан олдинги замонларда ёзилган лотин хатига қараганда хам жуда чиройли эди. Карл саройида ўзига хос бир олимлар жамияти вужудга келди. Бу жамият антик дунёдан ибрат олиб; «Академик» деб аталади. Бу жамиятнинг ишларида Карлнинг ўзи хам қатнашди. Бироқ, Каролинглар замонида ремессано асл маънодаги антик маданиятнинг тукланиши эмас эди, асло ундай эмас эди. Антик авторлардан қолган адабий меровнинг бир оз қисми олинди, халос. Карл саройига тўпланган олимларнинг дунёқараши антик классик маданиятдаги рационалистик дунёвий дунёқарашга мутлақо ўхшамас эди. Карлнинг атрофига олим христиан монахлари тўплаган бўлиб. Уларнинг дунёқараши черков рухонийларининг дунёқараши эди. шу нарсани унутмаслик керакки, Каролинглар маърифатидан жуда кам киши бахраманд бўлди. Хатто Карл Буюк саройидаги мансабдорларнинг хам жуда кўпсилиги ўқиш-ёзишни билмасдан ўтиб кетдилар. Амалда Карл Буюкнинг «маърифатпарварлик» тадбирлари кўпдан-кўпчерков епископлик мактабларининг ривожланишигагина олиб келди. Кейинчалик бу мактаблар заминида ўрта аср университетлари вужудга келди. Карл Буюк 814 йилда 72 ёшида вафот этди ва Ахенга кўмилди. У умрининг сўнги йилларини шу Акан атрофида ўтказган эди. арл Буюк вафот қилгандан кейин императорлик унвони унинг катта ў\ли Людовикка ўтди. Людовик илгари отасининг хаётлик чо\ида узоқ вақт Аквитания қироли бўлиб келган эди. Карлнинг ў\ли император Людовик Художўй замонида (814-840) бўлиниб кетиш йўлидаги интилишлар зўр бериб намоён бўлди. У лапашанг бир қирол бўлиб, рухонийларга ва дунёвий зодагонларга бутунлай қарам эди. Хақиқатда унинг бутун қироллик даври узликсиз \алаёнлари даври бўлди. Зодагонлар Людовикка қарши бош кўтариб, унинг ўз ў\иллари Лотарь ва Людовикни ўз отасига қарши гиж-гижлатдилар. Людовик Художўйнинг учинчи ў\ли Карл (к кейинча Ялтироқбош деб ном олди) хамиша отасининг ёнини олди. Людовик Художўй ўлгандан кейин унинг ў\иллари бир-бири билан яна уруш бошлади. Император унвонини олган катта акаси-Лотарга қарши энди иккала укаси-Людовик Немис ва Карл Ялтироқбош бош кўтарди. Фонтемуз шахри ёнида бўлган жангда (1841) Лотарь иккала укасининг бирлашган қўшлари томонидан тор-мор қилинди. бир йилдан кейин 842 йилда Людовик билан Карл Страстбург шахри ёнида битим тузиб, Лотарь устидан тўла \алаба қозонгунча унга қарши курашни давом эттиришга ахд қилишди. шуниси қизиқ-ки, «Страстбург қасами» икки тилда «роман» тилида ва немис тилида ёзилган. Бу хол Каролинглар замонида халқларнингташкил топиш жараёни юз берганини очиқ кўрсатади. Энди \алаба қозонишга кўзи етмаганлигидан Лотарь давлатни бўлишга рози бўлиб, ён беришга мажбур бўлди. 843 йилда Берденда Карл Буюкнинг уч невараси йи\илишида имеперия уч \исмга бўлинди. Верден ахдига мувофи\ акаси Лотарь императорлик унвонини са\лаб қолди, лекин укаларига нисбатан хеч қандай махсус хуқуққа эга эмас эди, укаларининг хар қайсиси ўз холича батамом мустақил қирол бўлиб қолди. Лотарьга Италия, шарқда Рейм билан \арбда Масс, Шельда, Сена ва Рока дарёлари ўртасидаги ерлар тегди. Рейннинг шарқидаги ерлари Людовик Немисга тегди. Лотарьга қарашли ерларнинг \арбидаги ерлар Карл Ялтироқбошга тегди. Кейинроқ, бориб, Лотарь ўлгандан кейин ерлар қайтадан бўлинди. Лотарьнинг авлодлари Италиядаги ерларнигина ўз қўлида сақлаб келди. Рейн бўйидаги ерларнинг хаммаси эса Людовик билан Карл ўзаро бўлишиб олди. Бургундия мустақил қироллик бўлиб ажралиб чиқди. Императорлик унвони кейинроқ бориб, Каролинглар хонадонининг бошқа авлодлари вакилларига ўтди. Масалан, 875-877 йилларда Карл Ялтироқбош император бўлди, 880-887 йилларда императорлик тожи Людовик Немиснинг Карл Семизга ўтди. Хасрнинг бошларига келиб эса императорлик унвонининг умуман хеч қандай реал ахамияти қолмади. Верденда бўлган тақсимот Европада кейинча вужудга келган учта катта давлатнинг-Франция, Германия ва Италиянинг ташкил топишини умумий бир тарада белгилаб берди. IX асрнинг ярмида бу давлатлар ичида энг яхилити «\арбий франклар» давлати эди. У кейинча фужудга келган Франциянинг куртаги бўлди. Бу ердаги ахолининг асосий оммаси энди ташкил топиб келаётган француз халқидан иборат бўлиб, бу халқ алохида бир шимолий район тилида, яъни илк француз тилида гапиришар эди. бу давлатнинг пойтахти Париж бўлиб, у Луара дарёси яқинидаги Сена дарёсида жойлашган. Лекин Францияда хам феодал тарқоқлик тезлик билан авж олиб борди. «Биринчи Франуз қироли» Карл Ялтироқбош ўз зодагонларига узлуксиз ён беришга мажбур бўлди. 847 йилда у Марсон капитулярийсини чқариб, бу капитулярийдан хар бир эркин кишига семьон топиб олишни таклиф қилди. қирол ўз фуқаролари устидан қандай хокимиятга эга бўлса, . 887 йилдаги келишими, шунингдек, графлик лавозимининг хам мерос бўлиб қолишини қонунлаштирди. Шу вақтдан бошлаб бенефицийлар насладан-наслга мерос бўлиб қоладиган ерларга-феодалларга лемларга айланди. Жойларда территориал хуқуқларга хос бўлган барча хуқуқларга, яъни қирллик хуқуқларига ўхшаш хуқуқларга эга бўлган князлар сулолалари вужудга кела бошлади. Карл II Ялтироқбош замонидаёқ Франция қироллигина норманлар қаттиқ хужум қила бошлаган эдилар. Карл II Ялтироқбош ўлгандан кейин эса(877) бу хужумлар жуда хам авж олиб кетди. Хужум қилганлар қисми норвежлар, қисман шведлардан иборат бўлган сакндинавлар эди. Скандинавлар ўша вақтда уру\чилик тузумининг тушкинликка учраш ва феодализмга ўтиш процессини бошидан кечираётган бўлиб, улар орасида кўпдан-кўп босқинчи дружиначилар вужудга келмоқда эди. бу дружиначиларга феодаллашаётган харбий бошлиқлар-ярллар ва қироллар рахбарлик қилар эди. Денгизда сузишга уста бўлган. ўша давр учун жуда хавфли душман бўлиб чиқди. Норманлар кемаларида француз дарёлари қуйиладиган жойларга ва Ўтра денгиз қир\оқ бўйидаги мамлакатларгача кириб бордилар ва бу мамлакатларни шафқатсиз талаб ва хароб қилиб, ахолисига дахшат солдилар. IX асрдағарбий Европада шу муносабат билан махсус бир дуо вужудга келган бўлиб, бу дуо «э худо, норманларнинг ёвузлигидан ўзинг сақла» деб бошланар эди. Сўнги Каролинглар қиролликнинг мудофаа қилишдан ожиз эдилар. Уларнинг сиёсий эътибори ва харбий ресурслари жуда хам кам эди. Норманларга қарши курашиш вазифасини махаллий йирик феодаллар ўз қўлига олди, бунинг натижасида улар харбий химояга мухтож келган-кутган эркин ахолини хам бемалол крепостнойларга айлантирди. Ўз мавқеларини янада мустахкамлаб олдилар. 885-886 йилларда норманлар Парижни 10 ойгача қамал қилиб турди, лекин уни ахир ололмади. Роберт Зурнинг (866 йилда вафот этди, Парижнинг биринчи графи) ў\ли, махаллий феодалграф Эд Парижский муваффақиятли мудофаа уюштириб, душманни қайтарди. Сўнги Каролингларнинг бири Карл IV Амков Хасрнинг бошида (911) қуйи Мена қиро\о\ининг норманлар бошли\и-герцогРоллонга беришга мажбур бўлди. Роллон бу ерда кўчиб келган норманлардан иборат жуда кучли бир князлик-Нормандия герцоглигини тузди. Шимолий Франциядаги энг кучли феодал князлиги бўлиб қолди, бу янги князлик расман Каролингларга вассалқтобе эди. амалда эса уларга мутло\ тобе бўлмай, баъзан Парижнинг ўзини хам босиб олиш хавфини солиб турди. Охир оқибатда Каролинглар хам Маровингларнинг кунига тушди. Сўнгги Каролинглар хам бутунлай ночор холга тушиб қолди. Х аср охирида уларнинг уларнинг ерлари Франциянинг шимолидаги Лан шахрининг ўзи билангина чекланиб қолди, десак бўлади. Сўнги Каролинг Людовик V Ялқов ўлгандан кейин граф Реберт Зурнинг масзларидан бирибўлган Гуга Капет номли киши 987 йилда зодагонлар ва рухонийлар йи\илиши томонидан Франция қироли қилиб тайинланди. Шундай қилиб, Францияни янги сулола-Капетинглар сулоласи идора қила бошлади. Биринчи вақтларда Капетинглар хокимияти жуда кучсиз бўлди. Анча кейин бориб, XII ва XIII асрлардагина бу сулола қаддини ростлаб олган шахарларга суяниб туриб, Францияни бирлаштиришга ва марказлашган давлатга асос солишга муваффақ бўлди.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1578
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |