X-XI АСРЛАРДА ГЕРМАНИЯ, ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК. X-XI асрларда Германияда Феодал муносабатларининг ривожланиши
X-XI АСРЛАРДА ГЕРМАНИЯ, ИТАЛИЯ ВА ПАПАЛИК. X-XI асрларда Германияда Феодал муносабатларининг ривожланиши. 1. Феодаллашув процесси. 2. Саксонияликларнинг династиясининг идора этила бошланиши. 3. Оттом I нинг идора қилиши. Италияликларга қилинган юришлар ва Германия империясининг ташкил топиши. 4. Италияда феодал муносабатлар ривожланишининг хусусиятлари. 5. Оттом I нинг Италияга юриши. Империянинг қайта тикланиши. 6. X аср охири-XI аср охири-XII аср бошларида Германия ва Италия.
843 йилда Вордемда бўлган тақсимотга мувофиқ «Шарқий франк ерлари» Людовик Немисга ўтди. Аслида бу ерлари бир неча қабилавий князликларнинг-герцигликларнинг ерлари эди. Мамлакатнинг хеч қандай миллий бирлиги тў\рисида у вақтда сўз хам бўлиши мумкин эмас эди. Мамлакатнинг хеч қандай миллий бирлиги тў\рисида у вақтда сўз хам бўлиши мумкин эмасди. Герцогликлар шимолдан-жанубга қараб қуйидаги тартибда жойлашган эди: Саксония, Франкония, Швабия (илгари Аллемания). Бавария. Бирмунча кейинроқ, бориб \арбда жойлашган бешинчи бир герцеглик-Лотарингия қўшиб олинди. Рейингнинг нариги томонидаги ерларда феодаллашув процесси Франциядагига қараганда сустроқ бўлди. Хатто X асрнинг бошларида хам Германия, у қадар феодаллашмаган эди. Жамоаларга-маркаларга уюшган эркин дехқонлар узоқ вақтгача ўз мустақилликларини сақлаб қолдилар. Крепостнойлаштириш йўлидаги уринишларга дехқонларнинг катта қўз\алонлар кўтариш билан жавоб бердилар. Шундай катта қўз\алонлар кўтариш билан жавоб бердилар. Шундай катта қўз\алонлар кўтарилишлардан бири, масалан, 841-842 йилларда Саксонияда бўлиб, у «Стелинг» деган ном билан машхурдир. Бу қўз\алон дехқон жамоаларининг иттифоқи бўлиб, бу иттифоқ эски мажусийлик байро\и остида иш қурган эди. Бу иттифоқ хам келгинди франк зодагонларига, хам махаллий сак зодагонларига қарши қаратилган эди. Рим таъсирини ўтказишнинг, жумладан, хусусий мулкчиликнинг ва ерга биркитиб қўйиб шахсий қарам қилишнинг янги формаларини киритиш Рейннинг нариги томонида анча секин амалга оширилмоқда эди. Бироқ X-XI асрларда бу ерда хам феодаллашув анча муваффақиятли кечди. Марка, яъни жамоа тушкунликка юз тутди. Катта дунёвий ва черков ер эгалари тобора кўп ерни ўз қўлига ола борди. Хусусий мулкчиликнинг ривожланиши орқасидан ер қўлдан қўлга ўта бошлади. Дехқонларнинг бир қисми ўз еридан ажраб феодал ер эгаларига қарам бўлиб қолди. Комендация, яъни ўзини қудратли кишисининг, йирик ер эгасининг хомийлигига топшириш, имунитет, яъни ер эгасининг давлат функцияларини олиб бориши ва биринчи навбатда теварак атрофдаги ахолини суд қилиши, Рейн бўйидаги черков ерларида жуда хам авж олиб кетган прекарийлик муносабатлари X-XI асрларда Рейннинг нариги томонида тобора тез-тез учрайдиган бўлди. Бу процессларнинг хаммаси шуни кўрсатадики, 102 юз йил илгариғарбий Франк давлатида феодал муносабатлар қандай авж олган бўлса, Германияда хам гарчи кечикиб бўлсада, шундай авж олди. Германияда катта ер эгалигининг авж олишида қирол хазинасига қарашли ерларни талон-тарож қилиниши катта роль ўйнади. Кпрейнингларнинг кейинги кучсиз қироллари бу ерларни ўз қўлларида сақлаб қола олмади. Шу билан бир вақтда, Германия феодалларининг шарқда славянлар ва венгерларга қарши жанубда Италияга қарши олиб бораётган урушлари кенгайган сари, Германияда рицарлик хам зўр бериб авж олди. Фақат зодагонлар хонадонларининг кичик аъзолари, майда поместьели дворян типидаги ер эгаларигина эмас, балки от ва бошқа харбий анжомлар топишга қурби етадиган энг тўқ эркин дехқонлар хам рицарларга айланди. Немис рицарлари таркибига хатто министериаллар деб аталадиган кишиларнинг яъни ховли хизматкорларининг эрксиз хизматкорларнинг бир қисми, хатто малайлар хам киритилди. XII асрдаёқ Германияда рицарлар «зоти улу\» ва «зоти паст» рицарларга ажратилган эди. Фақат XIII асрдагина рицарларнинг иккала хили бир-бирига батамом қўшилиб кетиб, ягона рицарларга айланди. Германияда феодал муносабатлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари сифатида черков ерларида ташкил топган фегт деб аталадиган ер эгалигининг кенг тарқалганлигини кўрсатиб ўтиш керак. Дастлаб фегтлар черковда хизмат қилар, у ерда харбий ва судялик вазифаларини адо этар эдилар ва бунинг эвазига черков ерларининг бир қисмини фойдаланиш учун олар эдилар. Кейинчалик бу ерлар наслдан наслга ўтадиган феодал ерларига айландилар, фегтларнинг ўзлари эса хақиқий феодал бўлиб қолдилар. Энг катта феодаллар-герцоглар ва графлар феодал тарқоқлик намояндалари эди. Улар қирол хокимиятининг заифлашувидан манфаатдор эдилар. Натижада улар шунга эришдиларки тез вақт ичида X асрнинг бошларида Каролинглар Германияда хеч қандай ахамиятга эга бўлмай келдилар. Лекин Германияда Х аср ўрталарида қирол хокимияти кучая бошлади. Бунинг сабаби шу эдики, бир томондан энг кучли герцоглардан бири қирол бўлиб олди, унинг герцоглик территорияси қирол хокимиятининг ахамиятини янада ошириш учун маълум бир моддий база бўлиб хизмат қилди. Иккинчи томондан олиб борилган узлуксиз ва катта босқинчилик урушлари натижасида Германияда қирол хокимияти маълум давргача кучайиб борди. Урушлар феодаллар кучини маълум даражада бирлаштиришни талаб қилар эди. +ирол эса уларга феодалар лашкарларининг саркардаси сифатида зарур эди. Бу нарса уларни қиролга бўйсунишига мажбур қилар эди. Нихоят, рицарларнинг сиёсий ролини хам эътиборга олиш керак. рицарлар тобора кўпайиб, сословие бўлиб уюшиб борган сари қирол хокимияти катта феодаллар билан тўқнашувда рицарларга таяниб олардилар. Халқ оммавий тутқунликка солиш давом этиб бораётган шароитда қирол хокимияти халқ харакатига, дехқонлар харакатига сифатида феодалларнинг хаммаси хам-каттаси хам, кичигига хам зарур эди. 919 йилда феодал зодагонлари Саксония герцоги Генрих I Кушбезим қирол қилиб сайланди. У соксонияликлар династиясига асос солди, бу династия 1024 йилгача идора қилди Генрих I замонида (919-936) Германияда қирол хокимияти жуда авж олди. Саксония герцоглиги энг катта герцоглик бўлиб, Германиянинг бутун шимолий қисмини эгаллар эди. Бу ерда эркин дехқонлар анчагина сақланиб қолган бўлиб, булардан қисман отлиқ, қисман пиёда харбий лашкарлар тузилди. Шу туфайли Саксония герцоги бошқа герцогликларга нисбатан анча мустақил герцоглик эди. Генрих I кенг миқиёсида агрессив ташқи сиёсат юрита бошлади. Генрих I замонида Германия территориясиғарбга ва Шарқга қараб кенгайди. Француз қироллигининг заифлигидан фойдаланиб, Генрих I улардан Лотаренгияни тортиб олди. Шарқда эса у Эльба дарёси бўйида яшаган \арбий славянларга қарши агрессия бошлади. Генрих I Эльбадан ўтиб, славян қабилалари бўлмиш Лютичлар ерларига бостириб кирди. Немислар славянлар Брамибор номли қалъсини босиб олди ва унга Бранденбург деб ном берилди. Эльбанинг нариги ё\идаги босиб олинган ерлар немисларнинг янада шарққа томон хужум қилиш учун плацдарм бўлди. Шундай қилиб, Генрих I немислар томонидан славянлар оламига қарши олиб борилган қонли урушлар даврини бошлаб берди. Генрих I шарқда славянлардан ташқари яна венгерларга қарши хам уруш олиб борди. 933 йилда у Мерзембургга яқин бир жойда венгерларга қаттиқ зарба берди. Славянлар ва венгерларга қарши кураш вақтида Генрих I эркин дехқонларнинг юқори табақаларидан қисман министериаллардан олинадиган рицарлар сонини кўпайтиришга харакат қилди. Мудофаанинг иккинчи бир воситаси сифатида, у жуда кўп қалъалар-бургалар қурди; бу қалъаларнинг бир қисми кейинчалик савдо-саноат шахарларига айланди. Генрих I нинг ў\ли Оттом I (936-973) қирол хокимиятини мустахкамлашини давом эттирди. У, даставвал бошқа герцагларни устидан назоратни кучайтирди, бунинг учун никох ва бошқа қариндошлик алоқалардан фойдаланди. +ирол таъсирини бутун мамлкатга ёйишнинг иккинчи бир усули епископлик тизими бўлди. Оттом черков билан дўстона алоқа бо\лади. У епископларга кенг миқиёсида иммунитет хуқуқлар берилди ва уларга жуда кўплаб ер улашди. Шундай қилиб, Германияда черков манфаатлари билан далвт манфаатлари бир-бирига чачишиб кетди. Рим папасига деярли бўйсунмай қўйишига олиб келди. Оттом I замонида Эльбанинг нариги томонидаги славянларга қарши кураш янада кучли сурат давом этди. Эльбанининг нариги томонига немиз колонистлари кўчиб келиб ўрнаша бошлади. Уларнинг энг яхши ерларини тортиб олиб, колонист-немисларга берар эдилар. масалан, 955 йилда маркграф Гером славянларнинг 30 га яқин князини ўз хузурига «зиёфат»га чақириб, шу ерда буйруқ бериб уларнинг хаммасини ўлдиртириб юборди. Оттом I венгерларга қарши курашни давом эттирди. 955 йилда Лехи дарёси бўйида (Аугебургга яқин бир жойда) венгерларга яна зарба беришга муваффақ бўлди. шундан кейин венгерлар Германия ерларига хужум қилишни тўхтатдилар. Улар Христианликни қабул қила бошладилар ва немисларнинг таъсирига ўта бошладилар. Лекин Оттом асосий эътиборни шарққа эмас, балки Италиянинг жанубига қаратди, чунки Италия Германия императорининг «дунёга хоким бўлиш» режаларида асосий ўрин тутар эди. Италия X асрдар анча феодаллашган эди. Бу ерда феодаллашиш жараёни Германиядагига қараганда анча илгарилаб кетди. Италияда феодал муносабатлар жуда бошқача бир тарзда ўзига хос хусусиятлар билан бошланди. Лангебардлар ўз даврида Италиядаги қулдорлик тузумининг узил-кесил тугаганлиги шимолий ва ўрта Италия дехқонларининг ахволига ижобий таъсир кўрсатди. Бу ерда дехқонлар бориб-бориб аста асоратга солинган бўлсалар-да, хар-холда бу ердаги крепостнойлик у қадар қаттиқ бўлмади; жумладан бу хол шу нарсада ўз ифодасини топган эдики, дехқонларнинг мажбуриятлари илгаригидек ўзбошимчалик билан бўлмасдан, балки аниқ бир нормага солинган эди. Иккинчи томонидан, Италиядаги шахарлар анча эрта ривожлана бошланганлиги сабабли крепостной дехқонлар шахарларга кетиши, натурал мажбурият пул билан муддатидан илгари тўлаши, эркин сотиб олиши мумкин эди ва х.золар. Италияда крепостной дехқонлар билан бир қаторда крепостной бўлмаган, лекин еридан махрум қилинган дехқонлар кўп эди. Бу дехқонлар феодалларнинг ерларини маълум муддатга ер эгаси билан шартномада кўрсатилган шартлар билан ижарага олар эдилар. Италия феодаллари хам ўзига хос бир ахволда эди. Шахарлар ривожланиб бораётган бир шароитда феодалларнинг бир қисми шахарларга кўчиб бориб, шахарликларнинг таъсирига берилиб кетар эди, шахарда яшаб турган рицарлар аста секин шахарликлар билан чачишиб кетди. X асрда Королинглар хокимияти ўз ахамиятини бутунлай йўқотди. Йирик феодаллар мустақил бўлиб олиб, мутассил ўзаро урушлар банд бўлиб қолган эдилар, бу урушлардан мақсад-анча катта шахарлар ва мамлакатнинг энг мухим савдо йўллари устидан ўз хукмронлигини ўрнатиш эди. Бироқ Италияда черков феодаллари: папалар, археипископлар ва епископлар монистирлар жуда кўп эди. Шундай қилиб, Х аср ўрталарида Италияда жуда хилма-хил ва кескин социал зиддиятлар юз бермоқда эди, бу хол унинг сиёсий тузумига хам таъсир қилмоқда эди. Италия Х асрда сиёсий жихатидан Европада энг тарқоқ бир мамлакат эди, деса бўлади. У жуда кўп мустақил герцоглик, маркизлар, графлик ва эпископларга бўлиниб кетган эди. Папалик тахти хар турли римлик аристократия хонадонлари ўртасидаги найранглар ва урушларга сабаб бўлмоқда эди. Италия жанубий территориясининг бир қисми хали Византияга қарар эди, бир қисмини эса араблар босиб олган эди. бироқ Италия сиёсий жихатидан шундай тарқоқ бўлишига қарамасдан мамлакатда шахар хаёти зўр бериб тараққий этмоқда эди. Италия шахарлари хам Ўрта денгизда византияликлар ва араблар билан савдо қилар эди. Х асрда савдо ва шахарларнинг ахамияти хали жуда кам бўлган Германияга нисбатан Италия герман феодалларига жуда катта бойликларга эга бўлган, зеб-зийнатли ва фаровон мамлакат бўлиб кўринар эди. Шимолий Италия феодалларининг ўзаро уруш-жанжалларига аралашиб, Оттом I Италияга 951 йилда қўшин тортиб борди. У Павия шахрини олди, шимолий Италия князларидан бир нечтасини тор-мор қилиб, Прованс билан Италия қироли Тотарнинг бева қолган хотини-қиролича Аделгойдага уйланади. Германиянинг шимолий Италия таъсири ва герман қиролларининг Италия сиёсати деб аталмиш сиёсати ана шундан бошланади. 961 йилда Оттон Италияга яна юриш қилади. Бу сафар Оттонни йигирма икки ёшлик папа Моами XII ёрдамга чақирган эди, бу папага унинг ўз вассалари-рим баронлари хавф солаётган эди. Карл буюк ўлгандан кейин кучайган ва IX асрнинг ўрталарида диний хокимиятни дунёвий хокимиятдан устун турадиган деган назарияни кўтариб чиққан папаликнинг ўзи эди. Италияда феодаллашув процессининг янада кучайиши муносабати билан қаттиқ инқирозга учраб, қирол хокимиятининг ёрдамига мухтож бўлиб қолган эди. Оттон I Рим феодалларини бостириб, папани тахтга ўтқазди. Бунга минатдорлик билдириб, папа 962 йилнинг бошида Оттонга императорлик тожини кийгизди. Шундай қилиб, «янги империя» тикланди. Шу нарса характерлики, илгари Карл Буюк бўлгани сингар, бу сафар хам Оттон Рим императори деб эълон қилинди (илгари Карл Буюк хам Рим императори деб эълон қилинган эди). Янги империяга «Муқаддас Рим империяси» деб ном берилди. Фақат кейинроқ бориб, XII асрдагина бу иборага икки суд қўшилиб, «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» деб аталадиган бўлди. Деярли бутун Италия устидаг назорат қилиш хуқуқини берадиган императорлик унвонининг қабул қилинишини Оттон ва унинг атрофидагилар энг катта \алаба деб хисобладилар. Хақиқатда эса герман қиролларининг Италиядаги сиёсатида чуқур зиддиятлар бор эди. Италияда немис феодалларига жуда хам нафрат билан қарар эдилар. 964 йилда император Италияда йўқ вақтида вафот этган эди. Иоани XII урушга Оттон томонидан тайинланган янги папани танишдан Рим бош тортди. Кейинги йили Оттон яна Италияга келганда Римни қаттиқ хужум билан қўлга олди. «Абадий шахар» нинг теварак-атрофи ва бутун Рим области жуда қаттиқ таланиб, харобаларга айлантирилди. Италия йилномачиларидан бири бу воқеани қуйидагича тасвирлади: «Шўринг қурсин Рим. +анча-қанча халқлар сени оёқ ости қилиб, эзиб келди. Энди сенга Саксон қироли эга бўлиб олди. Фарзандларинг қилич зарбаларидан халок бўлди. Куч-қувватинг кўкка совурилди. Олтин, кумушларинг ажнабийлар хамёнига солиб олиб кетмоқда». Шу билан бир вақтда Византия билан хам янги императорга қарши эди. улар ўзларининг Италиядаги таъсирини янги келгиндиларга бериб қўйишни истамас эдилар. Оттом I инг ў\ли Византия маликаси Феофаниягауйлантириб, Оттом I Византия билан бўлган муносабатларини бир мунча вақтгача яхшилаб олишга муваффақ бўлди. лекин араблар билан бўлган муносабатлар эса қаттиқ уруш чиқиш хафини солардики, бунга тайёрланиш керак эди. шундай қилиб, император Италия билан тамомила овора бўлиб, Германиянинг ички ишларидан анча четлашиб қолди, Оттон I ўз қироллигининг охирги бир неча йилини хеч қаёққа чиқмасдан Италиянинг ўзида ўтказишга мажбур бўлди. Оттон I нинг ў\ли билан невараси-Оттон II хам, Оттон III хам бутунлай Италиядаги сиёсат билан банд бўлди. Оттон II жанубни қўлга киритишга харакат қилди. У Неаполь билан Тарситни босиб олди. Лекин пировард оқибатида 983 йилги араблар билан бўлган денгиз жангларидан бирида ма\лубиятга учради, орадан кўп ўтмай, Раваниядаги императрица Феафания регент бўлиб, идора қила бошлади. Лекин унинг обўси яхши эмас эди. Император-қирол хокимиятининг заифлашганлигидан фойдаланиб, герман герцоглари ўз князларини бутунлай мустақил хокимлар сифатида идора қила бошладилар. Германиянинг асосий кучи жанубга кетганлигидан фойдаланиб, 983 йилда бошлаб славянлар-бодричлар билан лютичлар-герман феодалларига қарши қўз\алон кўтардилар. Ундан кейинги йилларда улар немисларни яна Яльба дарёсининг нариги томонига бутунлай суриб чиқардилар. Лекин Италияда хам герман феодалларининг ахволи унча яхши эмас эди. Италия ахолиси чет элликларнинг хокимиятига душманлик назари билан қарар эди. 997 йилда Римда Оттон III га қарши жуда катта фитна уюштирилди. Фитна фош этилди ва асосий фитначилдар қатл қилинди. 1001 йили Оттон Ш ўзининг асосий резиденцияси Римда бутунлай қолиш учун Германиядан Италияга келди. Шундан кейин Оттон Ш Римда қолишдан қўрқиб, Равеннага кўчиб борди, орадан кўп ўтмай (1002) вафот этди. Шундай қилиб, Оттон Ш нинг буюк давлатчилик плани тамоман барбод бўлди. Саксония сулоласига мансуб бўлган охирги император Герих II (1002-1024) анча эхтиёткорлик билан сиёсат юргизди. У Италиядаги катта феодаллар ва шахарликларнинг ўзига вассал қарамлиги билан кифояланди. Ўзи эса Германияда яшаб, хар турли ён беришлар билан герман герцагларини ўзига итоат эттиришга харакат қилди. 1024-1025 йиллар даврида Германияда иккинчи бир махаллий бир махаллий династия Франкония герцогларининг династияси идора қилди. Франкония Саксониядан кейин иккинчи ўринда турган энг катта герцоглик бўлиб, унда рухонийлар, епископлар ва монастирларнинг жуда кўп ерлари, кўпдан-кўп рейиллик рицарлар, савдо ахамиятига эга бўла бошлаган жуда кўп Рейи бўйи шахарлари бор эди. дастлабки вакиллари Комрат II (1024-1039) ва Генрих III (1039-1056) бўлган янги династия даставвал рицарларга суянди. Конрат II император рицарлари сонини кўпайтиришга айниқса қаттиқ харакат қилди, бу рицарлар лехларни бевосита қиролнинг ўзидан олар эдилар. Генрих Ш Чехияч кнчзи славян Бретиславнинг ўзига вассал тарзида қарам қилиб олди (1014). У Польша билан Венгрияга хам ўз таъсирини ўтказди. Генрих Ш кўпайиб бораётган рицарларга таяниш билан бирга, ўз иттифоқчиси бўлган черков хизматларидан фойдаланишни хам давом эттирди. Лекин Франкония сулоласи идора қила бошлаган даврда империянинг юксалиши ва марказлаштириш сохасидаа эришилган баъзи муваффақиятлар дунёвий ва рухоний зодагонлар ўртасидаги кураш натижасида барбод бўлди. Генрих Ш нинг ў\ли Генрих IV замонидан (1056-1106) император билан папалар ўртасида узоқ давом этган қаттиқ кураш бошланди, бу кураш герман феодалларининг Италиядаги босқинчилари авантюралари натижасида о\ирлашиб кетди ва бу хол оқибат натижада император хокимиятини заифлаштириб юборди. XI асрнинг ўрталарида католик черкови алохида бир холатда эди. бир томондан, бу вақтда черков ўз таъсирини бутунғарбий Европага ёйган эди. XI асрда Скандинавия халқлари, Венгрия, Польша христианликни узил-кесил қабул қилди. Пиреней ярим оролининг анчагина қисми мусулмон арабларнинг хумронлигидан холис бўлган эди. Черковнинг Европадаги жуда кўп ерлари бор эди. Уни бир марказдан туриб, Рим папаси бошқарар эди. католик черковининг идеологлари IX асрдаёқ, черков хокимиятидан юқори туради. Папалар одатда Рим рухонийлари ва Рим дунёвий зодагонлари томонидан сайланар эди. котолик черковнинг ерлари кўп эди, лекин бу ерда дунёвий хокимиятнинг лени деб хисобланар эди. Черков доираларида бир харакат вужудга келиб, бу харакат юқорида ўтилган зиддиятларни хал қилишни, папанинг черков устидан бўлган хокимиятини кучайтиришни ва черковнинг ўзини дунёвий хокимиятдан мустақиллигини оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу кайфиятларнинг ифодачиси Клюний монастирининг монархи бўлди, монастирБургундияда энг катта монастир эди. Гильдербранд номли итальян бир гурух хамфикрлари билан 25 йил давомида папа куриясида бир нечта папа даврида рахбарлик мавқеини эгаллаб олди. Пировардида Гильбранднинг ўзи папа бўлиб, Григорий VII (1073-1085) деган ном олди. Григорий VII хар қанақа келишини хам ёмон кўрадиган, мустахкам иродали, ўжар фанатик киши бўлиб, теократик идеяларни тамом ўзлаштириб олган эди. Григорий VII бир қанча мухим реформалар ўтказда унинг бу реформалари котолицизм марказлаштириш ва жипслаштиришга ёрдам берди. Хаммадан бурун унинг таклифига мувофиқ 1059 йилда папа сайлашнинг янги тартиби жорий қилинди. Кординалларнинг сайл йи\илиши конклав деб аталар эди. Григолрий VII декрет чиқариб, цолибат жорий қилди, яъни барча рухонийларнинг қора рухонийларнинг хам, оқ рухонийларни хам, яъни барча кишиларнинг, шу жумладан, епоскопларнинг хам уйланмаслиги мажбурийдир деган тартиб жорий қилди. Нихоят 1075 йила Григорий VII янги сайланган епископга албатта узук ва хасса шаклида император ёки кароль томонидан берилиб келган дунёвий инвеститурани бекор қилиш тў\рисида декрет чиқарди. Шу вақтдан бошлаб инсететурани-рухонийларни вазифага тайинлаш ёрли\ини фақат папанинг ўзигина берадиган бўлди. Рим черковининг юқорида айтиб ўтилган реформаларидан дастлабги иккитасининг амалга оширувига шу нарса имкон бердики, Бу вақтда император Генрих IV бунга қаттиқ норозилик билдирди, папа билан император ўртасида кураш бошланиб, бу кураш деярли ярим аср давом этди. Император билан ўртасидаги курашнинг кескинлашув сабаблари тушиниш учун императорнинг ўзининг 7о йилларда Германияда олиб борган сиёсатини билиб олиш керак Гених IV қаттиқ қўл ва шухратпараст қирол эди. Отаси Генрих III сингари бу хам феодал задогонларнинг ўзбошимчалигини жиловлашга харакат қилди.Генрих IV Саксонияни бўйсундиришни ўз олдига энг биринчи сиёсий вазифа қилиб қўйди. Уғарбий Саксонияда янгидан-янги император қасирлари қуришни давом эттирди. Саройини шу ерга кўчириб олди ва босиб олинган мамлакатда қандай хўжайинлик қилган бўлса, бу ерда хам шундай хўжайинлик қилди.Император Саксониянинг бой ўрмонларини тортиб олиб, ўз мулкига айлантира бошлади. Анча қисми хали эркин бўлган саксон дехқонларига жуда о\ир император соли\и солинди. Саксонияга суқилиб кириб борётган Франк ва Швабия феодаллари улар дехқон жамоалига зулм қилувчи ва уларни эзувчи асосий золимлар деб хисобладилар. Тў\ри вақтда Саксония задагонлари хам крепастной феодалларига айлана бошлаган эди. Лекин императорга, епископларга ва манастирларга қараганда Саксония феодалларининг ерлари бир мунча кам эди. Шунинг учун хам Саксонияда 1073-1075 йил қўз\алон кўтарилди. Генрих IV нинг ўзи хам қўз\алончилар қўлига аср тушишига сал қолди. Саксония задагонлари императорга қарши уруш харакатларини сустлик, бўшанглик билан олиб борди. Генрих IV эса буларнинг хаммасидан жуда усталик билан фойдаланди. 1075 йил ёзнинг бошлаорида у бир қисми императорнинг Франкониялик рицарларидан бир қисми Швабия то\ликларидан иборат бўлган катта қўшин билан тор-мор қилинди. Дехқонларга қўшилмай ўзларича алохида жанг қилган сакс феодаллари хам ма\лубиятга учрадилар. Лекин улар дехқонларга қараганда оз талофат кўрдилар. +ўз\алончи дехқонлар ма\лубиятга учраш натижасида жуда катта талофат кўрдилар, улардан бир неча минг киши халок бўлди. 1075 йилнинг иккинчи ярмида Генрих IV Саксонияга бутунлай хўжайин бўлиб олди. Саксония яқин орада Франкияга қўшилиб кетгандай кўринган эди. Генрих IV сакслар устидан \алаба қозонгач, ўзини Григорий VII га нисбатан хам хужум сиёсати юритиш учун етарли даражада кучга эгаман, деб хис қилди. Бироқ императорнинг папага қарши кураш олиб бориши осон бўлмайди. Императорнинг тарафдорлари кўп эди, уни йирик феодалларнинг бир қисми. Епископларнинг кўпчилиги, монастирларнинг бир, рицарлар, Рейн бўйидаги шахарлар қўллаб-қувватлар эди, лекин императорнинг душманлари хам оз эмас эди; йирик феодалларнинг кўпчилиги, монахлик қилувчи рухонийларнинг кўпчилиги, итальян ва қисман немис епископлари, Италия шахарларининг бир қанчаси унга душман эди. Генрих Ivли холга тушиб қолди. Унда папа билан муросага келишдан бошқа илож қолмади. Император 1077 йили Италияга келиб, бир нечта мулозимлари билан бирга 25 январда Капосса қасри (Тосканада)га борди. Григорий VII ўша вақтда ш қасрда эди. Тавба-тазарру қилувчи гунохлар либосида, яланг оёқ холда император уч кунгача Каноса дарбозаси олдида турди. Шундан кейингина, нихоят, папа уни ўз хузурига киритди ва унинг гунохини бир қанча писандалар билан «кечирди». Шундай қилиб, Капесса дунёвий хокимиятни черков хокимияти олдида ер ўпиб бош эгиш тимсоли бўлди. лекин Какоса мустахкам тинчлик ўрната олмади. Генрих IV феодаллар лагеридаги келишмовчиликлардан фойдаланиб, орадан кўп вақт ўтмай, папа билан яна кураш бошлади. Шундан кейин Григорий VII князларни императори .....қасамидан халос этиб, уларга дархол янги император сайлаб олишни таклиф этди. Феодаллар томонидан сайланган Рудольф Швабский Генрих IV га қарши уруш бошлади. Лекин сал фақт ичида жанглардан бирида (1980) халок бўлди. шундан кейин Генрих IV қамал холатига тушиб қолди. Папа васалари бири бўлган..... норманларнинг ёрдамига келиб, Григорий VII ни асир тушишидан қутқариб қолди. Орадан кўп вақт ўтмай (1085 йилда) ўша ерда ўлди. Генрих V қироллик қилган даврнинг охириги вақтларидагина, 1122 йилда, у билан Каллист I ўртасида Ворме конкордати деб ном олган келишув шартномаси тузилди. Ворме конкордатида епископларнинг рухонийлар томонидан сайланиши принцип қилиб белгиланди. Шу билан бирга. Германияда сайловлар императорнинг ўзи ёки унинг вакиллари иштирокида ўтказиладиган бўлди. Бургундия билан Италияда эса епископ сайлашда императорнинг қатнашиши кўзда тутилмади. Сўнгра император папа билан бўлган кураш вақтида ундан тортиб олинган черков мулкини қайтариб беришни ваъда қилди. Инвестуранинг ўзи эса конкардатга мувофиқ икки қисмга бўлинди-бир қисми черков инвеститураси бўлиб, буни черков берадиган бўлди, иккинчи қисми дунёвий инвеститура бўлиб, буни император шу билан ўзининг епископлар устидан сеньорлик хуқуқини таъкидлади. Инвеститура масаласидаги ён беришдан ташқари, конкордатга императорга ноқулай бўлишга қарамай, Григорий VII амалга оширишга бошқа реформаларга хам папага индамай ён берилган.
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1454
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |