Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА хИНДИСТОН

ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ХИНДИСТОН.
1. Гупта давлати.
2. Гупта даврида Хиндистоннинг ижтимоий тузуми.
3. Маданиятнинг равнақ топиши.
4. Хинд динининг эволюцияси.
5. Гупта давлатининг тугаши. Харши давлати.
6. Феодал муносабатларнинг янада ривожланиши.
7. Хиндистонга араб ва туркларнинг кириб келиши. Дехли султонлигининг тузилиши.
 IV асрнинг бошларида Хиндистон бир неча ўнлаб майда ва йирикроқ давлатлардан иборат бўлиб, бу давлатлар тепасида кичик-кичик подшолар-рожалар турар эди, улар хукмрон табақаларга-брахманлар табақасига (кохинларга) ва кшатрийлар табақасига (харбий зодагонларга) суянар эдилар. 320 йилда шимолий Хиндистоннинг шундай рожаларидан бири Чандрагупта I (320-340) теварак-атрофидаги подшоларни ўзига бўйсундириб, Ганг дарёси хавзасида хийла катта бир давлат тузди, бу далат Гупта давлати деб аталиб, VI асрнинг бошларида яшади. Чандрагупта I нинг ворислари замонида,-улардан айниқса Самудрагупта (340-380) ва Чандрагупта II (380-414) ўзларининг истилолари билан маххур эдилар,- Гупта давлати Ганг дарёсининг қуйи оқимини хам, то унинг денгизига қуйиладиган жойигача, шунингдек, Декан ясси то\ларининг бир қисмида то Нарбат дарёсигача бўлган ерларни ўз ичига олар эди. Гупта давлатининг пойтахти Паталипутра шахри эди. 
 Гупта подшолари Сосонийлар Эрони билан қиз\ин қиз\ин савдо-сотиқ олиб борди ва маданий алоқа қилди. Улар Хиндистоннинг шимолий чегараларини Ўрта Осиёлик қабилаларнинг хужум хавфидан узоқ вақтгача сақлади. Гупта даврида Хиндистон иқтисодиё ва маданий жихатидан жуда юксалди. Хозирги Хиндистонда энг кенг тарқалган Хиндуизм динининг вужудга келиши хам ўша давр билан бо\ланганди.
 Гупта даврида Хиндистоннинг ижтимоий тузуми асосан хали қулдорлик характерини сақлаб қолган эди. +уллар турли ирригация ва қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалигида хамда кўпдан-кўп хизматкор ва малай сифатида уй-рўз\ор ишларида кенг фойдаланилар эди. +уллар Осиёдангина эмас. хаттоки Африкадан хам келтирилар эди. Хинд жамиятида қулдорликка хос аломатларнинг мавжудлиги ахолининг касталарга (табақаларга) қараб бўлинишида хам намоён бўлган эди. Бу бўлиниш Гупта даврида хам сақланиб, янада ривожланмоқда эди. +адимий касталарнинг тўрта асосий тури-брахманлар (кохинлар), кшатрийлар (жангчилар0, вайшиялар (дехқонлар, хунармандлар, савдогарлар) ва шудралар (собиқ қулларнинг ва хар тоифадаги қарам кишиларнинг энг паст табақаси бўлиб, булар киши хазар қиладиган ишларни бажарувчи кишилар эди)қхали жуда қадим замонларда таркиб топган Хинд жамияти социал структурасининг турли босқичларни ифода этади. Ўрта асрнинг бошларида хинд касталари анча эволюционлашди, Брахманлар ва кшатриялар кохин ва харбий табақаларга айланиб кетдилар, давлат хокимияти уларнинг қўлида эди, шу билан бирга улар жуда кўп қуллари бўлган энг йирик ер эгалари эдилар. Иккинчи бир ўртача ва паст даражадаги касталар вақт ўтиши билан майдалашиб бордилар. Гупта даврида касталарнинг миқдори бир неча ўн турдан ошди. Жамиятнинг шудрага оид энг тубан кастаси «хазарли кишилар» деб аталар эди, чунки улар олий каста вакилларига яқинлашса, бу олий зотларнинг гўё харом қилади деб хисобланар эди.
 Энг паст касталарнинг хақ-хуқуқсизлиги, хўрланиши, қулдорлик тузумининг идеологиясини энг ёрқин ифодаси эди, қулдорлик тузуми даврида кишилар бир томондан, тўла хуқуқли, эркин қулдор хукмронларга, иккинчи томондан, бутунлай хақ-хуқусиз, хўрланган, задаланган қулларга ёки шуларга ўхшаб кетадиган кишиларга бўлинар эди.
 Аммо Хиндистондаги қулдорлик тузумининг яна бир характерли хусусияти шу эдики, ривожланган қулдорчилик ва эксплуатациянинг қулдорлик системаси билан бир қаторда \оят катта иқтисодий ахамиятга эга бўлган жамоа жехқончилиги хам доим мавжуд ўблиб, яшаб келмоқда эди. +ишлоқ жамоаси қулдорлик тузуми даврида хам, кейинчалик бориб, феодализм даврида хам хинд жамиятининг -уйи социал-иқтисодий ячейкаси бўлиб хизмат қилди, бу жамият шу ячейка устига қурилган эди. Хиндистоннинг ижтимоий хаётида қишлоқ жамоасининг ахамиятини кичкина-кичкина марказлари ташкил қилиб, шу марказлар саноат билан қишлоқ хўжалиги ўртасидаги хонаки алоқа асосида яшайди. Хар бир қишлоқнинг маълум миқдорда экинзор ери ва яйлови бор эди. Хар бир қишлоқнинг тепасида оқсоқол ва яна бир неча мансабдор кишилар турар эди. +ишлоқ жамоаси бир неча ёки бир неча юз оиладан иборат бўлиб, хунармандликнинг қишлоқ хўлиги билан қўшилишига асосланган бошлан\ич ишлаб чиқариш ячейкасини ташкил қилар эди. Бу оилада жамоалар хонаки саноатга асосланган бўлиб, унда қўлда тўқиш, қўлда йигириш, қўл кучи билан ер ишлаш усулига алохида бир тарзда бир-бирига қўшилиб кетган эди,-бундай қўшилиш бу жамоаларнинг хар қайсисини ўзига мустақил тусга киритиб қўйган эди. Гупта подшоларнинг иқтисодий қудрати биринчи навбатда худди анашу бехисоб дехқон жамоаларини эксплуатация қилишга асосланган эди.
 Бироқ Гупта даври қулдорлик системасининг тушкунликка юз тута бошлаганлиги билан тавсифланади. +улдорлик тузуми элементлари ташкил топаётган эди. ғарбий Европа ва Араб халифалиги мамлакатларида кўрганимиздек, феодал жамиятнинг негизи бўлган жуда кўп сонли жамоа дехқончилигининг мавжудлиги хинд жамиятига қулдорлик тузмидан феодал тузумига ўтишни енгилаштирди. Гупта даврида қулчилик тугатилиб, феодализм ту\ила бошлаганлигини бир қанча фактларда кўриш мумкин. +уллар тезқтез эркин қўйиб юбориладиган ва муайян хизматларни ўташ шарти билан уларга унча катта бўлмаган ер участкалари ажратиб бериладиган бўлди. Подшо хўжалигидаги ерларнинг хаммасида хам қуллар ишламас эди, бу ерларнинг талай қисми хосилнинг бир қисмини подшо хўжалигига топшириш шарти билан ижарага берилар эди. Майда ижарачиликка ўтилишига сабаб манбаларнинг кўрсатишича, қулларнинг етишмаслиги эди. Шу билан бир вақтда қишлоқ жамоасининг ўз ичида мухим процесслар юз бермоқда эди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши ва ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашиши натижасида кичикроқ оиланинг кучи билан хам хўжалик юритиш мумкин бўлиб қолди. Катта оилалар майда-майда оилаларга бўлиниб кетди, катта оилага қарашли чек ерлар хам парчаланиб кетди, бунда тўн\ич ў\илга укаларига қараганда ер кўпроқ ажратиб берилар эди. Оддий жамоачиларнинг бир қисми хонавайрон бўлиб, жамоанинг анча бойроқ аъзоларига қарам холига тушиб қолар эди, буларнинг жуда кўп мол хайвонлари ва мехнат қуроллари бўлиб, хонавайрон бўлган жамоачиларни эксплуатация қилар эди. Буларнинг хаммаси  
оқибат натижада феодал қарамлиги муносабатларининг ўрнатилишига олиб келар эди.
 Гупта давлати даврида маданият аввало, классик монументал архитектуранинг ривожланиши билан тавсифланади, бу даврда жуда кўп ибодатхона ва саройлар қурилган эди. гупта даврида қурилган биноларнинг кўпи кейинчалик хорижий истилочиларнинг Хиндистонга қилган хужумлари натижасида вайрон қилиб ташланган эди. лекин хар холда ўша даврдан сақланиб, қолган баъзи бир биноларга қараб, уларни жуда мохирлик билан қурилганлиги тў\рисида тасаввур хосил қилиш мумкин. Масалан, бахайбат яхлит тошларнинг ичини \ор қилиб ўйиб ишланган Эллара ва Ажанта ибодатхоналар ичида қадимий хинд ва будда афсоналаридан олиб ишланган хайкаллар бенихоя кўп бўлиб, буларда кишиларнинг фигуралари ифода этилган. Бу фигуралар ўзининг гўзаллиги ва улу\ворлиги билан кишини хайратда қолдиради. Ибодатхона деворлари хилма-хил суратлар билан безатилган. Гупта давридаги рассомлар ва усталар, металлга пардоз беришда юксак санъат чўққиларини эгалладилар. Бизнинг эрамиздан аввалги IV асрнинг охири ва V асрнинг бошларида қуйма темирдан ишланган устун хозирга қадар Дехлида сақланиб келмоқда, у қарийб бир ярим минг йил давомида очиқликда жазирама қуёш ва ём\ирлар остида қолиб кетганлигига қарамай, уни хатто занг хам босмаган.
 Гупта даврида хинд фани катта муваффақиятларга эришди. Бир қанча хинд мунажжим (астроном)ининг номи Хиндистондагина эмас, унинг ташқарисидаям машхур эди. Булар орасида V-VI асрларда яшаган, грек фани ва астрономияси билан таниш бўлган Арьябхата, Варахамихира ва Брахмагупта айниқса ажралиб туради. Хиндистонда бу даврда тиббиёт, айниқса ўтқгиёхлар билан даволаш жуда ривож топган эди.
 Адабиёт, поэзия ва драма сохасида Гупта даври ўзидан кейинги кўпгина авлодлар учун таклиф бўлиб хизмат қиладиган жуда юксак намуналарини қолдирди. IV аср охири ва V асрнинг биринчи ярмида ўтган гениал хинд ноири Калидасанинг асарлари айниқса катта ахамиятга эга бўлган. Калидаса қахрамонлик темаларидан бир нечта достон хамда мифологик ва тарихий мавзуларда кўп драмалар ёзди. «Алқишланган Шакунтала» драмаси айниқса катта донг қозонди, бу асарда нихоятда назокатли ва шу билан бир вақтда ўз йўлида жуда о\ир машақатли тўсиқларни енга олган жўшқин жасоратли оддий хинд аёлининг ажойиб образи берилган. Бу асарғарбий Европага 1789 йилда маълум бўлиши биланоқ қадимий хинд адабиётига жуда катта қизиқиш уй\отди. Калидаса ўз қашрамонларини қисман классик китоб тилида-санскритда, қисман турли махаллий лахжаларда гапиртиради, бу эса ўша даврдаги Хиндистон ахолисининг этник жихатидан хилма-хил бўлганини кўрсатади. Калидасанининг асарлари хозирги вақтда дунёдаги асосий тилларнинг хаммаси таржима қилинган.
 Гупта замонида хиндларнинг хукмрон дини брахманизм бўлиб, бу дин учта асосий худо-Брахма, Вишну ва Шива бор деб таълим бериш билан бирга жуда кўп бошқа худолар хам бор эди; бу худолар табиат кучларининг барча турли-туман форма ва кўринишларининг ифодаси эди, одамлар, хайвонлар, ўсимликлар, хар хил жонсиз нарсалар-санамлар ва хаказолар илохийлаштирилар эди. Брахманизмнинг дабдабали маросимлари ва укчли кохинлари бўлиб, бу кохинлар наслдан-наслга ўтадиган алохида бир табақа эди. Бироқ брахманизм билан бир қаторда унинг ўз ичида бошқа бир дин-буддизм хам пайдо бўлиб, кўп тарафдор ортирди (бу дин эрамиздан олдинги V асрдаёқ пайдо бўлган эди). Бир вақтлар буддизм энг қадимги дин бўлмиш брахманлар динини хатто енгаётгандек хам бўлиб кўринар эди. Гупта подшоларининг кўпи буддизмга хомийлик қилди. Бироқ, пировардига, брахманизм енгиб чиқди, лекин шу билан бирга у янги тус-хиндуизм тусини олди. VI ва VII асрларда узил-кесил ташкил топган хиндуизм ўзининг кўпдан-кўп эски мажусий худоларини батамом сақлаб қолди. Лекин шу билан бирга у, буддизмдаги диний диний фалсафасининг баъзи элементларини, унинг ёмонликка қаршилик қилмаслик, тарки дунё қилиш, киши ўлгандан кейин жоннинг бошқа нарсага ўтишига ишониш ва х.золар тў\рисидаги таълимотини хам ўзига сингдириб олди. Буддизм дини Хиндистон ташқарисида- Хитой, Хинди-Хитойда, Индонезия, шунингдек Мў\илистонда, Тибетда ва қисман Ўрта Осиёда (Туркистонда) кенг тарқалди. Хиндистоннинг ўзида буддистлар хийла оз қолди. 
 Гупта давлати VI асрнинг бошларига келиб тугади. У V асрдаёқ тушкунликка учрай бошлаган бўлиб, бунинг асосий сабаби мехнаткаш омма ахволининг о\ирлиги эди. Хукмрон сифнлар хаддан ташқари зеб-зийнат ичида яшади; дехқонларга о\ир солиқлар солинди, улар ўзлари етиштирган хосилнинг кўп қисмини солиққа тўлашга мажбур эди; ахоли давлат фойдасига узлуксиз равишда турли хил ишларни бажаришга мажбур қилинди. мана шуларнинг хаммаси хинд дехқонларининг холдан кетказди ва қишлоқ жамоалари экономикасини вайрон қилди. Мехнаткашлар ўртасида норозилик ту\илагнлиги аломатлари Гупта замонидан қолган адабий ёдгорликларда кўп учрайди. Гупта подшолигига узил-кесил зарба берган нарса кўчманчи эфталитлар, яъни оқ гуннларнинг бостириб кириши бўлди, улар V асрнинг охири VI асрнинг бошларида Шимолий чегарани ёриб ўтиб, Шимолий Хиндистоннинг кўпига шахар ва қишлоқларнинг нихоятда вайрон ва хароб қилиб ташланди. 530 йилда оқ гуннлар подшо Гуптанинг вассали рожа Ясодхарма томонидан тор-мор қилинди. 
 Гуннларни енгандан кейин, Ясодхарма Гупта династиясига итоат қилишдан бош тортиб, ўзи махарожа унвонини олди. Лекин унга Гупта давлати территориясининг фақат бир қисмигина буйсунди.
 VII асрнинг бошларида Харша (606-647) давлати бирмунча вақтгача юксалиб борди. Харша Канаужа князлигининг рожаси эди, чўнгра у бутун Шимолий Хиндистонни ўзига бўйсундирди. Харша давлати ганг дарёси водийси бўйлаб Шарқий Панжобдан то Бенгалия қўлти\игача бўлган территорияни ўз ичига олди. Марказий Хиндистоннинг князлари хам Харшага вассал қарамликда эди. хаммаси бўлиб, 40 тача князь унга қарам эди. Харша империяси узоқ умр кўрмади. Унинг хокимияти феодаллашув процессининг кучайиши, ўз вассаллари-рожалар қудратининг тобора бориши натижасида заифлашди№ бу рожалар пировардида бутунлай мустақил бўлиб, марказга итоат қилмай қўйдилар. Харша вафотидан кейин унинг давлати парчаланиб кетди, узоқ вақтгача Хиндистон чет эл босқинчиларига қаршилик кўрсатолмайдиган тарқоқ бир мамлакат бўлиб келди. Канауж шахри-хали VIII-X асрларда хам Шимолий Хиндистоннинг пойтахтлиги ахамиятини сақлаб қолган эди, аммо унинг махаражлари мана шу юз йилликлар давомида Хиндистонга доимий равишда хужум қилиб келаётган ташқи душманларнинг шимолда яшовчи турли хилдаги қабилаларнинг босқинини қайтариш ўрнига, кўпроқ Хиндистоннинг ичидаги ўз рақобатчиларига қарши кураш олиб бориш билан овора бўлдилар. 
  VI-VII асрларда Хиндистонда феодал муносабатлар янада ривожланди. Феодаллашув процессининг тезлашувида Шимолий Хиндистоннинг (Гупта подшолари давлати қулагандан кейин ва иккинчи марта Харша давлати тугагандан кейин) сиёсий жихатдан парчаланиб кетиши катта роль ўйнади, ўнлаб майда князликлар вужудга келди, бу князликларнинг князлари йирик ер эгалари эди. улар қишлоқ жамоаларини ўзларига бўйсундириб олиб, қаттиқ эксплуатация қилдилар. Буюк князлар-махаражлар ва вассал князлар, уларга қарам князлар-рожалар бўлар эди. унисида хам бунисида хам уларга қарам профессионал жангчилар бўлиб, уларга харбий хизмат ўтаганликлари учун ер участкалари инъом қилинар эди. Жамна билан Гнанг дарёлари ўртасида бу хилдаги хинд рицарлари айниқса кўп эди, шимолдан хужум қилиб бостириб кириш хавфи бу ерда анча кучли эди. бу ерларда вужудга келган жуда кўп сонли рицарлилар табақаси ражпутлар (айнан таржимаси «шох фарзандлари») деган ном олдилар. Бориб-бориб ражпутлар қадимий харбий табақа бўлган кшатрийлар билан аразлашиб кетди.
 Феодаллар ер эгалигининг ривожланишида хинд ибодатхоналари анча катта роль ўйнади. Хинд кохинлари жуда катта ерларга эга эдилар, уларнинг қўллаб-қувватлашига мухтож бўлган князлар жуда кўплаб ер улашиб берганлиги учун бу ерлар кейинги юз йилликларда янада кўпайиб борди. баъзи ибодатхоналарнинг 1000, хатто 1500 қишло\и бўлар эди. Жамоачи дехқонлар хосилнинг катта қисмини ибодатхоналарга тўлар эдилар ва ибодатхона уларни суд қилиш хуқуқига эга эди.
 Хиндистонга VII асрнинг охирида Эрон ва Аф\онистонни босиб олганларидан кейин, араблар Хиндистонга бевосита қўшни бўлиб қолди. Бундан ташқари, Хиндистонга араблар денгиз билан, яъни Форс қўлти\и билан бориб Хинд океанидан хам хужум қила олар эди. 712 йилда Умавийларнинг саркардаларидан бири Мухаммад ибн +осим, Басрадан сузиб бориб. Хиндистондаги Синд мамлакатини босиб олди. Лекин орадан бир неча ўн йил ўтгач, араблар Хиндистондан бутунлай сиқиб чиқарилди. Ислом динининг тар\иб қилинишига хиндлар душманлик назари билан қаради, чунки ислом динини улар чет эллик босқинчи ва талончилар дини деб хисоблади, хиндуизм эса ислом динига қарши «миллий» дин эди.
 Мусулмонлар хужуми фақат XI асрнинг иккинчи ярмидагина қайтадан бошланди, бу сафарги хужум илгариги хужумдан қаттиқ бўлди. бу хужум учун энг асосий замин ту\дириб берган нарса шу бўлдики, кучли ва урушқоқ турк-эрон давлати-/азнавийлар давлати вужудга келган эди. (бу давлатнинг номи пойтахт бўлмишғазна шахрининг номидан олинган эди). Султон Мухаммадғазнавий (998-1030) шарқий Эрон ва Аф\онистон ерларини, 101 йиладан эътиборан эса Амударёнинг бериги томонидаги ерларни, яъни Бухорони хам ўз қўл остига киритиб олди.
 Подшолик даври мобайнида у, шимолий Хиндистонга ўн етти марта юриш қилди. Хиндистон шахарлари мусулмонлар томонидан нихоят даражада қаттиқ таланди. Мухаммадғазнавий бу юришлардан шимолга ўн минглаб эркак ва аёлларни асир қилиб хайдаб кетди, мамлакатни, айниқса хинд ибодатхоналарини талаб, карвон-карвон олтин, кумуш, қимматбахо тошлар олиб кетди.ғазна шахри мухташам бинолар билан безалди, бу биноларнинг кўпини Хиндистон устиворлари солган эди. 1030 йилда Махмудғазнавий ўлган вақтда унинг империяси амударё қир\оқларидан тортиб, то Ганга дарёсигача борган, бутун Хинд дарёси хавзасини хам ўз ичига олган эди. Лекин унинг пойтахти Хиндистондан ташқарида эди. Хиндистон Махмудғазнавий учун бўйсундирилган бир вилоятгина эди. Шундай бўлса-да, Хиндистоннинг шимолига жуда кўп мусулмонлар - хуросонликлар, турк ва аф\онлар бориб ўрнашди. Шимолий - Шарқий Хиндистон (хозирги Покистон) ахолисининг бир қисми ислом динини қабул қилиб, бора-бора истилочилар билан аралашиб кетди.
 XII аср охирларида Хиндистонгағазна истилочилари иккинчи марта хужум қилди. 1175 йилгағазна хокими Мухаммад Гурий Панжобга бостириб кириб, уни эгаллагач, шарққа қараб силжишни давом эттирди. 90 йилларда у Жамна билан Ганг дарёлари ўртасидаги бутун ерларни, сўнгра эса Бенгалияни босиб олди, Гурий вафотидан (1206 йилдан) кейин унинг ноиби +утбиддин Ойбекғазнадан ажралиб чиқиб, Хиндистоннинг шимолида (хозирги Хиндистон республикасининг пойтахти Дехлини марказ қилиб) мустақил давлат тузди. Янги давлат пойтахт шахарнинг номи билан Дехли султонлиги деб юритиладиган бўлди. 


Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 2002 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика