Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

III-VII АСРЛАРДА ЭРОН
III-VII АСРЛАРДА ЭРОН.
1. Сосонийларнинг идора қила бошлаши.
2. Сосонийлар давридаги Эроннинг иқтисодий ва ижтимоий.
3. Халқ щаракати. Мони, Маздакийлар.
4. Хисрав I Ануширвоннинг идора қилиниши.
5. Хисрав I нинг ташқи сиёсати.
6. VI асрнинг ощири VII асрнинг бошларида Сосонийлар давлатининг тушкунликка учраши.
7. Эроннинг араблар томонидан истило қилиниши.
 226 йилда Эронда (Персияда) щокимиятни Сосонийлар династияси ўз қўлига олди, бу династия замонида Эрон яна кучайди ва эронликлар, жумладан, Византияга қарши кўп марта қаттиқ уруш олиб борди. бу династияга асос солган киши Эроннинг жанубидагпи Форс вилоятининг князларидан бири Ардашир (226-242) бўлди; Ардашир бу вақтгача идора қилиб келган Аршакийларнинг Парфия династиясини йиқитиб, унинг ўрнига ўз династиясини ўрнатди. Ардашир Заратуштра (Зороастр) мазхабидаги эътиборли рущонийлар ёрдами билан хокимиятни ўз қўлига олди. Янги династия Ардаширнинг бобоси Сосоннинг номи билан юритилди, Сосон шу мазщабнинг маги (кохуни) эди. «Подшо тахти-мещробнинг таянчи, мехроб-подшо тахтининг таянчи» деган машщур гапни Ардаширнинг ўзи айтган дейдилар. Йирик зодагонларга қарши курашиб, сосонийлар ўрта ва майда ер эгаларига щам суянишга щаракат қилдилар. Эроннинг жанубий ва шарқий қисмидаги щали ўз эркинлигини сақлаб келаётган кўп қабилали дещқонлар Сосонийларга узоқ вақтгача асосий щарбий кучлар етказиб бериб келди.
 Парфия подшолиги тарқоқ бир подшолик эди, унда щар бир областнинг хокими ўз вилоятининг меросхўри бўлиб, подшо билан фақат васаллик муносабатларида бўлар эди, бунга қарама-қарши ўлароқ, Сосонийларнинг янги эрон подшолиги анча марказлашган давлат эди. уларнинг замонида мамлакат 18 та сатропликка бўлинган эди., буларнинг тепасида губернаторлар турар эди, булар подшо томонидан тайинланиб, бошдан-оёқ подшога бўйсунар эдилар.
Сосонийлар давлат молиясига катта эътибор берди. Улар ащолига турли-туман ер ва жон солиқларини солар ва бу солиқларни йи\иб олиш учун амалдорлар сонини кўпайтирар эдилар.ғарбда Византияга қарши ва шарқда ўрта осиёлик щар турли кўчманчи қабилаларга қарши узлуксиз уруш олиб борганлиги сабабли, Сосонийларнинг катта қўшини бўлиб, бу қўшин қисман отлиқ аскарлардан, қисман эса дещқонлардан тўпланган кўпдан-кўп пиёда аскарлардан иборат эди. Зодагонларнинг айрим намоёндалари томонидан кўрсатилган қаршиликни Сосонийлар щаддан ташқари шафқатсизлик билан бостирар эдилар, лекин подшолар сиёсати зодагонлари ва хокимлар табақасининг манфаатларига унча тў\ри келмаганидан, уларнинг бирлашиб туриб подшоларни тахтдан йиқитган, ўлдирган холларда щам тез-тез бўлиб турар эди.
 Янги династиянинг пойтахти расман қадимги Ащамонийларнинг пойтахтларидан бири-Персеполь эди. Лекин Месопатамияда узлуксиз уруш олиб борганлиги туфайли, подшо одатда Тигр дарёси бўйидаги чегара шащар-Ктесифонда турар эди. щақиқатда шащаншощнинг (шохлар шощи) пойтахти шу шащар эди.
 Сосонийлар даврида Эрон иқтисодий жищатидан тараққий топган бир мамлакат эди. У Византия, Щиндистон ва Марказий Осиё билан қиз\ин савдо олиб борарди. Унинг қадимги эрон урф-одатларини ва кейинги вақтлардаги элленистик урф-одатларини сақлаб келган эски шащарларида жуда яхши сифатили буюмлар ишлаб чиқарадиган турли-туман щунармандлик саноати бор эди. Эрон кимхоб, ипак ва юнг газламалари билан, гиламчилик, қурол, металл ва сопол буюмлар ясаш, заргарлик буюмлари ва щаказолари билан машщур эди. мамлакатда қулдорлик анча кенг кўлам олган эди. +уллар ирригация қурилишларида ва дещқончиликда-подшо ва задогонларнинг ер-мулкларида ишлатилар эди. яна кўп эркак ва аёл қуллар уй щизматкорлари қилиб харамларда сақланар эди. қул савдоси савдонинг энг фойдали сощаларидан бири эди. лекин шу билан бир вақтда Сосонийлар даврида феодализм щам анчагина ўсиб, мустащкамланиб, дещқонлар крепостнойларга айлана бормоқда эди.
Сосонийлар идора қилган даврнинг бошларида дещқонларнинг кўпчилиги шахсан эркин эди. Лекин Сосонийлар жуда тез вақт ичида подшонинг катта мансабдорларига ва зороастр рухонийларига ер улаша бошлади, бундан мақсад улардан ёрдам олиш эди. катта ер эгалари ўз ерларида ишлатиш учун иш кучи сифатида қуллардан фойдаланар эди. Сосонийлар давлатига қарашли бўлган Месопатамияда қуллар айниқса кўп эди. Эроннинг ўзида ащолининг асосий кўпчилигини жамоаси дещқонлар ташкил этар эди, булар уру\чилик тузумидан щали тамоман ажралиб кетмаган бўлиб,, алощида қабила бўлиб яшар эдилар. Катта ер эгалари қўшни жамоачи дещқонларни кундан-кунга баттарроқ асоратга солар, уларни ўзларининг феодалларча эксплуатация қилиш объктига айлантирардилар.
 Эрон дещқонларининг ащоли табора ёмонлашиб, мутлақо тоқат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Улар феодал ер эгаларига қарам бўлиш билан бир қаторда давлатнинг тобора кучайиб бораётган солиқ зулми остида щам эзилардилар. Бундан ташқари, Эрон қишлоқларининг бошига судхўрлик щам бир бало бўлди; солиқлар қисман натура шаклида, қисман пул шаклида олиниб, дещқонларнинг бу солиқларни тўлаш учун пулга доим мухтож бўлганлиги натижасида судхўрлик авж олган эди. Кейинги икта мусибат-солиқ зулми ва судхўрлик шащарнинг ащоли оммасини щам қаттиқ эзарди, булар щам умуман щуқуқсиз эди. Амалдорлар қишлоқларда дещқонлардан қандаё шавқатсизлик билан ундирган бўлсалар, шащарликлардан щам шундай шавқатсизлик билан ундирар эдилар. 
 Асоратга тушиб бораётган дещқонлар оммаси ва хонавайрон бўлиб бораётган шащар камба\аллари ўз ащволидан қаттиқ норози эдилар.Бу нарса диний ниқоб остида кўтарилган бир қанча халқ щаракатларида ўз ифодасини топди. Месопотамиядан чиққан Мони исмли тар\иботчи (чамаси 215 йилларда ту\илган) Эронда халқ оммаси ўртасида III асрнинг иккинчи ярмидаёқ катта шущрат қозонди. Зороастр таъминотидаги, дунёда икки нарса, яхши худо-Ормузд билан ёмон худо-Ариман бир-бирига қарши курашади, деган ақидадан фойдаланиб, Мони мавжуд ижтимоий тартибларни ёмонлик тимсоли деб қоралади, Мони давлат дини бўлган Зороастр динини ташқи ирим-сиримларни ва қурбонликларни рад қилди, Кохинларнинг бойликка кўмилиб яшашига қарши чиқди. У батамом таркидунё қилишга даъват этди ва ўз мущлисларига щаётнинг бутун машаққатларидан қутилишнинг энг яхши йўли ўйланмаслик деб тавсия қилди.
 Магларнинг (кохинларнинг) талаби билан Мони 276 йилда шощ Бахром I томонидан қатл этилди, Бахром унинг тириклай терисини шилдирди. Лекин, Мони таълимоти моничилик у ўлгандан кейин щам тарқалаверди. Бу таълимот Эрондан қўшни Византияга щам ўтди, у ерда моничилар кейинча павликиянлар деб щам аталди. 
 VI асрнинг бошларида ижтимоий щаракат, яна диний ниқоб остида та\ин щам очиқроқ ва кенгроқ тус олди. Бу щаракатга Маздак номли собиқ бир маг бошчилик қилди. Мони таълимоти жуда щам писсимистик щарактер мущитида (щатто ер юзида щаётнинг йўқолишини щам истар эди). бунга қарама-қарши равишда Маздак таълимот аптимистик рущда бўлди, бечораларнинг ащволини яхшилаш мумкин деб ишонар эди. у, ёмонликни енгиб бўлади, ёмонликка қарши курашиш кишининг бевосита вазифасидир, деб таълим берди. Маздак, ёмонликнинг табара ўсиб бораётган ижтимоий тенгсизликни англаб, бу ёмонликдан қутилишнинг асосий йўли яна жамоада тенгликни ўнатишдир, деб щисобланади. Бойларнинг мол мулкини тортиб олиб, камба\алларга бўлиб беришни талаб қилди; у бойликлар одамларга бўлиб берилсин, чунки уларнинг «одамларнинг щаммаси щам-битта қодир бирнинг худонинг бандаси, щаммаси щам Одаматонинг фарзанди ва щаммаси щам бир хил нарсага мущтождир»,-деб таълим берди. 
 Маздакка шащарларида щам, қишлоқларида щам кўп одам эргашди. Дещқонлар зодагонларнинг ерини тоортиб ола бошлади щамда солиқларнинг тўлаш мажбуриятларининг тўашдан бош торта бошлади. Маздакийлар 488 йилдан бошлаб то VI аср 20 йилларнинг ощирларигача Эроннинг щамма ерига ўз таъсирларини ўтказиб келдилар. Щукумат дастлаб щаракатни бостиришга жураът эта олмади. Зодагонлар билан тескари бўлган шох Кавот I анча вақтгача бу масхабга щатто щомийлик щам қилди. Биорқ щаракат жуда кенгайиб щавфли тус олиб келгандан кейин щукумат бу щаракатга бўлган муносабатини ўзгартинрди. Шохнинг ў\ли шахзода Хисрав 529 йилда Маздакийлар устига жазо қўшини тортиб, бу халқ щаракатини қонга ботирди. Маздакий ва унинг минглаб тарафдорлари қатл қилинди. маздакийларнинг бир қисми Ўрта Осиё мамлакатларига қочиб кетди. 
 Маздакийлар щаракатини щаракатини бостириган Хисрав, отаси ўлгандан кейин подшо бўлди. унинг узоқ вақт давом этган подшолик даври (531-579) Сосонийлар тарихида энг мухим даврлардан бири бўлди. Ануширвон-«Ўлмас» лақабини щам маздакийларни тор-мор келтиргани учун ундан минатдор бўлган. Эрон хукмрон синфлари ўртасида унинг шущрати баланд бўлганини билдиради.
 Хисравнинг ўзи щама маздакийлар щаракатидан бирмунча сабоқ олди. У, ер-солиқ системасидаги ўтакетган адолатсизликларни йўқотиш мақсадида бу системани қайта кўриб чиқиш зарурлигини тушунади. Унинг буйру\и билан щамма ерлар янгидан рўйхатга олинди: бунда тупроқнинг сифати, су\ролиши, қандай экинлар экилиши, дарахтлар ва иш кучини миқдори, аниқ щисобга олинди. Молия амалдорлари-«мирзалар»- ерлардан олинадиган хосилни тубдан текшириб чиқиб, щар йили солиқ миқдорини щосилга қараб белгилайдиган бўлди. солиқ илгаригидек қисман натура шаклида, қисман пул шаклида олинар эди. жон соли\и олиш щам тартибга солинди. Бу солиқлар йилига бир марта қатъий белигиланган. Муддатда ва муайян миқдорда олинадиган бўлди. Рухонийлар аскарлар ва амалдорлар жон соли\идан бутунлай озод қилинди, лекин улар щам маълум миқдорда ер соли\ини тўлаб турадиган бўлди. Хисрав I савдони ривожланишига хомийлик қилди. У савдогар ва судхўрларни давлат молия органлиарига божонидил щизматга олиб уларнинг пул муомиласи сощасидаги амалий тажрибасидан фойдаланди. Хисрав I замонида канал, дамба ту\онлари ва бошқа хил ирригация иншоатлари қурилиши жуда авж олди. Ктесифонда у мущташам бир сарой қурдирди. У, хар турли олимларга, жумладан, щатто Юстиниан томонидан Византиядан щайдалган неоплатончи философларга щам щомийлик қилди.
 Хисрафнинг буйру\и билан энг мущим сиёсий воқеалар саройида расмий суратда йилма-йил ёзиб борилди, грек, сурия ва хинд тилларидаги адабий асарлар таржима қилинди. «Минг эртак» номли форсча тўплам щам Хисраф замонидан пайдо бўлган деб фараз қилинди; бу тўплам кейинча Минг бир кеча« номли машщур арабча эртаклар тўпламига асос бўлди.
 Хисраф I нинг ташқи сиёсати. Хисрав I подшолик қилган бутун давр қўшни халқларга қарши уруш олиб бориш билан ўтди, деса бўлади. У айниқса, Византияга қарши қаттиқ урушлар олиб боради. 
 Хисрав ўз подшолик даврининг бошларида Юстиниан I билан «абадий тинчлик» тў\рисида ахднома тузган эди (532). Лекин Византиянинг кучайиб кетишидан қўрқиб, у орадан кўп вақт ўтмай, бу ахдномани бузди. 540 йилда у, Сурияга қаттиқ хужум қилди ва Антихонияни босиб олиб, уни батамом ёндириб юборди ва таланга солди. Антиохиянинг ащолисини асир қилиб олиб кетиб, Ктесифон атрофига («Хисраф Антиохияси»га) жойлаштирди. Булар грек-сурияликлардаги хар турли хунарларнинг Эронга киришига кўп ёрдам берди. Сўнгра уруш Месопатамия билан Закавказьеда давом этди. У тўхтаб-тўхтаб 562 йилгача чўзилди. Нихоят, иккала томон холдан кетиб, 50 йиллик сулх тузилди, иккила томонга щам умуман ўзининг илгариги чегараларини сақлаб қолди. Бироқ 570 йилда Щисрав Яманни (жанубий Арабистонни) босиб олди. Бу нарса Эрон билан Византия ўртасида яна уриш чи-ишига сабаб бўлди; бу уруш 20 йил давом этиб, Хисрав ўлгандан кейин унинг ў\ли замонида тугади.
 Шарқда Хисрав I турк-кўчманчи қабилалари билан уруш олиб борди, бу қабилалар Ўрта Осиё территориясида, Аму-дарё билан Сирдарё ўртасидаги районда яшар эдилар.
 Хисрав I ўлгандан кейин Сосонийлар щокимияти тушкунликка юз тута бошлади. Феодаллашаётган зодагонлар марказга яхши итоат этмади. Вилоятларнинг катта-катта щокимлари Сосонийларга қарши узлуксиз қўз\алонлар кўтариб турди. Феодалларнинг шащаншощга қарши қаратилган энг катта қўз\лонларидан бири 590 йилда кўтарилган Бахром Чубин қўз\алони бўлди. бу қўз\алон Сосонийларни а\даришига сал қолди. Шощ Хисрав II (510-628) Византия императоридан ёрдам сўрашга мажбур бўлди ва Византия қўшинининг ёрдами билангина тахтини тиклаб олди. 591 йилда Эрон билан Византия ўртасида сулх тузилди, бу сулхга биноан Закавказьедаги чегара полосаси Византияга ўтди.
 VI асрнинг ощири-VII асрнинг бошларида эрон халқ оммасининг ащволи жуда ёмонлашиб кетди. Феодаллар зулми ва о\ир солиқлар эрон дещқонларини бутунлай щонавайрон қилди, улар энди щарбий щизматни щам тузукроқ адо этолмайдиган бўлиб қолди. Сосонийлар ва уларни қуршаб турган феодаллар ички зиддиятларини ташқи уруш йўли билан щал қилишга уринди. 60-йилда Византия билан яна уруш бошланди. Византиянинг ўз ичидаги инқироздан фойдаланиб туриб, Хисрав II дасталбки вақтда жиддий мувоффақиятга эришди. У кичик Осиёга бостириб кирди ва Мармар денгизининг Осиё қир\о\ида ва Константиноплнинг рўпарасидаги Халқидон шащрига яқинлашиб борди, лекин кейин чекинишга мажбур бўлди. 613-620 йилларда Хисрав II Сурияни Фаластин ва Мисрни забт этди. Бироқ 623 йилдан бошлаб Византия императори Ираклийнинг ўзи щужумга ўтди. 628 йилда византияликлар Ктестифонга яқинлашиб келиб, Сосонийлар пойтахтини босиб олиш щавфини ту\дирди. Мамлакатда шохдан норозилик кучая бошлади. Бундан фойдаланиб, зодагонлар Хисрав II га қарши фитна юштирдилар. Зодагонлар томонидан шох қилиб кўтарилган Кавод II (Хисрав II нинг ў\ли) отасига қарши уруш очиб, отасини асир олди ва уни қатл қилишга буюрди. Византия билан сулх тузилди, бу сулхга мувофиқ Византияликлар қўлдан кетган щамма ерларни қайтариб олди.
 VII аср ўрталарида Эроннинг ерлари щали жуда кенг эди (унинг ичга Эроннинг ўзи, Арманистон, Месопатамия, Амударёдаги турли вассал турк қабилалари ва бошқалар кирар эди), лекин шунга қарамасдан, у кучсиз бир давлат бўлиб қолган эди, чунки у Византия билан олиб борилган урушлар натижасида жуда холдан кетган эди, ўз ичида эса феодалларнинг жуда кучли бош-бошдовлигини бошидан кечирмоқда эди. Охирги Сосоний Ёздагир III нинг (632-652) мамлакатда щеч қандай обрўси йўқ эди. Бир қанча вилоятлар унга номигагина бўйсунар эди.
 Бу вақтда кучли щарбий давлат бўлиб бирлашиб олган араблар Эрон устига хужум бошлади ва эронликларнинг щеч қандай жиддий қаршиликка учрамай, тез \алаба қозонди. Улар Эронни щақиқатда 642 йилдаёқ босиб олган эди. Ёздагир шарқий чекка ўлкаларга қочиб кетди ва турк қабилаларининг кичиккина бир князидан ёрдам олишга бещуда уринди, 652 йилда Марвга яқин бир жойда ўша князь томонидан ўлдирилди.
  Эрон узоқ вақтгача кўп миллатли жуда катта араб давлати таркибида қолди. 

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1084 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Акио Ютсука Акихиро Мива Джейми Фокс Сергей Безруков Уилл Смит Эдриан Броуди Шэрон Стоун Алан Кинг Адам Голдберг Адриан Ленокс Жан Рено Софи Оконедо Джонни Депп Марион Котийяр Жерар Депардье Адам Лубарски Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл James Pudderhall Аарон Крэвен Айэйн Белчер Kevin DeCristofano Wendy Ov сергей Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Аарон Экхарт Аден Янг Ава Лондон Алекс Арлио Юэн МакГрегор Адам Чанлер-Берат Агос Виджайя Соджарво Marie Hammer Boda Michael Brostrup Nynne Bojsen Джеймс Вудс Nokuthula Ledwaba Sifiso Sihlang Оливье Мартинес адам Carolyn Ratteray Alex Mayzlin Gary L. Taggart Аида Тулебаева Алекс Галпер Орландо Блум Бенедикт Камбербэтч Киану Ривз Кристиан Бэйл Келлан Латс Джон Бернтал Алан Аркин Адриан Мартинес Айзая Мустафа Адам Скотт Стив Карелл Уиллем Дефо Александр Ревва Гарик Харламов Кристина Асмус Hye-eun Kim Kang Min Kyung Sang-hoon Choi джеки чан Rock n Heim System Of A Down The 2013 Billboard Music Awards Джей Барушель Джеймс Франко Сэмюэл Л. Джексон Микки Рурк Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Гвинет Пэлтроу Роберт Дауни мл. Уильям Сэдлер Августин Фриззелл Beyonce - I Am World Tour 2010 Frank Michael Pretzel Айс Кьюб А Ин Пак Christopher Jordan Lee Shawn Robidoux 8 серия Game of Thrones 4 Айзек Хэмпстед-Рай Дмитрий Нагиев Дмитрий Назаров гари олдман Грэм Грин Ажаруддин Мохаммед Абхишек Баччан Адитья Панчоли Айшвария Рай Адити Рао Хидари Акшай Кумар Адитья Шривастав Arush Bhiwandiwala Deven Bhojani Inaamulhaq Kanika Tiwari Madhurjeet Sarghi Hitanshu Lodhia Jeetpal Sachin Karekar Адиль Хуссэйн Аджит Вачани Абхай Деол Адитья Рой Капур Аакрути Kummy Dhillon Аамир Кхан Авни Васа Roohi Berde Азиф Ахмед Автар Гилл DILOROM MIRZAEVA. Nargiza Salmonova UMID ISKANDAROV Avaz Qodirov Dilya Urunova Durdona Mo'minova Sa'ida Rametova Armando Baudin David Allen Gabriel Abreu Richard Anderson Лоренс Фишбёрн Айра Хейден Дима Билан The Stig Адитья Сидху Александр Головин Аза Erdem Ergney Kerem Firtina Mustafa Sevki Dogan Osman Sinav Кэти Кэссиди Адриан Шиллер Арарат Кещян Мария Кожевникова Аделин О’Эрми Джессика Лукас Адити Шарма Chien-lien Wu Kam-Kong Wong Брюс Уиллис Адевале Акинойе-Агбаже Брайан Кокс Джоан Аллен Карл Урбан Кори Джонсон Эдвард Нортон Хьюго Уивинг Хэролд Перрино Талиса Сото Джеймс Римар Алекс Паунович Каспер Ван Дин Элайджа Вуд Шон Бин Энди Серкис Chen-yu Chang Hsiao-lung Shi Jen-Kuei Hui Wen-kuei Hui Yu-yen Huang Кристофер Ллойд Элизабет Шу але джим керри Эрик Робертс Аким Шир Алан Тьюдик jahongir poziljonov Sanjar Shodiev Sobir Otajonov Tolib Mo'minov Jumadilla Rametov Muhammadiso Abdulhayirov Saida Rametova Shukrullo Isroilov Tolib Mo’minov Zarina Nizomiddinova Колин Фаррелл Шон Майкл Damien Amey Billy Choi Aziz Umurzoqov Begzod Allaniyazov Bobur Yo'ldoshev Doniyor Hapizov Go'zal Daliyeva Kupjursin Allanazarov Mirzagul Sapayeva Nargiza Allasheva Адам Саундерс ал Hojiboy Tojiboyev Mirza QVZ Handalak Арнольд Шварценеггер Celeste Henderson Kate Higgins Адитья Лакхия Pedro Duarte Barno Qodirova Muhammadali Abduqunduzov Muyassar Berdiqulova Nargiza Rahimova Saida Saidbekova Suhrob Xasanov Qah - Qaha Пол Уокер Вин Дизель джордана брюстер Мэтт Шульце Тайриз Гибсон Лудакрис Санг Кенг Дуэйн Джонсон Бонни Беделиа Алан Рикман Айми Гарсиа Дэнни Гловер Макс Райан Николас Кейдж Кэмерон Диаз Эдди Мерфи Антонио Бандерас Thomas Bonsang Алек Утгофф tas ix million Million Jamoasi 2014 qvz 2014 Kwang-Hee Hwang 30 серия Kaçak Айзиа Фредерикс Айлин Эткинс Alisher Uzoqov DAVRON ZAYNUDDINOV MUHAMMAD ISO ABDULHAIROV SHOXRUX ISMOILOV ABDUHAKIM TOSHTEMIROV DILNOZA UMIROVA ERKIN KOMILOV GULBAHOR YULDOSHEVA RANO BORONOVA RAYHON ULYASENOVA YOQUBJON AHMEDOV Сирша Ронан Michael Reinero tas-ix Qaytar Dunyo Uy bekasi Абдухаким Тоштемирова Ayse Melike Çerçi Kayhan Yildizoglu Levent Ökt Sang-uk Ju Annick Christiaens Paul GRANIER Rose Caprais Sweet Alibis Tsu-yun Lang Алек Су Адриана Угарте Алекс Гонсалес Аарон Пол Kyal Rankine Marley Smith Аида Туртурро RZA Аиша Исса Джуд Лоу Адам Бич Johnny Baker Адж Уилсон МакФол Адриэн Мишлер Afrim Gjonbalaj Аарон Тейлор-Джонсон kino o/zbek uzbek Ajab Bo'libdi Salom Natasha 5 сезон Game of Thrones
статистикастатистика