Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

ЎРТА АСРЛАРДА МАНБАЛАР ТЎПЛАНГАН ВА САҚЛАНГАН КУТУБХОНАЛАР
ЎРТА АСРЛАРДА МАНБАЛАР ТЎПЛАНГАН ВА САҚЛАНГАН КУТУБХОНАЛАР
Бутун ўрта асрлар даври мобайнида Туронзаминда бир бирини алмаштириб келган шоҳлар, амирлар, хонлар саройлари қошида араб, форс, туркий тилларда яратилган китоблардан тузилган сулолавий кутубхоналар гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқоларди ва яна қайта жонланиб турарди. Бой заминдорлар, йирик амалдорлар, вилоят ҳокимлари олий ҳокимларга тақлид қилиб, ўз мулкларида китоб мажмуалари ташкил этардилар. Кўпинча уларнинг буюртмасига биноан котиблар дунёвий ва диний руҳдаги ноёбкитобларни кўчиришар, сахҳофлар уларни китоб қилиб тайёрлар, китобфурушлар эса бойбоёнларга сотишар эди. Мулкий ва шахсий кутубхо-налардан оммавий фойдаланишнинг кўп ҳолларда иложи йўқ эди. Чунки уларни эҳтиётлаш, хусусийлик туйғуси билан қизғаниш руҳи асосан устун бўлган. Кутубхоналардан, айниқса, улар подшолар хонадонига тегишли бўлса, улардан фақат подшонинг хос одамларигина фойдаланиши мумкин бўлган. Камдан-кам ҳоллардагина кутубхоналарга олий мулкдор, заминдор табақалар, олим ва адибларнинг вакиллари киришига йўл қўйилган. Афтидан, бу чеклашда қадим замонлардан ўтиб келаётган китобга муқаддас ва дахлсиз бир хилқат деб қараш анъанаси ўзини намоён этган. Бу одат асосида ибодатхоналар ва сарой кутубхоналарига кириш астойдил ва қатъий эҳтиётланган. Шундан хулоса қилсак, кутубхоналарга нисбатай «хазина» сўзи ишлатилиши ҳам бежиз эмас, дейиш мумкин.
Бугун қадимий ва илк ўрта аср Хоразм, Фарғона, Кангюй, Суғд, Парфия подшолигиннинг шимолишарқи, Юнон-Бохтар подшолиги, Қушон салтанати кабиларда китоб мажмуалари бўлган дейишга етарли асос бор. Суғдий, хоразмий, бохтарий, қадимги туркий ёзма ёдгорликларнинг турли гуруҳлари ва мажмуаларини ҳозирги маънода тушуниладиган кутубхоналарнинг илк кўриниши, деб аташ мумкин. Лекин сулолавий кутубхоналар, маъмурий—ҳуқуқий ёки бошқа турдаги давлат ҳужжатлари архивлари, хоразмий, суғдий олимларнинг шахсий қўлёзма мажмуалари бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бугунги шароитда янада чуқурроқ текшриб кўришни талаб этади. Бизгача бундай мажмуалар ҳақида бёвосита ёки билвосита, ёки, жуда бўлмаса, иккиламчи марта ишлатилиб изоҳланган ва талқин қилинган манбалар камдан—кам миқдорда етиб келган. Масалан, араб истилоси арафасида хоразмий ва суғд олимлари ихтиёрида ҳамда руҳонийларда илоҳиёт, фалакиёт, илми нужум (астрономия) ва математик китоблар, тақвим жадваллар бўлганлиги билвосита иккиламчи манбалар орқали бизга маълум.
Яна тарихга назар ташлайдиган булсак,Турон заминига китоб жуда қадим замонларданоқ келтира бошланган. Таниқли туркман китобшуноси Олмос Ёзбердиевнинг ёзишича «Эрон ва Ўрта Осиё халқлари энг қадимги китоблар билан Миср, Юнон ва бевосита уларга қўшни бўлган аккадлар, сурияликлар, орамийлар, яҳудийлар орқали уларда китоб қандай шаклларда мавжуд бўлган бўлса ўша кўринишда танишишга муваффақ бўлишган. У даврларда ҳали Ўрта Осиё халқлари ўзлари китобат иши амалиёти билан шугулланишмас эди. Аҳоманийлар салтанати ташкил топиши туфайли, дунёнинг (Миср. Юнонистон, Шом эллари) кўп миқдорда папирус ўрамшаклида ишлаб чиқарган китоблари билан танишишган».
X асрда Сомонийлар сулолавий кутубхонаси Бухорода энг йирик қўлёзма китоб мажмуаси бўлган. 996 йилда Амир Нуҳ ибн Мансурни даволашда табобат мўъжизасини намойиш этгани эвазига Абу Али ибн Сино мазкур кутубхонадан фойдаланишга мушарраф бўлади. Бу кутубхонани аллома ўз таржимаи ҳолида қуйидагича таърифлайди: «...Мен бир қанча хоналардан иборат китоб хазинасига кирдим. Ҳар бир хонада устма-уст сандиқлар қуиилган, Бир хонада араб китоблари, бошқасида - фиқҳга оид китоблар сақланади. Ҳар бир хонада илмнинг бирор соҳасига оид китоблар тўпланган экан. Мен илмда ўзимдан олдин ўтганларнинг китоблари рўйхатини кўриб чиқиб, ўзимга керак бўлган китобларни сўрадим. Хазинада шундай китоблар кўрдимки, уларнинг номини ҳали ҳеч ким эшитмаган. Менинг ўзим шунга қадар ҳам шу каби китобларни бошқа кўрмадим. Мен бу ноёб китобларни ўкиб чиқдим, улардаги фойдали мларни ўзлаштирдим, ҳар бир муаллифнинг ўз илм соҳасида олимлиги даражасини билиб олдим». Ибн Синонинг мазкур гувоҳлиги X аср китобат маданияти ҳақидаги ягона тафсилот манбаидир. У орқали бизга ўрта асрлар кутубхоначилик ишининг муҳим масалаларига оид аниқ маълумотлар етиб келган. Авваламбор, бу хабар бизга ўша даврдаги энг йирик кутубхонанинг тузилиши ҳақида маълумот беради. Араб истилосига қадар тўплана бошлаган яна бир сулолавий сарой кутубхонаси Гурганжда бўлган. Мазкур кутубхона Хоразмшоҳ Маъмун ва Ануштегин авлодлари даврида ғоят гуркираган эди. XI асрнинг бошларида Гурганж кутубхонаси Хоразмшоҳлар томонидан тўпланган ўзига хос Академиянинг олимларига хизмат кўрсаттан. Улар орасида Абу Райҳон Беруний ва Ибн Синолар ҳам бўлган . Манбаларнинг кўрсатишича, Хо-размшоҳ Маъмун ибн Маъмун (1010—1017 йиллар) машҳур адабиётшунос ва тарихчи ас - Саолибийга кутубхонанинг расмий хазинабонлиги лавозими ва назоратини топширган1. Ғазнада X асрнинг охирги чораги ва XI аср бошида истилочи ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий (998—1030 йиллар)га қарашли сарой кутубхонаси бўлганлиги ҳақида тарихчи олим Муҳаммад ибн Абдулжаббор ал—Утбий ўзининг «Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳаёти ва фаолияти тафсилоти» номли китобида хабар қилган . Ироқ олими Нажи Маъруфнинг хабар беришича, Маҳмуд Ғазнавий Ғазна шаҳрида бир масжид қурдириб, унинг ҳар бир хонасини қўлёзмалар билан тўла кутубхонага айлантирган.Х—XI асрга келиб Самарқанд яна Туронзаминнинг муҳим ний марказига айланди. Бу ерда қоғоз ишлаб чиқариш ривожланди, китобларни кўчириш ва кўпайтириш ишлари олдинга силжий бошлади. Хусусий (шахсий) кутубхоналар билан бир соддда мадраса ва масжидларда китоб сақлайдиган хоналар ташкил этилди. В.В. Бартольднинг маълумотига кўра, XI—XIII асрлар саёҳатномаларида Самарқанд бозорлар ва машҳур кутубхоналарга бой шаҳар деб тасвирланади1.  
1 Бартольд В.В. История культурной жизии Туркестана. - Соч. Т. 2, ч. 1. М.,Публичной библиотеки // Записки Восточного отделения Русского археологического обшества. Т. VI. 1892. - С. 124.
 Туронзамин халқларининг давлатчилиги бир ярим аср (1220—1370 йиллар) мобайнида мўғул истилочилари томонидан ялпи вайрон этилиши, маънавият ва моддий қадриятлар ташувчиларининг қирғин қилинишидан кейин хусусий давлатчиликнинг, миллий форсийгўй ва туркийгўй маданиятнинг қайта тикланиш шароитида маҳаллий ҳукмдорлар орасида сулолавий кутубхоналар тузиш, ўтмишдошларидан қолган китоб хазинала-рини тўлдириш тарихий анъанаси яна давом эттирилди. Жумладан, Амир Темур (1336—1405) аввал ватани Шаҳрисабзда, сўнг мамлакат пойтахти Самарқандда сарой кутубхонаси ташкил қилди. Темурнинг сарой кутубхонаси учун бутун Мовароуннаҳр бўилаб китобфурушлардан ва шахсий кутубхона эгаларидан машҳур муаллифларнинг бежирим безатилган китоб нусхалари сотиб олинди. Саройдаги олимлар,табиблар, муаррихлар, шоирлар янги асарлар яратдилар. Қўлёзмалар кўчириш ва китобат устахоналарида миллий китоб санъатининг энг яхши усталари тўпланди. Темур истило қилган турли мамлакатлардан келтирилган қўлёзма асарларининг узлуксиз кўпайтирилиши ҳам муҳим роль ўйнади. Бундан ташқари, энг яхши асарлар матнини тўлиқ кўчириб кўпайтириш кенг йўлга қўйилди. Темурнинг истилочилик юришлари пайтида китоб омборларига кўплаб китоблар келтирилди. Маълумки, Темур ўзи босиб олган мамлакатлардан одамлар, моддий бойликлар, олтин, қимматбаҳо тошлар билан бир қаторда ноёб китобларни ҳам олиб келган. Самарқандга араб, форс, турк, санскрит, юнон, лотин, арман тилларидаги кўплаб бебаҳо қўлёзмалар Эрон, Туркия, Ҳиндистон, Ироқ, Арманистон каби давлатлардан, Истамбул, Брусс, Исфахон, Ҳамадон, Шероз, Бағдод, Басра, Дамашқ, Халаб каби қадимги маданият ўчоғи бўлган шаҳарлардан олиб келинган. Жумладан, олимларнинг тахминига қараганда, Басрадан Самарқандга VIII асрнинг биринчи чорагида куфий хати билан кўчирилган Қуръони каримнинг нусхаси олиб келинган Қуръони каримнинг мазкур нусхаси фанда «Усмон Қуръони» номи билан машҳур.
Темурнинг китоб жамғармаси унинг набираси Улуғбекка (1394—1449) мерос бўлиб қолди. Буюк олим, астроном ва математик Улуғбекнинг қизиқиш доираси аниқ фанлар билан чекланмаган бўлиб, у шеъриятнинг, эски ўзбек адабиётининг мухлиси ҳам эди. Навоийнинг («Мажолис ун —нафоис») гувоҳлик беришича, Улуғбек ўзи ҳам форс тилида шеърлар ёзиб, китобат! санъатига ҳомийлик қилган. Унинг даврида сулолавий сарой кутубхонаси тўлдирилиб борилган, китоб устахонасида янги-янги китоблар кўчирилган. Жумладан, туркий адабиёт ёдгорликларидан асл нусхалар ва шулар орасида Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул—ҳақойиқ» достони ҳам бор эди. Бир қанча китоблага араб ва форс тилларидан эски ўзбек тилига таржима қилиниб кўчирилди. Улар орасида араб муаллифи Шатибийнинг Қуръони олмини ўқиш санъати ҳақидаги рисоласи каби машҳур диний ҳам бўлган. 1448 йилда Ёралибекнинг Самарқанддаги қўзғолони оқибатида китоб омборхонаси қаттиқ шикастланди. Солномачи - муаррих Абдураззоқ Самарқандий ўзининг «Матлаъ Саъдаъин» асарида бу ҳақда шундай гувоҳлик беради: «Дашт суворийларининг кўзига аҳамиятсиз бўлиб кўринган китоблар«инг бир қисми жойидан сочиб юборилиб, оёқости қилинди»1.
Илми нужум ва бошқа табиий —илмий фан соҳаларига оид китоблардан ташкил топган, унча катта бўлмаган махсус кутубхона шубҳасиз Улуғбекнинг ўзида, унинг расадхона (обсерватория)сида мавжуд эди. Унинг қўл остида бўлган зарур китобларнинг ноаниқ миқдорда бўлиши унинг геометрияга оид илмий изланишлари, астрономик ва тригонометрик жадваллари, юлдузлар харитаси (зижлар)ни тузишда ишлатилганлиги шубҳасиз эди.
1449 йилда Улуғбек ўлдирилганидан сўнг, Самарқанддаги маданий ҳаёт аста-секин ўз мавқеини йўқотиб борди. XVI—XVIII асрлар тарихий манбаларида Самарқандда сарой китоб хазинаси бўлганлиги ҳатто эслаб ҳам ўтилмаган. Темурийларнинг сулолавий кутубхонаси XVI аср бошларида 
______________________________________
1Акрамов С.А.Буюк ўзбек олими Улуғбек.-Т.:1961.-Б.33-34.
Туронзамин тахтига ўтирган Шайбонийхонлар даврида, айниқса, ўзаро урушлар натижасида талон—торож қилинди ва дунё бўйлаб сочилиб кета бошлади, Мазкур жараён 1501 йилда, Шайбонийхоннинг Самарқандни эгаллаши пайтида бошланган бўлса керак. Темур ворислари Шоҳруҳ, Бойсунқур ва Ҳусайн Бойқаронинг қўлёзма хазиналари адабийбадиий, илмий китобларининг рангбаранглиги жиҳатидан Темурнинг Самарқанддаги сулолавий кутубхонасидан қолишмас эди. Юқорида зикр этилган ҳукмдорлар сарой кутубхоналари билан бир қаторда, китобхоналар, яъни қўлёзмаларни кўчириб кўпайтириш билан шуғулланадиган устахонларга ҳам эга эди. У Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш—шуаро» китобида Ҳирот китобхонаси ҳақида келтирилган маълумотлар ўрта аср китобхоналари, хусусан, сарой китобхоналари, уларда ишни тагдкил этиш ҳақида муайян тасаввур беради. XV асрнинг 20иилларида отаси Шоҳруҳ Мирзога кўрсатмаси билан Ҳиротда Исунқур Мирзо китобхона тузади. Унда ҳаттот Мавлоно Табризий бошчилигида 40 уста, китобат санъатининг билимдонлари навбатчилик билан шуғулланадилар. Бу ерда ҳаттот, котиб, мусаввир-миниатюрачи, наққош-безакчи, заххоб-заргап саҳҳоф-муқовачи, таъмирчи ва бошқа касб эгалари меҳнат қилганлар, Тилшунос олимлар, адабиётшунослар, турли Шарқ халқлари қўлёзма меросининг билимдонлари иштироки ва ёрдамида энг қимматли адабий, илмий асарлар танланиб, уларда нусхалар кўчирилган. Бундай нусхаларнинг биринчи саҳифасига одатда китоб белгиси - Шоҳруҳнинг муҳри — экслибриси қўйилар эди. Айни Бойсунқур китобхонасида 1426 йили Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари кўчирилган эди. Мазкур тадбир юқорида зикр этилган асар ёзилганидан 435 йил кейин биринчи марта амалга оширилганди. Бунинг устига ушбу нусха «Шоҳнома» текстининг турли нусхалари асосида тўлдириб мукаммаллаштирилган нусха эди. Бу ишни амалга ошириш учун Ҳирот кутубхонасидаги «Шоҳнома»нинг талай қўлёзмалара қиёслаб чиқилган, ўз замони нуқтаи назаридан улкан матншунослик тадқиқоти ўтказилган. Мукаммал матн бошида катта кириш сўзи берилган. Бойсунқур кутубхонасининг ушбу нодир қўлёзмаси ҳозир Теҳроннинг Гулистон кутубхонаси хазинасида сақланмоқда.
   





Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1541 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Акио Ютсука Акихиро Мива Джейми Фокс Сергей Безруков Уилл Смит Эдриан Броуди Шэрон Стоун Алан Кинг Адам Голдберг Адриан Ленокс Жан Рено Софи Оконедо Джонни Депп Марион Котийяр Жерар Депардье Адам Лубарски Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл James Pudderhall Аарон Крэвен Айэйн Белчер Kevin DeCristofano Wendy Ov сергей Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Аарон Экхарт Аден Янг Ава Лондон Алекс Арлио Юэн МакГрегор Адам Чанлер-Берат Агос Виджайя Соджарво Marie Hammer Boda Michael Brostrup Nynne Bojsen Джеймс Вудс Nokuthula Ledwaba Sifiso Sihlang Оливье Мартинес адам Carolyn Ratteray Alex Mayzlin Gary L. Taggart Аида Тулебаева Алекс Галпер Орландо Блум Бенедикт Камбербэтч Киану Ривз Кристиан Бэйл Келлан Латс Джон Бернтал Алан Аркин Адриан Мартинес Айзая Мустафа Адам Скотт Стив Карелл Уиллем Дефо Александр Ревва Гарик Харламов Кристина Асмус Hye-eun Kim Kang Min Kyung Sang-hoon Choi джеки чан Rock n Heim System Of A Down The 2013 Billboard Music Awards Джей Барушель Джеймс Франко Сэмюэл Л. Джексон Микки Рурк Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Гвинет Пэлтроу Роберт Дауни мл. Уильям Сэдлер Августин Фриззелл Beyonce - I Am World Tour 2010 Frank Michael Pretzel Айс Кьюб А Ин Пак Christopher Jordan Lee Shawn Robidoux 8 серия Game of Thrones 4 Айзек Хэмпстед-Рай Дмитрий Нагиев Дмитрий Назаров гари олдман Грэм Грин Ажаруддин Мохаммед Абхишек Баччан Адитья Панчоли Айшвария Рай Адити Рао Хидари Акшай Кумар Адитья Шривастав Arush Bhiwandiwala Deven Bhojani Inaamulhaq Kanika Tiwari Madhurjeet Sarghi Hitanshu Lodhia Jeetpal Sachin Karekar Адиль Хуссэйн Аджит Вачани Абхай Деол Адитья Рой Капур Аакрути Kummy Dhillon Аамир Кхан Авни Васа Roohi Berde Азиф Ахмед Автар Гилл DILOROM MIRZAEVA. Nargiza Salmonova UMID ISKANDAROV Avaz Qodirov Dilya Urunova Durdona Mo'minova Sa'ida Rametova Armando Baudin David Allen Gabriel Abreu Richard Anderson Лоренс Фишбёрн Айра Хейден Дима Билан The Stig Адитья Сидху Александр Головин Аза Erdem Ergney Kerem Firtina Mustafa Sevki Dogan Osman Sinav Кэти Кэссиди Адриан Шиллер Арарат Кещян Мария Кожевникова Аделин О’Эрми Джессика Лукас Адити Шарма Chien-lien Wu Kam-Kong Wong Брюс Уиллис Адевале Акинойе-Агбаже Брайан Кокс Джоан Аллен Карл Урбан Кори Джонсон Эдвард Нортон Хьюго Уивинг Хэролд Перрино Талиса Сото Джеймс Римар Алекс Паунович Каспер Ван Дин Элайджа Вуд Шон Бин Энди Серкис Chen-yu Chang Hsiao-lung Shi Jen-Kuei Hui Wen-kuei Hui Yu-yen Huang Кристофер Ллойд Элизабет Шу але джим керри Эрик Робертс Аким Шир Алан Тьюдик jahongir poziljonov Sanjar Shodiev Sobir Otajonov Tolib Mo'minov Jumadilla Rametov Muhammadiso Abdulhayirov Saida Rametova Shukrullo Isroilov Tolib Mo’minov Zarina Nizomiddinova Колин Фаррелл Шон Майкл Damien Amey Billy Choi Aziz Umurzoqov Begzod Allaniyazov Bobur Yo'ldoshev Doniyor Hapizov Go'zal Daliyeva Kupjursin Allanazarov Mirzagul Sapayeva Nargiza Allasheva Адам Саундерс ал Hojiboy Tojiboyev Mirza QVZ Handalak Арнольд Шварценеггер Celeste Henderson Kate Higgins Адитья Лакхия Pedro Duarte Barno Qodirova Muhammadali Abduqunduzov Muyassar Berdiqulova Nargiza Rahimova Saida Saidbekova Suhrob Xasanov Qah - Qaha Пол Уокер Вин Дизель джордана брюстер Мэтт Шульце Тайриз Гибсон Лудакрис Санг Кенг Дуэйн Джонсон Бонни Беделиа Алан Рикман Айми Гарсиа Дэнни Гловер Макс Райан Николас Кейдж Кэмерон Диаз Эдди Мерфи Антонио Бандерас Thomas Bonsang Алек Утгофф tas ix million Million Jamoasi 2014 qvz 2014 Kwang-Hee Hwang 30 серия Kaçak Айзиа Фредерикс Айлин Эткинс Alisher Uzoqov DAVRON ZAYNUDDINOV MUHAMMAD ISO ABDULHAIROV SHOXRUX ISMOILOV ABDUHAKIM TOSHTEMIROV DILNOZA UMIROVA ERKIN KOMILOV GULBAHOR YULDOSHEVA RANO BORONOVA RAYHON ULYASENOVA YOQUBJON AHMEDOV Сирша Ронан Michael Reinero tas-ix Qaytar Dunyo Uy bekasi Абдухаким Тоштемирова Ayse Melike Çerçi Kayhan Yildizoglu Levent Ökt Sang-uk Ju Annick Christiaens Paul GRANIER Rose Caprais Sweet Alibis Tsu-yun Lang Алек Су Адриана Угарте Алекс Гонсалес Аарон Пол Kyal Rankine Marley Smith Аида Туртурро RZA Аиша Исса Джуд Лоу Адам Бич Johnny Baker Адж Уилсон МакФол Адриэн Мишлер Afrim Gjonbalaj Аарон Тейлор-Джонсон kino o/zbek uzbek Ajab Bo'libdi Salom Natasha 5 сезон Game of Thrones
статистикастатистика