Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

1918-1939 ЙИЛЛАРДА ФРАНЦИЯ
1-§. Урушдан кейинги иқтисодий ва сиёсий инқироз 
йилларида Франция

Уруш 10 та саноат департаментини ва кўпгина қишлоқ районларни бутунлай вайрон қилди. Урушда 1 миллион 400 минг киши ҳалок бўлди. Уруш харажатлари натижасида кўрилган зарарнинг умумий суммаси 200 миллиард франкка етди. Уруш сутхўр империализм мамлакати бўлган Франциянинг молиявий қувватига катта зарба берди. Франция А+Ш дан 4 миллиард доллар ва Англиядан 650 миллион фунт стерлинг қарздор бўлиб қолди. Франция шундай катта зарар эвазига ўз иттифоқчилари билан биргаликда Германия ва унинг иттифоқчилари устидан ғалаба қозонди. У Германиядан Эльзас-Лотарингияни қайтариб олди, Марокаш устидан протекторатини мустаҳкамлади, Туркия мустамлакалари бўлган Сурия ва Ливанни идора қилиш мандатини олди. Германиянинг Африкадаги мустамлакалари Того ва Камерунни Англия билан бўлишиб олди. Франция Европада ўз гегемонлигини ўрнатишга зўр бериб уринди. У 1919 йилги Париж конференциясида Саар областининг ўзига берилишини, Франция "ҳимоясида” Рейн автоном давлатини тузишни, Баварияга мустақиллик беришни, Польша территориясини кенгайтиришни талаб қилди. Франциянинг бундан кўзлаган мақсади Германияни анча заифлаштириш, Баварияни ўзига бўйсундириш ва Польшани кучайтириб, ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш эди. Бироқ, бунга Англия ва А+Ш давлатлари рози бўлишмади. Конференция қарорига биноан, урушда кўп зарар кўрган Францияга Саар области тошкўмирини олиб туришга ижозат берилди, лекин унинг Германиядан оладиган репарация ҳиссаси тезда аниқланмади, кўп тортишувлардан кейин, 1920 йилга келиб у репарациянинг 52%ини (8 млярд олтин марка) олиш ҳуқуқига эга бўлди. Аммо Франция оладиган суммаси унинг А+Шдан олган қарзларидан оз эди. Шунга қарамасдан, урушдан кейинги йилларда Франциянинг жанубий ва ғарбий-жанубий томонларида янги саноат районлари пайдо бўлди. Вайрон бўлган жойлар тиклана бошлади. Ички бозор кенгайди. Эльзас-Лотарингиянинг Францияга қайтарилиши ва Саар кўмирининг Францияга берилиши билан унда муҳим хом ашё манбалари вужудга келди. Металлургия, автомобиль, авиация, тўқимачилик ва химия саноатлари ривожланди. Эльзас ва Лотарингиянинг қўшиб олиниши натижасида француз металлургия саноатининг қуввати 1,5 марта ошди. Темир рудаси қазиб олиш бўйича Франция Европада биринчи ўринга чиқди. Саар кўмир ҳавзасидан фойдаланиш ҳуқуқи уни 15 йил давомида кўмир билан таъминлар эди. Ниҳоят, Германиядан олинган 8 миллиард марка товон пули саноатни технология жиҳатидан тўла қайта қуриш имконини берди. Айниқса, оғир саноат, ҳарбий саноат тараққий қилди. Ишлаб чиқариш ва капитал концентрацияси кучайди. Банк ва давлат аппарати билан боғлиқ бўлган гигант монополистик бирлашмалар ("200 оила”) кучайиб кетди. Француз банкининг роли ғоят ошди. қудратли банклар пайдо бўлди, "Мирабо”, Ротшильдлар оиласи, ака-ука Лазарлар, Вормс, Малле ва бошқаларга қарашли энг йирик банклар ўз сармояларини кўпайтирдилар, натижада уларнинг мамлакат ҳаётига таъсири кучайди. Саноатнинг етакчи тармоқларида "Рено”, "Ситроен”, "Пежо”, "Симка” каби улкан компаниялар ташкил топди. Лекин бошқа саноат тармоқлари, айниқса, енгил саноат орқада қолди ва 1939 йилгача урушдан олдинги даражага етолмади, майда саноат корхоналари эса аввалгидек кўп эди. Жаҳон миқёсида Франция саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш жиҳатидан бошқа бир қатор йирик капиталистик мамлакатлардан орқада қолди. Барча капиталистик мамлакатларнинг биргаликда олган умумий саноат маҳсулотида Франциянинг ҳиссаси 1913 йилда 7,2% бўлса, 1937 йилда 5,1% ни ташкил қилди, холос. Уруш Франция қишлоқ хўжалигига оғир таъсир қилди. Аҳолининг анчагина қисми (1936 йилги маълумотига кўра 47,6%и) қишлоқ аҳолиси эди. Уруш деҳқонлар ўртасида табақаланишни кучайтирди, вайрон бўлган майда хўжаликлар ҳисобига катта ер эгалиги ўсди, ер майдонининг кўп қисми ер эгалари қўлида тўпланди. 1917 йил ноябридан бери мамлакатни Клемансо бошлиқ радикаллар ҳукумати бошқариб келди. Радикаллар партияси майда ва ўрта буржуазияга таянувчи партия бўлиб, унинг лидери Клемансо монополияларнинг одами эди. У мамлакатда ярим ҳарбий-диктаторлик режимини ўрнатди. Кейинчалик, шароитга қараб Францияда турли буржуа партияларидан иборат "миллий блок” ва "сўл блок”лар тузилди. "Миллий блок” 1919 йилда инқилобий ҳаракат юксалиб бораётган шароитда ташкил топди. Энг реакцион буржуа партиялари Республикачилар федерацияси, Республикачи-демократик иттифоқ ва бошқа партиялар 1919 йил ноябрида навбатдаги парламент сайловларида ўта кетган реакционер Пуанкаре ва Мильеран бошчилигида "Миллий блок” туздилар, ҳамда бунга радикаллар радикал-социалистлар партиясини ҳам жалб қилдилар. "Миллий блок”нинг мақсади инқилобий ҳаракатни бостириш, Германиянинг урушда мағлубиятга учраганлигидан кўпроқ фойдаланиб, Европада Франция гегемонлигини ўрнатиш, мустамлакаларни янада кенгайтириш ва уларни талаш эди. "Миллий блок” майда ва ўрта буржуазия сайловчиларини инқилоб хавфи билан қўрқитиб ва шовинистик кайфиятни кучайтириб, уларни анча чалғитди; Германия билан тузилган Версаль сулҳи Француз аҳолиси учун жуда манфаатли бўлади деб авради. "Миллий блок” сайловларда кўп овозга ва депутатлар палатаси мандатларининг 2|3 қисмига эга бўлиб, катта ғалабага эришди. 1920 йил январидан 1924 йил майигача мамлакатни "Миллий блок” ҳукумати (Мильеран, Лей, Бриан, Пуанкаре ҳукуматлари) бошқарди. Кўп ўтмай Мильеран президентлик лавозимини эгаллади.  
 Антанта билан Германия ва унинг собиқ иттифоқчилари бўлган Австрия, Болгария, Венгрия ва Туркия ўртасидаги сулҳ шартномаларининг ҳаммаси 1919-1920 йилларда Францияда Париж ёнидаги жойлар ва саройларда (Версаль, Сен-Жермен, Нейи, Трианон, Севр)да имзоланди. Ушбу шартномаларда расмийлаштирилган халқаро муносабатлар тизими Версаль системаси номини олди. Франция Англия билан биргаликда 1919 йилги Париж конференциясида ташкил топган халқаро ташкилот Миллатлар иттифоқида етакчи роль ўйнади. Германия билан Версаль сулҳ шартномасини тузишда Франция Европада гегемонлик позициясини эгаллашни ва Германияни анча заифлаштиришни мўлжаллаган эди. Аммо юқорида айтилганидек, Англия ва А+Ш бунга йўл қўймади. Шунга қарамай, Франция Эльзас-Лотарингияни Германиядан қайтариб олишдан ташқари, Германия ва Туркия мустамлакалари ҳисобига ўз мустамлакаларини кенгайтирди, яқин Шарқда Туркия мустамлакаларидан Сурия ва Ливанни эгаллади. У Туркиянинг Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Александреттани, Кликияни, Сурия чегараси яқинидаги бир қатор районларни босиб олди. Француз ҳарбий кемалари бошқа давлатларнинг ҳарбий кемалари билан бирга Истамбул ёнида, Дарданель ва Босфор бўғозларида сузиб юрди, Франция ҳам Туркияда ўз таъсир доирасини кенгайтиришни мўлжаллади. Лекин французлар турк халқининг жиддий қаршилигига учради. 1919 йилдаёқ Кликияда турк партизанлари француз босқинчиларига қарши чиқди. 1921 йил ёзида турк қўшинларининг инглиз-грек босқинчилари устидан қозонган ғалабаси Француз агрессорларини шошириб қўйди ва ўша йилнинг октябрида Туркия ҳукумати билан сепарат сулҳ шартномаси тузишга мажбур қилди. Кликиядан Француз қўшинлари олиб чиқиб кетилди. Кликия Туркия таркибига кирди. Александреттада Франция имтиёзлари чеклаб қўйилди. Туркия ҳукумати Сурияга яқин чегара районларига яқин айрим ерларни Француз компаниясига консепцияга беришга рози бўлди. 1921 йилда Франция Польша билан, 1921-1922 йилларда Чехословакия, Югославия ва Руминия билан иттифоқчилик битимларини ва Франция таъсири остида кейинги уч давлатдан иборат бўлган иттифоқ тузди. Бу битимлар ва уч давлат иттифоқидан иборат бўлган Кичик Антантанинг тузилиши аввало Совет Россиясига, сўнгра Германияга қарши қаратилган ва Франциянинг Европада гегемонлик мақсадларига қаратилган эди. Бунга жавобан Германия билан Россия 1922 йилда, Генуя конференцияси пайтида дипломатик муносабатлар ўрнатиш ҳақида шартнома тузди. Бу аҳдлашув кенг миқёсли иқтисодий муносабатлар ўрнатиш йўлини очар эди. Шундай қилиб, Германия биринчи бўлиб Россияни иқтисодий жиҳатдан қамал қилиш ҳақидаги келишувни бузди. Германия ва Россия ўртасидаги шартнома Генуя яқинидаги Ропалло деган жойда имзолангани учун шу ном билан аталди. У иккала мамлакатнинг ҳам халқаро мавқеини мустаҳкамлади. Ўз навбатида Европада, шу жумладан Болқонда гегемонлик қилиш учун уринаётган А+Ш, Англия ва Италия давлатлари билан Франция ўртасидаги зиддиятлар ҳам кучайиб борди. Тинч океан ва узоқ Шарқ районларида Франция билан А+Ш ва Англия ўртасидаги зиддият кучайди. 1923 йили Франциянинг ички ва ташқи сиёсий ҳаётида муҳим воқеалар бўлиб ўтди. 
 1922 йил ёзида Буюк Британия ва А+Ш томонидан қўллаб-қувватланган ҳамда Раполло шартномасидан руҳланган Германия ҳар йилги товонни тўлашдан бош тортди. Бунга жавобан Франция, Бельгия ва Италиянинг қўллаб-қувватлаши билан 1923 йил январида ўз қўшинларини Германиянинг оғир саноат маркази бўлган Рур областига ва Рейн вилоятининг бир қисмига киритиб, бу ерларни босиб олди. Аммо Франция ҳукмрон доираларининг режаси амалга ошмади. Германия ҳукумати даъвати билан Рур аҳолиси ишдан бош тортди. Францияга Рур кўмири бутунлай бормай қолди. Натижада чўян ва пўлат қуйиш кескин қисқарди. Француз франки курси тушиб кетди. Рурнинг босиб олиниши ички сиёсий инқироз ва халқаро муносабатлардаги чигалликлар билан якунланди. Рурнинг оккупация қилиниши ва Германияда инқилобий вазиятнинг етилиши А+Ш ва Англия давлатларини безовта қилди. Улар Европада ўз ролини ошириш учун уринаётган эдилар. А+Ш ва унинг ҳимоясидаги немис буржуазияси ва ҳукмрон доиралари Франция олдида таслим бўлмади. Молия қийинчиликлари натижасида Франция А+Шдан қарз сўрашга мажбур бўлди. А+Ш қарз беришдан олдин Рурни бўшатиб чиқишни талаб қилди. Франциянинг империалистик агрессияси сиёсати ва Рур авантюраси шу тариқа мағлубият билан тугади.  
 
2-§.қисман стабиллашув йилларида Франция

1924 йилдан бошлаб бошқа капиталистик мамлакатлардаги сингари Францияда ҳам стабиллашув бошланди. Урушда зарар кўрган мамлакат халқ хўжалигини тиклаш, машина ускуналарини янгилаш ва айрим стратегик аҳамиятга эга бўлган қурилишлар бошланди. 1924-1925 йилларда Франция саноат маҳсулоти урушдан олдинги даражадан узиб кета бошлади. 1925 йилда кўмир қазиб чиқариш урушдан илгариги даражага нисбатан 107 % га, пўлат эритиш бўйича 102 % га етди. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг консетрациялашуви кучайди. Монополистларнинг фойдаси кўпайди. 1924 йил майида навбатдаги парламент сайлови арафасида радикал ва радикал-социалистлар партияси бошқа майда ва ўрта буржуа партияларидан (республикачи социалистлар, мўътадил антиклерикаллардан), социалистик партиядан иборат, "Сўл блок” тузилди. Сўл иттифоқ ўз дастурида ижтимоий соҳада ижобий ўзгаришлар қилиш, Миллий иттифоқнинг халққа қарши қаратилган тадбирларини бекор қилиш, Совет Иттифоқи билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш, Германиядан қўшинларни олиб чиқиш ва у билан ярашиш, Англия ва А+Ш билан мустаҳкам алоқаларни тиклашни ваъда қилган эди. Сайловда бу блок ғалаба қозонди, "миллий блок” эса мағлубиятга учради. Мамлакатда "сўл блок”нинг Эдуард Эррио бошлиқ ҳукумати тузилди. "Сўл блок” мамлакатни 1924 йил июнидан 1925 йил апрелигача бошқарди. Аввал бошда Эдуард Эррио бошчилигидаги радикаллардан иборат тузилган сўл буржуа ҳукумати халқ оммасининг қатъий талабларини ҳисобга олиб, "сўл блок” программасининг баъзи моддаларини амалга оширишга мажбур бўлди. Чунончи, қисман сиёсий амнистия эълон қилинди, 1920 йилда иш ташлашда қатнашганлиги учун ишдан бўшатилган темир йўлчилар қайтадан ишга олинди, уй-жой қурилишига бир оз маблағ ажратилди. Рурдан француз қўшинлари олиб чиқилди, франкнинг қадрини ошириш мақсадида мажбурий заёмлар чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга киритилди.
  1924 йил октябрида ўнг партияларнинг қаршилигига қарамай Франция билан Совет Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Лекин Эррио ҳукуматининг меҳнаткашларга баъзи ён беришлик сиёсати монополистик буржуазиянинг молия олигархиясига мутлақо ёқмади. Молия олигархияси франкни қадрсизланишидан манфаатдор эди. Сенат мажбурий заёмлар ҳақидаги лойиҳани рад этди. Бундай оммавий норозилик ва кураш шароитида социалистик партия "сўл блок”дан чиқишга мажбур бўлди. "Сўл блок” тарқалиб кетди. 1925 йил апрелида Пуанкаре бошчилигида йирик буржуазиянинг "Миллий бирлик” ҳукумати тузилди. Ҳукуматда радикаллар иштирок этди. "Миллий бирлик” ҳукумати мамлакатни уч йил идора қилди. Ўнг социалистлар блокдан ташқарида бўлсада, Пуанкаре ҳукуматини қўллаб-қувватлади. 
 Пуанкаре инфляцияга қарши кураш, франкни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашни ўз ички сиёсатининг муҳим вазифаси деб эълон қилди. Ҳукумат давлат харажатларини қисқартирди, янги солиқлар жорий этди ва саноат корхоналарига имтиёзлар берди. А+Ш ва Англиядан олинган йирик кредитлар ҳисобига франк курси барқарорлаштирилди. 1926 йилга келиб давлат даромадлари урушдан кейин биринчи марта харажатлардан ортиқ бўлди. Франк барқарор валютага айланди.  
 Валюта-молия муносабатларининг барқарорлашуви француз иқтисодиётининг умумий юксалиши бошланганидан далолат эди. Табиийки, бу урушдан кейинги инқирозни бартараф этган жаҳон иқтисодиёти равнақининг умумий жараёнлари билан ҳам узвий боғлиқ эди. 1925 йилда Франция саноати маҳсулоти ҳажми биринчи марта урушдан олдинги даражадан ортиқ бўлди. Орадан беш йил ўтгач, 1930 йилда Францияда урушлар оралиғидаги энг юксак саноат ишлаб чиқариши ва савдо ҳажми қайд этилди. Франция саноат тараққиёти суръатлари бўйича (йилига ўртача 5%) Англия ва Германияни ортда қолдириб, А+Шга яқинлашди. Ўнлаб янги йирик заводлар, электр станциялари, темир йўллар қурилди. 1924 йилдан 1932 йилгача мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш даври бўлди. Бу давр аҳоли турмушига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Нархлар барқарорлашиб, пулнинг қадрсизланиши барҳам топди. Бу эса ҳукуматга аҳолининг бир қатор қатламлари ижтимоий аҳволини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш имконини берди. 1926 йилда ишсизлик нафақаси жорий этилди, кексалик нафақаси, касаллик, ногиронлик ва ҳомиладорликда ёрдам пули бериладиган бўлди. 
 Ташқи сиёсатда Пуанкаре ҳукумати мустамлакачилик тадбирларини кучайтирди. 1926-1927 йилларда Марокаш ва Суриядаги миллий озодлик ҳаракати ёвузларча бостирилди. Шовинистик ва фашистик ташкилотлар активлашди ва полковник Де Ля Рок бошчилигида 1927 йилда "Жангавор крестлар” номли янги ҳарбий-фашистик ташкилот тузилди. (Петен ва Де Голл фашистик ташкилотнинг яширин аъзолари бўлганлар). Буржуа парламентаризмининг инқирози кучайди. Монополистик буржуазия меҳнаткашлар оммасига қарши ўз позициясини мустаҳкамлаш учун курашди. Ўнг буржуа партиялари 1928 йил апрелида бўлган навбатдаги парламент сайловларида кўпчилик ўринни эгаллади. Сайловда кам ўринни эгаллаган радикаллар ҳукуматдан четлашиб борди ва оппозицияга ўтишга мажбур бўлдилар. Пуанкаре ҳукумати таркибида ўта кетган реакционерлар мамлакатни идора қилди. 
 
3-§.Жаҳон иқтисодий инқирози йилларида Франция

Франция 1929 йилда бошланган жаҳон иқтисодий кризисига кечроқ, 1930 йилдан кирди. Чунки бу мамлакатда жаҳон урушида хароб бўлган хўжаликни тиклаш, стратегик қурилиш-саноат машина ускуналарини янгилаш давом этмоқда эди. Кризис Францияда бир неча йилларга чўзилиб кетди ишлаб чиқаришнинг баъзи тармоқлари эса иккинчи жаҳон урушигача кризисдан қутила олмади, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди саноат маҳсулотининг учдан бири, қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва ташқи савдонинг бешдан иккиси, Миллий даромаднинг учдан бири қисқариб кетди. Ишчиларнинг иш ҳақи 40% га камайтирилди. Ишчилар иш ҳақининг умумий фонди 23 млрд франкка камайиб кетди. Штрафлар олиш авжига чиқиб кетди. Ишлаб чиқариш тобора ихчамлаштирилиб, меҳнат жараёни жадаллаштирилди ва иш куни 10-12 соатга узайтирилди. Хотин-қизлар ва болалар ҳаддан ташқари эксплуатация қилинди. Нарх-наво кўтарилди. Эгри солиқлар ошди. Ишсизлар кўпайиб уларнинг сони 1,5 млн кишидан ошди, ишчиларнинг 50% бутунлай ва қисман ишсиз қолди. 
  Инқироз мамлакатдаги сиёсий беқарорликни кучайтирди ва ҳукуматдаги гуруҳлар ўртасидаги курашнинг авж олишига олиб келди. Фақат 1937 йилдагина Франция саноати ва ташқи савдоси инқироздан олдинги даражага қайтди, бироқ 1938 йилда янги таназзул бошланди ва у деярли иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар давом этди. Франция иқтисодий ривожланишнинг нормал ўзанига қайтиб туша олмади. Франциядаги сиёсий вазият кескин ўзгарди, кенг омманинг норозилиги кучайди. Бу, жумладан, француз буржуазиясининг анъанавий йирик партиялари обрўсининг тушишида акс этди. Маълумки, молиявий олигархия ва йирик саноат монополияларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи бу партиялар Францияда ҳокимият тепасига 1926 йилда келган эди. 1929 йил ноябридан 1932 йил майгача мамлакатда 8 та ҳукумат алмашди. 
 1932 йил майидаги сайловлар Францияда инқирознинг икки йили давомида сўлга қараб бурилганини кўрсатди. Сайловлар социалистлар ва радикал-социалистлар блокига ғалаба келтирди. Янги ҳукуматни яна Эдуард Эррио бошқарди. Депутатлар палатасидаги 594 ўриндан 386 тасини сўл блок вакиллари олиб, ўз дастурларини амалга ошириш имкониятини қўлга киритдилар. Бироқ, улар бу имкониятни бой бердилар. Ўнг доиралар сўл ҳукуматга қарши кучли ҳужумни авж олдирдилар ва бу ҳукуматнинг нормал фаолият кўрсатишига имкон бермади. Э.Эррио ҳукумати бор-йўғи 6 ой ишлаб, истеъфо беришга мажбур бўлди. 1932 йил декабридан 1934 йил январига қадар Францияда сўлларнинг 5 та ҳукумати алмашди ва уларнинг ҳар бири уч ойдан оз ҳукмронлик қилди. Уларнинг энг сўнггиси Эдуард Даладье (1884-1970) ҳукумати бўлди. 
  Ишчилар синфи ва меҳнаткаш деҳқонларнинг оммавий инқилобий чиқишлари монополистик буржуазиянинг Лавал ва Тардье ҳукуматларини (1931-1932) ғоят зўр ташвишга солди. Монополистик буржуазиянинг парламент методларидан кўра фашизмга мойиллиги ошиб борди. 1932-1933 йилларда "Француз бирдамлиги”, "францистлар” деган янги фашистик партия ва союз тузилди. Илгари тузилган "Жанговар крестлар”, "француз ҳаракати” каби фашист ташкилотлари активлашди. Бу ташкилотлар бир неча 10 минг (кейинроқ эса бир неча юз минг) аъзога эга бўлди, ҳамда тўп ва пулемётлар билан қуролланиб олдилар. Уларнинг ихтиёрида юздан ошиқ самолёт ҳам бор эди. Фашистик ташкилотларнинг бошлиқлари (Де Ля Рок) ва бошқалар Гитлер ва Муссолини билан алоқада бўлдилар. Бунинг устига, Франция ҳукмрон доиралари халқаро вазият кескинлашиб бораётганига ва Германиядан репарация олиш тўхтаганлигига қарамай, Герман фашизмини қўллаб-қувватладилар.  

4-§ Иккинчи жаҳон уруши арафасида Франция

Гитлернинг ҳокимиятга келганидан руҳланган Франция йирик молия ва саноат сармоясининг ўнг доиралари Францияда ҳам фашистлар диктатурасини ўрнатишга уриндилар. Реакцион доиралар мамлакатни фашистлар тўнтаришига ва ҳокимиятни фашистлар эгаллашига руҳан тайёрлаш мақсадида оммавий тарғиботни авж олдирдилар. Бир вақтнинг ўзида буйруқ берилгани заҳоти ҳокимият учун курашни бошлашга тайёр кўп сонли фашистлар ташкилотлари ташкил қилинди. 1933 йил охирида фашистларнинг ташкилотлари ҳукуматда юзага келган инқирозга баҳона қилиб ҳокимиятни эгаллашга очиқ-ойдин тайёрлана бошладилар. 1934 йил 6 февралда, ҳукумат инқирози сиёсий инқирозга ўсиб ўтганидан сўнг, Парижда фашистлар исёни бошланди. Бир неча ўн минг қуролланган фашистлар кўчаларга чиқдилар ва Бурбонлар саройи, парламент биносига ёриб ўтишга уриндилар. Ҳукуматнинг бепарволигидан фойдаланиб, фашистлар почта, телеграф, вокзаллар ва Елисей даласидаги Муроса майдонига ҳужум қила бошладилар.  
 Ҳукуматнинг фаолиятсизлигини кўриб, Франция пойтахтининг турли туманларида юз минглаб ишчилар кўчаларга чиқдилар. Германия фожиасининг Францияда такрорланишини истамаган одамларнинг барчаси оёққа турди. Бундай оммавий намойишлар мамлакатнинг Марсел, Лион, Руан, Нант, Нанси ва бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. 
 Мамлакат меҳнаткашлари Франция тарихидаги энг муҳим ғалабани қўлга киритдилар. Фашистлар миллий демократик кучлари фронти олдида чекинишга мажбур бўлдилар. Бироқ, кураш шу билан тугамади. Реакцион ва консерватив кучлар ҳокимиятни худди Германиядаги сингари сиёсий найранглар йўли билан эгаллашга қарор қилдилар. 1934 йил 7 февралда Э.Даладье ўзига ишонч билдирганига қарамай истеъфо берди. Бош вазир қилиб фашизмнинг очиқ тарафдори бўлган Гастон Думерг (1863-1937) тайинланди.  
 Франция меҳнаткашлари фашистлар тўнтариши муаллифлари режасини барбод қилдилар. Ҳокимият тепасига Думерг келгани тўғрисидаги хабар тарқалгани ҳамон яна исёнчи ва ишчилар ўртасида ашаддий жанглар бошланди. Бутун Парижда, ҳар бир туманда, Франциянинг ҳамма ерида ишчилар фашистларни ҳокимиятга қўймаслик шашти билан ёндилар. Мамлакатда демократия ва Франция озодлиги учун курашувчиларнинг умумий фронти вужудга кела бошлади.  
 Намойишлар тақиқланганига қарамай, 9 февраль кечқурун 50 минг Парижлик фашистларга қарши намойишга чиқди. Шаҳарда полиция ва ишчилар ўртасида ҳақиқий кўча жанглари авж олди. Париж касалхоналари ярадорлар билан тўлиб-тошди. Ишчилар ҳукумат фашистлар томонида эканига ишонч ҳосил қилдилар, зеро, унинг буйруғига кўра полиция ва қўшинлар Де Ля Рок бандаларига қарши эмас, Париж меҳнаткашларига қарши чиқдилар. 1934 йил 9 февралда Париж ва бошқа шаҳарларда антифашист кучларининг катта намойишлари бўлиб, полиция билан тўқнашувлар юз берди бир неча киши ҳалок бўлди.  
 12 февралда бутун Францияда умумий иш ташлаш бошланди. Унда 4,5 млн. киши қатнашди. Шу куни Францияда фашистларга тарафдор реакцион кучлар томонидан тайёрланган давлат тўнтариши барбод бўлгани ойдинлашди. Фашизм Францияда ғалабага эришолмади. 
  1934 йил февраль воқеалари фашизм хавфининг кучайганлигини, шу билан бирга, фашизмга қарши демократия томонининг катта кучга эга эканлигини, бирдамлик билан чиқишнинг ғоят муҳим аҳамиятини кўрсатди ва бирлашган фронт тузиш учун замин яратди. Фашизм енгилган бўлсада, лекин унинг хавфи батамом йўқолмаган эди. Германия ва Италия фашистлари эса кенг агрессияга зўр бериб тайёрланмоқда эди. Шунга қарамай, Думерг ҳукумати, хавфсизлик тадбирларини кўрмади. Ҳукуматнинг айрим аъзолари масалан, ташқи ишлар министри Луи Бартунинг эҳтиёткорлик чораларини кўриш ҳақидаги таклифлари маъқулланмади. Барту Германия фашизми хавфига қарши бўлган буржуа номаёндаси эди. У 1934 йил баҳорида Марказий ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатларини айланиб чиқди, ҳамда фашизм агрессияси хавфига қарши бир қанча давлатлар иттифоқини тузиш ғояларини илгари сурди. Лекин ўша йили октябрь ойида Барту Франция ҳукумат доираларининг паноҳидаги Гитлерчи агентлар ва Хорват фашист террорчилари томонидан ўлдирилди. Ишчилар оммаси талабларининг ва социалистик партияда бирлашган фронт тарафдорларининг кўпайиб бораётганини назарда тутиб социалистик партия раҳбарлари коммунистик партия таклифини қабул қилишга мажбур бўлдилар. 1934 йил 27 июлда коммунистик партия билан социалистик партия ўртасида фашизм хавфига қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида аҳднома тузилди. Бу ишчилар синфининг катта ғалабаси эди. 1935 йил майида Франция коммунистик партиясининг ташаббуси билан сўл партия ва группаларининг кенгаши ўтказилиб, фашизм ва янги жаҳон уруши хавфига қарши халқ фронти тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1935 йил 14 июлда, миллий байрам куни 2 млндан ортиқ киши кўчаларга чиқиб намойиш қилди. Парижда 500 мингдан ортиқ киши митинг ўтказди ва фашистларнинг ҳокимият тепасига келишларига йўл қўймаслик, тинчлик ва демократияни мустаҳкамлаш учун кураш олиб боришга қасамёд қилдилар. Шундай қилиб, 1934-1936 йилларда кенг халқ оммаси-ишчилар, деҳқонлар, шаҳар майда буржуазияси, меҳнаткаш зиёлиларнинг антифашистик халқ фронти вужудга келди.  
 1936 йил январида Халқ фронтининг дастури эълон қилинди. Уни ишлаб чиқишда мамлакат демократик кучларининг вакиллари иштирок этдилар. Дастур фашистларга қарши демократик хусусиятга эга эди. Барча фашистларнинг ташкилотларини қуролсизлантириш ва тарқатиш талабидан ташқари, у кенг халқ оммасининг аҳволини яхшилаш-иш ҳафтасини қисқартириш, ишсизларга ёрдам кўрсатиш миллий жамғармасини ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қатъий нархларни белгилашни кўзда тутувчи дастурни ҳам илгари сурарди.  
 1936 йил баҳорида Францияда депутатлар палатасига сайловлар бўлиб ўтди. Халқ фронти партиялари биргаликда, умумий дастур асосида иштирок этдилар. Сайловларда Халқ фронти умумий ҳисобда 57% овоз тўплаб, ғолиб чиқди. 
 Халқ фронти ҳукумати Социалистик партия етакчиси Леон Блюм (1872-1950) раҳбарлигида Францияда инқирознинг янги босқичи бошланаётган бир пайтда иш бошлади. Шунга қарамай, у ўз дастурини амалга ошириш ва берган ваъдаларини бажариш борасида жуда катта ишларни амалга оширди. 1936 йил ёзи давомида парламент Халқ фронти дастурига мос келувчи 100 дан ортиқ қонунларни қабул қилди. Фашистларнинг ташкилотлари тақиқланди. Ўз ваъдаларига мувофиқ, ҳукумат парламент орқали учта қонунни ўтказди: 40 соатлик иш ҳафтаси тўғрисидаги қонун, икки ҳафталик ҳақ тўланувчи таътиллар тўғрисидаги қонун ва жамоавий шартномалар тўғрисидаги қонун. Хизматчиларнинг маошлари ва нафақалари оширилди. Ишсизлик бўйича нафақага солиқ солинишига барҳам берилди. Ишсизлар учун жамоат ишлари ташкил қилина бошланди. 
 Аҳолининг ўрта табақалари аҳволи ҳам яхшиланди. Ҳукумат саноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналарнинг қарз тўлаш муҳлатларини кечиктирди ва бу билан минглаб майда ишлаб чиқарувчиларни касодга учрашдан асраб қолди. Майда корхоналардан олинувчи солиқлар миқдори камайтирилди, йирик корхоналардан олинувчи солиқлар эса оширилди. Франция банки ва қатор ҳарбий заводлар давлат тасарруфига ўтди. 1937 йилда Темир йўллар миллий жамияти тузилиб, унинг қўл остига мамлакатдаги барча темир йўллар ўтказилди. Европанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, Франциядан ҳам иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш жорий қилина бошланди. 
 Халқ фронти ҳукумати ўз қонунларини амалга тадбиқ этишда жуда катта қийинчиликларга тўқнаш келди. Давлатда пул йўқ, демакки, тадбиркорларни қабул қилинган қонунларни бажаришга мажбур қилиш учун маблағ ҳам йўқ эди. Ҳукумат нисбатан онгли йўлни танлади - у Франция валютаси бўлган франкни француз халқининг барча ижтимоий ютуқларини йўққа чиқарган ҳолда 30%га девалвация қилди. 1937 йил февралида Л.Блюм мамлакатнинг оғир моддий аҳволини баҳона қилиб, Халқ фронти дастурини бажаришда танаффус эълон қилиш таклифини киритди. У куч тўплаб, сўнг ютуқларни мустаҳкамлаш учун "нафас ростлаш” лозимлигини уқтирди. Бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. 1937 йил июнида Блюм истеъфо берди.  
 Реакцион кучлар Халқ фронти ҳукуматига қарши очиқ хужум бошладилар, унинг фаолиятини халққа қарши йўналтиришга уриндилар. Улар давлатнинг ижтимоий эҳтиёжлар учун харажатларини қисқартиришга эришдилар, ҳукуматнинг моддий аҳволини оғирлаштиришга қаратилган қатор тадбирларни амалга оширдилар. Ҳукумат тамаки маҳсулотлари, гугурт, спиртли ичимликлар, почта-телеграф ва темир йўл ташувларига янги солиқлар белгилашга мажбур бўлди. Халқ фронтининг янги ҳукумати - Шотан ҳукумати янги девалвацияни амалга оширди. Ички девалвация натижасида Францияда яшашнинг қиймати 1936 йил майдан 1937 йил декабргача 40% қимматлашди.  
 Халқ фронти обрўсизланди. Унинг сафларида парчаланиш юз берди. Эдуард Даладье бошчилигидаги гуруҳ Халқ фронти партиялари билан орани узиш ва ўнг реакцион партияларга таянган ҳолда бир партияли ҳукуматни тузишни талаб қилди. Эдуард Эррио бошчилигидаги иккинчи гуруҳ эса Халқ фронти дастурига содиқ қолди. Радикал-социалистларнинг 1938 йил октбярида Марселда бўлиб ўтган съездида Халқ фронтидан ажралиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Франциянинг халқ фронти парчаланди. 
 Халқ фронтининг парчаланиши реакцион кучларга йўл очди. 1938 йил 10 апрелдан 1940 йил 18 майгача ҳокимиятни бошқарган Э.Даладье ҳукумати давридаёқ Франция меҳнаткашлари учун Халқ фронти ҳукумати жорий қилган имтиёзларга барҳам берила бошланди. Барча маҳсулот ва хизмат турларига солиқлар оширилди. Тадбиркорлар оз миқдорда ҳақ тўлаган ҳолда хизмат вақтидан ташқари ишларни жорий қилиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Иш ҳафтаси 5 кундан 6 кунга узайтирилди. Ижтимоий ҳимоя камайди, солиқлар миқдори 13 баравар оширилди, йирик корхоналарга солинувчи солиқлар эса камайтирилди.  
 Мамлакат меҳнаткашлари бунга оммавий намойишлар билан жавоб бердилар. 1938 йил 30 ноябрда Францияда умумий иш ташлаш бошланди. Ҳукумат қўшинларни сафарбар қилди, аскарларга жанговар ўқлар тарқатилди. Ҳукумат ва тадбиркорлар биргаликдаги ҳаракатлари билан иш ташловчилардан шафқатсиз ўч олдилар. Кўплаб заводлар ёпилди, 1,5 млн. киши ишдан бўшатилди, минглаб ишчилар қамоққа олиндилар. 
 Э.Даладье ҳукумати "миллий хиёнат” ҳукуматига айланди. Остонада эса душман-биринчи имконият туғилгандаёқ Францияни босиб олиш ниятини ҳеч кимдан яширмаган фашистлар Германияси турарди. 
 Хиёнат, хўрланиш ва мағлубиятлар йўли Франция ташқи сиёсатини бу даврда Франция йирик сармояси билан яқин алоқада бўлган реакцион ва фашистларга тарафдор қарашларини ҳеч кимдан яширмаган давлат ва сиёсат арбоблари белгиладилар. Булар 1931 йил январдан 1932 йил февралгача, 1935 йил июндан 1936 йил январгача Франция Бош вазири бўлган П.Лавал, 1934 йил октябрдан 1936 йил январгача ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган П.Тардье, Э.Даладье, Ж.Боне, А.Сарро ва бошқалар эдилар. Франциянинг Европада гегемонлиги қарор топишига ишончи йўқолган бу давлат ва сиёсат арбоблари Германия ва Италия фашистлари билан тил бириктириш йўлига тушдилар, шу тахлит улар билан тўқнашишдан қутулиб қолишга умид қилдилар. Улар мудофаага асосланган уруш ғоясини илгари сурдилар. 
 Германияда фашистларнинг ҳокимиятга келиши, 1934 йил февраль воқеалари ва халқ фронтининг 1936 йилдаги муваффақиятлари реакцион қарашларни янада мустаҳкамлади ва фашистларни фаол ҳаракатлар бошлашга даъват этди. Уларнинг миллатга қарши қарашлари давлатнинг расмий сиёсати даражасига кўтарилди. Франция ташқи сиёсатининг асосий концепцияси фаоллигини Шарққа йўналтириш Франция дипломатиясининг бош мақсадига айланди. 1940 йилда Франция бу сиёсати учун ҳарбий мағлубият ва миллий мустақилликни бой бериш билан ҳақ тўлади. 
 Франция ҳукмрон доираларининг бир қисми фашистлар Германиясини Франциядаги мавжуд тузумни сақлаб қолишнинг кафолати деб ҳисобладилар. Бундай сиёсатчиларни коллаборационистлар деб номладилар, улар Гитлернинг ташқи сиёсатини амалга ошириши учун йўл очиб бердилар. 
 1933 йил июнида Франция дипломатияси фашистлар билан келишувга борди. 1933 йил 7 июнда Англия, Франция Италия ва Германия ўртасида "Тўртлар битими” имзоланди. У кучга кирмади, бироқ Франция ташқи сиёсатининг моҳиятини очиқ кўрсатди. 1934 йил октябрида Франция бош вазирлигига П.Лавал тайинланди. У икки ёқлама ўйин олиб борди, яъни фашист давлатлари эътиборини жалб қилиш мақсадида ўзини гўёки Совет Иттифоқи билан яқинлашмоқчидек қилиб кўрсатди. 1935 йил 2 майда ўзаро ёрдам тўғрисидаги совет-француз битими имзоланди. Унга қадар Франция дипломатлари "Франциянинг Германия билан тўла ва узил-кесил келишиши учун зарур бўлса” совет-француз битимидан воз кечишга тайёрлигини айтиб, Германия билан тил топишга роса уриндилар. Гитлер эса рад жавоб берди. 
 1936 йил мартида Гитлер қўшинлари ҳарбийсизлаштирилган Рейн ҳудудига кирди. Бу билан Гитлер Францияни очиқ-ойдин кураш майдонига чақирди. Версаль битимининг 42- ва 43-моддалари бузилганига қарамай, Франция чекинди, фашистлар Германиясининг биринчи тажовузкор ҳаракатига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади. Коллаборационистлар Гитлер тузумига қарши зарба меҳнаткаш оммани инқилобга руҳлантиради, ватанпарварлик туйғуларини ошириб, фашизмга қарши курашнинг кучайишига олиб келади, деб қўрқдилар. 
 1938 йил мартида Гитлер Австрияни ҳам босиб олди. Франция ўзининг сўнгги иттифоқчисидан айрилди. 1936 йил 27 апрелда Белгия ўзини бетараф деб эълон қилди, яъни Франциянинг шарқий чегараларини қўриқловчи Рейн битимининг кафолатчиси бўлишдан бош тортди.  
 Рейн воқеаларидан кўп ўтмай, 1936 йил июлида, Испанияда фуқаролар уруши бошланиб, Германия ва Италия фашистлари исёнчиларга очиқ-ойдин ёрдам бера бошлаганларидан сўнг, Франция Испания ишларига ўзининг аралашмаслигини эълон қилди ва Испания республикачиларига қурол-яроғ сотишни ман этди. Франция ҳукумати Гитлернинг малайига айланди. 1938 йилда Гитлер янги қурбон - Чехословакияни талаб қилди. Франция Бош вазири Э.Даладье Чехословакия ҳукуматининг фикрини суриштирмай Судетни Германияга беришга розилик билдирди. 
 1938 йил 4 октябрда Франция Миллий Мажлиси шармандали Мюнхен битимини ратификация қилди ва бу мамлакатнинг фашистлар Германияси билан тил бириктириш йўлига очиқ-ойдин тушганини тасдиқлади. 
 Мюнхен битими ратификация қилингач, Франция коллаборационистлари ниҳоят енгил тин олдилар. Улар Гитлерга Шарқ томон йўл очдилар. Энди Германиядан "келишув” тўғрисида сўраш мумкин эди. Германия рози бўлди ва Мюнхен битимидан икки ой ўтиб, 1938 йил 6 декабрда Парижда Франция ташқи ишлар вазири Ж.Бонне ва Германия ташқи ишлар вазири И.Риббентроп ўзаро хужум қилмаслик тўғрисидаги битимдан умуман фарқ қилмаган қўшма декларацияни имзоладилар. 
 1938 йил 16 ноябрда Даладье Франциянинг мустамлака масаласида асло ён бермаслигини очиқдан-очиқ айтди. Даладье ҳукумати Германиясининг агрессиясини Шарққа қаратишга уринди. 1939 йил март-август ойларида олиб борилган музокоралар Франция ва Англия ҳукуматларининг айби билан натижа бермади. Франция ҳукмрон доираларининг сиёсати ҳам иккинчи жаҳон урушининг бошланишини тезлаштирди. 


Категория: tarix | Добавил: admin (04.12.2010)
Просмотров: 1825 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика