Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

МЕКСИКА
МЕКСИКА

МЕКСИКА (Mexiko), Мексика Қўшма Штатлари (Estados Unidos Mexicanos) — Шим. Американинг жан. қисмида жойлашган давлат. Майд. 1958,2 минг км2. Аҳолиси 101,9 млн. киши (2001). Пойтахти — Мехико ш. Маъмурий жихатдан 31 штат ва 1 пойтахт федерал округига бўлинади. Давлат тузуми. М. — федератив республика. Мексика Қўшма Штатларининг 1917 й. 5 фев.даги Сиёсий Кон-ституцияси амал қилади, унга кейинчалик ўзгартишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2000 й.дан Ви-сенте Фокс Кесада), у умумий тўғри овоз бериш йўли б-н 6 й. муддатга сайланади. Конституцияга биноан, президент қайта сайланиши мумкин эмас. Крнун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (2 палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади. Табиати. М. қирғокдари кам парчаланган, энг катта ярим ороллари — Калифорния ва Юкатан. Тинч океандаги бир неча орол хам М. таркибига киради. Мамлакат қудудининг катта қисмини Мексика тоғлиги (аксарият бал. 1000—2000 м, энг баланд жойи — ҳаракатдаги Орисаба вулканлари — 5700 м) эгаллайди. Соҳилга яқин жойлари пасттекислик. Мексика қўлтиғида нефтьгазли ҳавза, Мексика тоғлигида рангли металл рудалари (мис, қўрғошин, pyx, кумуш, симоб, маргимуш, сурма, кадмий, висмут, қалай, вольфрам, олтин), мамлакатнинг шим.- шарқида тошкўмир, темир ва уран рудалари, олтингугурт конлари бор. Иқлими тропик, шим.да субтропик иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 10°—25°, июлники 15°—30°. Йиллик ёғин тоғ ён бағирларида эса 2000—3000 мм.
Жан.-шарқида дарёсойлар кўп, шим.-ғарбида кам (Юкатан я.о.да умуман оқар сув йўқ). Йирик дарёлари: Рио-Гранде (Рио-Браводель-Норте), Лерма (қуйи оқимида Рио-Грандеде Сантьяго деб аталади), Бальсас, Грихальва — Усумасинта даре системаси. Энг катта кули — Чапала. Шим.-ғарбида, асосан, бўз тупроқ ва чўлга хос оддий тупроқлар; тоғликларда суржигарранг, жигаррранг, саванна қизил тупроқлари ва тоғ-ўрмон қўнғир тупроқлари, пасттекисликларда суржигарранг, саванна қизил тупроқлари ва ботқоқ тупроқлари учрайди. Ўсимликлари жуда хилма-хил__________. М.да ўсимликларнинг 12 мингга якин тури бор; шулардан 2/3 қисми эндемик ўсимликлардир. Мексика тоғлигининг шим. каттароқ қисмида узига хос ксерофил ўсимликлар, шунингдек, мимозадош буталар ўсадиган чала чўл ва чўллар асосий ўрин тутади. Тоғлиқнинг жан. қисмида ва бу ерларни ўраб олган пасттекислик соҳилларида бошоқлилар ва сертикан буталардан иборат саванна ўсимликлари, тоғларда баргли ва аралаш ўрмонлар (дуб, граб, жўка, карагай, оққарағай ва б.) усади; М.нинг жан. ва жан.-шарқий қисмларида аксари тропик ўрмонлар, шарқий ён бағирларида доим яшил сернам ўрмонлар, ғарбий ён бағирларида игна баргли, тоғ этакларида барг тўкадиган ўрмонлар бор. Ёввойи ҳайвонлардан чала чўл ва чўлларда кемирувчилар — ер қазир (ер сичқон), койот (яйлов бўриси), Мексика тоғлиги ўрмонларида қора айиқ, енот, кизил силовсин, пума, саванналарда буғу, чумолихўр, жайра, жан. даги тропик ўрмонларда маймуннинг 2 тури, тапир,
ягуар учрайди. Ҳайво-нот, ўсимлик дунёси ва б. ноёб жойларни қўриқлаш мақсадида 50 дан кўпроқ боғ ташкил этилган. Энг йириклари: Кумбреоде-Монтеррей, Сьерраде-Сан-Педро- Мартир, Кань-ондельрио Бланко ва б. Аҳолисининг купи мексиканлар бўлиб, улар индейс кабилалари ва элатлари, Европа (асосан, Испания)дан кучиб келганлар ва плантацияларда ишлатиш учун келтирилган африкаликлардан иборат. Аҳолининг ярмидан ортиғи аралаш никохдан туғилган метис ва мулатлардир. Туб
индейс халқлари ўз тиллари ва маданиятларини қисман сақлаб қолган. Испанлар, басклар, немислар, французлар, итальянлар ва б. ҳам бор. Расмий тил — испан тили. Диндорларнинг 96% католиклар. 73% аҳоли шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Мехико, Гвадалахара, Монтеррей, Леон, Сьюдад-Хуарес. Тарихи. М. ҳудудида одам юқори палеолит (милоддан 20—15 минг йил олдин) давридан яшайди. Бу ерда турли даврларда Ғарбий ярим шардаги энг ривожланган цивилизациялардан бири мавжуд бўлган. Мил. ав. 1минг йиллик ўрталаридан аҳоли ўтроқ ҳаёт кечира бошлаган, деҳқончилик, ҳунармандчилик, санъат тараққий этган. Милод бошларида Марказий
Американинг шим.-ғарбий қисмида майя қабилалари яшаган. 1минг йилликнинг 2-ярмида Марказий М.да тольтеклар хийла юксак маданият яратдилар. Лекин бу маданиятни 2-минг йилликнинг бошларида науа қабилалари барбод қилди. Науа қабилалари орасида ацтеклар ҳам бор эди, улар ҳоз. Мехико ш.ни барпо этдилар ва 14-а.да йирик давлат туздилар, бу давлат 15- а.да Марказий ва Жан. М.нинг энг қудратли давлатига айланди. Бу ерда деҳқончилик, ҳунармандчилик, қурилиш техникаси, тасвирий санъат бирмунча ривож топди. 1517 й. М.ни испанлар босиб ола бошладилар. 16-а. охирига келиб М. худуди бутунлай забтэтилди. Янги Испания вицеқироллиги тузилди, бутун ҳокимият испан заминдорлари қўл остига ўтди. Маҳаллий аҳолининг аксар қисми ўз ерларидан маҳрум этилди, мустамлака ҳокимлари, заминдорлар ва католик черковига тобе бўлиб қолди. Очарчилик, касалликлар кўплаб индейсларнинг ёстиғини қуритди (испанлар забт эта бошлаган пайтда 25 млн.га яқин индейс бўлган бўлса, 1605 й.га келганда 1млн. дан сал ортиқ индейс қолди). Ишчи кучи етишмай қолгач, Африкадан кўплаб негр қуллар келтирила бошлади. И. ч. саноатининг ривожланишига турли йўллар б-н тўсқинлик қилинди, кўпчилик экинларни экишни тақиқлаб, туз, порох, тамаки маҳсулотлари сотиш давлат монополиясига айлантирилди. Маҳаллий халқ мустамлакачиларга
қарши бош кўтариб бир неча бор қўзғолон қилди. Иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва ички бозорнинг вужудга келиши, миллий онгнинг уйғониши таъсирида 19-а.нинг бошларида мексикан миллати таркиб топа бошлади. Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллик учун олиб борган уруши даврида (1810—26), хусусан, 1810—15 й.ларда М.да М. Идальго ва X. М. Морелос раҳбарлигида деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтди, бу қўзғолон ша-фқатсиз бостирилди. Испаниядаги 1820—23 й.лар
инқилоби ва Жан. Америкадаги Испания мустамлакалари ватанпарварларининг муваффақиятлари М.да халқ озодлик ҳаракатининг янгидан кўтарилишига сабаб бўлди. А. Итербуде бошчилигидаги ҳаракат кенг халқ оммаси томонидан кўллаб-қувватланди. 1821 й. М. мустақил давлат, 1824 й. эса республика деб эълон қилинди. 1845 й. АҚШ Техасни, 1846—48 й.лардаги Америка-Мексика уруши натижасида мамлакат ҳудудининг қарийб ярмини босиб одди. М.га қарши уюштирилган Англия-Франция-Йспания интервенцияси мексикан халқининг қаҳрамонона қаршилигига учраб, интервентларнинг мағлубияти б-н тугади. 1877-80 ва 1884- 1911 й.ларда генерал П. Диас президент бўлиб турди; ана шу даврда фуқаролар озодлиги оёқ ости қилинди, конгресс ўз аҳамиятини йўқотди. 20-а.нинг бошларидан инқилобий юксалиш рўй бера бошлади. 1910 й.да деҳқонлар ҳаракати авж олиб кетди. Ф. Вилья, Э. Сапата деҳқонлар ҳаракатининг энг йирик раҳбарлари эдилар. 1910—17 й.ларда М.да инқилоб бўлиб ўтди. 1911
й. май ойида Диас режими ағдариб ташланди. Янги конституция қабул қилинди. 1929—33 й.лардаги жаҳон иктисодий бўҳрони даврида инқилобий ҳаракат кучайди ва миллий инқилобий парти-янинг радикал қаноти вакили Л. Карденас-идельрио президент қилиб__
сайланди. Унинг ҳукумати (1934—40) му-ҳим ўзгаришлар қилди, ер ислоҳоти ўтказди. 2-жаҳон урушининг бошларида М. ҳукумати бетараф эканлигини билдирди; лекин 1942 й. май ойида фашистлар блокига қарши уруш эълон қилди. Урушдан кейинги йилларда М.
иқтисодиёти юксала борди. Бироқ қишлоқда аҳвол ўзгармади. 60-й.лардан бошлаб Л. Матеос (1958—64) ва Д. Ордас (1964—70) ҳукуматлари миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш йўлини тутди. 1970 й.да ҳокимият тепасига келганЛ. Эчеверриа ҳукумати аҳволни яхшилаш учун ер ислоҳоти тўғрисида қонун (1971), янги сайлов қонуни (1972), маҳаллий капитал қўйилишини рағбатлантириш ва чет эл капиталини тартибга солиш тўғрисида қонун (1973) қабул қилди, давлат хизматчилари учун ҳафтасига 5 иш куни жорий қилди. М.нинг Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония ва Лотин Америкасидаги бир қанча мамлакатлар б-н ташқи савдо алоқалари кенгайтирилди. 1976 й.да сайланган президент Л. Портильо ва айниқса, 1994 й.да сайланган Э. Седильо ҳукуматлари саноат ва қ.х.ни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга уринди. Аммо мамлакатнинг ташқи қарзи ошди, и.ч. қувватларидан фойдаланиш пасайди, экинзорлар
қисқарди. 2000 й. «Ўнг марказчи альянс» блокидан Висенте Фокс Кесаданинг президент лавозимига сайланиши 1929 й.дан буён мамлакатни идора қилиб келаётган Институцион- инқилобий партиянинг ҳукмронлигига чек қўйди. Кейинги йилларда хўжалик бошқарувини махаллийлаштириш, давлатга қарашли норентабель корхоналарни қисқартириш, иқтисодиётнинг «очиклиги» ва тадбиркорлик фа-олиятини кучайтириш, ўзаро манфа-атли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сиёсати ўтказила бошлади. М. 1991 й. 26 дек.да ЎзР мустақиллигини тан олган ва 1992 й. 16 мартда у б-н дипломатия муносабатлари ўрнатган. М. 1945 й.дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 16 сент. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1810). Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Институцион-инқилобий партия, 1929 й.да тузилган (1938 й.гача Миллий-инқилобий партия, 1946 й.гача М. инқилобий партияси деб аталган, 1946 й.дан ҳоз номда); Кардениста миллий янгиланиш фронти партияси, 1972 й.да асос солинган;М. кўкатпарвар экология партияси, 1987 й.да тузилган; Демократик инқилоб партияси, 1989 й.да ташкил этилган; Миллий ҳаракат партияси, 1939 й.да тузилган. Касаба уюшмалари: Меҳнат конгресси, 1966 й.да тузилган; М. меҳнаткашлари конфедерацияси, 1936 й.да асос солинган; М. ишчилари минтақа конфедерацияси, 1918 й.да ташкил этилган; Ишчи ва
деҳқонларнинг инқилобий конфедерацияси, 1952 й.да тузилган; М. ишчи ва деҳқонларининг Хасинто Лопес номидаги умумий иттифоқи, 1949 й.да асос солинган; Меҳнаткашларнинг инқилобий конфедерацияси, 1954 й. ташкил этилган; Давлат хизматчилари касаба уюшмалари федерацияси 1938 й. тузилган. Хўжалиги. М. — индустриал-аграр мамлакат. Лотин Америкасида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган мамлакатлардан бири. Ялпи ички маҳсулотда са-ноатнинг улуши 24,5%, қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 9%. М. пахта, шакарқамиш, кофе етиштиришда, нефть, газ, кумуш, рух, қўрғошин, олтингугурт, симоб қазиб олишда дунёда оддинги ўринларда туради. Саноатида иқтисодий фаол аҳолининг 15,3% банд. Муҳим тармоқлари: кончилик, нефтни қайта ишлаш, нефть кимёси, металлургия, қурилиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, машинасозлик саноати. Нефтьгаз саноати ва уларни қайта ишлаш корхоналари М. қўлтиғи соҳилида, кончилик ва металлургия саноати Мексика тоғлиги шим.да, и.ч. саноати корхоналари йирик шаҳарларда жойлашган. Кумир саноати муҳим ўрин олади. Веракрус, Тампико, Минатитлан, Мехико ва Саламанка ш.лари нефть кимёсининг, Монтеррей, Монклова, Мехико атрофлари қора металлургия, Мехико, Веракрус, Кананеа, Чиуауа, Торреон ш.лари рангли металлургия, Мехико, Толука, Пу-эбла машинасозлик ва металл ишлаш саноатининг асосий марказларидир. Бундан ташқари, дизеллар, т.й. вагонлари, автомобиллар, тўқимачилик машина-ускуналари, электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотлари (шу жумладан, телевизорлар), станоклар__ кемалар ишлаб чикаради. Энергетика, қурилиш ашёлари, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, кўн-пойабзал, озиқ-овқат саноати ҳам ривожланган. Ҳунармандчилик буюмлари и.ч.га алоҳида аҳамият берилади. Йилига 89,5 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади (асосан, иссиқлик электр ст-яларида). Қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол аҳолининг 27,8% банд, Қ.х. аҳолининг эҳтиёжини асосан таъминлайди ва маҳсулотининг бир қисмини экспорт қилади. Ерларнинг '/4 қисмига экин экилади, 3/4 қисми яйлов. Экин майдонининг 5,15 млн. га сунъий суғорилади. Ерларнинг кўп
қисми қ.х. жамоалари — эхидога қарашли. Асосий тармоқ — деҳқончилик. Экспорт учун пахта, кофе, ички эҳтиёж учун шакарқамиш, маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, шоли, ловия, картошка, соя экилади. Помидор, ер ёнғоқ, эртаги сабзавот, цитрус мевалар, ананас ва б. бир қанча тропик ва субтропик экинлар экспорт аҳамиятига эга. Кўп микдорда ёғоч тайёрланади. Чорвачилигида корамол, от, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Денгизларда балиқ ва денгиз жониворлари овланади. Т.й. уз. — 26,4 минг км, автомобиль йўллари уз. — 242,3 минг км. 11 минг км нефть ва газ қувури бор. Барча штат ва шаҳарлари авиация ҳаво йўллари орқали туташтирилган. Мехико, Веракрус, Мерида, Монтеррейда катта аэро-портлар бор. Асосий денгиз портлари: Веракрус, Мехико, Тампико, Коаца-коалькос, Салина-Крус. М. четга тайёр ва чала тайёр буюмлар, шунингдек, нефть ва нефть маҳсуолотлари, пахта, кофе, денгиз, кончилик саноати ва рангли металлургия маҳсулотлари чиқаради. Четдан чала тайёр буюмлар, машина ва асбоб-ускуналар, истеъмол моллари сотиб олади. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: АҚШ, Канада, Япония, Лотин Америкаси ва Европа мамлакатлари. Чет Эл туризми ривожланган. Пул бирлиги — М. песоси. Тиббий хизмати. М.да, асосан, давлат тиббий хизмат тизими йўлга қўйилган. Врачлар ун-тлар ҳузуридаги 4 та тиббиёт ф-тида тайёрланади. Акапулько, Куэрнавака, Орисаба, Веракрус каби курортлари бор. Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Бошланғич мактабда ўқиш муддати — 6 й., ўрта мактабда 5 ва 6 й. 6—15 ёшдаги болалар учун бошланғич таълим — бепул. Давлат
мактабларидан ташқари, кўпгина хусусий мактаблар ҳам бор. Мамлакатда 189 та олий ўқув юрти, шу жумладан, 60 та ун-т мавжуд. Энг йириклари,: Мехикодаги М. миллий мухтор унти (1551), Миллий политехника ин-ти (1936), Гвадалахара, Морелия,Пуэбладаги ун-тлар. Илмий муассасалари: М. тиллар академияси, М. тарих академияси (1940), Миллий табиий фанлар академияси (1884), Миллий тарих ва геогр. академияси (1925), М. миллий тиббиёт академияси (1864), ядровий, тиббийбиол. тадқиқот марказлари, Панамерика кимё инти, Миллий математика мактаби. 30 дан ортиқ бошқа и.т. муассасалари ва 60 дан зиёд илмий жамият ва уюшмалар мавжуд. Мамлакатнинг энг катта кутубхонаси — Мехикодаги Миллий кутубхона (1833), бошқа шаҳар ва ун-тларда ҳам йирик кутубхоналар бор. Музейлари: Замонавий санъат музейи (1964), Миллий антропология музейи (1825), Миллий тарих музейи (1825), Санкарлос рангтасвир ва ҳайкалтарошлик галереяси (1785) ва б. Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. М.да 2 мингдан кўпроқ даврий нашр, шу жумладан, 227 та кундалик газ. чиқади. Энг нуфузлилари: «Диа» («Кун», 1962 й.дан), «Ин- формадор» («Хабарчи», 1917 й.дан), «Универсаль» (1916 й.дан), «Уно мае уно» («Бир плюс бир», 1977 й.дан), «Эксельсиор» (1917 й.дан), «Эральдо де Мехико» («Мексика хабарномаси», 1965 й.дан); Информасьонес Мехиканас — Информекс Миллий ахборот агентлиги акциядорлик жамияти бўлиб, 1960 й.да тузилган. Нотисиас Мехиканас — Нотимекс хукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1968 й.да ташкил этилган. М.да мингдан кўпроқ радио ва 700 дан ортиқ телест-я бор. М.нинг етакчи «Телевиса» телекўрсатув тижорат консорциуми 1973 й. тузилган. Миллий радио ва телевидение саноати палатаси 1942 й. ташкил этилган. Адабиёти 16-а.га кадар туб жой индейс қабилалари тилларида, испанлар босиб олганидан
кейин испан тилида ривожланди. Мустамлакачиликдан ав-валги даврда майя (3—9-а.лар) ва ацтеклар (14—16-а.лар) адабиёти ғоят равнақтогши. Мустамлакачилик давридаги адабиёт европача анъаналар йўлидан борди. Халқ оғзаки ижодиёти ҳам узлуксиз ривожланиб адабиётга кучли таъсир этиб турди. Испан гуманист маърифатпарвари Б. де Лас Касас адабиётнинг ривожида катта роль ўйнади. Испан тилида илк бор Э. Картеснинг «Испан қиролларига мак-тублар», Б. Диас дель Кастильонинг «Янги Испания истилочиларининг асл тарихи» асарлари вужудга келди. Б. де Вальбуэнанинг «Мексиканинг латофати» достони (1604) М. мавзуидаги биринчи асар бўлди. 17-а. адабиётида шеърият асосий ўринни эгаллади. 18-а.да Р. Ландиварнинг «Мексика
қишлоғи» (1781), Ф. Клавихеронинг «Мексиканинг қадимги тарихи» (1780—81) достонлари майдонга келди. Мустақиллик учун кураш йилларида (1810—24) А. Кинтан Роонинг инқилобий шеърлари шуҳрат қозонди (миллий мадҳия —«Ўн олтинчи сентябрь» ва б.). X. X. Фернандес де Лисарданинг «Перикильо Сарниенто» романида мустамлакачилик тузуми қаттиқ танқид қилинди. Мустақил М. адабиётида пайдо бўлган биринчи бадиий йўналиш романтизм эди. М. Акунья, Г. Приетонинг шеърлари ва М. Пайно («Шайтоннинг найранглари»), Л. Инклан («Астусиа...»)нинг М. миллий мустақиллигини ҳаққоний ва бадиий тасвирлаган тари-хий романлари романтизм руҳида ёзилди. 19-а.да М. шеъриятида модернизм пайдо бўлди (М. X. Отон, С. Диас Мирон, А. Нерво ва б.) 19-а. охирида, П. Диас диктатурам даврида насрий реалистик тамойил вужудга келди. Р. Дельгадо, X. Лопес Портильо-и-Рохас романларида мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётининг қарама-қаршилиги ва иллатлари фош этилди. 1910—17 й.лардаги буржуадемократик инқилоб М.да таракдийпар-вар адабиётнинг ривожланишига сабаб бўлди. М. Асуэланинг «Пастдагилар» (1916) романида курашаётган халқсиймоси ва оммавий ҳаракатлар акс эттирилган. М. Л. Гусман («Бургут билан илон», 1928), Г. Лопес-и-Фуэнтес («Ҳарбий лагер», 1931; «Менинг генералим», 1934) ва б. ёзувчиларнинг асарлари ҳам шу рухда ёзилди. 20-а.нинг йирик шоирлари (Р. Лопес Веларде, Э. Гонсалес Мартинес, К. Пельисер)нинг асарларида халқнинг маънавий ҳаёти ва миллий турмуши ёрқин акс эттирилган. М. насри 50- й.ларнинг ўрталаридан яна юксала бошлади. Романнавислар миллий воқеликни бадиий тадқиқ қилишни чуқурлаштира бориб, умумбашарий муаммоларни кўтариб чиқди. А. Яньеснинг «Жала олдидан», X. Рульфонинг «Педро Парамо», Нобель мукофоти совриндори К. Фуэнтеснинг «Ўта тиниқ соҳа», «Артемио Круснинг ўлими», Росарио Кастельяноснинг «Зулматдаги ибодат» романлари ана шундай асарлардир. Кейинги йиллар адиблари ҳоз. замон миллий воқелигини ўрганиб, азалий инсоний муаммоларни янги шароитда ҳал этишга интилмоқда. Меъморлиги. Қад. даврда (16-а.гача) М. ҳудудида индейслар маданиятининг қатор соҳалари равнақ топган. Мил. ав. 1минг йилликда меъморлик айниқса юксалди. М. марказий вилоятларида, жан.да ва Юкатан я. о.да шаҳарлар бар-по этилди. Ольмеклар маҳобатли иншо- отлар, қад. маданиятга эга бўлган майя халқи зинапояли эҳром (пирамида) шаклидаги улкан ибодатхоналар (Чолуладаги эхром асосининг бир томони 440 м) ва рангбаранг нақшлар б-н безатилган гумбазли бинолар қуришган. Мустамлака даври (16—19-а, бошлари)да М.да шахарсозлик ривожланди. Бинолар испанча
услубда қурилди, шу б-н бирга, меъморликда маҳаллий анъана ҳам ўз аксини тодди. 17-а.дан бошлаб барокко услуби пайдо бўлди (Морелиядаги собор, 1640—1705; Ме-хикодаги Миллий сарой, 1692—99; Ла Професа черкови, 1714—20; Саграрио Метрополитано черкови, 1749—68; Гвадалахарадаги Санта-Моника черкови, 1720—33; Тласкала яқинидаги Санта-Мария де Окотлан черкови, 1745— 60 ва ҳ. к.).
19-а.да испан, итальян ва француз усталари етакчи роль ўйнади. 19-а.нинг 2-ярми — 20-а. бошларида Мехикода йирик бинолар қурилди, янги магистраллар очилди. Бинолар бетон, темир, темир-бетондан қурила бошлади. 1949— 54 й.ларда Мехикода К. Ласо раҳбарлигида қурилган Ун-т шаҳарчаси 20-а. ўрталаридаги М. меъморлигининг энг яхши хусусиятларини акс эттирган; гўзал жойда қурилган бу шаҳарча ўқув, спорт ва турар жой биноларидан иборат бўлиб, меъморлик б-н маҳобатлидекоратив санъат маҳсулидир. 50—80-й.ларда М.да зилзилага чидамли кўп қаватли турар жой ва жамоат бинолари қад кўтарди. Мехикода бир қанча турар жой даҳалари ва йўлдош-шаҳарлар пайдо бўлди. Ацтек стадиони, Спорт саройи қурилди. Тасвирий санъати жуда қад. бўлиб, мил. ав. 2-минг й.ликдан бошлаб ривожланган. Бу даврга мансуб тош ва терра-котадан ясалган ҳайкалчалар, шаклдор идишлар сақланиб қолган. Мил. ав. 1минг й.лиқда М. қўлтиғи бўйида яшовчи ольмеклар ҳоз. Веракрус ва Таваско штатларида қабариқ тош ёд-горликлар, ибодатхоналар курганлар, тош тобутлар, одам ва ҳайвон қиёфасидаги илохлар ясаганлар. Мил. 1минг й.ликда тотонаклар, сапотеклар, май-ялар гўзал
амалий ва тасвирий санъат намуналарини яратдилар. 10—16-а,лар санъатида ҳарбий манзаралар, даҳшатли сиймолар, мураккаб безаклар устунлик қила бошлади. Мустамлака даврида черковларнинг сирти ва ичи хилма-хил ўймакорлик услубида безатилди, айниқса, 18-а.да ультрабарокко (ҳашамдорлик) ривож топди, ёғоч ўймакорлиги усулида
рангбаранг ҳайкаллар ясаш, диний мавзудаги рангтасвир ва одамлар қиёфасини чизиш (Б. де Эчаве, М. Кабрера), кейинчалик академик ҳайкалтарошлик (М. Тольса) урф бўлди. 19-а,да М. тасвирий санъатида Европа бадиий маданияти ўзига йўл оча бошлади. Шу б-н
бирга, тасвирий санъ-атда миллий мавзуга қизиқиш бошланди. 19-а. охири — 20-а.бошларида М. тасвирий санъатига Европадаги янги бадиий оқимлар («модерн», импрессионизм) таъсир эта бошлади. Бир қанча санъаткорлар (X. Мурильо, С. Эрран) М. санъатини тиклаш, замонавий миллий услуб яратиш ғоясини олға сурдилар. X. Г. Посада эса халқ бадиий анъаналари б-н боғлиқ инқилобийдемократик сатирик графикага асос солди. 50—60-й.ларда маҳобатли тасвирий санъатда янги меъморлик бинолари б-н боғлиқ асарлар (безакли мозаика, бўртиқ мозаика, нақшлар) асосий ўрин тута бошлади. М.да тасвирий санъат ва графикага Караганда замонавий ҳайкалтарошлик камроқ тараққий этди. М. халқ санъатида индейс ва испан санъати анъаналари қўшилиб кетган. Мусиқаси. М. мусиқаси қадимдан ўзига хос ва бой. Маҳаллий аҳоли, жумладан, қад. ацтеклар
турмушида (мас, диний ва ибодат маросимларида, иш пайтларида) мусика катта роль ўйнаган. Бир қанча шаҳарларда махсус мусика мактаблари бўлган. Бирмунча соф «индейс мусиқаси» айрим чекка жойлардаги туб аҳоли ўртасида ҳануз сақланиб қолган. Ҳоз. М. ҳудудининг ката қисмида испан ва креол мусиқа маданияти таъсирида индейс мусиқаси ҳам учраб туради. Қад. чолғу асбоблари — гитара ҳамда унга ўхшаш гитаррон ва харанита, скрипка, арфа, труба кўпдан машҳур. Профессионал мусиқа 16-а.дан ривожлана бошлади, 19-а. бошларидан пойтахт ва йирик шаҳарларда итальян композиторларининг опералари қўйилди. 1825 й. Мехикода биринчи мусиқа академияси, 1826 й. симфоник оркестр пайдо бўлди. 1866 й. консерватория очилди. 19- а.нинг ўрталаридан опера жанрида ишлайдиган миллий композиторлар пайдо бўла бошлади. С.
Реву-эльтас ва Ч. Чавес (20-а.нинг 1-ярми) миллий композиторлар мактабининг асосчиларидир. Композиторлар Л. Санди, Д. Аяла, Б. Галиндо, Р. Альфтер, дирижёр Л. Эррера де ла Фуэнте, скрипками Г. Шеринг, пианиночилар К. Барахас ва М. Т. Кастрильон, гитарачи А. Брибьеска, ашулачилар X. Арая, Э. Касановас етакчи мусиқа арбобларидир. Мехикода Миллий симфоник оркестр, Ун-т симфоник оркестри, Миллий опера, ун-т ҳузурида олий мусиқа мактаби ишлайди. Бир қанча штатларда симфоник оркестрлар бор. Халқ мусиқасини ижро этадиган кўплаб вокал- инструментал ансамбллар катта муваффақият қозонган. М.да балет санъати айниқса ривож топган. М. хореография санъати рақс фольклори ва индейсларнинг қад. рақ-слари б-н испан раққосларининг анъ-аналари заминида пайдо бўлган. Ҳоз. саҳна рақси 30-й.ларда америкача «модерн» рақси таъсирида таркиб топа бошлаган. Фольклор б-н «модерн» рақсининг қўшилишидан ўзига хос миллий рақс шакллари пайдо бўлди. 1966 й.дан Мехикода ҳар йили халқаро рақс танловлари ўтказилади. 1947 й.дан Миллий балет, 70-й.лардан М. рақси академиясининг замонавий балет жамоаси, мустақил балет труппаси ва б. ишлаб турибди. М. фольклор балети чет элларда ҳам жуда машҳур. Театри. М. театр санъати қад. индейсларнинг диний маросимлари асосида вужудга келган. Афсоналар асосида диний, дунёвий ва ҳажвий томошалар кўрсатилган. М. 16-а.да европаликлар томонидан истило қилинганидан кей-ин халқ санъати қувғинга учради. Аммо черковнинг қаршилигига қарамай, 1597 й.дан Мехикода «Комедия уйи» театри ишлай бошлади, 1670 й. биринчи доимий «Колисео» халқ театри ишга тушди, Гвадалахара (1758), Веракрус (1787) ш.ларида ҳам доимий театрлар очилди. 1923 й. Драматурглар уюшмаси миллий театр маданиятини яратишда фаол иштирок этди. 1946 й. Мехикода Миллий нафис санъат ин-ти, унинг ҳузурида эса актёрлар ва реж.лар тай-ёрлайдиган мактаб очилди. Энг машҳур театрлари: «Хименес Руэда», «Идальго», «Хода», «Реформа», «Инсурхентес», Болалар
театри, «Гиньол» қўғир-чоқ театри ва б. Киноси. 19-а. охиридан кинохроника пайдо бўлди, 1905 й. биринчи бадиий фильм кўйилди. 1910 й.да М. мустақиллик кураши ҳақидаги «Алам ҳайқириғи» фильми, қисқа метражли комедия ва мелодрамалар чиқарилди. 30-й.лардан овозли кино ривожлана бошлади. С. М. Эйзенштейн бошчилигида 1931—32 й.ларда М. ҳақидаги фильм яратилиши М. кино арбоблариm ҳаётида катта воқеа бўлди. 20-а. 30—40-й.ларида яратилган фильмларда М.даги ижтимоий низолар, халқ ҳаёти акс эттирилди. «Мария Канделярия» (1944), «Дурдона» (1947), «Рио Эскондидо» (1948), «Қишлоқи қиз» (1949) каби бадиий жиҳатдан юксак кинофильмлар бутун дунёга ма-шҳур бўлди. М. кино санъатининг кей-инги энг яхши асарлари: «Ғишт терувчилар» (реж. X. Фоне), «Жанубдаги уй» (реж. С. Ольхович), «Пасткаш одамлар» (реж. X. Эстрада),' «Хуан Перес Холоте» (реж. А. Бурнс), «100-меридиан» (реж. А. Хоскович). М.да йилига 70 дан ортиқ бадиий фильм ишланади, 2000 кинотеатр бор, Ўзбекистон — М. муиосабатлари. Гарчи Ўзбекистон б-н М. ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳукуматлараро битим тузилмаган бўлса ҳам, ўзаро савдо-сотиқ алоқалари йўлга қўйилган. ЎзР б-н М. ўртасидаги товар айланмаси 1998 й.да 1855,9 минг АҚШ долларини ташкил этди. «Савдо-иқтисодий ҳамкорлик» ва «Инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ўзаро ҳимоя қилиш» тўғрисидашартномалар тузиш масаласи кўриб чиқилаётир.
МЕКСИКА БЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ — Шим. Американинг жан. шарқидаги пасттекислик, АҚШ ва Мексикада. Атлантика бўйи пасттекислиги, Аппалачи тоғлари, Марказий текисликлар, Уошито тоғлари, Буюк текисликлар б-н чегараланган, жан.дан Мексика қўлтиғи б-н ўралган. Эни 350 км гача. Энг баланд жойи 150 м. Чўкинди жинслардан таркиб топган. Ер юзаси ясси текислик бўлиб, дарё водийлари (Миссисипи, Рио-Гранде ва б.) б-н кесилган. Иклими субтропик, жан.-ғарбий қисмида тропик иқлим. Янв.нинг ўртача т-раси шим.да 4—8°, соҳилm қисмида 12°, июлники 26—28°. Йиллик ёғин ғарбида 600—800 мм, шарқида 1200—1500 мм. Тупроқлари қизил, чимли карбонатли, чимли аллювиаль ва ботқоқ тупроклар. Ҳудудининг 1/3 қисми ўрмон. Қорақарағай, қайин, дуб, магнолия, дарё водийларида ботқоқсарви, терак ўсади.
Саванналар бор. Пахта, тамаки, шоли, шакарқамиш экилади. Йирик нефть ва газ конлари топилган. Йирик шаҳарлари: Янги Орлеан, Хьюстон (АҚШ), Тампико, Веракрус (Мексика).
МЕКСИКА ТОҒЛИГИ - Шим. Американинг жан. қисмидаги тоғлик, Мексика ҳудудининг ката қисмини эгаллаган. Майд. 1,2 млн. км2. Кенг ясситоғлик ва уни ўраб олган тоғ тизмаларидан иборат. Шим.да Буюк текисликлар ва Колорадо платосига туташ. Аксари қисмининг бал. 1000— 2000 м. М.т.нинг шарқий чеккасида Шарқий Сьерра-Мадре тоғлари, ғарбида Ғарбий Сьерра- Мадре тоғлари бор. Жан.да ўчган ва ҳаракатдаги вулканлар жойлашган. Орисаба вулкани (5700 м) М.т. ва Мексикадаги энг баланд чўққидир. М.т.нинг замини оҳактош, қумтош, мергелдан тузилган. Катта майдонларни лавалар ва аллювий ётқизиқлар қоплаган. Рангли ва нодир металл конлари топилган. Иқлими тропик иқлим, жан.да сернам, шим.да қуруқ. Янв.нинг ўртача т-раси 9—14°, баъзан шамоллар таъсирида т-ра —20° гача пасаяди. Июлнинг _ _И_ы_ўртача т-раси 15—20°. Йиллик ёғин шим.да ва ички р-нларида 200— 400 мм дан тшқи ён бағирларида 2000—3000 мм гача. М.т.нинг шим.даги оқар сувлар мавсумий характерга эга. Кўллари шўр сувли. Жан.даги дарёлар севсув, тектоник кўл кўп. Тупроги шим.да гипели ва карбонатли, жан.да бўз, қўнғир ва қизил тупроқлар. М.т. ўсимлик дунёсига бой (8 мингдан ортиқ эндемик тур бор). Кактус, агава, юкка, тиканли буталар, жан.да саванна ўсимликлари ўсади.Тоғларнинг сернам ён бағирларида тропик ўрмонлар, 4000—4500 м баландликда субальп ва альп ўтлоқлари минтақаси мавжуд. Ҳайвонот дунёси, асосан, Неарктика зоогеографик областига мансуб. Аҳоли сийрак, фақат водий ва сойликларда яшайди. Чорвачилик ва деҳқончилик ривожланган.
МЕКСИКА УНИВЕРСИТЕТИ, Мексика миллий мухтор университет и — Мексикадаги энг йирик ун-т. Мехико ш.да жойлашган. Қирол Карл V фармонига мувофиқ, 1551 й. ташкил этилган. 1929 й.дан Мексика миллий мухтор унти деб аталади. Ҳуқуқ, фалсафа, табиий фанлар, тиббиёт, кимё, муҳандислик иши, сиёсий ва ижтимоий фанлар ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 330 мингга яқин талаба таълим олади. Марказий кутубхонаси (1924 й.ташкил этилган) да 2 млн.га яқин асар сақланади.
МЕКСИКА ҚЎЛТИҒИ - Атлантика океанидаги ярим берк денгиз, Шим. Американинг жан.- шарқий қирғоқлари яқинида, Флорида ва Юкатан я.олари ва Куба о. оралиғида. Майд. 1555 минг км2. Чуқ. 3822 м гача. Флорида бўғози орқали Атлантика океани б-н, Юкатан бўғози орқали Кариб денгизи б-н туташган. Миссисипи дарёси қу-йилади. Иклими жан.да тропик, шим. да субтропик иқлим, ҳаво т-раси авг.да 28°, фев.да 14—15°. Йиллик ёғинга (1000—1200 мм) нисбатан буғланиш (1000—1750 мм) кўп. Ёз ва куз ойларида тез-тез довуллар бўлиб туради. Сувининг т-раси юза қисмида 29°, саёз жойларида 30—ЗГ, салқин мавсумда 18—25°. Шўрлиги 36—36,9%о. Юзаоқимлар, асосан, соат стрелкаси йўналишида ҳаракат қилади. М.қ.га Кариб денгизидан Юкатан оқими киради. Қўлтиқдан Гольфстрим бошланади. Сув қалқ-иши суткалик, 0,3—0,6 м гача. М.қ.нинг шельф қисмида балиқ, устрица, креветка, лангуста ЇGм ва денгиз тошбақаси овланади. Қўлтиқнинг шим.-ғарбий шельф қисмида йирик нефть конлари топилган. Асосий портлари: Янги Орлеан (АҚШ), Веракрус (Мексика) ва Гавана (Куба).
МЕКСИКА ҚЎЛТИҒИ НЕФТЬ-ГАЗЛИ ҲАВЗАСИ — Мексика қўлтиғи ак-ваторияси ва АҚШ, Мексика, Куба, Гватемала ва Белизнинг қўлтиққа ёндош ҳудудларини эгаллайди. Майд. 2,5 млн. км2, шу жумладан, акваторияда 1,1 млн. км2. Нефть ва конденсатнинг дастлабки саноат захираси (1985) 18,3 млрд.т, газ захираси 14,6 трлн. м3, шундан тегишлича АҚШда 8,6 млрд. т ва 11,6 трлн. м3, Мексикада 9,7 млрд. т ва 2,8 трлн, м3, Гватемалада 7 млн.т. Ҳавзанинг дастлабки конлари материк қисмида 1896 й.да (АҚШ), денгизда (шельф) 1938 й.да (АҚШ) очилган. Асосий йирик конлар ҳавзанинг АҚШ га қарашли қисмида 1930-й.ларда аниқланган, Мексика қисмида 1970-й.ларда топилди. Ҳаммаси бўлиб, 5000 дан ортиқ нефть ва 4000 дан ортиқ газ ва газконденсат конлари аниқланган (уларнинг 95% АҚШ худудида). Ҳавза Мексика қўлтиғи ва унинг периферик материк қисми (Гальф-Кост) дан ташкил топган Атлантика олди эпигерцин платформасининг жан. кисмета ёндашган. Ҳавза максимал калинлиги 15 км дан иборат бўлган мезокай-нозой ёшидаги чўкинди жинслардан тузилган. Нефтьгазлилик чўкиндили ғилофнинг бутун кесими б-н боғлиқ. Ҳавзанинг ташқи (акваториал) қисми йўналиши бўйича маҳсулдор қатламларнинг юқори юрадан плейстоценгача ёшариши ва углеводород жамланиши чуқурлиги бир неча ўн м дан 7000 м гача кузатилган. Тутқич турлари: локал кўтарилмаларда қатламли гумбазли; рифларда массивлик; моноклиналларда тектоник экранлашган; коллекторларнинг қийиқланиш қисмида литологик ва стратиграфик экранлашган. Эвгеосинклиналь комплексининг (Кубада) серпентинит ва туф-қумтошли ва б. жинсларида катта бўлмаган нефть уюмлари маълум. Қирғоқдан энг узоқ кон Луизиана штати қирғоғидан 240 км нарида. Ташқи зона нефтлари енгил, олтингугурти кам. Тузли гумбазлар кепроки б-н боғлиқ бўлган конлардаги нефтларда олтингугурт миқцори ортиб боради. Ҳавзанинг ички қисмида нефть ўртача зичликка эга, баъзан юқори олтингу-гуртли (3%гача), метаннафтенли таркибда. Газлар таркибида озроқ микдорда СН4 нинг оғир компонентларидан иборат метан ва юқори миқцорда газ конденсата бор. 1985 й.да 287 млн. т атрофида нефть (АҚШда 132 млн. т, Мексикада 154 млн. т, Кубада 0,87 млн. т, Гватемалада 0,25 млн. т) қазиб олинди. Казиб олишнинг асосий марказлари: АҚШнинг Луизиана ва Техас штатлари ва Мексиканинг Кампече қўлтиғи б-н Реформа р-ни. Йиллик газ қазиб олиш (1986) 300 млрд. м3 атрофида, шу жумладан, Мексикада 40 млрд.м3. Ҳавза ҳудудида кенг тармоқли нефть, газ ва маҳсулот ташувчи қувурлар, 75 та нефтни қайта ишлаш (AKIII да 65 та, Мексикада 7 та) ва 400 дан ортиқ газни қайта ишлаш з-длари (АҚШ да 375 та, Мексикада 13 та) мавжуд. 
МЕКСИКАНЛАР (ўзларини - мехикано деб аташади) — халқ, Мексиканинг асосий аҳолиси. Умумий сони 91 млн. кишидан ортиқ. Шундан 78 млн. киши Мексикада яшайди (1990-й.лар ўрталари). Шунингдек, АҚШ (13 млн. киши)да, Канада (30 минг киши) ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида ҳамда Испанияда яшайдилар. Асосан, метислар. Улар испан босқинчилари (16-а.), кучиб келган испанлар б-н туб жой индейс (ацтеклар, майя, отоми, миштеклар, сапотеклар) ва қора танли аҳоли б-н аралашиб кетишидан ташкил топган. 19-а.га келиб метислар Мексика миллатининг негизини ташкил қилган. М. испан тилида сўзлашади. Диндорлари — аксарияти, католиклар, қолгани — асосан, протестантлар (баптистлар). М. деҳқончилик, чорвачилик б-н шуғулланади, кўп қисми саноатда банд.



Мексика

 












Флаг Мексики.
 






Герб Мексики.


 

Категория: tarix | Добавил: admin (19.08.2010)
Просмотров: 1679 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика