Қадимги ёзма ёдгорликлар ва илк бор ташкил этилган Архивчилар мактаби.
Қадимги ёзма ёдгорликлар ва илк бор ташкил этилган Архивчилар мактаби.
Режа:
1. Кадимги архивлар хакида маълумот.
2. Илк бор ташкил этилган архивчилар махсус мактаби.
3. Қадимги Шарқ ва икки дарё оралиғи давлатларида пайдо бўлган кутубхона архивлар.
Мамлакатимиз истиқлолига эришиб жамиятимиз хаётининг барча табақаларида теран янгиланишлар жараёни кечаётган бир пайтда тарихини ўрганиш уни холис баҳолаш ва мозийдан мерос жамики қадриятлардан ижодий фойдаланиш ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Тарих фани тараққияёти белгиловчи омиллар орасида архив материаллари, айниқса диққатга сазовордир. Шунинг учун тарихий жараёнларни ёритишда архив ҳужжатларини қайта тадқиқ ва таҳлил этиш масаласи алоҳида эътибормолик экани шубхасиз. Архив-лотинча (архивиум) - хукумат биноси сўзидан олинган. Лекин архив атамасининг ҳозирги қўлланилиши маъноси бутунлай бошқача. Архив бу идоралар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек тарихий шахслар фаолиятига оид ҳужжатлар сақланадиган муассаса ҳисобланади, лекин бу архивларнинг бу босқичларига етиб келишининг ҳам ўз тарихи бор. Архивларнинг ҳам уларда иш юритиш, ҳужжатларни сақлаш асрлар мобайнида шаклланиб келган. Ҳужжат тушунчаси хулоса қиладиган бўлсак маълумотларни ўзида сақловчи ҳар бир манба ҳужжат ҳисобланади. Архив ҳужжатига келадиган бўлсак – ўзида маълумотларни сақлаётган воситадаги маълумотлар жамият, жамиятнинг маданият, тарихий ёдгорлик, илмий қарашларга оид бўлиб тарихйи архивларда сақланаётган ҳужжатлар архив ҳужжатлари ҳисобланади. Архив ҳужжатлари деганда – бу бўлиб ўтган воқеа-ходиса, жараён ёки бажарилаётган ишларни инсон томонидан хатлар, графиклар, фоторасмлар ва бошқа йўллар билан маълумотларни ўзида сақловчи ҳар қандай восита ҳисобланади. Тарих фанини ўқиш ва ўрганишда архивларнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Архивлар қадимдан мавжуд бўлган бўлсада архивларни марказлаштириш тўғрисидаги қонун Ўрта Осиё ва Россия худудларида XX аср бошларида қабул қилинди. Жумладан 1918 йил 1 июнда халқ комиссарияятининг «Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш» тўғрисида декрети қабул қилинди. Архив ишларида умуман архивчиларга тарихни ёритишда шундай кўмакчи фанлар борки улар тарихчи ва архившунос учун кўмакчи фан ҳисобланади. Жумладан, Манбашунослик – асосий ёрдамчи тарихий фан бўлиб, тарихий манбаларнинг назарияси ва услубларини ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишни ўргатувчи фандир. Унинг ўрганиш соҳаси ёзма манбалар саналади. Хартиялар мактаби бу архивчиларни махсус тайёрлайдиган махсус мактаб бўлиб илк бор Францияда ташкил этилган. 1821 йилда Францияда Хартия архившунослар мактаби машкил этилиб унда архившунос мутахассислари махсус тайёрланади. Хартия – (юн. Charts-қозоқ ёрлиқ) ўрта асрлардаги ва оммавий ҳуқуқий ва сиёсий тусдаги ҳужжат. Халқаро ҳуқуқда одатда Декларация сўзининг синонимии сифатида кўлланиб мажбурий кучга эга бўлмайди. Халқаро актнинг умумий қоидалари ва мақсадини ифодалайди. Иккинчи томондан эски қўёзмаларга нисбатан ишлатилади. Манбашуносликнинг асосий муаммовий вазифаси бу тарихий манбаларни классификация қилишдан иборат. Бу манбанинг қайси фанга боғлиқлиги ва ушбу фаннинг услубияти ўрганилаётган манбанинг тахлилида қай даражада қўлланилиши аниқлайди. Тарихий манбаларнинг маъносида 6 йирик гуруҳга бўлинади. Ёзма, моддий, этнографик, оғзаки ёки фолклор, лингвистик ва кинофотофоно ҳужжатлар киради.
Архив библиотекалар Илк қадимги кутубхона архивлари Қадимги Шарқ ва икки дарё оралиғи давлатларида пайдо бўлган. Булар Фиравнлар ва шохлар кутубхона-архивлари бўлиб, энг каттаси Оссурия шохи Ашшурбанипал кутубхона-архивидан 20 мингдан ортиқ лой тахтачаларга ёзилган ҳужжатлар топилган( улар эр. авв. VII асрга оид.) Римда эр. авв. I асрга келиб кўпгина шаҳарларида кутубхона-архивлар пайдо бўлган. Хитойда эр.авв. бир неча юз йилликлар давомида, Японияда эрамизнинг биринчи юз йиллигида шох саройлари қошида ва ибодатхоналарда кутубхона архивлари мавжуд бўлган. Бундан ташқари археолог олимлар томонидан кўпгина қадимий даврларга тегишли архив қолдиқлари топилган. Улар Богазгейс, Қуюнджиқ, Тел-эл-Амарн, Ниневея, Култепа архивларидир.
Богазкейскс архиви -архив Хетлар давлатининг пойтахти бўлмиш Хатутош (ҳозирда Богазкейск архиви Туркиянинг Анатолия шаҳрида жойлашган) харобаларидан 15 тонналик лой тахтачали ёзувлари топилган. Лой тахтачалардаги ёзувлар хетт тилида бўлиб, кўпгина матнлар, сиёсий битиклар аккад тилида, бошқалари эса қадимий тиллардан кичик Осиёга оид Лувий, Палай хат, Хуприт тилларида битилган. Архивда шохликлар ахборотномалари, буйруқлари, шартномалари, шохлар рўйхати, дипломатик ёзишмалар, мулкий қўлёзмалар, мансабдор шахсларнинг хисоботлари, қонун ҳисоботлари, суд баённомалари (отчилик тўғрисида, мифология ва шеърлар, гимнлар, дуолар, диний байрамлар) ҳақида. Бундан ташқари янги хетт давлатига тегишли шумер-аккад-хет луғатлари, лой тахталар каталоги каби ҳужжатлар бўлиб, эр.авв. XIV-XIII асрларга оид. Ҳужжатларидан биттаси эр.авв. XVII асрга тегишли Багазкейс архиви 1906-12 йилларда Г.Винклер томонидан аниқланган.
Қуюнджик архиви-Қуюнжик харобаларидан Оссурия пойтахти Ниневия шаҳри қолдиқлари топилиб, уни ўрганиш ишлари XX асрнинг 30 йилларигача давом этган. Қазиш ишлари археолог олимлар Г.Лейард, Р.Кемпбел-Томпсонлар томонидан олиб борилган. Қуюнжиқ тепалигининг пастки қатламлари эр.авв. VI-III асрларга оид. Энг қадимги даврларга оид эр.авв. 23-18 асрларга тегишли. Аккад давлати хукмдорининг бронзадан ишланган боши, сарой қолдиқларидан чизилган суръатлар топилган. Харобалардан Набу, Иштар ибодатхоналари Синахреб ва Ашурбанипал саройи қолидиқлари топилган. Энг аҳамиятли топилмалардан бири Ашурбанипалнинг архив-кутубхонаси бўлиб ундан: лой тахтачаларидаги шумер тилидаги матнлар, оссур-вавилон адабиётлари ва илм фанга оид манбалар, иш ҳужжатлари топилган.
Тел-Эль-Амаран архиви – тарихда Миср Фиравнлари архиви номи билан машхур бўлиб, 1887 йил Тел-Эль-Амарн шаҳрида маҳаллий ахоли вакиллари томонидан тасодифан топилган. Архивда лой тахтачаларда Аккад тилидаги дипломатик ёзишмалар, Фиравн сулоласининг Аменхотепу III ва Аменхотапу IV ларнинг Митонни, Осурия, Вавилон ва кичик Сирия, Фаластин шохликлари билан ёзилган ёзишмалари топилган. Ушбу архив – Миср, яқин Шарқ тарихининг эр.авв. XIX аср иккинчи ярми ва XIV аср бошларига оид ўта муҳим манба ҳисобланади. 194 дона атрофида лой тахтача ёзувлари Германияда, бошқалари эса Британия, Каир, Оксфорд, Лувр, Эрмитаж ва бошқа музейларда сақланади.
Ниневея архиви - Қадимги Осурия давлатининг шаҳарларидан бири бўлиб, ҳозирги Ироқ давлатининг Мосула шаҳрида жойлашган. Ниневия шаҳри эр.авв. VIII-VII асрларда Осурия пойтахтига айлантирилган. Ниневия шаҳрининг шимолий қисмида Ашурбанипал Синахереб саройининг жанубий-ғарбий қисми жойлашган. Бу ердан Ашурбанипал архиви ва 20 мингта китоб яъни лой тахтали ёзувлар топилган. Ниневея жанубий қисмида Имтор, Эмишмиш ибодатхоналари ва Асархаддан саройи жойлашган. Эр.авв. 612 йилда Ниневия шаҳри янги Вавилон шохи Набапаласар ва Мидия шохи Киаксарлар томонидан ер юзасидан йўқ қилиб ташланган. Римликлар шаҳар ўрнида харбий колонна ташкил этган. Ниневия шаҳри ҳақидаги маълумотлар Куюнжиқ шаҳри қолдиқларидан кўпгина маълумотлар топилган.
Кул-тепа- Олд Осиё худудларида қадимги даврга тегишли кўпгина тепаликлар бу ном билан аталади. Ушбу тепаликларнинг кўпи энеолит ва бронза даврларига тегишли. Кавказ орти худудларида бир нечта тепаликлар аниқланган. Биринчи тепалик атрофи диаметри 200 м. баладлиги 15 м. бўлиб Арманистон худудида аниқланган. Ушбу тепаликда илк деҳқончиликнинг эр.авв. III асрга тегишли намуналар топилган. Шу билан бирга лой хайкалтарошлик намуналари ҳам топилган. Иккинчиси Азорбайжон давлатининг Нахечабам худудида аниқланган бўлиб атрофии яъни диаметри 100-150 м. баландлиги 14 м. 1904-1951-64 йиллар қазиш ишлари натижасида 4 маданият қатлами аниқланган. Учинчиси – Туркия давлатида аниқланган бўлиб илк бор 1880 йилда аниқланган. Изланишлар 1906 йилдан кейин археолог Э.Шонтр: Г.Винклер, Б.Грозний, 1948 йилда ака ука Т. ва Н. Ўзгючлар томонидан қадим даврига оид 3 қатлам аниқланган. Ҳароба жойларидан сарой, қабристон, кичик ҳайкалчалари топилган. Ушбу топималар Анатолия шаҳрининг эр.авв. III минг йилликда Оссурия, Троя ва Сирия давлатлари билан бўлган алоқаларни ёритувчи муҳим бўлган манбалар ҳисобланади.
Қадимги ёзма ёдгорликлар ва Архивлар
Энг қадимги ёдгорликлар Кавказ орти худудларининг қадимги Урарту давлатига тегишли эр.авв. IX-VI асрларга оид ёзма манбалар топилган. Ушбу ёзма манбалар лойдан ясалган қалин лой тахтачаларидаги матнлар ва шу билан бирга тошларга ёзилган, қуролларга, харбий юришлардан олдин ёзилган клинопислар топилган. Қора денгиз шимолидаги эрамизгача V-VI асрларга оид Қадимий шаҳар қолдиқларидан мармар архивлари сақланиб қолган. Улар катта-катта тошларда, деворларда, қабристонларда битиб қолдирилган. Архив ҳужжатиларида тинчлик битимлари, қонунлар, халқ йиғини қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботларидан иборат. Кичик Осиёда архив ёзув билан бир вақтда пайдо бўлган. Уларда яна эр.авв. I асрга оид ёзувдарда Ўрта Осиё давлати бўлмиш Парфия давлатининг иқтисодий-сиёсий ҳаёти тўғрисида маълумотларни учратиш мумкин. Археологлар Қадимий Тупроққалъа харобаларидан VII-IV асрларга оид қадимги ҳужжатлар қолдиқлари топишган. Бундан ташқари қадимги Хоразм давлати худудидан қадимги Хоразм тилида терига сиёҳ билан дарахтларга битилган 140 дан ортиқ ҳужжатлар топилган. Ҳужжатлар қадимги суғд тилида бўлиб, VIII асрнинг биринчи ярмига оид Ўрта Осиё халқлариниг араб босқинига қарши кураш ҳаракатлари, қадимги Суғдиёна давлати, солиқларни йиғиш ва давлат бошқаруви ҳақида маълумотлар учрайди. Яна Ўрта Осиё архивларига оид Сомонийлар давлатига оид ер ишлари бўйича давлат архив идораси мавжуд бўлган. Самонийлар давлати хукумронлик йиллари IX-X асрларга тўғри келади. Бу даврга келиб дарахт, тери, пергаментлардан қоғозга ўтиш даври бўлган. Шундан сўнг бой феодалларнинг шахсий архив кутубхоналари пайдо бўла бошлаган. Бу турдаги архив-кутубхоналар тўғрисида олим мутафаккиримиз Абу Али Ибн Сино ёзиб қолдирган. Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги I минг йилликнинг сўнггида архив-кутубхоналар пайдо бўлган. Дастлабки кутубхоналар хукумдорлар саройида ва ибодатхоналарда ташкил этила бошлаган Турон халқлари Миср, Эрон, Юнонистон ва уларга қўшни бўлган давлатлар билан бирга яқин алоқада бўлган. Ўзбекистон халқларининг қадимги ёдгорликлари сақланмаган. Абу Райхон Берунийнинг хабар беришича китоб хазиналари ва уларни сақловчи жойлар турли истилолар даврида (VII-IX)да йўқ қилиб юборилган. Шу билан бир ўша даврларга оид 23 мингдан ортиқ арман қўлёзмалари топилган. Улар IV аср охирларига оид бўлиб Арманистон худудларидаги Маменадран тепалигидан топилган. Жуда қадимий бўлмасада Киев Руси давлати архиви илк архивлар X-асрларга тегишли бўлиб лой тахтачалар ёзувлари ўша пайтда Княз саройида сақланган. Уларда ҳар ҳил фахрий ёрлиқлар, давлатлар ўртасидаги ёзишмалар. Архив-кутубхоналар ёзма ёдгорликларни сақловчи хазина сифатида жуда қадимдан пайдо бўлган. Милоддан аввал VII аср ўрталарида Шарқдаги кўп саройларда, қадимги Миср ва Рим ибодатхоналари қошида кутубхоналари бўлган Қадимги кутубхоналарнинг энг машхури Александрия (Искандария) кутубхонаси ҳисобланган.
адабиётлар
1. Алимов И.А. "Архившуносик ” АнДУ 2005 йил 2. Архивў //Историческая энциклопедия Том. 1., 1961
3. Агеева В. Б.Концепция «национального достояния» во французском архивоведении XVIII-ХХ веков специальность 05.25.02:документалистика, документоведение, архивоведение. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата исторических наук 2008 г
4. Бржавстовская Н.В. "Архивў и архивное дело в иностраннўх государствах” вўпус II, (архивное дело в странах Европў и Америки в период капитализма) М. 1957
Фойдаланилган манбалар:
1. Ўзбекистон Респубикасининнг 1999 йил 15 апрелдаги № 768-1 сонли "Архивлар тўғрисидаги” қонуни, 2. 1999 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги №432 – қарори 3. //Халқ сўзи. 1998 йил. 27 июл
|
Категория: tarix | Добавил: admin (19.08.2010)
|
Просмотров: 1997
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |