. XVI-XVII асрларда Япония.
1. Токугава режимининг ўрнатилиши. 2. Ажнабийларга муносабат. 3. Японияни яккаланиб қолиши.
Хидеёси ўлгандан кейин диктатура 1598 йилда Ода Набунаганнинг бошқа бир всафдоши ва Хидэёсининг рақиби бўлмиш Иеясу Токугава қўлига ўтди. Токугава шарқий (кантон) вилоятларининг тепасида турган энг йирик феодал князлардан бўлиб, жуда мустаҳкамланган Эдо (иедо) қасри унинг резеденцияси эди. Иеясу бир оз вақтгача Хидеёси тахт ворисининг васийси бўлиб турди. Аммо 1603 йилда етарли даражада мустаҳкамланиб олиб, ўзини сёгун деб эълон қилди. Унинг сёгунлар сулоласи 250 йил давомида, яъни Микадо ҳокимиятини тиклаган 1868 йилги «революция»гача Японияни идора қилиб келди. Токугавалар режими бу сулоланинг учинчи сёгуни Иемицу Токугава даврида (1623-1651) узил-кесил ўрнатилган эди. Иемецу 1637 йилда Кюсю оролидаги Самабери округида деҳқонларнинг жуда катта қўзғолонини шафқатсиз равишда бостирди. Янги сёгун ана шу халқ ҳаракатига қарши курашнинг бевосита таасуроти остида 1639 йилда Япония давлати таркиб топган феодало конституциясини юридик жиҳатдан расимйлаштириб берган қонунлар тўпламини нашр қилди. Бу қонунлар тўпламида меҳнаткашлар учун жуда ҳам оғир турмуш шароитлари кўзда тутилгани ҳолда полициячилик-крепостнойлик ниҳоятда яққол ифодаланган эди. 1639 йилги кодексга кўра социал муносабатлар: ҳарбийлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлардан иборат тўрт сословие муносабатлари шаклида ифодаланган эди. Шу ахоли гуруҳларининг муносабатлари қаттиқ тартиб ва қоидалар билан белгиланган эди. Оқсуяклар ва самурайларга мансуб турли гуруҳларнинг ҳуқуқ ва имтиёзлари қонунда икир-чикирларига муфассал кўрсатиб берилган эди. Давлат саноат ва савдо-сотиқ ишларини ўчакишиб назорат қилар ва унга бачканалик билан васийлик қилар эди. Савдогарларнинг гильдиялари ва айниқса ҳунармандларнинг цехлари бутунлай ҳукуматга боқлиқ эди. Ҳукумат савдо-сотиқдан ва саноатдан катта давлат даромадлари олиш учун ҳам улардан кенг фойдаланар эди. Деҳқонларга нисбатан белгиланган тарти-қоидалар айниқса қаттиқ эди. Уларнинг турмушдаги ҳар бир қадамини ҳукумат қаттиқ кузатиб турарди. Деҳқонларга гуруч ейиш ман этилган эди. Чунки улар учун бу «ортиқча неъмавт» деб қарарлар эди. Уларга шойи ва полотно кийим кийииш ҳам ман қилинган эди. Фақат арзон баҳоли ип-газламадан кийим кийиш мумкин деб кўрсатилган эди. Деҳқонларга ҳамма нарсада «камтар» бўлиш буюрилган эди. Ҳатто тўй, азаларга ва ҳоказоларга сарф бўладиган ҳаражатлар ҳам маълум миқдордан ошмаслиги шарт эди. Ўзи ва Киотодаги саройи учун аниқ тайинланган маошга асосан яшовчи Микадо номигагина ҳокимият эгаси эди. Қонунлар аслида уни ташқи дунё билан алоқа қилиш имкониятидан тамомила маҳрум қилиб қўйган эди. Сёгунларнинг пойтахти Эдо шаҳри бўлиб, у жуда тез ўсиб, катта марказга айланиб борди. Сёгунлар бу ерда дабдабали ҳаёт кечирар эдилар. Катта феодаллар мулкдор князлар-Даймьо ва бошқаларнинг кўп вақт пойтахтда яшаб, сёгунлар саройига қатнаб туришлари шарт эди. Улар ўз вилоятларига қайтиб кетганларида хотин ва бола-чақаларини гаров қилиб Эдода қолдиришлари лозим эди. Токугавалар ўрнатган бу режим кенг тармоқли полиция аппаратига асосланган эди. Ҳукумат ўзининг ошкора ва маҳфий агентлари воситаси билан деҳқонларни, шаҳар плебсларини, катта савдогарланинг хонаждонларини, самурайларни ва феодал князларни кузатиб турарди. Шундай қилиб Японияда феодализм давридаёқ исковуч полициянинг мудҳиш аппарати вужудга келтирилган эди ва бу аппарат аҳолининг ҳуқуқсиз меҳнаткашлар оммаси бошига оғир кулфатлар солар эди. Ажнабийларга муносабат. XVI асрда Япония, Корея, Хитой, Ҳинди-Хитой, Филиппин билан кенг турда савдо муносабатлари ўрнатган эди. Европаликлардан Португаллар, Испанлар, кейинчалик эса XVI асрнинг охирларидан бошлаб Голландалар Япония билан савдо қилар эдилар. Аввалига Европаликларга Японияда миссионерлик фаолият билан шуғулланиш учун анча кенг имконият бериб қўйилди. Европаликлар Хидеёси армиясини Япони-Корея уруши даврида ўқ отувчи қуроллар билан таъминлаб турдилар. Аммо Хидеёсининг ўзиёқ испан ва португал миссионерларининг фаолиятини чеклай бошлади. Иеясу Токугава даврида ажнабийларга нисбатан яна бир қанча чеклашлар ўрнатилди. Токугава испанлар билан португалларнинг таъсирини заифлаштириш мақсадида голландларга кўпроқ ҳомийлик қила бошлади. Иемису Токугава Европаликларни мамлакатга қўймаслик мақсадидҳа қатъийроқ сиёсат ўтказди. XVII асрнинг 30 йилларида бир қанча фармойишлари билан Японларнинг ўз мамлакатини тарк этишнеи қатъиян таъқиқлади, Испанлар билан португалларга эса Япония оролини мутлақо ташлаб чиқиб кетишни таклиф қилди. Бундан Голландаларгина истисно бўлиб, уларга Нагасаки портига кириш учун рухсат этилди. Хитой савдогарлари ҳам ана шундай имтиёз олдилар. Япония ҳукумати томонидан ажнабийларга бундай мунлосабатда бўлишнинг сабабларидан бири қисман пул- иқтисодий мулоҳазалар бу мамлакатдан олтин ташиб чиқиб кетилиши хавфи, чет-эллик савдогарлдарнинг маҳаллий савдогарлар билан рақобати ва шу сингарилардан иборат эди. Аммо Такугаванин ажнабийлардан халос бўлишга даъват этган ҳал қилувчи омил-ички сиёсий характерга эга бўлган мулоҳазалар эди. Ҳукумат христиан миссионерларининг «бузғунчилик» таъсиридан қўрқар эди, чунки айрим районларда Япон деҳқонлари ва бошқа меҳнаткашлар, баъзи христианлик тенгчилик ғояларидан ҳамда Японияга Европаликлар келтирган ўқ сочувчи қуроллардан фойдаланиб, Япон феодалларига қарши чиқдилар. Юқорида эслатиб ўтилган 1637 йилда Кю-Сю оролида бўлган ва 30 минга яқин киши қатнашган деҳқонлар қўзғолони ҳудди ана шундай диний шиорлар остида ҳамда Испанлар билан Португалларнинг бевосита мадади билан рўй берган эди. Голландлар аксинча бу даврда Япония ҳукуматига ёрдам бердилар: голландия кемалари қўзғолон кўтарилган срҳил бўйи райъонини тўплардан ўққа тутди. Ҳукумат Кю-Сю оролида қўзғолонни бостириб диний жиҳатдан ҳам аҳоли устидан назоратни кучайтирди. Будда руҳонийлари будда ибодатхоналарга келувчилар устидан назорат қилиш юзасидан кнг кўламда полициячиларнинг ваколатларини олдилар. Ҳар бир киши Маҳаллий Будда жамоасига мажбурий таритибда аъзо бўлиши керак эди. Бошқа динга ўтиш жиноят ҳисобланиб бунинг учун ўлим жазосми берилардит. Япония ҳукумати «ғарб кишилари» ҳақида бирорп гап ёзилган европадан ва қисман хитойдан келтирилган китобларнинг ҳаммасини куйдириб ташлаш ҳақида буйруқ чиқарди. Японияни яккаланиб қолиши. Япониянинг ташқи дунёдан ажралиб қолиши (ҳатто хитой билан ҳам муносабатлар ғоят чекланган эди). XIX асрнинг ярмигача давом этди. Токугава режимининг бутун бир системасига кирувчи бу сиёсат умуман мамлакат учун ғоят оғир ва салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Бу нарса Японияда феодал муносабатларниг энг қолоқ формалари сақланиб қолишига ёрдам берди. Яккаланиб қолиш шароитида Япон фелдаллари ва уларнинг амалдорлари Япон меҳнаткашлари оммаси устидан айниқса, ҳар томонлама ва назоратсиз ҳукмронлик қилиб ўз синфий диктатураларини даҳшатли формада амалга оширдилар. Айни вақтда Япониянинг яккаланиб қолиш уни очиқдан-очиқ қолоқликка маҳкум этди. Бу эса саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам эски ишлаб чиқариш усулларини сақланиб қолишида ўз ифодасини топди. Бу нарса мамлакат маданий ўсишининг тўхтаб қолишига ҳам таъсир кўрсатди. Шундай бўлсада, XVII асрда Яплонияда суст бўлса ҳам муайян ўсиш рўй берди. Мамалкатда товар-пул муносабатлари ривожланиб аста-секин Япон қишлоқларига ҳам кириб борди. Шаҳарларда савдогарлар капитали тўпланди. Саноатнинг айрим тармоқлари- чинни тайёрлаш, ип-газламага гул босиш, қоғоз ва шу сингарилар ишлаб чиқариш кенгайди ва такомиллашди. Бир қанча шаҳарларда XVII аср ўрталарида мануфактукра вужудга келди. Аммо бу онда сонда ишлайдиган мануфактуралар эди. Феодалларнинг орасида тобора кўпроқ табақалашув рўй берди. Феодаллар-самурайларнинг паст қатлами хонавайрон бўлиб, шаҳардаги ўртача ва ҳатто қуйи қатламларига тобора яқинлашиб борди.
|