Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

XVI-XVII асрлада Хитой
XVI-XVII асрлада Хитой. 

1. Мин сулоласининг заифлашуви. 
2. XVII асрнинг 30-40 йилларида Хитойдаги деҳқонлар уруши.
3. Манчжурия династиясининг ҳокимият тепасига келиши. 
4. Хитойга Европа мустамлакачиларининг кириб келиши ва Цинь династиясининг уларга қарши кураши. 

Мин сулоласининг заифлашуви.
XVI аср охири ва XVII аср бошларида Мин сулоласи тўла тушкунликка юз тутган эди. Бу «деҳқонлар» сулоласининг дастлабки даврларида сал-пал мавжуд бўлган баъзи демократик тенденциялари энди аллақачонлар тугаб кетган эди. Мин монархияси айниб, ўзидан олдинги сулолалар сингари оддий бюрократик деспотияга айланган эди. XVI аср бошларидан эътиборан давлватни идора қилиш ишлари тепасида давлат хазинасини уялмай-нетмай талаган ва шу тариқа жуда катта бойлик орттирган император харамининг ходимлари бўлган маҳрамлар турар эди. Ҳаддан ташқари ўсиб кетган бюрократик давлат аппарати, дабдабали император саройининг ниҳоятда катта чиқимлари ва Япония билан бўлаётган уруш янгидан-янги солиқ даромадларини талаб қилар эди. Биргина XVII асрнинг иккинчи ўн йиллигида барча давлат солиқларининг ҳажми шундан олдинги ўн йиллардагига нисбатан 50% кўпайди. Давлат солиқлари ва бунинг устига маҳаллий феодаллар, судҳўрлар ва амалдорлар фойдасига олинадиган ҳар-хил оқир тўловлар туфайли деҳқонлар ва шаҳар ҳунармандларининг тинкаси қуриган эди.
Халқ оммаси табиий офатдан: сув тошқинидан, такрорланиб турадишган қаҳатчиликдан, очарчиликдан, эпидимиядан азоб чекар эди. XVII асрнинг биринчи ярмида Хитой халқ оммасининг ҳаёти доимо тўйиб овқат емаслик, одамхўрликкача бориб етган очлик, аҳоли ўлимининг авж олиши билан характерланар эди. Шу билан бирга XVII аср бошларида Хитойнинг халқаро аҳволи жуда ёмонлашди. Шимолда, Сунгари дарёси ҳавзасида яшовчи Маньчжур қабилалари тахминан 1606 йилда бирлашди. 1625 йилда Маньчжурлар Мункденни ва деярли бутун Ляодун ярим оролини босиб оллдилар. 30-йилларда Корея Маньчжурларга вассал қарам бўлиб қолди. Маньчжурларнинг Хитойдаги шимолий вилоятларга ҳужум қилишлари одат бўлиб қолди. Мин ҳукумати варварларга зарба беришга қодир эмаслигини кўрсатди. Бу эса халқ оммасининг бошига янги кулфатлар келтирар ва уларнинг ҳаётинин чидаб бўлмайдиган даражада жуда танг қилиб қўйган эди. Омманинг мавжуд режимдан норозилиги кучая бориб, оқибат натижада деҳқонларнинг жуда катта урушига айланди ва бу уруш Мин сулоласини ҳалокатга олиб келди. 
XVII асрнинг 30-40 йилларида Хитойдаги деҳқонлар уруши.
Деҳқонлар ҳаракатининг бошланишига 1628 йилдаги очлик туртки бўлди. Шиньси билан Шанси вилоятларида бу очлик айниқса кучли бўлди. Бу вилоятларда бошланган ҳаракат 1632 йилда марказий Хитойнинг бошқа областларига тарқалди. Қўзғолон Хуанхе билан Янцзи дарёлари оралиғидаги ҳамма ерларга ёйилган эди. Хенан, Хубей, Анхой, Шаньдун, Сегуан вилоятларида бу қўзғолон айниқса кучли бўлди. Деҳқонларнинг қуролли отрядларида бир неча ўн минглаб қўзғолончи бор эди. 
Лекин қўзғолон тарқоқ бўлганлигидан ҳеч қандай натижа бермади. 30-йилларнинг иккинчи ярмида қўзғолон бир қадар пасайиб ҳам кетди. Қўзғолончи отрядлардан бир қисмини ҳукумат қўшинлари тор-мор келтирди.
Хукумат қўшинлари Маньчжуриянинг шимолидаги урушда банд эканида деҳқонлар қўзғолонининг янги тўлқини 1641 йилда яна бошланиб кетди. Собиқ оддий қишлоқ темирчиси Ли Цзи Чен деҳқонларнинг йўлбошчиси эди. 1639 йилдаёқ Ли Цзи Чен қўзғолончиларнинг катта қўшинини ташкил қила бошлади, 1640-1643 йилларда у бир қанча йирик шуҳарларни босиб олди ҳамда Монголиядан Приморьегача, Хуанхе дарёси водийсидан Янцзи дарёси водийсигача бўлган жуда катта территорияни контрол қилиб турди, қўзғолончиларнинг пойтахти Циань (собиқ Чань-Ань) шаҳри бўлди. Ли Цзи Чен ўзини император деб эълон қилди. 1644 йилда Ли Цзи Чен шимолга юриш ташкил қилиб Пекинни олди. Мин династиясининг охирги императори ўзини-ўзи ўлдирди. Буюк Шимолий пойтахни эгаллаган Ли Цзи Чен Мин зодагонлари ва юқори бюрократиясининг вакилларидан қаттиқ ўч олди. Кўпгина феодаллар, шу жумладан, император хонадонининг бош маҳрамлари қатл этилди, уларнинг мол-мулклари эса мусодара этилди. 
Янги ҳукумат деҳқонлардан солиқ олмади, армияни ва давлат бошқаруви аппаратини сақлаш учун6 зарур маблағлар, асосан феодал-ер эгаларига ҳамда энг бадавлат шаҳарликлар - савдогарлар ва судхўрларга кўплаб солиқ солиш орқали ундириб олинди. Бироқ, Ли Цзи Чен Пекинда фақат 42 кун турди. Шундан кейин у пойтахтни тарк этишга мажбур бўлди. Хитой феодаллар, Мин династиясининг очиқдан-очиқ тарафдорлари, қисман эса Мин династиясига оппозицияда бўлган феодаллар деҳқонлар ҳаракатининг авж олишидан ҳамда революцион ҳукумат тадбирларидан қўрқиб кетиб, ташқи душманлар-Манчжурлдар билан тил бириктирдилар ва улардан қўзғолон кўтарган халққа қарши ёрдам сўрадилар. Манчжурлар билан музокараларда хоин-Мин генералларидан бири У Санг-Гуй актив роль ўйнади. Шаҳзода Дурган (Манчжуриянинг ёши етмаган император ҳузурида шаҳзодалик вазифасини бажариб турган) бошчилигидаги Манчжурларнинг жуда катта армияси Хитой ерларига бостириб кирди. Ли Цзи Чен ҳам икки юз мингга яқин кишидан иборат катта армияси билан Манчжурларнинг ҳамда уларга қўшилган У Санг-Гуйнинг қўшинларига қарши отланди. 
Бироқ, Ли Цзи Чен қўшинлари Пекин яқинида мағлубиятга учради. Ли Цзи Чен жанубга қочишга мажбур бўлди. Бу ерда у Шенси вилоятида бир оз вақт курашни давом эттирди. Аммо у 1645 йилда маҳаллий феодаллар томонидан деҳқонлар ҳаракатини бостириш учун тузилган отрядларнинг бири томонидан ўлдирилди. 
1644 йил 6-июнда Манчжур қўшинлари У Сан-Гуй қўшинлари билан биргаликда Пекинга кириб борди. Шу тарзда Хитойда янги ажнабий династия ҳукмронлик қила бошлади. Цинь деб аталган бу династия Хитойда 1911 йилгача ҳукмронлик қилди.
Манчжурия династиясининг ҳокимият тепасига келиши.
Хитой халқининг манчжур босқинчиларига қарши кураши. Манчжурия династияси Хиьтойда дарҳол мустаҳкамлана олмади. 1645 йилда Манчжурлар шиддатли жангдан кейин Янтжоу ва Нанкинни олиб, жанубий вилоятларга қараб йўлга чиқишганида уларнинг фронт орқасида Манчжурлдарга қарши қўзғолон янги куч билан кўтарилди. Хун ань, Сичуан ва гуанси, Чжецзян, Фунзян, Шеньесми ва Гансу вилоятларида Манчжурларга қарши ҳаракат авж олиб, бу ҳаракат XVIII аср 40-йилларининг охиригача давом этди. Манчжурлар шу пайтга келибгина қўзғолонни бостира олдилар. Шарқий вилоятларда кенг кўламдаги ҳаракатлар бўлиб ўтди, бу ерда Манчжурларга қарши курашда денгиз соҳилидаги ана шу вилоятларнинг савдо флоти катта роль ўйнади. Денгиз соҳилида жойлашган шарқий вилоятлардаги Манчжурларга қарши ҳаракат 1662 йилдагина узил-кесил бостирилди. 
Жанубий вилоятларда Манчжурларга қарши ҳаракат янада узоқ давом этди. Тайван оролида ва Жанубий-шарқий Хитойнинг денгиз соҳилидаги вилоятларида Манчжурлардан мустақил бўлган Чжен-Чен Гун ва унинг ўғли Чжен-Цен бошчилигида мустақил давлат ташкил топди. Жанубий Хитой плортларидаги савдогарлар орасида социал-таянч топган бу жанубий давлат 30 йилдан кўпроқ (1650-1683) яшади. Чжен Чен-Гун флоти 50-йилларда Нанкин шаҳрини икки марта қамал қилди. Оқибат натижада Манчжурлар Чжен Цен-Гун ворисларини Голландия флоти ёрдамида тор-мор келтиришга муваффақ бўлдилар. Ана шу давлат мустақиллиги тугатилгандан кейингина Цин давлати ўзини бутун Хитойнинг ҳўжайини деб ҳисоблай олди. Ана шундай бениҳоя оғир шароитларда, феодаллар ўз ватанларига хиёнат қилган вазиятда Хитой халқи бир-неча ўн йилликлар мобайнида Манчжурия босқинчиларига қарши қаҳрамонона кураш олиб борди. 
Манчжурлар зулми Хитой халқ оммаси елкасига оғир юк бўлиб тушди. Янги ҳокимиятнинг тобора даҳшат билан ўтказган муттасил жазо операциялари натижасида мамлакат хонавайрон бўлди. Манчжурлар Хитойларнинг миллий туйғуларини таҳқирладилар. Жумладан, барча эркак хитойлиарнинг бўйсунганлик рамзи сифатида узун соч қўйиб ўриб юришга мажбур қилдилар. Манчжурлар феодал деҳқончилик муносабатларини мустаҳкамладилар ва сақлаб қолдилар. Ўзлари босиб олган районларда деҳқонлар ҳаракати қолдиқларини шафқатсизлик билан бостирдилар. Манчжуриянинг янги зодагонлари ҳамда мамлакатда имтиёзли мавқени эгаллаган ва жандармаларнинг ўзига хос жуда катта корпуси ролини ўйнаган манчжур қўшинлари жуда катта ерларни босиб олди; уларнинг вазифаси халқнинг янги ҳаракати йўлидаги ҳар-қандай уринишларни доимо бостириб туришдан иборат эди. Айни вақтда манчжурлар қўшни халқларга нисбатан душманлик ва ишончсизлик сиёсатлари билан Хитойни атайин яккалаб қўйдилар, бу жиҳатдан унинг муваффақиятли социал-иқтисодий ривожланишига ҳалақит бердилар.
Хитойга Европа мустамлакачиларининг кириб келиши ва Цинь династиясининг уларга қарши кураши.
XVII асрда Европалик савдогарлар ва миссионерлар Хитой ичкарисига киришга ҳаркат қилдилар. Католик (асосан португаля ва қисман Франция) миссионерлари бир вақтлари Манчжурлар ишончини қозониб, уларга, жумладан, тўпчи инструкторлар ва қурол-яроғ ишининг усталари сифатида хизмат кўрмсатдилар.
Айни вақтда XVII асрнинг иккинчи ярмида Хитойга инглиз, голланд ва француз Ост-Индия компанияларининг вакиллари кириб келишга астойдил ҳаракат қилиб, Хитой ҳукуматидан турли енгилликлапр ва имтиёзлар олишга муваффақ бўлдилар. Бироқ, Европа мустамлакачиларининг бу сиёсати муваффақиятли чиқмади.
Янги Цинь династияси мустаҳкамланиб олгач Европа миссионерларининг хизматига муҳтож бўлмай қолди ва улар XVII асрнинг 60-йилларида мамлакатдан қувиб чиқарилди. XVII асрниннг охирларида улар Хитойда ўз тфаолиятлари учун яна имконият олдилар. Бироқ, XVIII асрнинг бошларида улар яна бир марта ҳайдаб чиқарилди ва бу гал қувиб чиқаришҳ узил-кесил бўлди. Улар Жанубий Хитой соҳилида жойлашган Макао оролидаги Португалия мустамлакасидагина яшай олардилар. XVIII асрда, 1757 йилда Хитой ҳукумати биргина Кантон портидан ташқари ўзининг портларини барча ажнабий савдогарлар учун тамомила ёпиб қўйди. 
Хитойнинг ажнабийлар учун машҳур «ёпиб қўйилиши» шу тарзда рўй берди. Бу ҳол XIX асрнинг ярмиларигача давом этди. Цин династиясининг Хитойга чет-эл капиталининг суқилиб киришига қарши ана шунда йкурашиши натижасида Хитой чет эл капиталистик эксплуатациясидан бир оз вақт холи бўлиб турди. Аммо бу сиёсатнинг иккинчи салбий томони ҳам бор эди. Хитой ана шу сиёсат натижасида ташқи дунёдан тамомила ажралиб қолди. Тапшқи иқтисодий алоқалар шу йўл билан қўпол ва сунъий тарзда тўхтатилди ва чекланди. Бу эса Хитой ҳунармандчилиги ва Хитой мануфактурасининг, Хитой шаҳри ва Хитой ички савдосининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Умуман олганда бу тадбирларнинг ҳаммаси, Хитойнинг орқада қолишига ҳамда унинг иқтисодий ва ижтимоий тузуми ривожланмай қолишига олиб келди, оқибат натижада халқ оммасининг аҳволи ёмонлашиб, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти тўхтатиб қўйилди. 

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 1201 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика