Урта асрларда мўғуллар ва уларнинг истилолари
Урта асрларда мўғуллар ва уларнинг истилолари.
1. Мўғул давлатининг вужудга келиши. 2. Мўғул истилоларининг Европа ва Осиё учун ахамияти.. 3. XIII аср мўғулларида одат.
Мўғул давлатининг вужудга келиши. XII асрда муғулларда ижтимоий тузумида хали уруғчилик тузими хусусиятлари кучли бўлган. Уруғчилик қасоси уларнинг хаётида катта ахамиятга эга бўлган. Уларнинг динида авлод ва аждодлар рухига сиғиниш катта ўрин тутарди. Хар бир уруғнинг иззат қиладиган ўз худоси бор эди. XII аср охири XIII аср бошларида уруғчилик емирилиши оқибатида нойлон ва баходирларнинг донгдор оилалари ажралиб чиқди. Улар Ўрдага (уруғлар итифоқига) бошчилик қилардилар. Ўрдалар ўз навбатида анча йирик қабила иттифоқларига бирлашган эдилар улар тепасида хонлар турардилар. Бу давлат бошда "харбий демократия" хусусиятларига эга бўлиб, бу ўзига хос муғул феодализми (кўчманчи феодализм) янада ривожлана бориши билан харбий демократия аста секин бузилиб, ўз ахамиятини йуқотди. Иттифоқчи қабилалар хонлари вақти-вақти билан қурултойларга йиғилиб хонлар сайлаш, душман халқлар билан уруш ва яраш масалаларини хал қилардилар, баъзан гунохкор деб топилган айрим ноёнлар ва хатто хонларнинг ўзларини суд қилардилар. 1206 йил Онон дарёси бўйида бўлган курултойда Тимучин улуғ хон деб эълон қилинди ва у Чингизхон деб атала бошлади. Чингиз, - тоза, кувватли; денгизхон. Муғуллар Хитойликларнинг харбий техникада кўп нарсаларининг қабул қилиб олган эдилар. Дастлаб атрофдаги халқлар бўйсиндирилди. 1211 йили Хитойни истило қилиш бошланди. 1218-1223 йиллар Хоразм ва Ўрта Осиё Мухаммад Махмуд Яловоч. Ўтрор Темур Малик Жалолиддин Ўрта-Осиёдаги ирригация системаси яксон этилди. Қўшинларнинг бир қисми Закавказьега кириб Кавказ (дербент) дараси орқали Донга, Қипчок чўлига чиқди. Бу ерда Калка дарёси бўйида 1223 йили руслар билан биринчи тўқнашув бўлди, кипчоқлар янчилди.. Чингизхон 1227 йил вафот этди. 1235 йилдан муғуллар расмий пойтахти Орхон дарёси бўйидаги Қора-Қурум шахри. Мамлакат туманларга бўлинган. Чингизхон ўзининг оила аъзоларига улуслар ажратиб берди. Чингизхон ўлимидан сўнг улуғ хон учинчи уғул Уктой бўлди. Чиғатой - Ўрта Осиёни Амудан шарқи. Тулуй – Ўрта Осиёнинг ғарбий қисми, шарқий Эрон, шимоли Хиндистон. Жужи ўлганлиги сабабли Ботухон ғарбий Сибр, Каспий ва Оролга туташган територия, жанубий Уралдан муғул отларининг туёқлари етган територия.. "ўрмон халқлари"га эга бўлдилар. 1235 - 1242 йилларда рус, Волга булгорлари, қипчоклар бўйсиндирилди. Муғуллар Венгрия, Чехия (моравия) Полшага кирдилар. Уларнинг қўшинлари қисман сербия ва Болгария територияси орқали ўтдилар. Русларнинг қахрамонона қаршилик кўрсатиши /арбий Европани вайронликдан қутқариб қолди. 1241 апрелида Силезияга бостириб кирган муғуллар Лигниц шахрига яқин жойда бирлашган немис ва поляк рицар отрядларини янчиб ташлади. Муғуллар Моравия тереториясига кирдилар. Бироқ чех моравия рицарлари Оломоуц шахри яқинида (1241 йил июнь) Ботухан қўшинларига жиддий қаршилик қилдилар, вақтинчалик ғалабага эришдилар (бир қисм муғуллар устидан) ана шундай тахлика пайтида герман императори Фридрих II Штауфен жуда пассивлик кўрсатди. Агар герман императори Муғуллар хужумига қарши курашига ёрдам берса Венгр короли Белла IV Германия империясига хатто вассал бўлишга хам розиман дейишига қарамай ёрдам ололмади. Император Европага қўрқув солган Муғул хавфига қарши ёрдам кўрсатишни бирор-бир амалий тадбирларини кўриш ўрнига Европанинг христиан королларига ва герман князларига биргина "циркуллар ёзиш" билангина чекланди. 30-40 йилларда Муғуллар Грузия, Озарбайджон ва Арманистонни истило этдилар. Осиёда Муғулларнинг истилоларининг Чингизхоннинг бошқа невараси Тулуйнинг Уғли Хулаги давом эттирди. Хулагу 50-60йилларда Эронни, Месопотамияни Сурияни босиб олди. 1258 йил бошларида бу вақтда сиёсий ахамияти анча тушиб кетган Боғдод эгалланди. Аммо бу шахар катта савдо саноат ва маданият маркази эди. Катта кутубхоналар бор эди, шахар бир хамла билан олинди. У уч хафтадан кўпроқ таланди, сўнгра ўт қўйиб юборилди. Аббосийлар авлоди, мусулмонлар оламида диний жихатдангина хокимият юргизиб келаётган халифа Мўътасим асирга олинди ва бўғиб ўлдирилди. Шу вақтда муғуллар Хитойнинг жанубий вилоятларининг эгаллаш учун кураш оли бораётган эдилар. Уктой ворисларининг ўрнини олган Хублайхон (Хулагунинг укаси) 1279 йилда бутун Хитой императорига айланиб, Пекин шахрини ўзига пойтахт қилди. Хубилайхон асос солган Муғул Хитой сулоласи Юань сулоласи деб аталди. (Ўтовларда яшалган, кўнилган пайтда доира шаклида ўрнашилган ўртада хон ўтови. «Плано Карпини Рубрук" эрталаб Ботухоннинг уғли Сакатой уйларининг олиб келаётган араваларни кўрдик менга гуёки шахар яқинлашиб келаётгандай туйилди). Ўтовларнинг каттасини диаметри 10 метр бўлиб улар бузилмасдан 10 лаб хўкизлар қўшилган араваларда олиб юрилган. Хамма ўзининг ўтови қаерга ўрнатилишини яхши билган. Асосий сехргар шомон ўтови хоннинг биринчи хотини ўтови қаршисида бўларди. Қолганлари (Христиан монархлари хам) ўз даражаларига кўра хоннинг бошқа хотинлари ўтови қаршисига ўз ўтовларини ўрнатардилар. Уни олти қароргох дейишарди, Боту хам бошқа ноёнлар хам улар олдида қўшиқ айтиб музика чалинмаса ичмасдилар. Соировенное сказание. Монголиская хроника. После окончательного попоронения сар таулского народа (народо ср. азии) чингизхон стал ставит новвсеам городам охранних Воевод. Планокарнининг. История монгало. заргари Вилген Бушшенни курган. Қора Курим ягона катта шахар муғул чўлида боғлар каналлар, 1253 йилда у ерда бўлган Рубрук «шахарда 2 та квартал бор. Саройлар. 12 динга оид ибодатхона, 2 масжит бор. Христиан черкови пойдевор билан ўралган, 4 дарвозаси бор. Шарқий дарвозададон, ғарб кўй эчки, жануб хўкиз ва аравалар, шимолий дарвозада облар сотилади». 1256 йили Мункехон буйруғига биноан 75 метрли (баландлиги) будда ибодатхонаси қурилган. 1260 йил Хубилай хокимиятга келгандан сўнг пойтахтни Шанду (Кайпин) шахрига кўчирган кейинроқ Хон Баликга (дайду хозир) кўчирган. 1380 йили Қора қурим Хитой қўшинлари томонидан вайрон қилинган. XV асрда хам у бор эди. Кейин 100 йилдан сўнг у хақда хотира қолган холос. 1940-50 йилларда Монгол-Совет экспедицияси қазилган. Археологлар. Мўғул истилоларининг Европа ва Осиё учун ахамияти.. Кадимий савдо йўллари хувиллаб қолди, Холибуки бундай катта давлатнинг пайдо бўлиши савдо сотиқнинг қизиб кетишига ёрдам бериш керак эди. Темур - Тўхтамиш. Чингизхон ворислари 1 сулолага мансуб бўлса хам ўзаро урушларни кучайтирдилар. Уктой авлодларини Хулагулар кириб бостирди. Феодал тарқоқлиги бошланди. XIII аср мўғулларида одат. "Кимдир ота билан унинг қизини олиш тўғрисида келишса ота базмни уйиштиради қиз Яқин қариндошиникига қочиб кетади. Ота қизим сеники хохлаган ерингдан топиб олавер". Олиб қочиш келишилган холда амалга оширилган. Левират бева ўлган эрининг ука ёки акасига тегиши. Реанно Карпини: муғуллар отаси ўлимидан сўнг оналарига уйланиши мумкин, акаси ўлса укаси ёки яқин қариндошларига унинг бевасига уйланишга мажбур. Марко Поло: ота ўлса ўгай онага ака ўлса унинг бевасига уйланади ука ўғул уруғни сақлаш учун. Муғуллар хотинни албатта сотиб олиши керак эди. Шу сабабли қизлар анча кеч эрга берилади. Ота уни қимматроққа сотиш учун ушлаб туради. Лекин киз учун қалин хам берилади. Кийим, бир неча от, сигир, қўй. Корейсларда бўлса бу вақтда уйланиш учун маблағ сарфланмаган. Қалин олган кишини қаттиқ уялтиришган. Кучлук (Чингиз даврида) Найман хукмдори ўғиллари учун ўзи совчиликга борган. Хитойликлар Левиратдан нафратланишган, уни қонунга зид деб билишган. "Одамлар борки, улар ит ёки чўчка каби ўз ўгай оналарига уйланадилар."
|
Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
|
Просмотров: 1355
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
--> |