Поиск
Форма входа
Radio Tas-iX

Для выбора радио используйте кнопки влево и вправо
Мини-чат
Статистика



Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Посетители за сегодня

[Подробная статистика]


Зарегистрированных
Всего:
2718
Новых за месяц: 0
Новых за неделю: 0
Новых вчера: 0
Новых сегодня: 0
Главная » Статьи » tarix

IX-XV асрларда Корея давлати
IX-XV асрларда Корея давлати.

1. Корё давлати.
2. Корёнинг XI-XII асрларда ижтимоий равнақи. Маданият.
3. XII асрдаги сиёсий ва синфий кураш. Дехқонлар харакати.
4. Корё халқининг мўғул босқинчиларига қарши кураши.
5. Ли сулоласи пайтида марказий феодал давлатни мустахкамлаш.
6. XV асрнинг 1-ярмида иқтисодий ўсиш ва маданиятнинг ривожланиши.

Корё давлати.IХ аср охирида қадимги Силла давлати федерацияси мустақил феодал уделларига булинган. Давлат ерларини чиновниклар ва рухонийларга бўлиб бериши ва мустақил феодал вотчин (чанвон)ларнинг ташкил топиши марказий хокимиятни заифлаштириб юборди. Ката мулк эгалари марказий хокимиятдан янада мустахкам бўла бошлади. Катта ерларни эгаллаган Будда монастирлари хам буткул мустақилликдан фойдаланганлар, ерлик феодаллар (ёнчжу), христянларнинг устидан хукмронлик килиш хуқуқига эга эдилар. Уларга шахсий дружина Яна бир-бирларини устидан кураш олиб бориш учун хам керак эди. Крестянларнинг ахволи силла хукмдорлари қўлида хам, феодаллар қўлида хам ёмон эди.
  819 йилда дехконлар харакатлари кескин тус олган. 896 йил пойтахт Кёнчжу деворлари остида дехконлар қўзғолон бошлаганлар. Харакатчилар аристократ ва чиновникларни буйсундиришди. Нисбатан йирик феодаллар узларини мустақил деб эълон килдилар. 900 йил оролнинг жанубий гарбий кисмида Хупэкче давлати (сунги пэкче) ташкил топган. Кореянинг марказий кисмида (хозирги чхолъван райони) Тхэбон давлати ташкил топган Силла хокимияти эса бир неча кичик районлардангина иборат бўлиб колди.
Дехконлар харакатлари хукмрон синфни қўрқувга соларди ва кучлирок хукмдор топилиб халкни бошкаришини истар эдилар. Навбатдаги жанглар натижасида феодал Ван Ган кейинчалик у давлатни бирлаштиради ва давлатни хукмрони булди. 918 йили бу давлатнинг номи Корёга алмаштирилди. Кэгенне (хозирги Кэсон) икта пойтахти. Кўп феодаллар Ван Ганога бўйсунишди. Чунки у бошқаларга нисбатан кучлироқ эди. Бўйсунмаганларни эса у куч билан бўйсундирди. 936 йилда Ван Гон сўнги Пэкчени буйсундирди ва бутун Кореянинг хукмдори бўлди.
Якка феодал давлатнинг вужудга келишидаги мухим бир сабаб ташқи ҳужумлар эди. 926 йилда Бохай давлатини босиб олган Кидони шимоли- шарқий Хитой ва Кореянинг ашаддий душмани бўлиб қолди. Янги ташкил топган Корё учун шимоли чегарани кучайтириш асосий масала эди. Бутун шимоли чегарага ҳимоя девори ташкил этилди.
Бу қонуннинг ташкил топиши билан шарқий давлат структураси ташкил топди. Санжоне (982-997) даврида давлат аппарати ташкил топди асосий давлат аппарати вужудга келди ва 12 вилоят, 10 провинцие ташкил топди. Мамлакат хавфсизлиги ва давлат ишлари ҳарбийлар қўлида эди. Ҳарбийларнинг асосини эса давлатга бўйсунувчи деҳқонлар ташкил қилди ва 16 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар ҳарбий хизмат қилишга мажбур эдилар. Армиядаги деҳқонларни уларнинг ҳамқишлоқлари моддий томондан қўллашар эди. Одатда 4 - 5 хонадондан 1 солдат боришар, бошқалар эса уни ва унинг оиласини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашиши лозим эди. 
Бироқ мамлакатнинг марказлашиши текис бўлмаган. Кейинчалик ҳам ката ер эгалиги ва буддавийликка сиғинишган. Марказий давлатни ташкил топиши учун ташқи душманларнинг кураши ҳам тўсқинлик қилар эди. Асосий хавфли душманлар (киданлар)Лао империясини тузган ва Хитой ва кореяни босиб олмоқчи бўлганлар. 993 йилда Киданларнинг кўпчилик армияси Амнокандан ўтиб Корёга бостириб киришди Чхончхонган дарёси ёнида киданлар қаттиқ қаршиликга учраб ортга қайтишга мажбур бўлдилар. Лекин бу билан Киданларнинг харакати тўхтамайди. Корёнинг ички курашларидан фойдаланиб киданлар 1010 йилда Яна кўп сонли Аскар жўнатди ва Корёнинг пойтахти Кэгённи босиб олади ва талон тарож қиладилар. Бироқ шимолдаги Корейс аскарларининг харакатлари босқинчиларни ортга чекинишга мажбур қилди. 1018 йил қишида 200 минглик кидан армияси чегарани бузиб ўтиб Яна Кореянинг пойтахтига бостириб киришди. Улар қўмондон Кан Гам Чхон томонидан қаттиқ қаршиликга учрайдилар. Шимоли райондаги Корё аскарлари 1019 йилда Киданларга қаттиқ зарба беради. Улар ўртасида сулҳ тузилиб Корё ҳукмдори томонидан Ляо Кидан империясини тан олади.
Корёнинг XI-XII асрларда ижтимоий равнақи. Маданият.
Мамлакатнинг бирлашиши ва киданлар билан иттифоқ Кореянинг иқтисодини ривожланишига, қишлоқ хўжалиги ва хунармандчиликнинг гуллаб-яшнашига олиб келди. Киданлар томонидан бузиб ташланган вилоятлар Яна тараққий эта бошлади. Х11 аср бошларида Хитой сайёхи Сюй Цзин деҳқончиликнинг Карё буйича кенг тарқалганлигидан гувоҳлик беради. Унинг гувоҳлигича хатто тоғли зоналарда ҳам шоли экилган.
Давлатнинг иқтисодий асосини деҳқонларнинг меҳнати ташкил этган. Деҳқонлар юридик ҳолатига қараб 2 га бўлинган. Унинг ката қисми Янин «яхши одам»ларга қарарди, улар оддий озод,давлат ерларида ишловчи одамлар эдилар. Иккинчи қисми эса чхонин (ёмон ёки ярамас) кишиларга бўлинган. Улар озод эмас эдилар. Улар бўйсунувчи деҳқонлар ҳисобланган.
Деҳқонлар рента-солиғини тўлар давлат ишларини ўтар, ҳарбий хизматни ўтар эдилар. Ер солиғи 1 10 дан 1 11 гача ҳосилдан тўланар, кўп вақтда унинг ҳажми кўпаяр эди. Деҳқонлардан Яна қўшимча солиқЛар: донни пойтахтга олиб боргани учун солиқ, йўлда ҳимоя қилиш учун солиқ тўй солиғи, подшо оиласидан бирор киши ўлса кўмиш учун солиқ, чет Эл элчилари келиши учун солиқ ундирилган. Шахсий ерларда рента солиғининг ҳажмини феодал ўзи белгиланган.
ХI-XII асрларда шахсий ер эгалиги ўса бошлади. Йирик феодаллар ва Будда монастирлари подшо саройи аъзолари монастир ва феодалар давлат ерларини деҳқонлар билан бирга қўшиб ола бошлади. Баъзида феодал вотчинниклар давлат ерларида ишловчи деҳқонларни ката ваъдалар бериб ўзларига оғдира бошлашди. Лекин бу ваъдаларга ишонган деҳқонлар тезда эркин деҳқонлардан қарам крепоснойларга айланиб, қаттиқ эксплуатация қилинган.
Давлат мажбуриятларига нафақат деҳқон маҳсулотлари, балки уйда ишлаб чиқарган маҳсулотлар, ҳайвон терилари, балиқлар ҳам тўланган. Бу барча нарсалар хукмрон синфнинг манфаатларини қондирмас эди. Керакли қазишмаларни топиш туз топиш, метални қайта ишлаш, қурол шиша ишлаб чиқариш, ҳар-хил тақинчоқлар буларнинг барини махсус ҳунармандлар ишлаб чиқаришган. Пойтахт ва йирик шахарларда давлат ҳунармандчилик устахоналари мавжуд эди. Устахоналарда даватга қарашли крепоснойлар ишлаган. Ҳунармандларнинг иши авлодларига мерос бўлиб ўтган. Ички савдо ҳам яхши ривожланган. Пойтахт ва йирик провинция шаҳарларида бутун бир савдогар маҳаллалар бор эди. Кўп жойларда бозорлар ташкил этилганэди. Бу бозорларда деҳқончилик меҳнатлари ҳунармандлар маҳсулотларига алмашган. Савдо ва ҳунармандчилик феодал давлатнинг қаттиқ таъқиби остида бўлган.
Ташқи савдо ҳунармандчилик синф учун яхши даромад манбаи ҳисобланган.корё Хитой чжурчжэнлари ва Япония билан анча кучли савдо олиб борган. 1024 ва1040 йилларда Корёга араб савдогарлари кириб келган. Улар дориворлар ва бошқа нарсалар олиб келишган ва олтин, кумуш, ипакка алмашишган. Корё Сунн давлати билан эътиборга молик савдо олиб борган. У ердан турли ҳил матолар қимматбаҳо ипак ва бошқа нарсалар олиб келинган. Корея савдогарлари Хитойдан женшень ва камёб дорилар асал ва кумуш, қоғоз ва хоказолар олиб келишган. Чжурженлардан корейслар тери, от, юнг ўқ ва камонлар олишар эди. Япониядан асал олиб келишиб, хунармандчилик маҳсулотларини уларга сотишар эди.
Ички ва ташқи савдонинг қанчалик мужималлигига қарамай савдогарлар ўзаро ижтимоий куч хисобланмаган. Улар феодал ва Будда черковининг агенти сифатида мавжуд эди ва феодаллар уларни қаттиқ назорат қилган. 
Корея давлатида Айниқса XI аср 2-ярмида феодал маданият асосий ўринни эгаллаган. 985 йилда чиновник мансабига ўтиш учун давлат имтихонининг аналогик хитойча усули ишлаб чиқилди. 992 йилда эса хукмрон чиновниклар учун олий конфуцийлик мактаби очилган. XI асрда Сарой кутубхонасида жуда кўп хитой конфуцийлик адабиёти ва бир неча минг хитой китоблари мавжуд эди. Конфуций олимларининг харакати билан шахсий мактаблар очилган. Улар ичида 1055 йилда ташкил топган мактаб анча таниқли бўлган.
Бу вақтда буддизм роли анча юксак эди. Будда черкови аъзолари давлат ишларига тез аралашардилар. Подшо Мунчжона (1047-1083) даврида 60 йил давом этган «Тэчанчён» будда адабиёти мақомига етказилган. 1097 йилд Кэгён атрофида Хинвонса Будда мақбараси қурилиши нихоясига етган. Бу мақбарада 1000та монах бўлган. Мўғуллар томонидан Хинванга бузиб ташланган ва ёқиб юборилган.
Будда адабиётининг монументал нашрлари китоб босишнинг равнақига туртки берди. XIII аср ёзувчиси Ли Кю Бо маълумот беришича «Санжон ёмун» (Қадимги ва хозирги бошқарув хақижа китоби) китоби 1234 йилда ёзилган. Бу китобда Корея давлати институтлари хақида маълумот берилган.
XII асрлардаги сиёсий ва синфий кураш Деҳқонлар харакати.
XII аср бошларидан Корея давлатининг заифлашуви кўриниб қолган эди. Бунинг асосий сабаби феодаллар, Будда монастирларининг ва йирик чиновниклар томонидан давлат ерлари ва хрестянлар давлатидан тортиб олинган эди. Давлат ер фондининг қисқариши билан XI аср 2-ярмида давлат турли мажбуриятлардан воз кечишга мажбур бўлди. Лекин шунга қарамай баъзи бир хизматлари учун ер инъом этиш тўхтамаган.
Йирик феодал узелларнинг бошлиқлари ўзларининг шахсий қуролланган отрядини туздилар. Будда монастирлари қуролланган монахлардан отряд учун ички кураши харбий дворянлар ва чиновниклар, рухонийлар ўрталарида бошланиб кетади. 1126 йилда харбий кураш пойтахт Кэчен кўчаларида тарқалади. Бу курашга хокимиятни эгаллаш учун феодал Ли Ча Гёма бошчилик қилади. Бу кураш хатто ташқи чжурчжэенейларнинг босқини туфайли ҳам тўхтамайди. Чжурчжэнийлар билан курашда мамлакатнинг шимолий ғарбий қисмидаги феодаллар Монах Мёхонам бошчилигида подшо резиденциясини Согён (Пхеньенга) кўчиришни талаб қиладилар. Пойтахт аристократиясининг қаршилигига учраган феодаллар очиқчасига шимолий-ғарбий районда алоҳида давлат «Буюк мўжизалар давлати» (Пэвичук)ни тузишларини эълон қилади. Феодалларнинг кураши деҳқонлар харакатига туртки берди. Феодал Ким Бу Син бошчилигида деҳқонлар харакатини тўхташи билан давлат бу барча харакатларга ҳам барҳам берди.
1756 йилда Жанубий Кореяда Мёнхваксо қишлоғида давлатга қарам крепостнойлар бош кўтаришди. Ман бошчилигидаги бу қўзғолонлар Кенчжу шаҳрини эгаллашди. Пойтахтдан жўнатилган 3000 кишилик отряд қаттиқ зарбага учради. Шунинг учун отрядлар уларга ён босиб Менхваксода яшовчи аҳолини крепостнойликдан озод қилдилар. Подшо Ман И билан гаплашгунча хокимият қўзғолончиларга қарши янги отряд тайёрлади. Бундан хабар топган Ман И хукумат аскарлари билан курша бошлади ва пойтахтга хавф солди. Бир вақтнинг ўзида мамлакат жануби ва шимолидан қолган деҳқонлар ҳам қўзғолон кўтаришди. 1117 йилда Ман И саройга келишувга чақиртирилиб ушланади ва ўлдирилади. Шимолда Ким Дана бошчилигидаги курашлар ҳам тўхтади.
1193-1194 йилларда деҳқонлар қўзғолонларининг янги тўлқини кўтарилди (Қўзғолон Ким Са Ми, Хе Сима ва бошқалар бошчилигида бўлди). Катта деҳқонлар қўзғолонлари феодал хокимиятни кучсизлантиради.
Феодал харбийларнинг бири Чхве Чхун Хан хокимиятга келгач деҳқонларга қарши кучли харакат бошлади. XIII аср бошларида яна деҳқонлар қўзғолонлари бошланди.
Корея халқининг мўғул босқинчиларига қарши кураши.
Биринчи марта мўғул аскарлари 1218 йилда Кореяда пайдо бўлган. У Корея хукуматидан жуда оғир ўлпон талаб қиладилар. 1225 йил Кореядан қайтаётган элчининг ўлдирилиши мўғул ва корейс муносабатларини ёмонлаштириб юборди. 1231 йил ёзида мўғул аскарлари Салитой бошчилигида Корёга бостириб киришади ва халқнинг қаттиқ қаршилигига учрайди. Кучжу (хоз. Кусон) ҳимоячилари 30 кун давомида мўғул армиясига қаршилик кўрсатдилар. Чхунчжу шахри ҳимоячилари мўғул аскарларининг мамлакат жанубига юришлари тўсиб қўйдилар. Бироқ пойтахтга ҳужум арафасида хукмрон феодал синф Чхве бошчилигида босқинчиларга ён босишади ва сулҳ тузилади. Улар ката ўлпон, кийим кечак, матолар тўплашлари керак бўлади.
1232 йил мўғул аскарларининг жанубий қисми катта ўлжа (олтин, кумуш)олишиб мўғулияга қайтишади. Корёда эса 70 мўғул аскарлари қолишади. Мўғуллар Корёликларга Янги пойтахт Кандани қурдирадилар.
Мўғулларнинг бутун оғирлиги халқ гарданига тушар эди. 1232 йил Кчёнда қарам препостнойларнинг ва давлатга қарашли деҳқонларнинг қўзғолони бошланди. Улар шаҳарда қолган аристократларни йўқ қилишди уларни бойликларини қамбағалларга бўлиб беришди ва Канданга яширинган феодалларга қарши курашга тайёргарлик кўришди. Хукмрон синф бу харакатни тўхтатди. Бу харакатлар кейинги йил Сочён, Тонгёда (Кёнчжу), Нанчжуда ва бошқа жойларда бўлиб ўтади. Лекин буларнинг барчаси хукмрон синф томонидан бостирилади. 
Мўғулларнинг ўлдирилиши ва феодаллар Кондога қочишига жавобан 1232 йил охирида Яна Мўғулистон аскарлари Корёга юришга мажбур бўлди. Кейинги 20 йил давомида Яна 5марта босқинчилик, талон-тарож юришлари содир этилди.1253 йил бир чиновник подшоҳга аҳолининг ҳар 10 кишисидан фақат 2 кишигина тирик қолганини айтади. 1254 йил босқини натижасида 207 минг киши асирга олинган ва олиб кетилган.
Оқибатда ҳокимият Кэчёнга қайтиб мўғулларни тан олишга мажбур бўлади. Яна мамлакатда мўғул аскарлари тўлиб кетди, жанубий қисмида эса мўғулларнинг харбий қишлоқлари пайдо бўлди. Феодаллар мўғулларнинг истакларини сўзсиз бажо келтиради. 
Бундай холат мамлакатни оёққа турғазди. Шунда давлат дехқонлари ва крепостнойлардан ташкил топган «уч асосий корпус» қўзғолон кўтарди. Улар мамлакатни Чхве сулоласидан чиққан подшо боқаришини талаб қилишди. қўзғолончилар хукмрон сулоланинг бир аъзосини подшо этиб сайлашди. Мингта майда кемаларда улар Чиндо ( кейинча Чечжудо) оролига сузиб келади. Қўзғолон уч йил давом этади. Мўғулларнинг ёрдами билан хукумат Чечжудодаги қўзғолонни бостирди. Натижада хокимият мўғуллар қўлига ўтди. 
Мўғул императори Хубилай Кореяни Японияни босиб олишда таянч нуқтага айлантирмоқчи бўлди. 1274-йилги юришнинг ўзидаёқ 8000 корейс аскари ва 6700 денгизчи қатнашди. Иккинчи юриш пайтида (1281) мўғуллар 900та кема талаб қилди. Корейс халқини тинч ушлаб туриш мақсадида мўғуллар ўқ - ёй ишлаб чиқаришни манн этишди. Улар Корё давлатидан икки вилоятни Шим./арбий (Тоннёбу) ва Шим.Шарқий (Ссансон чхонгванбу)ларни тортиб олишди. Корейс феодаллари кейинчалик мўғул қизига уйланади ёки Юань империяси пойтахти Пекинда яшай бошлади. Шу Билан мўғуллар уларни ўз изнларида сақлаб туришди. 
Ли сулоласи пайтида марказий феодал давлатни мустахкамлаш.
1392-йил Корёнинг олдинги хукмдорларидан Ли Сон Ге ўзини подшо деб эълон қилди. У Янги сулола асосчиси бўлди. Унинг даврида давлат Чосон номи Билан атала бошлади. Пойтахт эса Сеулга кўчирилди. Бу сулола Кореяда 1910-йилгача хукмронлик қилади. Янги сулола хукмдороларнинг сиёсати марказий хокимиятни мустахкамлашга қаратилган эди. Улар федерацияни ўз мустақиллигидан олиб ташлади. Фақатгина Будда ибодатхоналаригина мустақил эди. Ли хокимияти бир неча бор (1392, 1402, 1424-йилларда) Будда ерларига ва крепоснойларга йирик конфискациялар эълон қиладию. Кўп черков ерлари давлатга қайтарилди. 
Ли Сон Ге даврида марказий давлат апппаратининг структураси ишлаб чиқилади ва у кейинчалик XV асрнинг 60-йилларида «Кёнгун Пэчжон» номини олди. Мамлакатни бошқариш кўп сонли хокимият ташкилотлари қўлида эди. Улардан асосийлари олий бошқарув кенгаш ва олти бўлимдан иборат эди. Мамлакат саккиз провинцияга (До) бўлиб бошқарилди. Уларнинг хар бири округ ва уездларга бўлинган эди. Хар бир волост бир нечта қишлоқлардан иборат эди. Харбий хизматчилар ахолининг 16дан 60 ёшгача бўлган эркаклардан иборат эди. Мамлакатнинг ташқи холати хам яхшиланди. Мин сулоласи Билан шартнома тузилди. Шимолда Чжурчженлар Билан хам яхши муносабатлар йўлга қўйилди. 
Япония Билан муносабатда Ли сулоласи Асинога сулоласининг сёгунлар Билан яхши алоқа ўрнатилди. XV асрнинг биринчи ярмида пойтахт ва Уч жон провинциясида 50 та харбий Гавана ташкил этилди. Кореянинг харбий кучлари мустахкамлангач Япон қароқчиларининг босқинлари тўхтади. Корея Япония Билан тинчлик йўли Билан савдо қила бошлади. 1443 йилги шартномага асосан Япон савдогарлари жанубий учта портга киритилар эди. Шу жумладан Пусанга хам. Лекин кема ва савдогарлар сони қаттиқ белгиланган эди.
XV асрнинг 1-ярмида иқтисодий ўсиш ва маданиятнинг ривожланиши.
Мамлакатнинг мустахкамланиши ва Янги феодал системанинг ташкил топиши Билан Корейс маданияти ва ишлаб чиқариш ривожлана бошлади. 
1429-йил қишлоқ хўжалигини боқариш хақидаги китоб «Нансе чиксоль» яратилди. Бу китоб Чан Чхо ва бошқалар томонидан яратилди. Астрономик қарашлар учун Янги дождемер асбоби ишлаб чиқарилди. Аниқ вақтни ўлчаш учун хам хар-хил асбоблар ўйлаб топишди.
 Хунармандчилик хам ривлжланди. Устахоналарда қуроллар тайёрланар эди. Устахоналарнинг сони 6000та эди. Пойтахт хунармандлари кўп ишлар Билан (темирни қайта ишлашнинг 130 хили, суяк, тери, дарахт махсулотларини ишлаб чиқариш билан) шуғулланганлар.
Ишлаб чиқарилган махсулот бозорга олиб чиқилар эди. Бироқ кўп савдогарлар хукмрон синфнинг манфаатига қарар эди. Кейинчалик пойтахт Сеулга кўчиши Билан хокимият кўп кўчаларни (1399-йилда 800 савдо шохобчаси) савдо учун очиб берди. Улар феодаллар манфаатини қондириб, монопол савдо хуқуқини қўлга киритишди.
Сенчжона даврида(1419-1450) Сарой академияси «Донишмандлар уйи» ташкил этилган. Бу ерда асосан конфуцийлик таълимотларига асосланган этика ва хуқуқИй саволлар мухокама қилинган. Сарой зиёлилари «Корё тарихини» яратишди. Қаттиқ назорат остида жуда кўп билимлар кенгайди. Олимлар тиббиёт, астрономия, математика, қишлоқ хўжалиги, география, физиканинг Янги қирраларини очдилар. Буюк олимлар кейинчалик хокимиятда хам юқори ўрин эгаллай бошлашди.
Китоб босишда металл шрифтлардан фойдаланиш китоб босишдаги ва маданият тизимидаги янгилик бўлди. Бу даврда 28 харфдан иборат алфавит вужудга келади. 1443 йилда вужудга келган бу алфавит Сарой зиёлилари томонидан (Чан Ин Чжи вужудга келди) «хунмин чоним» (ахолини ўрганиш учун хақиқий овозлар) деб номланган эди. Алфавит яратилганига қарамай мухим хужжатлар ва бадиий ёзув қўлёзмалари корейс ёки иероглиф ёзувида қолар эди.  

Категория: tarix | Добавил: admin (28.01.2011)
Просмотров: 2207 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
-->
Новости сайта
[25.04.2015][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 5 сезон ) ( 1 - 4 из 10 Серии ) (2015) TAS-IX (0)
[16.04.2015][Фантастика]
СТОЛ ЗАКАЗОВ. Фильмы по Вашему Заказу. (9)
[22.06.2014][Драма]
Игра престолов / Game of Thrones ( 4 сезон ) ( 1 - 10 из 10 Серии ) (2014) TAS-IX (2)
[18.06.2014][Комедия]
Салом Наташа / Salom Natasha (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Комедия]
Ажаб булибди / Ajab Bo'libdi (O'zbek Kino 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Годзилла / Godzilla (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Дом Хемингуэй / Dom Hemingway (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боевые псы / Battledogs (2013) TAS-IX (1)
[18.06.2014][Драма]
Девочка на велосипеде / Girl on a bicycle (2013) TAS-IX (3)
[18.06.2014][Драма]
Джо / Joe (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хоум Ран / Home Run (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Боец / A Fighting Man (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Отель «Гранд Будапешт» / The Grand Budapest Hotel (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Грань будущего. / Edge of Tomorrow. (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Полный хаос / Total Siyapaa (2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
13-й район: Кирпичные особняки / Brick Mansions (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
Хорошенькая / The Pretty One (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Детектив]
Замкнутая цепь / Closed Circuit (2013) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Боевик]
Малефисента / Maleficent (CAMRIP - 2014) TAS-IX (0)
[18.06.2014][Драма]
С двумя девушками / Iddarammayilatho (2013) TAS-IX (0)
облака тегов
Ирино Мию Коба Хаяси Ё Ойзуми Рюноскэ Камики Тацуя Гасюин Акио Ютсука Акихиро Мива Дайдзиро Харада Александр Груздев Даниил Эльдаров Елена Чебатуркина Ирина Савина Эль Фаннинг Дакота Фаннинг Жан Дюжарден Кристин Милиоти Гарри Дж. Ленникс Джейми Фокс Реджина Кинг Букем Вудбайн Керри Вашингтон Кертис Армст Клифтон Пауэлл Анна Ардова Сергей Безруков Андрей Панин Владимир Ильин Дмитрий Астрахан Иван Ургант Уилл Смит Брайан Хау Джейден Смит Джеймс Карен Джордж Чунг Дэн Кастелланета Кевин Уэст Курт Фуллер Светлана Иванова Александр Лобанов Алехандра Г Владимир Меньшов Пит Постлетуэйт Эмма Томпсон Бети Эдни Бритта Смит Джерард МакСорли Джон Линч Дэниэл Дэй-Льюис Корин Редгрейв Лиам Нисон Рэйф Файнс Беатриче Макола Джонатан Сагалл Кэролайн Гудолл Эдриан Броуди Ваня Муес Даниэль Кальтаджироне Джессика Кейт Мейер Джулия Рейнер Джон Гилгуд Джон Стэндинг Джон Хёрт Шэрон Стоун Алан Кинг Винни Велла Джо Пеши Дон Риклз Кевин Поллак Джейсон Грей-Стенфорд Дженнифер Коннелли Адам Голдберг Джадд Хёрш Джош Лукас Ариель Домбаль Джулиан Гловер Джулиан Сэндс Боло Йенг Дональд Гибб Жан-Клод Ван Дамм Кен Сиу Сонни Чиба Дзиро Чиба Кэндзи Имаи Джин Симмонс Джон Айрленд Джон Гэвин Джон Долл Кирк Дуглас Джей Хед Адриан Ленокс Катрин Дайер Ким Диккенс Куинтон Аарон Кэти Бейтс Желько Иванек Брайан Тарантина Бруно Кёрби Джеймс Руссо Джерри Бекер Билл Мюррей Г.Д. Спрэдлин Патриция Аркетт Джеффри Джонс Джордж «Энимал» Стил Диего Луна Андреа Ди Стефано Джованни Флорид Франка Потенте Итан Сапли Клифф Кёртис Мигель Сандовал Рэй Лиотта Келли Райлли Джек Девенпорт Клэр Хиггинс Жан Рено Софи Оконедо Тони Кгороге Десмонд Дюбэ Колани Мали Кэра Сеймур Джонни Депп Джон Ортиз Билли Крудап Джейсон Кларк Марион Котийяр Стивен Лэнг Бранка Катич Брайс Форнье Артур Дюпон Жан д’Ормесон Жан-Марк Руло Ипполит Жирардо Катрин Фро Джон Лоуренс Кейт Бёртон Кейт Мара Клеманс Поэзи Колман Стингер Вячеслав Манучаров Данила Чванов Екатерина Федулова Иван Семенов Инга Стрелкова-Оболдина Майкл Уинкотт Тони Коллетт Энтони Хопкинс Джеймс Д’Арси Джессика Бил Дэнни Хьюстон Робин Райт Брент Дженнингс Брэд Питт Кен Медлок Кэррис Дорси Жерар Депардье Анна Михалкова Владимир Машков Данила Козловс Ирина Алферова Константин Хабенский Ксения Раппопорт Джон Гудман Адам Лубарски Бренда Ваккаро Джеймс Урбаняк Дженнифер Мадж Джереми Бобб Дирдри О’Коннелл Аллан Рич Барбара Эда-Янг Бифф МакГуайр Джек Кихоу Джон Медичи Джон Рэндольф Корнелия Шарп Аль Пачино Кристофер Пламмер Рассел Кроу Брюс МакГилл Колм Фиор Стивен Тоболовски Дайан Венора Деби Мейзар James Pudderhall Джеральдин Джеймс Дуглас Ходж Илан Гудман Кэс Анвар Аарон Крэвен Айэйн Белчер Андреа Брукс Кэйси Дюбуа Кеннет Крэнэм Скотт Эдкинс Джая Уайсс Джонатон Шек Лайам Гэрриган Джои Кинг Лили Тейлор Рон Ливингстон Вера Фармига Кайла Дивер Майкл Мэдсен Kevin DeCristofano Wendy Ov Джанин Кэйн Джонни Чикко Кристи Карлсон Романо Анна Масальская Антон Арзамасцев Валерий Девятых Иван Жидков Игорь Скрипко Ашиш Видьятхи Брахманандам Каджал Кристина Ахеева Наталья Рудова сергей Александр Булатов Александр Воробьев Глафира Тарханова Екатерина Копанова Илья Оболонков Нассер вивек оберой Владо Мажанаов Джесси Стил РИТИК Рошан Джухи Чавла Катрина Кэйф Misti Mukherjee Namit Shah Raj Premi Rajan Verma Александр Яковлев Агния Дитковските Алексей Чадов Валерий Золотухин Виктор Бычков Джейсон Флеминг Игорь Жижикин Барбара Ауэр Бен Шнетцер Джеффри Раш Карина Визе Джай Кортни Миранда Отто Аарон Экхарт Аден Янг Билл Найи Ивонн Страховски Кэйтлин Стэйси Майлз Теллер Кайл Чандлер Шейлин Вудли Ава Лондон Бри Ларсон Дайо Окенайи Дженнифер Джейсон Ли Анатолий Лобоцкий Владимир Зайцев Денис Никифоров Ксения Лаврова-Глинка Рана Юнг Бахадур Шахид Капур Закир Хуссэйн Санджай Мишра Саурабх Шукла Даршан Джаривала Илеана Алекс Арлио Дайан Чэмберс Джон Хёрд Джэйсон Симмонс Йен Зиринг Кассандра Сербе Давид Кросс Мэттью МакКонахи Филипп Юшан Крис Прэтт Джеймс Вудс Форест Уитакер Оливье Мартинес Тара Рид Кристиан Бэйл Келлан Латс Роберт Де Ниро Джон Бернтал Шон Пенн Андрей Смоляков Данила Козловский Филип Чань Джона Хилл Джеймс Франко Скарлетт Йоханссон Бен Кингсли Дон Чидл Джон Малкович
статистикастатистика