Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами). Саид Аҳмад
Бугун шанба, идора ходимларига маош берилаяпти. Одатда идора бошлиқларининг ҳурмати учун кассир
кабинетга ведомость кўтариб киради.
Қодиров кассир узатган пулни санамай, стол тортмасига солар экан, деди:
– Нуралиевга айтинг, кирсин!
Сал ўтмай, бош бухгалтер Нуралиев кирди.